Uploaded by Dilshod Xusanov

0 Халқ Конституцияси, умум ўзгаришлар +

advertisement
Мавзу
Янги таҳрирдаги халқ Конституцияси
ўзи нималардан иборат?
Тезислар
Ўзбекистон
Конституцияси
халқ
томонидан
уларнинг
таклифлари асосида янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда. (220
мингдан
ортиқ
таклифлар
келиб
тушган.
Бунда
таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой
олди).
Ушбу таклифлар асосида Конституция лойиҳасидаги моддалар
сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалари 275 тадан 434 тага
ошди. Яъни, Конституциянинг 65 фоиз матни халқ таклифлари
асосида шаклланди ва унда барча қатлам манфаатлари инобатга
олинган. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал
ўзгартиришлар киритилмоқда. Натижада Конституциямиз ҳам
мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янгиланмоқда.
Конституция лойиҳасида давлатнинг, мансабдор шахсларнинг
ваколатлари кучайтирилябди эмас, балки тўғридан-тўғри
халқнинг, фуқароларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг ижтимоий,
сиёсий ҳуқуқлари ҳамда давлат бошқарувидаги роли янада
мустаҳкамланмоқда.
1992 йилда Конституция қабул қилинганидан буён унга
киритилган 15 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчаларнинг деярли
барчаси давлат қурилиши ва бошқарувига, хусусан Парламент,
Президент, Ҳукумат, сайлов тизими ва ҳоказоларни назарда тутган
бўлса, ушбу Янги Конституциясига киритилган ўзгартиш ва
қўшимчаларнинг ярмидан кўпи инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ,
45 фоиздан ортиғи ижтимоий-иқтисодий соҳаларга алоқадор
нормаларни ташкил этади.
Шу боис, янги халқ Конституцияси амалдаги Конституциядан
кескин фарқ қилади, у 2016 йил охиридан то шу пайтгача давлат
ва жамиятда рўй берган барча муҳим сиёсий ва ижтимоийиқтисодий ўзгаришларнинг умумий моҳиятини норма шаклида
қамраб олади ва Ўзбекистоннинг келгуси ривожланиши учун
синалган ҳуқуқий фундамент бўлиб хизмат қилади.
Конституция лойиҳасига киритилаётган ўзгаришларни мазмунига
кўра қуйидагича бўлиш мумкин:
 Инсон ҳуқуқларни таъминлаш соҳасидаги ўзгаришлар;
 Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар;
 Сиёсий ҳуқуқлар соҳадаги ўзгаришлар;
 Давлат ҳокимиятини ташкил этишга оид ўзгаришлар.
Инсон ҳуқуқларни таъминлаш соҳасидаги ўзгаришлар
Конституция лойиҳасида барча ўзгаришлар инсон ҳаётини яхши
томонга ўзгартиришга олиб келадиган нормалар билан бойитилган.
Илк маротаба фуқаролар кафолатланган бепул тиббий
хизматлардан фойдаланиши, давлат хизматига киришда тенг
ҳуқуққа эгалиги, экология масалаларига оид ҳуқуқларнинг
мустаҳкамланиши
каби
янги
конституциявий
ҳуқуқлар
киритилмоқда. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, иқтисодий ва
ижтимоий ҳуқуқлар борасидаги нормалар қарийб 3,5 бараварга
кўпаймоқда. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, оила масалаларига
бағишланган кафолатлар кучайтирилмоқда.
Қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши,
бу борада, Конституцияда шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан
ортиқ муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги белгиланмоқда
ҳамда одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан
боғлиқ барча ҳаракатларга фақат суд қарори асосида йўл
қўйилиши мустаҳкамланмоқда. Бу орқали, одил судловни амалга
оширишда “Хабеас корпус” институти янада кенгайтирилиши
таъминланади.
Илк бор айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма
бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи берилмоқда.
Шунингдек, Конституцияда ўлим жазоси тақиқланяпди.
Конституцияда
инсоннинг
шаъни
ва
қадр-қиммати
дахлсиздир деб белгиланмоқда (“Инсон қадри учун” тамойили
доирасида).
Лойиҳада мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг
таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий
ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши
мустаҳкамланмоқда.
Конституция
даражасида
мамлакатимизда
товарлар,
хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг
эркин ҳаракатланиши кафолатланади.
Бундан ташқари қонунчиликда белгиланмаган мажбурият ҳеч
кимнинг зиммасига унинг розилигисиз юклатилиши мумкин
эмаслиги каби қоидалар ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлашда
хизмат қилади. Қонунда белгиланганидан ташқари бошқа бирор-
бир мажбуриятни бажаришга ҳеч ким мажбур эмас.
Давлатнинг ўз фуқаролари ҳақида қайғуриши бу биринчи
навбатда фуқароларнинг ўз давлатига нисбатан ватанпарварлик
туйғуси шаклланишига ҳамда унга бўлган ишончини ортишига олиб
келади. Буни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон фуқароси
республика ҳудудидан чиқариб юборилиши ёки бошқа
давлатга бериб юборилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада
мустаҳкамлаш мақсадида:
- ҳар бир шахс ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари,
почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга.
Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган тартибда
ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши;
- ҳар кимнинг турар ва яшаш жойини танлаш, Ўзбекистондан
ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
- илк бор давлат томонидан Интернет тармоғига киришни
таъминлаш
учун
шарт-шароитлар
яратилиши
ҳақида
конституциявий нормалар киритилмоқда.
Шунингдек, Конституцияга Адвокатура алоҳида боб бўлиб
киритилмоқда ва бу тизимида қуйидагича ўзгаришлар бўлмоқда:
- адвокатнинг ўз касбий мажбуриятларини бажаришдаги
фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;
- адвокатга ўз ҳимояси остидаги шахс билан тўсқинликсиз ва
махфийлиги таъминланган учрашув, маслаҳатлашув учун
шароитлар яратилади;
- адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясидадир.
Адвокатнинг касбга оид ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун
билан қўриқланиши белгиланмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар
Лойиҳада Ўзбекистон “ижтимоий давлат” деган конституциявий
тамойил муҳрланмоқда ва давлатнинг ижтимоий соҳадаги
мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошмоқда.
Илк маротаба давлат зиммасига аҳолининг ижтимоий жиҳатдан
эҳтиёжманд
тоифаларининг
ҳаёти
сифатини
ошириш,
ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида
тўлақонли иштирок этиши ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириши
учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти
юкланмоқда.
Жумладан, ҳар кимга меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз
ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам
бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш кафолатланмоқда.
Ўзингиз бир ўйланг агарда фуқаро топаётган иш ҳақи оиласини
фаравонлигига ва эҳтиёжига етса у бошқа иш ёки қўшимча
даромад
изламайди
аксинча
ўзи
ишлаётган
соҳани
ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўша бошлайди.
Шу нуқтаи назардан, мазкур норманинг Конституцияда
белгиланиши ижтимоий ёрдам миқдори ва фуқароларнинг иш
ҳақлари уларнинг меҳнатига лойиқ бўлиши билан бирга,
муносиб турмуш кечиришини таъминлаш, пировардида эса
аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда мамлакатда ижтимоий
адолат тамойилларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари қонунда белгиланган пенсиялар, нафақаларнинг
ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдори расман
белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши
мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Ҳозирда 2 миллион 200 минг эҳтиёжманд оилалар давлатдан
кафолатли моддий ёрдам олади. Бу – жами оилаларнинг
25 фоизига тўғри келади, уларга ҳар йили 11 триллион сўм
ажратилади.
Шунинг учун пенсия ва бошқа ижтимоий ёрдам турлари
миқдорининг минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам
бўлмаслиги – фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш,
харид қобилиятини сақлаб қолиш, соғлиғини, меҳнат қилиш
салоҳиятини сақлаган ҳолда жамиятнинг ҳеч бир аъзосини
эътибордан четда қолмаслигини таъминлашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.
Конституция лойиҳасида оила институтига ҳам алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Бунда никоҳ Ўзбекистон халқнинг анъанавий
оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий
розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, никоҳ фақат аёл
ва эркак ўртасида тузилиши белгиланмоқда.
Айнан бу
қоидаларда никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилиги та уларнинг
тенг ҳуқуқли эканлиги Конституцияда белгиланиши оилавий
зўравонликларни
ҳамда
ажралишларни
олдини
олишга
қаратилади.
Соғлом жамиятни шакллантиришда ўқитувчиларни ўрни жуда
катта. Ўқитувчининг мақоми ва ўрнига бағишланган алоҳида модда
киритилмоқда. Ўзбекистонда ўқитувчининг меҳнати жамият ва
давлатни
ривожлантириш,
соғлом,
баркамол
авлодни
шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий
салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф
этилиши мустаҳкамланмоқда. Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва
қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий
фаровонлиги, касбий ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш каби
қоидалар ўрнатилмоқда.
Бундан
ташқари
Конституция
лойиҳасида
экология
масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки экологияси
бузилган давлатда яшаш ҳамда у ерда туризмни ривожланишига
жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Бундан кейин давлатимизда
экологияга алоҳида эътибор бериш мақсадида Конституция
лойиҳасига тегишли қоидалар киритилмоқда. Давлатга экологияни
сақлаш ва тиклашда бир қанча вазифалар юклатилмоқда. Чунки
ер ҳаммамизники у ерда ўзимиз яшаймиз. Шунинг учун табиатни
бирга барчамиз авайлашимиз зарур эканлиги олий қонунда
кўрсатиб ўтилмоқда.
Сиёсий ҳуқуқлар соҳадаги ўзгаришлар
Конституция лойиҳасига киритилаётган ўзгаришларда алоҳида
ўрин тутувчи мазкур йўналиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган
(Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 18 ёшдан ошган
муомалага лаёқатли жисмоний шахс), юз минг нафардан кам
бўлмаган фуқароларига қонунчиликка оид таклиф киритиш ҳуқуқи
берилмоқда. Бу биринчи навбат да нима беради?! Мазкур
қоидаларни
мустаҳкамланиши,
давлат
бошқарувида
фуқароларнинг иштироки кенгайишига, жамиятда муҳим бўлган
масалаларни ечимини топишда қулай ечимлардан бири бўлади.
Зеро жамиятнинг ичидаги муаммоларни ҳамда уларни ечимини
халқдан яхши билувчи субьект топилмайди. Фуқароларнинг
ўзларига тегишли конституциявий ҳуқуқлар билан боғлиқ турли
ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга, энг муҳими
ислоҳотлар ташаббускори сифатида инсонлар ўзларининг
келажаги, орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш учун муҳим қарорлар
қабул қилишда тўғридан-тўғри иштирок этишларига хизмат қилади.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш,
уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда
ҳамда давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш очиқлик ва
шаффофлик принциплари асосида амалга оширилиши, фуқаролар
ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ушбу жараёнлар устидан
жамоатчилик назоратини амалга ошириши ҳам лойиҳада
белгиланмоқда. Бунга яққол мисол сифатида “Очиқ бюджет”
давлат сиёсатини олиш мумкин. Бюджет устидан жамоатчилик
назоратини самарали амалга ошириш ва бу борада тўлиқ ахборот
олиш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Мазкур янгилик давлат
бюджетини шакллантириш, уни даромад ва харажат қисмларини
белгилаш, ижросини таъминлашда фуқаролар ва фуқаролик
жамияти институтларини жалб қилиш, уларга бу жараёнда кенг ва
фаол қатнашиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун
тегишли ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатлар
яратишга имкон беради.
Давлат ҳокимиятини ташкил этишга оид ўзгаришлар
Янгиланаётган Конституция халқпарвар давлат қуриш
мақсадида кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат,
мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган.
Давлат бошқаруви соҳасида киритилаётган ўзгаришлар бутун
давлат тизимини демократлаштиришнинг асоси ҳисобланган
ҳокимиятлар
бўлиниши
принципини
амалга
оширишга
қаратилган. Мамлакатимизда давлат ҳокимияти бўлиниши бир
бирини тийиб туриш принцпига асосланади. Шунга кўра, тармоқлар
ўртасида бир-бирини тийиш ва мувозанатни сақлаш тизимининг
самарали
ишлашини
таъминлаш
мақсадида
парламент
палаталарининг ваколатлари қайта кўриб чиқилиши таклиф
этилди.
Унга кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатлари
сезиларли даражада кенгаймоқда, икки палата ишидаги
такрорланишлар бартараф этилиб, ҳар бирининг масъулият
соҳаси аниқ белгиланмоқда.
Амалдаги Конституцияда Қонунчилик палатасининг мутлақ
ваколатларига 5 та ваколат киритилган бўлса, лойиҳадаги
тузатишларга кўра уларнинг сони 12 тага етмоқда.
Хусусан, Давлат раҳбари томонидан Бош вазир номзоди
фақатгина сайловда энг кўп овоз олган партия билан эмас, балки
Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари
билан маслаҳатлашгач, кўриб чиқиш учун Қуйи палатага
киритилишини назарда тутган механизм пайдо бўлмоқда.
Бош вазир номзоди Президент томонидан Қонунчилик
палатасига киритилиб, уни халқ вакиллари маъқуллаганидан
сўнг лавозимга тайинлаш тартиби жорий қилинмоқда. Яъни Бош
вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати
Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда.
Шунингдек, фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни
лавозимидан озод этиш бўйича Қонунчилик палатасининг
Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи белгиланмоқда ва бу Ҳукумат
аъзоларининг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини янада
оширишга хизмат қилади.
Давлат
бюджети
ижросини
назорат
қилиш,
Ҳисоб
палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита
халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик
палатасига ўтказилмоқда.
Парламентнинг қуйи палатаси томонидан киритилган қонунлар
Сенатда 60 кун ичида кўриб чиқилиши, муддат ўтиб кетса, ушбу
қонун маъқулланган деб ҳисобланиши ва имзолаш учун
Президентга юбориш амалиёти киритилмоқда. Агар Сенат қонунни
маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида олтмиш кун ичида қарор қабул
қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши
ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига
юборилиши назарда тутилмоқда.
Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари ҳам
кучайтирилиб (Бош вазир ва Ҳукумат аъзолари ҳисоботларини
эшитиш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб
палатаси
раисининг
ҳисоботини
эшитиш),
парламент
назоратининг муҳим шакли бўлган парламент текшируви
институти Конституцияда алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Сенат қўмиталари ваколатини қайта кўриб чиқиб, сенаторлар
сонини
ҳозирги
100 нафардан
65 нафарга
тушириш,
бунда ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор сайланиши, Президент
томонидан тайинланадиган сенаторлар сони эса 16 тадан 9 тага
камайтирилиши жорий этилмоқда. Сенатнинг мутлақ ваколатлари
амалдаги 12 тадан 18 тага кўпаймоқда.
Хусусан, Ҳукуматни шакллантириш ва унинг фаолиятини
назорат қилиш, Давлат бюджети ижросига оид масалалар
Қонунчилик палатасининг ваколатига, ҳудудлар манфаати ва
уларни ривожлантириш, янги вазирликлар ташкил қилиш
тўғрисидаги фармонларни тасдиқлаш масалалари Сенат
ваколатлари доирасига тааллуқли эканлиги мустаҳкамланмоқда.
Сенат олдига қўйилаётган янги вазифалардан келиб чиқиб, уни
ихчам, халқчил ва ҳудудлар манфаатини ифода этадиган
идорага айлантириш бўйича таклифлар киритилган.
Янги Конституцияда Бош прокурор, Ҳисоб палатаси
раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин
Президент томонидан тайинланиш, шунингдек Монополия
қўмитаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
раҳбарлари Сенат томонидан сайланиши амалиёти жорий
этилмоқда.
Махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини
кучайтириш
мақсадида
Давлат
хавфсизлик
хизмати
раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин
Президент томонидан тайинланиши тартиби киритилмоқда.
Шунингдек, Сенат ваколатига элчиларнинг ҳисоботларини
эшитиш, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари
фаолиятига кўмаклашиш ҳамда суд ҳокимиятининг чинакам
мустақиллигини
таъминлаш
мақсадида
Судьялар
олий
кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш
тизимини киритиш таклиф этилган.
Бу ўзгаришлар Сенатнинг назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза
қилуви ва махсус хизматлар устидан назорат функцияси
кучайтирилаётганини кўрсатади.
Шунингдек, давлат ҳокимияти тизимида ўзаро тийиб туриш ва
мувозанатни таъминлаш принципидан келиб чиқиб, вазирликлар
ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини
тузиш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларни тасдиқлаш
ваколатини ҳам Сенатга ўтказиш таклиф этилмоқда.
Айрим олий мансабдор шахсларнинг лавозимга сайланиш
ёки тайинланиш муддатлари бўйича чекловлар белгиланади.
Сенат Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери, Олий суд
ва
Судьялар
олий
кенгаши
раислари,
уларнинг
ўринбосарлари, Бош прокурор, Марказий сайлов комиссияси
раиси, ҳокимларни лавозимга икки муддатдан ортиқ сайлаш
ёки тайинлашга чеклов киритилмоқда.
Конституциявий суднинг турли хил ташқи таъсирлардан
мутлақ холи қилиш, унинг мустақиллиги кафолатларини
кучайтириш мақсадида ушбу суд судьяларини қайта сайланиш
ҳуқуқисиз 10 йилга сайлаш тартиби белгиланмоқда (ҳозирда
биринчи марта 5 йилга, кейин яна 10 йилга сайланади).
Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик
қилиши бекор қилинади.
Маҳаллий даражада ҳокимиятлар бўлиниши принципини
амалга ошириш, ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига
раҳбарлик қилиш институтини тугатиш давлат бошқаруви тизими
янгиланишининг мантиқий давоми бўлмоқда.
Маҳаллий Кенгаш раиси билан ҳоким лавозимини бир-биридан
ажратишни босқичма-босқич амалга ошириш, хусусан, вилоят
Кенгашлари учун – навбатдаги сайлов якунига кўра 2024 йилдан,
туман Кенгашлари учун эса 2026 йил бошидан амалга киритиш
таклиф этилмоқда.
Барча масалалар ечими маҳалла даражасига туширилади.
Конституцияда
маҳаллаларга
аҳолининг
кундалик
муаммоларини ҳал қилиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш
ваколатлари бериш, бунинг учун ташкилий ва молиявий
имкониятлар яратиш белгиланмоқда.
Сайлов
тизими
такомиллаштирилади
ва
сиёсий
партияларнинг давлат ва жамиятдаги роли кучайтирилади.
Сиёсий партиялар роли ва мавқеини янада ошириш мақсадида
сайлов тизимини қайта кўриб чиқиб, мамлакатда аралаш, яъни
мажоритар – пропорционал сайлов тизимини жорий этиш
таклиф этилмоқда.
Бунда, Қонунчилик палатаси депутатларининг ярми ҳозирги
тартиб бўйича сайланса, қолган ярми сиёсий партияларнинг
рўйхатлари асосида сайланади. Яъни, одамлар 75 та ўрин бўйича
аниқ бир номзодни сайласа, қолган 75 таси бўйича сиёсий
партияга овоз беради.
Хулоса
Конституция фуқароларлардан келиб тушган 220 мингдан ортиқ
таклиф асосида ишлаб чиқилган. Ҳужжат инсон қадри, унинг ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янги
босқичга кўтаради.
Конституция тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат бўлмоқда. Яъни,
энди барча фуқаролар ҳаттоки ўзининг кундалик ҳаётида ҳам
Конституцияга мурожаат қиладилар. Ундаги барча нормалар,
уларни қандай амалиётда қўллашни очиб берувчи қонунчилик
ҳужжати мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўғридантўғри ишлайди.
Конституциявий ислоҳот — давр талаби. Ундаги янги нормалар
ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашади, халқ фаровонлигига
хизмат қилади.
Download