www.arxiv.uz Нажмиддин Кубро “О, ер устида юрган не-не кимсаларни биз тирик санаймиз, аслида улар ўлик, ер остида ётган не-не зотларни биз ўлик санаймиз, аслида улар тирикдир”. Абулҳасан Ҳараконий XII – XIII аср тасаввуфининг энг ёрқин ва энг улуғ намояндаларидан бири бўлмиш улуғ мутафаккир олим Нажмиддин Кубро ана шундай буюк зотлардан биридир. Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хива шаҳрида дунёга келади:- унинг асл номи Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал–Хевакий ал– Хоразмийдир. Отаси Умар онаси Биби Ҳожар (ҳозирда қабри Хива яқинидаги Саёт қишлоғида). “Нажмиддин”, “Кубро”, “Абулжанноб”, “Валийтарош” сўзлари бул зотга берилган лақаб, унвон ва куниятдир. Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳотул унс” асарида ёзилишича: “Аҳмад ёшлигидан илмга қизиқиб, ислом асослари шариат илмларини жуда тез ўзлаштириб ўзидаги қобилияти асосида Хоразмнинг мана- ман деган уламоларидан ўзиб кетади ва илмий баҳсларда барчани олқишига сазовар бўлади. Шу боис у “Тамматул Кубаро”, яьни уламоларнинг етуги, улуғвори ва илм балоси деган лақабни олади. Бунинг ёнига “Нажмиддин” – “диннинг юлдузи” деган мартабали унвон қўшилиб, Аҳмад ибн Умар шундан кейин Нажмиддин Кубро номи билан машхур бўлади” - дейилган. “Абулжанноб” сўзи эса Нажмиддин Кубронинг куниятидир. “Куният” арабларда ҳурмат юзасидан бериладиган лақабдир. Жомий ҳазратлари ёзадиларки: – “Нажмиддин Кубро Искандария шаҳрида муҳаддис уламолардан ҳадис илмини ўрганиб қайтаётганида, йўлда бир кеча ҳазрати Пайғамбаримизни тушида кўради ва ул зотга мурожаат қилиб, “менга куният бағишланг” дейди. Шунда ҳазрати Пайғамбар Нажмиддинга: - “Сенинг куниятинг Абулжанноб – дунёдан ижтиноб, парҳез этувчи бўлади”, деб www.arxiv.uz марҳамат қиладилар. Шундан кейин Кубро “Жанноб” лақабини олишга мушарраф бўлади. “Жанноб – ижтиноб қилувчи, поклик парҳезига амал этгувчи маъносидадир”. “Валийтарош” лақабига келсак, бу сўзнинг маъноси валийларни тарбияловчи демакдир. Зеро, Нажмиддин Кубронинг нафаслари, назарлари шунчалик, зўр бўлганки, қалбларида илҳом жўш урган пайтда кимга назарлари тушса, у валийлик мартабасига эришар экан. Нажмиддин Кубро ўн олти-ўн етти яшарлигида ватани Хоразмни тарк этиб, таҳсилни чуқурлаштириш мақсадида Эрон, Миср, Шому Ироқ мамлакатларини кезади. Уни илмга чанқоқ қалби ҳеч тинч қўймас, қаердаки бирор номдор олимни овозасини эшитса, дарҳол йўлга тушар, гоҳ пиёда, гоҳ от-улов ёки туяда ҳафталаб, баъзан ойлаб йўл босар, қидирган кишисини топиб, ундан сидқидилдан сабоқ оларди. Агар унинг таҳсилдан кўнгли тўлмаса, устозидан ижозат олиб, яна йўлга тушарди. Нажмиддин Кубро қалбида руҳий маънавий камолатга, ғайб асрори, каромат ва кашфу ҳол илми хисобланмиш тасаввуф таълимотига иштиёқ зўр эди. Шу боис у шариат илмларини ўрганиш баробарида тариқатдан ҳам хабардор бўлишга интилиб, қатор шайхлар, дарвешлар суҳбатида бўлади, хонақоларда хилват ўлтириб, риёзат билан машғул бўлади. Нажмиддин Кубро Мисрда Шарқ фалсафаси билан шуғулланади ва унинг сирларини ўрганади. У ҳадис илми билан қизииб Нишопурда Абул Маккорим Лубон ва Абу Жафар Самдлоний, Табризда Абу Мансур Хафт, Маккаи Мукаррамада Абу Мухаммад Таббех ва Искандарияда Абу Тоҳир Салафий хизматларига етишиб улардан ҳадис илмларини ўрганади. Лекин юқорида олган билимлар илм талаби Нажмиддинни қониқтирмасди, у юқоридаги олимлардан олган илмларини ривожлантириб янги йўналиш тариқатдан сабоқ олиш учун дунё кезди. Нажмиддин Кубронинг тариқат йўлидаги пирлари шайх Рўзбеҳон Мисрий, Шайх Аммор Ёсир, ва Шайх Исмоил Қасрийлардир. Уларнинг устози Шайх Абулнажиб Суҳравардий бўлиб, Жомийнинг ёзишича, зоҳирий ва ботиний илмларда www.arxiv.uz баркамол киши бўлган, у кўп рисола ва китоблар ёзиб сўфийлик нисбатида Шайх Аҳмад Ғаззолийга бориб туташади. Суҳравардий фақирлик билан футувватни (жавонмардлик) бирга олиб тушинтиради. Фақирлик унинг талқинида фақат қашшоқлик, бечоралик эмас, “фақирлик –худо олдида талабкорлик, ожизлик, аммо бандалари олдида адолат ва саховат посбони бўлиш, ҳаммага ҳар ерда ёрдам кўрсатишдир” Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаламнинг:-“Берувчи қўл олувчи қўлдан афзалдир” деган муборак ҳадиси шарифларига мувофиқ, “бағишловчи қўл – фақр эшигини очувчидир”, деган фикрларни баён қилган Суҳравардий бойликни қораламайди, балки зулму ситамни ва талончиликни, ҳаромхўрликни ва хасисликни мазаммат этади. Абулнажиб Суҳравардий шогирдлари бўлган шайх Рўзбеҳон Мисрий, Шайх Аммор Ёсир, ва Шайх Исмоил Қасрийларда қалб саховати билан бирга мурид тарбиясида қаттиққўл бўлиш, ботиний кўз билан муриднинг хаёлларини, руҳиятини уқиб олиш ва унга руҳий таъсир ўтқазиш қобилияти яхши ривожланган эди. Масалан:- Шайх Аммор Ёсир соликнинг “ноқисларни такмил этиш ва муридларни тарбиялашда, уларнинг тушлари ва фикрларини таъбир этишда, иккиланишларни бартараф этишда шуҳрат қозонган” бўлса, Шайх Рўзбеҳон Мисрий “аксар вақт истиғроқ мақомида бўлиб”, важд ва илҳом ичида юрар, илоҳий маърифатдан завқи тошиб, бу ҳолатни муридларига юқтирарди. Шайх Исмоил Қасрий бўлса, рақсу самоъ, имо – ишоралар йўли билан мурид қалбини ром этиб, ўзини поклаш ва шу орқали илоҳиётга муҳаббатни сингдиришда машҳур бўлган. Ҳар учала шайх ҳам тариқатни шариатдан ташқари деб тасаввур қилмаганлар. Ўзлари сунний мазҳабининг изчил тарафдорлари ҳисобланганлар. Нажмиддин Кубро улардан ҳар томонлама сабоқларни олгач яна сафарга чиқади. У Табризга Абумансур Ҳафдаҳ олдига бориб шогирд тушади, у ерда ҳадис илмига бағишланган “Шарҳус–сунна” китобидан сабоқ олади. Бир кун муридлар мадраса дарсхонасида сабоқ олиб ўтиришганида у ерга бир дарвеш кириб келади. Шунда Нажмиддинда китоб ўқиш мажоли қолмайди ва дарвешга кўзи тушиши билан қалбида меҳрли бир ўзгариш юз www.arxiv.uz беради. Дарвеш чиқиб кетганидан кейин Нажмиддин сабоқдошларидан:- “Бу одам ким ?” деб сўрайди. Улар “Бу шу ерлик ҳазрат Бобо Фараж Табризийдир” дейдилар. Шу куни кечаси билан Нажмиддин ухламай чиқади ва эрта тонгданоқ узтози ва сабоқдошларига: - “Юринглар, Бобо Фараж олдига борамиз” дейди. Улар бобонинг хонақосига борганларида, хизматкор уларни келганлигини дарвешга айтади. Бобо Фараж хизматкорига: “Агар улар Тангри Таоло даргоҳига келгандай бўлиб кира олсалар, кирсинлар” дейди. Шунда Нажмиддин дарров кийимларини ечади, ҳамхоналари ҳам унга эргашадилар. Улар Бобо Фараж ҳузурига келиб индамай бир чеккада ўтирадилар. Бобо Фаражнинг танаси қуёш парчасидай порлаб унинг йиртиқ тўнини ёриқларидан нур тарала бошлайди. Бироздан сўнг Бобо Фараж ўрнидан туриб тўнини ечиб Нажмиддиннинг устига ёпади, Нажмиддин учун бу йиртиқ тўн табаррук туҳфа эди. Сўнгра Бобо Фараж Нажмиддинга қараб, “Сенинг дафтару китоб ўқиш вақтинг ўтди, балки ўзинг энди бутун олам сардафтари бўладиган вақт етди” дейди. Бобо Фаражнинг хонақасидан чиққанларидан сўнг Нажмиддинга устози “Шарҳус–сунна” китобидан озгина қолди, бир-икки кун шуғуллансанг тугатасан, кейин қаерга борсанг ихтиёринг дейди. Нажмиддин устозининг маслаҳатига қулоқ солиб дарсхонага киради. Аммо шу заҳоти Бобо Фараж келиб унга танбеҳ беради. “Ҳозиргина илмул яқиндин минг фарсах узоқлашган эдинг, энди яна илм қошига келдингми?”-дейди. Шундан сўнг Нажмиддин ўқишини йиғиштириб риёзат билан машғул бўлади. Надмиддин Кубронинг ҳолатлари шундай эканки, у киши баъзан бирдан жўшиб, ўзга кайфиятга кириб, вужудлари балқиб кетар экан, баъзида эса, хазин ва ўйчан, ғоят камгап бўлиб қолар эканлар. Баъзан бўлса, хушчақчақ ва очиқ чеҳра билан суҳбатга берилар, ғоят нозик дид ва ўткир сўзлар билан муридлар қалбига оловли чўғ ташлар, турли ишоралар, ҳаракатлар, руҳий кароматлар орқали атрофдагиларни ҳайратга соларкан. Шайх бағоят зукко, салобатли, ҳайбатли киши бўлган. Кечалари аксар бедор www.arxiv.uz ўтириб, ибодат қилиб, сурункали Рўза тутишни одат қилиб, илҳомли дамларда хонақоҳ ҳовлисини кезиб хушнуд сайр этар экан. Нажмиддин Кубро – тасаввуфнинг машҳур шайхларидан бири “Кубравия” тариқатининг асосчисидир. Нажмиддин Кубро Хоразмга 1185 йилда қайтиб келади. У 25 йилдан ортиқ умрини илм олишга бағишлайди. У Хоразмга қайтгач, катта хонақоҳ қурдириб Кубравия таълимотига асос солади. Унинг қўли остида юзлаб одамлар тарбияланиб таҳсил олишади. Инсоният–маънавий оламида энг етук ва энг мураккаб таълимот тасаввуф илмий таълимотидир. Тасаввуф таълимоти Оллоҳга интилиш бўлиб, ўзлигини англаб, қалбининг очилмаган имкониятларини ишга солиш, бу билан Оллоҳнинг каромат нуридан баҳраманд бўлиш учун ўз камолати сари йўл тутиб, яъни инсон ўз руҳини Оллоҳга яқинлаштиради, ўз руҳини Оллоҳ қудратига бағишлашга йўл тутади. Тариқат илми ўзи учун мужассамлаштирадиган одоб-– аҳлоқдир. Маърифат илми авлиёларнинг ўзини англаб етиши сари йўл тутиши, нафсни тийиши, ўзликни йўқотишидир. Ҳақиқат илми эса ўз руҳини Тангри қудрати билан боғлашдир. Кубровия тариқати ҳам Қурони карим ва Ҳадиси шарифдаги таълимот асосида шакллангандир. Комил инсонни тарбиялаш бу тариқатнинг асосий вазифаси бўлиб, Шайх Нажмиддин Кубронинг ҳаёти катта сабоқ, улкан мактабдир. Кубровия тариқатида талаб, садоқат, ишқ, муҳаббат, ошиқликнинг инсон учун нақадар зарур эканлиги таъкидланади. У шоирона тил билан шундай дейди: Ишқ дарди ғариб танимдаги жон бўлғай. Дард чекса киши аҳийри инсон бўлғай. Ошиқ ману дўзах мен учун оташгоҳ, Бошқа учун у бир зимистон бўлғай. Нажмиддин Кубро ўз таълимотида инсон омилини биринчи ўринга қўяди. У инсон тафаккури кучига юксак баҳо бериб шундай дейди: – www.arxiv.uz “Валийлик инсон боласига азалдан насибадир, чунки одам Оллоҳнинг суйган маҳлуқи, парвардигор одамга онг-ақл берган, ботиний нур берган, уни барча мавжудотдан афзал қилиб яратган. Юрмоқ учун Ҳақ йўлига етмоқ шарт, Бошқасидан кўзни юмиб кетмоқ шарт, Элга шифо бахш эту, оч кўзларни Олам ҳама-ул, унга назар этмоқ шарт. Шайх Нажмиддин Кубро ўнлаб асарлар муаллифи ҳамдир. Жумладан, унинг “Фиодобус соликин” (“Соликлар одоби ҳақида”), “Рисола аттул хайф ул – хоим ан лавмат ил – лоим” (“Қўрқувчи овворалар ва маломат этувчи маломатийлар ҳақида”), “Фавойиҳул жамол”(“Гўзалликни эгаллаш”), “Рубоийлар тўплами”, “Фавойиҳул жамол ва фавотиҳул жалол” (“Жамол хушбўйликлари ва жалолнинг кашфи”), “Ал-усул ал –ашара” (“Ўнта усул”), “Рисола ат-туруқ” номли асарларида Оллоҳни таниш, ҳалоллик ва мардликни улуғлаб, илм олиш ва илм бериш савоби барча мўмин мусулмоннинг бурчидир деган фикрлар олдинга сурилган. Унинг тасаввуф тарихидаги яна бир хизматлари – жавонмардлик ғояларини тариқатга жорий этиш бўлди. Натижада мардлик ва поклик, қаҳрамонлик ва фидойилик, маърифат ва жисмоний-руҳий қудрат бирлаштирилди, инсон камолатида аҳлоқий юксаклик, ватанпарварлик ғоялари қўшилиб ифодаланди. Нажмиддин Кубро кишиларни эзгуликка, илмга, саҳоват ва мардликка даъват этди. Унинг муридлари орасидан Шайх Нажмиддин Боғдодий, Шайх Фаридиддин Аттор, Султонул уламо Шайх Баҳовуддин Валад, Шайх Саъдиддин Ҳамавий, Шайх Сайфиддин Боҳарзий, Шайх Жалолиддин Гейлий сингари кўплаб мусулмон оламига донғи кетган валий инсонлар етишиб чиққанлар. Нажмиддин Кубронинг муридлари кўп бўлган. Эрон, Арабистон, Кавказ, Шому, Ироқнинг турли жойларидан келиб, улуғ шайх маърифатидан баҳраманд бўлганлар, суҳбатларида иштирок этганлар. Унинг муридлари www.arxiv.uz Кубровия тариқатининг давомчилари ҳисобланадилар. Кубровия тариқати ўз даврида дунёнинг барча ерларига кириб борган. Хоразмлик буюк шайхнинг тариқати бутун дунёга тарқалган. Унинг истеъдодли муридлари донишмандлик, исломий ҳикмат ва инсоний поклик, илоҳий маърифат ғояларини турли миллат ва элатлар орасига ёйдилар. Кубровия тариқатидан кейинчалик бир қанча шаҳобчалар ажралиб чиқиб, бутун дунёда тасаввуфнинг энг кўп тарқалган йўлларидан бирига айланади. Булар Нажмиддин Кубронинг шогирдлари томонидан тарқатилган бўлиб, шу кунимизгача айрим мамлакатларда турли хил кўринишларда фаолият кўрсатмоқда. Ҳиндистонда Фирдавсия, Боғдодда Нурия, Хуросонда Рукния, Кашмирда Ҳамодония Эрон ва айрим ғарб мамлакатларида Америка, Англияда “Неъматуллоҳия” ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Нажмиддин Кубро тарихда буюк алломагина эмас, балки ўз ватанининг озодлиги учун мислсиз мардлик намуналарини кўрсатган миллий қаҳрамон сифатида ҳам ном қолдиргандир. XIII асрнинг бошларига келиб (1206-1215) Мўғулистонда Чингизхон бошчилигида кўчманчи мўғулларнинг улкан давлати пайдо бўлди. Бу даврда ғарбда Хоразмшоҳлар давлати юксалиб ўз ҳудудини шарқдаги ўлкалар ҳисобига кенгайтириб, жуда катта ҳудудни эгаллаб дунёга якка ҳукмрон бўлиш ғояси бу давлатнинг мақсади ва орзуси эди. Бу даврни Шоир Жўшқин (Жуманазар Жобборов) –“Ҳаққим бор манинг” шеърида шундай таърифлайди. Ади, Хоразмшоҳ сурганда даврон, Бир ёну Гуржистон, бир ёни Эрон. Ўттиз уч ўлканинг хирожин олган, Қудратли бепоён тахттим бор манинг, Минг бора мақтансам ҳаққим бор менинг. Ҳар қандай давлат эзгулик тарафдори бўлиб ривожланса, мискинлар www.arxiv.uz кўз ёшин оқизмаса ҳам ички ва ташқи душманлар хуружи туфайли инқирозга юз тутади – деганди Нажмиддин Кубро. Дарҳақиқат, ўзаро урушлар оқибатида, Бағдод халифасининг Хоразмшоҳга қарам ўлкаларда ўз сиёсатини “Фақат Оллоҳга ва менга, бизнинг дўстларимиз (мўғуллар, исмоилийлар, ғурийлар, ва християнлар)га хизмат қилинг” тарғиб қилиши, Хоразмшоҳнинг онаси Туркон хотуннинг, давлат учун хизмат қилган кишиларни камситиб фақат қипчоқлардан чиққан амалдорларни кўкларга кўтариши ва бир қанча сабаб оқибатлар натижасида қудратли салтанат инқирозга юз тута бошлаган эди. Чингизхон билан Муҳаммад Хоразмшоҳ ўртасида қисқа муддат (12151218) элчилик муносабатлари давом этган бўлишига қарамай бу муносабатлар охир-оқибат фожиали тугайди. Ҳарбий жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрган мўғул қўшинлари Хорзмшоҳлар давлатига юриш қилиб қисқа муддатда (1218-1221) бу давлат ҳудудини босиб олади. Мўғуллар қурган тузоқларга бир неча марта тушиб, ўз ҳарбий кучларининг (Ўтрорда 60 минг, Хўжанда 10 минг, Самарқандда 110 минг, Бухорода 50 минг) анчагина қисмидан ажралган Хоразмшоҳ Муҳаммад ўз юртини, пойтахти Гурганч шаҳрини ташлаб кетади. Шаҳар аҳолиси, ҳимоясиз, етакчилик қиладиган сардорсиз қолади. Шундай оғир вазиятда 76 ёшли Нажмиддин Кубро шаҳарни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. Шайх муридларини жамлаб, уларга қараб бундай дейди: “Машриқдан келган бу бало Машриқу- Мағрибни яксон этади, ёндириб кул қилади. Сизлар ҳар бирингиз ўз юртингизга боринг, ўз жонингизни асраш пайида бўлинг” Асҳоб шайхга илтимос қилиб дедилар: – “От–уловлар тайёр, агар шайх биз билан ҳамроҳ кетишни ихтиёр этсалар, яхши бўларди”. Бунга жавобан шайх Нажмиддин Кубро дейди: – “Мен бу ерда шаҳид бўламан, менга Хоразмни тарк этишга рухсат йўқ” дейди. Шайх шаҳар мудофаасини ташкил этиш билангина чекланмай, қўлига қилич олиб жанг қилади. Анча вақтгача мўғуллар шаҳар ҳимоячиларининг қаршилигини енга олмайдилар. Шунда улар ҳийла-найранг ишлатиш, сотқинлар кўмагидан фойдаланиш йўлига ўтадилар ва биладиларки шаҳар мудофааси бошида шайх турибди, дарров www.arxiv.uz шайхни олдига элчилар жўнатиб биз томонга ўтинг сизга омонлик ва бойлик ато қиламиз дейдилар. Амир Темурнинг невараси, Улуғбек Мирзо ибн Шоҳрух Мирзо (13941449) ўзининг “Тарихи арбаъ улус” (“Тўрт улус тарихи”, 1425) номли тарихий асарида Шайх Нажмиддин Кубро жанобларини шарҳлаб бундай деб ёзади: – “Мана етмиш йилдирки, Хоразм халқи билан яшаб келмоқдаман. Бугунги кунда қазойи илоҳий бало жазосини юборди. Уларнинг калласида мурувват деган нарса бўлмайдики, орасидан қочиб ўзимни бир чеккага олсам. Балки, улар билан бирга беғамона яғмога дучор бўлганим тузукроқ бўлар. Балоларга ҳам улар билан ёр бўлсам!” Назм (мазмуни): – “Бир кекса умри охирлашиб қолганди. Шу сабабдан унга сўз кор қилмади. Қуйидагича жавоб берди: Етмиш йилдирки, Хоразмда ҳушҳол яшайман. Тақдир муруввати шуни тақозо қиладики, келган балога тан бергум гоҳо. Қонимни шу ерда тўкадиган бўлишса, тангри фармонидан қочмагум. Кийна олови ёнган экан, Гурганчда ҳўлу қуруқ ёнди. Шоҳ лашкари ўқу тиғ билан банд, доною нодон ҳоли билан иши йўқ. Унинг бошини кесмасанг яхши бўларди деган, пандни мўғулнинг эшитгиси йўқ. Қазо теғи тақдир туфайли ўткирлашган экан, кексаю ёшнинг боши кесилгуси”. Нажмиддин Кубро шаҳар ҳимоячиларига қарата илтижо билан “Ё Ватан, ё шарафли ўлим!” деб хитоб қилади. Мўғуллар ҳали бирон ерда бунчалик қаттиқ қаршиликка дуч келмаган эди, ҳали бирон жойда мўғул аскарлари бунчалик кўп қирғин қилинмаган эди. Даҳшатли қирғинбарот Гурганч фожиаси етти ой давом этади. Сон жиҳатдан устун бўлган душман машаққатлар ва ҳисобсиз қурбонлар эвазига ғалабага эришади. Қўлида қурол ушлашга мажоли қолмаган гурганчликлар иложсизликдан таслим бўлади. Жароҳатланган Шайх Нажмиддин Кубро ўлими олдидан туғ тутган мўғул сарбозига ташланиб, бир қўли билан уни қатл этаётган мўғул яловининг учини ушлаб турган. Охири қўлини қирқиб туғни олганлар. “...Алқисса, мўғуллар Хоразм шаҳри аҳлини қатл этдилар. Ҳазрати www.arxiv.uz Шайх Нажмиддин Кубро, унга Оллоҳнинг раҳмати бўлсин, ўша шаҳид этилганлар жумласидан эдилар. Машҳурдирки, қатл чоғи ҳазрати Шайх бузриквор бир қўли билан қатл этаётган кофир яловининг учини ушлаб турдилар. Кейин қанчалик уринишмасин, кофирнинг яловини ул кишининг қўлидан чиқариб ола олмади. Охири ул кофир яловини қирқиб олдилар. Яловнинг учи ҳазрати Шайхи шаҳиднинг муборак қўлларида қолди. Бу ҳазрати Шайхнинг минг-минглаб ғайритабиий одатларидан биридир. Ўз қўллари билан тутган ялов учи –“сари парчам” ўз вафотлари санаси таъмияси эканини аниқлашди. Ундаги ҳарфлар қиймати мажмуи 618 га тенг экан. Ҳазрати Шайхи бузрукворнинг Хоразм қатли омидаги қатли муборак туркий юнд йилига мувофиқ келадиган 618 ҳижрийда содир бўлди. Ҳазрати Шайхи Валитарош Шайх Нажмиддин Кубро, Тангри унинг руҳини муқаддас тутсин (вафотига битилган) тарихда шундай дейилади. Назм (мазмуни): “Муршиди аъзам Шайх Нажмиддин Кубро худо амри билан Хоразм учун бошини тикди. Бошини топширишда қотил яловига ёпишди. Дини ҳақ иқлимининг шоҳи Ул пийр сарпанжасидан ўн забардаст йигит яловни чиқариб ола олмадилар. Сайидлар шайхи сарпанжасида кофир яловини кўриб ҳайратда қолган оқиллар бу ҳолни шарҳладилар:- Ялов учини Шайх тутиб, тарих айтдики, вафотим санаси “Шоҳи шуҳадо” (“Шаҳидлар шоҳи”)дир. Жами мусулмонлар аълосига Оллоҳи таоло раҳмати ёғилсин. Яна, дейдиларки, Ҳазрати мавлоно Жалолиддин Румий, унинг сири муқаддас қилинсин, Ҳазрати Шайхи бузриквор Валитарош Шайх Нажмиддин Кубро, Оллоҳ унинг сирини муқаддас тутсин, яловни тутганига ишорат қилганлар. Назм (мазмуни): – “Биз шундай улуғларданмизки, гавҳар тутамиз, ориқ эчки тутган пасткаш эмасмиз. Имон қадаҳидан бир қўлимиз билан май ичсак, иккинчи қўлимиз билан кофир яловидан тутамиз”. Гурганч таслим бўлгач ёндирилади, хамма тирик жон қиличдан ўтказилади, бойликлар таланади. Жувайнийнинг маълумотларига қараганда, 100 минг нафар ҳунарманд, косиб, рассомлар асирга олиниб Мўғулистонга жўнатилган. Мўғуллар ваҳшийликнинг бор усулларини ишга солганлар, www.arxiv.uz йўқларини эса ўйлаб топганлар. Мўғуллар шаҳарнинг кулини кўкка совуриш билан бир қаторда Гурганждан ном-нишон қолдирмаслик учун Амударёдаги тўғонни бузиб, сувни шаҳарга буриб юборадилар. Барча улкан тарихий обидалар, илммаърифат манбалари сувга бостирилади. Натижада узоқ муддат давомида барпо этилган бу улкан қадимий маданият ва маъмурий марказда ҳаёт тўхтайди. Жувайнийнинг ибораси билан айтганда, “Гурганж қашқир макони бўлиб қолди ва бу ерда бойўғли ва бургут ин қурди”. Шундай қилиб, Хоразмнинг буюк фарзанди ўз она ватанини душманлардан ҳимоя қила туриб шарафли ўлим топди. Нажмиддин Кубро 1221 йилда ўзи муаллимлик қилган хонақоҳга дафн этилади. Кейинчалик Олтин Ўрдага бўйсинувчи ўлка ҳукмдори Қутлуғ Темур томонидан ХIV асрда Урганч (мўғул тилида Гурганч сўзининг талафуз этилиши) шаҳрида буюк олим, тасаввуф таълимотининг асосчиларидан бири, ватанпарвар Шайх Нажмиддин Кубро номига мақбара тикланган. Ҳозирги вақтда Нажмиддин Кубронинг қабри Туркманистон Республикасини Тошҳовуз вилояти Кўҳна Урганч шаҳридадир. Шайх Нажмиддин Кубронинг бундай ватанпарварлиги асрлар оша тилларда достон бўлиб, афсоналарга айланиб бизгача етиб келган. Мустақиллигимиз шарофати туфайли 1995 йилда Республикамизда буюк аллома Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги кенг нишонланди ва бир қанча рисолалари чоп қилинди. Турон замини қадим-қадимдан ватанпарвар, миллатпарвар буюк сиймолар манзил-макони бўлган. Бу юртда яшаб ўтган кўплаб аллома, валий зотлар дунё тарихида ўчмас из қолдиришган. Шайх Нажмиддин Кубро инсоният тарихидаги энг эътиборли сиймолардан биридир, унинг номи Шарқда неча асрлардан буён ватанпарварлик тимсоли бўлиб келмоқда.