Uploaded by jasur.aliev.83

МАЪРУЗАЛАР-А.Тиз. асослари

advertisement
МАЪРУЗА № 1. Axborot - kommunikatsiya bozorining jamiyat
iqtisodidagi roli.
1. Жамият ва ахборот
Ахборот (информация) тушунчаси
Ахборот (информация) тушунчаси лотин тилидаги «информатио» сўзидан
олинган бўлиб, баён этиш, тушунтириш, изоҳлаш каби ма‟ноларни
билдиради. Ахборот дейилганда биз радио ва телевидение хабарларини,
китоб, газета, берилганлар базаси, кутубхона ма‟лумотларини, инсонлар
билан мулоқот қилиш орқали ва илмий журналлардан олинган билимларни
назарда тутамиз. Ахборотлар китобларда, кутубхоналарда, берилганлар
базаларида, қоғозда ва машина ташувчиларида сақланади.
Ахборот оғзаки, ёзма, электрон сигнал ва радиотўлқин ёрдамида узатилади.
Сезги органлари, фото- ва видеокамералар, электрон датчиклар ёрдамида
қабул қилинади.
Алоҳида хабарлар ва ма‟лумотлар қайта ишланади, шакллантирилади,
тизимлаштирилади, сараланади ва янги ахборот ёки янги билимлар олинади.
Турли усуллар ва шакллар ёрдамида тақдим этилаётган ахборот, сифатидан
қат‟ий назар, маълумотлар дейилади. Жўнатиш учун мўлжалланган ахборот
хабар дейилади.
Кенг ма‟нода ахборот – бу ма‟лумотлар, билимлар, хабарлар бўлиб, сақлаш,
қайта ишлаш, узатиш ва қўйилган масалаларни ечишга ёрдам берувчи объект
ҳисобланади. Ахборот тушунчасини математик турдаги абстракт тушунча
деб қараш мумкин. Аммо, унинг бир қатор хусусиятлари уни материал
оламга яқинлаштиради. Ахборотни олиш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва
ўчириш мумкин. Материал оламда ахборот алмашинуви юзага келиши учун
ахборот ташувчи – узаткич, алоқа канали ва ахборот қабул қилувчи бўлиши
зарур. Узатиш муҳити манба ва ахборот қабул қилувчини ахборот тизимига
бирлаштиради.
Ахборот тушунчаси у хоссаларини ифодаловчи бирор бир объект билан
боғлиқ. Бундан ташқари, ахборотнинг ташувчига нисбатан нисбий
боғлиқсизлиги кузатилади: у ма‟но (семантика)сидан қат‟ий назар, турли
физик муҳитларда турли-туман физик сигналлар ёрдамида узатилиши ва
шакллантирилиши мумкин. Ахборот кузатиш, ҳисоблаш тажрибалари ҳамда
мантиқий хулосалар орқали олиниши мумкин.
Ахборот алмашинувида материал олам объекти сифатида манба ва қабул
қилувчи – инсон ёки қандайдир материал объект мавжуд бўлиши зарур.
Ахборот ҳар қандай материал тизимнинг аксланиши ҳисобига юзага келади
ва бутун материянинг хоссаси бўлиб ҳисобланади. Ахборот тушунчаси икки
объектнинг мавжудлигини назарда тутади: ахборот манбаи ва исте‟молчи.
Исте‟молчи олинаётган ахборотни қаерда ва қандай мақсадларда
фойдаланаётганига қараб, баҳолаши мумкин.
Бундан келиб чиқади-ки, ахборот парагматик, семантик ва синтактик
аспектларга эга.
1
Парагматик аспект – олинаётган ахборотни қўллаш орқали белгиланган
мақсадга эришишдир. Бу исте‟молчининг ҳолатига та‟сир қилади. Агар
ахборот самарали бўлса, исте‟молчининг ҳолати яхши томонга ўзгаради.
Семантик аспект – берилаётган ахборотнинг ма‟носини баҳолаш имконини
беради ва тилнинг ма‟новий элементлари ёки сўзлари ўртасидаги семантик
боғлиқликни аниқлайди.
Синтактик аспект – ахборотни тақдим этиш усули билан боғлиқ бўлиб,
ахборот иштирок этаётган реал жараёнга қараб (уни йиғиш, тасвирлаш,
узатиш, шакл алмаштириш, киритиш ёки чиқариш) махсус белгилар,
нишонлар кўринишида тақдим этилади.
Жамият ва табиатни ўзгартириш учун инсоният фаолиятининг ҳар қандай
тури янги ахборотларни олиш билан кузатилган. Табиат, жамият ва
фикрлашнинг объектив қонуниятларини ифодаловчи мантиқий ахборот
«илмий ахборот» номини олган. Уни олиниш ёки қўлланилиш соҳаларига
қараб турларга ажратиш мумкин. Масалан, сиёсий, иқтисодий, физик, химик,
математик ва бошқалар. Илмий ахборот билан бир қаторда техника
соҳасида ишлаб чиқариш масалаларини ечишда техник ахборот
қўлланилади. У янги маҳсулотлар, материаллар, агрегатлар, конструкциялар,
технологик жараёнларнинг ишлаб чиқилишида асосий омил бўлади. Айрим
ҳолларда, илмий ва техник ахборотлар бирлаштирилиб, илмий-техник
ахборот деб юритилади. Ахборотларни вазифаларига кўра ҳам турларга
ажратиш мумкин: оммавий ва махсус ахборотлар. Қоғоз ташувчига
тушурилган ахборот қисми эса, ҳужжатли ахборот номини олган.
Ахборотни манба тури сифатида яратиш, узатиш, қидириш, қабул қилиш, у
ёки бу шаклда нусхалаш, қайта ишлаш ва йўқотиш мумкин.
Ахборот намуналари турли шаклларда яратилиши мумкин: овоз ёки
радиотўлқин, электр токи ёки кучланиш, магнит майдонлари, қоғоз
ташувчиларга туширилган турли белгилар ва ҳ.к. Ахборот манбаи иқтисодий
тоифа сифатида индустриал жамиятнинг муҳим тавсифларидан бири бўлиб
ҳисобланади.
Ахборот манбаи – мавжуд бўлган фактлар, ҳужжатлар, ма‟лумотлар ва
билимларнинг жамланмаси бўлиб, жамият ҳолатининг вақт бўйича
ўзгаришини тасвирлайди ва мутахассислар тайёрлашда, илмий изланишларда
ва материал ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Ҳужжатлар – бу ма‟лум тартибда таркибланган ва қоғоз ташувчиларга
тушурилган ахборот қисмидир. 9
Фактлар – предмет соҳасини кузатишлар натижасидир.
Маълумотлар – бу матн, визуал ва сўзлашув учун характерли бўлган эркин
таркибдан фарқли равишда юқори даражада форматланганлиги билан
фарқланувчи ахборот туридир.
Билим – бу инсоннинг назарий ва амалий фаолияти натижаси бўлиб, юқори
даражада таркибланган ва малакани жамлашни ифодаловчи ахборотдир.
Билимнинг учта асосий турини ажратиш мумкин: деклоратив – объектнинг
умумий баёнини тақдим этади, аниқ предмет соҳасида уларни қўшимча
2
тартиблашларсиз қўллаш имкониятини бермайди; тушунчали (тизимли) –
биринчисидан ташқари, тушунча хоссалари ва тушунчалар ўртасидаги
боғлиқликларни ўз ичига олади; жараёнли (алгоритмик) – ечим
алгоритмини олиш имконини беради.
Ахборотнинг жамият ривожидаги ўрни
Инсоният жамияти ривожланишининг барча босқичлари техник ривожланиш
асосида амалга ошган. Автоматлаштириш меҳнат унумдорлигининг
ортишига олиб келди. Меҳнат жамоаларининг шаклланиши билимлар билан
алмашиш заруратини юзага келтирди. Биринчи навбатда авлоддан авлодга
оғзаки берилди. Ёзувнинг яратилиши уларни ахборот кўринишида бериш
имкониятини яратди. Ахборотнинг юзага келиши инсоният жамиятининг
изланишлари натижаси бўлди.
Ҳозирги кунда ахборот энг қиммат манбалардан бири ҳисобланади.
Бу материал ишлаб чиқариш муҳитидан меҳнат манбаларини ахборот
муҳитига кўчиришда кўринади.
ХИХ асрнинг охирларида АҚШда ишга яроқли аҳолининг 95% дан ортиғи
жисмоний меҳнат билан ва 5% га яқини эса ахборотга ишлов бериш билан
шуғулланган. Ҳозирги кунга эса, меҳнат манбалари нисбатининг деярли
аксини кўришимиз мумкин.
Шундай фикрлар мавжудки, жаҳон та‟лим тизимидаги инқирозни
ахборотлаштириш негизида бартараф этиш мумкин. Ҳозирги кунда АҚШ
олий та‟лимини юз миллиардинчи тижорат деб номламоқдалар. Та‟лим
технологиялари экспортчиларидан бири ҳисобланган америкаликлар йилига
ғазнага ўртача 7 млрд. доллар тушурадилар. Бу ялпи миллий маҳсулотнинг
2,7% ини ташкил этади. Ҳар йили АҚШда 454 мингга яқин хорижий
талабалар таҳсил олдалар. Улардан 57% и осиёликлар, 15% и эса
европаликлардир. Бундай натижаларга эришиш асосан ахборот
технологияларини кенг тадбиқ қилиш натижасида бўлди.
Жаҳон ҳамжамиятининг иқтисодга интилиши натижасида ахборот, 10
телекоммуникация ва ахборот технологиялари тез ўзгариб бормоқда.
Телекоммуникацияларнинг ривожланишида юридик шахслар ва рақобатга
кўпроқ таянилмоқда. Ахборотга ишлов бериш ҳам ривожланган, ҳам
ривожланаётган давлатларда иқтисодиётнинг барча соҳаларида катта
аҳамиятга эга бўлмоқда. Ма‟лумотларни сиқишнинг янги воситалари ишлаб
чиқилди. Шиша толали ва симсиз алоқа технологиялари янгиланиб бормоқда.
Боғланиш хизматлари нархи тез тушиб бормоқда. Яқин 20 йил ичида ахборот
алмашинуви деярли текин бўлиши мумкин. Рақамли алоқа технологияларига
ўтиш ма‟лумотларни узатиш, ахборотни тарқатиш ва бошқа ахборот
хизматларини яқинлаштиришга олиб келади ва глобал тармоқларнинг янги
имкониятларини очади. Янги технологиялар ривожланиш йўлидаги турли
тўсиқларни босиб ўтиш имкониятини яратади. Масалан, масофавий та‟лим
тизими унинг ан‟анавий усулларига ҳаётий қўшимча бўлиши мумкин.
Ахборот жамиятида катта ахборот оқимининг юзага келиши қуйидагилар
билан асосланади: илмий изланишлар ва тажриба-лойиҳа ишлари
3
натижаларини баён этувчи ҳисоботлар, диссертациялар ва бошқа ҳужжатлар
сониниг жадал сур‟атлар билан ортиши; инсоният фаолиятининг турли
сохалари бўйича даврий нашрларнинг доимий ортиб бориши; одатда магнит
ленталарга ёзилувчи ва коммуникация тизимлари доирасига тушмайдиган
турли-туман ма‟лумотларнинг юзага келиши.
Бунинг натижасида ахборот кризиси юзага келади. У қуйидагиларда намоён
бўлади: инсон томонидан ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлов беришнинг
чегараланганлиги ва сақланаётган ахборот массивларининг мавжуд бўлган
кучли оқими ўртасида зиддиятлар юзага келади; катта ҳажмдаги ортиқча
ахборот юзага келади, бу фойдаланувчи учун зарур ахборотларни қабул
қилишни қийинлаштиради; ма‟лум бир даражада, ахборотнинг тарқалишига
тўсқинлик қилувчи, иқтисодий, сиёсий ва бошқа социал тўсиқлар юзага
келади.
Масалан, кўпинча сирни сақлаш сабабли турли ташкилотлар ходимлари
зарур ахборотдан фойдалана олмайдилар.
Бу каби сабаблар ноқулай вазиятни юзага келтиради. Дунёда катта ҳажмдаги
ахборот потенциали йиғилади, аммо инсонлар улардан ўз имкониятлари
доирасида фойдалана олмайдилар.
Ахборот кризисининг юзага келиши жамият олдига юзага келган
вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидириш заруратини қўйди. ЭҲМларни
фаолиятнинг турли соҳаларига тадбиқ қилиниши янги эволюцион
жараённинг биринчи қадами бўлди.
Ахборот жамиятида жамиятнинг кўплаб ишчилари ахборотни, айниқса унинг
юқори шакли бўлган билимларни, ишлаб чиқиш, сақлаш, қайта ишлаш ва
узатиш билан банд бўладилар.
Ахборот жамиятининг характерли томонлари қуйидагилардан иборат:
информацион кризис муаммоси ҳал этилади, я‟ни ахборот оқими ва ахборот
танқислиги ўртасидаги қарама-қаршилик ечилади; ахборотнинг бошқа
манбаларга нисбатан устунлиги та‟минланади; ривожланишнинг асосий
шакли ахборот иқтисоди бўлиб боради; янги информацион техника ва
технологиялар ёрдамида билимларни автоматик генерациялаш, сақлаш,
ишлов бериш ва фойдаланиш жамият асосини ташкил этиб боради;
информацион технология инсоният социал фаолиятининг барча соҳаларини
қамраб олган ҳолда глобал тавсифга эга бўлади; бутун инсоният оламининг
ахборот бирлиги шаклланиб боради; жамиятни бошқариш, ўраб турган
муҳитга та‟сирнинг оптимал принциплари амалга оширилади.
Жамиятни ахборотлаштиришнинг салбий томонлари сифатида қуйидаги
ҳолатларни келтириб ўтиш мумкин:
1. Жамиятга оммавий ахборот воситалари та‟сирининг янада ортиб бориши.
2. Ахборот технологияларининг ташкилотлар ва инсонлар шахсий ҳаётига
янада чуқурроқ кириб бориши.
3. Сифатли ва ишончли ахборотларни саралаш муаммосининг юзага келиши
ва бошқалар.
4
Ахборот индустрияси ривожланган давлатлар ахборот жамиятига ўтишга энг
яқин турганлар ҳисобланади. Буларга АҚШ, Япония, Англия, Германия ва
Ғарбий Европа давлатларини киритиш мумкин. Бу давлатларда давлат
сиёсатининг йўналишларидан бири, ахборот индустриясида инновацияларни
қўллаб-қувватлаш ва инвестициялаш билан боғлқ бўгҳан компьютер
тизимлари ва телекоммуникацияни ривожлантириш ҳисобланади.
Сўнгги информацион инқилоб янги йўналишни олға суради – янги
билимларни ишлаб чиқиш учун техник воситалар, усуллар, технологиялар
ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган ахборот индустрияси. Ахборот
индустриясининг асосий таркибий қисми барча турдаги ахборот 12
технологиялари, айниқса телекоммуникация бўлиб, бунда компьютер
техникаси ва алоқа воситалари соҳасидаги сўнгги ютуқларга таянади.
Ахборот технологияларининг жамият томонидан ўзлаштирилиши ҳар бир
инсон ҳаёт тарзининг ўсишига олиб келиши лозим. Ахборот жамияти –
инсоният ривожининг навбатдаги босқичи бўлиб, инсонларнинг янги,
ахборот технологияларига таянувчи яшаш муҳити юзага келади.
2. Ахборотлар билан ишлаш жараёнлари
Ахборот тизимлари ахборот билан ишлаш жараёнларини турли-туманлик
асосида ажратишни талаб қилувчи жараёнларни амалга оширишга
асосланган. Уларга ахборотларни олиш, қайта ишлаш, жўнатиш, сақлаш,
тақдим этиш ва фойдаланишларни киритиш мумкин.
Ахборотларни олиш
Ҳар қандай предмет соҳасида объектлар учун бажариладиган жараёнлар ва
функциялар, объектларнинг хоссалари ма‟лумотлар манбаи бўлиб хизмат
қилади. Ҳар қандай предмет соҳасини уч хил: реал, формал ва ахборот
кўринишида тақдим этиш мумкин.
Шунга кўра ахборотни олиш жараёнини уч қаватли фильтрдан ўтказиш деб
қараш мумкин. Бунда тўғри тақдим этиш (синтактик қийматлилик), ма‟новий
қийматлилиги (семантик), исте‟молчи қийматлилиги (парагматик)ни
баҳолаш амалга оширилади.
Ахборотни олишда ма‟лумотларни таҳлил қилишнинг турли усул ва
шакллари муҳим ўрин эгаллайди: қандайдир воқэага боғланган ҳолатларни
қидириш; вақт бўйича воқэалар кетма-кетлигини топиш; ривожланишга
вазиятнинг муҳимлик параметрларини (та‟сирини) баҳолаш; чегараларини
(критерий) қидириш йўли билан объектни (воқэа, вазият, жараён) у ёки бу
тоифага ажратиш мумкин бўлган тоифалаш; объектларни қандайдир
белгиларига асосан гуруҳлаш; воқэа ва вазиятларни тахмин қилиш
(прогнозлаш).
Кўпгина предмет соҳалари учун ахборот манбаларининг турли- туманлиги
характерлидир. Ҳозирги кунда бу муаммони ечишнинг йўлларидан бири кенг
тарқалган объектга йўналтирилган ёндашув ҳисобланади. Объектга
йўналтирилган ёндашув асосида ажратиш қуйидаги асосий тушунчалардан
иборат: объект, синф ва намуна.
Объект – бу реал ҳаётнинг бир хил тавсиф ва қонунларга эга бўлган
5
предметлари тўплами. Объект бундай тўпламнинг ноаниқ элементини
ифодалайди. Объектнинг асосий тавсифи унинг атрибутлари (хоссалари)
таркиби ҳисобланади. Атрибутлар – уларнинг воситачилиги ёрдамида бошқа
объектлар хоссаларини баён этиш қоидаларини бериш мумкин бўлган махсус
объектлардир.
Объект намунаси – бу тўпламнинг аниқ бир элементи. Масалан,
автомобилнинг давлат рақами объект бўлиши мумкин. Бу объектнинг
намунаси аниқ номер – 01 К 874 БА.
Синф – бу реал ҳаётнинг таркиби ва умумийлиги билан боғланган
элементлар тўпламидир. Синф элементи – берилган тўпламнинг аниқ
элементидир. Масалан, автомобилларни рўйхатга олиш номерлари синфи.
Ахборотнинг ортиқчалигини камайтириш учун «бойитиш» жараёнидан
фойдаланилади. Масалан, корхона ходимлари рўйхатини компьютерда
сақлашда айрим ҳолларда фамилияларининг бошланғич учта харфини
киритиш кифоя. Ахборотларни бойитиш усуллари ичида таркибий,
статистик, семантик ва парагматик бойитишларни ажратиш мумкин.
Таркибий бойитишда талаб қилинган аниқлик, ахборот манбаларининг
хизмат кўрсатиш тезлиги ва таҳлил қилинаётган жараён частота спектрига
боғлиқ бўлган ахборотни ифодаловчи параметрларини ўзгартириш назарда
тутилади.
Статистик бойитишда статистик ма‟лумотларни жамлаш, жамланган
ма‟лумотлардан сараланганларига ишлов бериш амалга оширилади.
Семантик бойитиш ахборотнинг мазмунини, ҳисоблашлар ва билдиришлар,
тушунчаларни ажратиш ва таснифлаш, мантиқий формаларни
минималлаштиришни билдиради. Семантик бойитиш натижасида ишлов
берилаётган ёки узатилаётган ахборотни умумлаштиришга ва ундаги
мантиқий қарама-қаршиликларни йўқотишга эришилади.
Парагматик бойитиш қарор қабул қилиш учун ахборотни қўллашда муҳим
босқич ҳисобланади. Олинган ахборотлардан фойдаланувчи мақсад ва
вазифаларига мос келувчи энг зарурлари танлаб олинади.
Ахборотларга ишлов бериш
Ахборотларга ишлов бериш дейилганда, бир «ахборот объекти» устида
ма‟лум бир алгоритмларнинг бажарилиши натижасида бошқа «ахборот
объекти»ни шакллантириш тушунилади. Бу жараён ахборотнинг турлитуманлиги ва ҳажми ортишининг асосий воситаси ҳисобланади.
Ишлов беришнинг энг юқори даражасида сонли ва сонли бўлмаган ишлов
бериш усулларини кўрсатиш мумкин. Кўрсатилган ишлов бериш турлари
«ма‟лумот» тушунчасига турлича изоҳ беради. Сонли ишлов беришда
ўзгарувчи, векторлар, матрицалар, кўп ўлчовли массивлар,
ўзгармаслар каби объектлар қўланилади. Сонли бўлмаган ишлов беришда
объект сифатида файллар, ёзувлар, майдонлар, тармоқлар, нисбатлар ва
ҳоказолар олиниши мумкин. Яна бир фарқли томони шундаки, сонли ишлов
беришда ма‟лумотлар мазмуни катта аҳамиятга эга эмас, айни вақтда сонли
6
бўлмаган ишлов беришда бизни яхлитлигича мослиги эмас, балки объект
ҳақида ма‟лумотлар қизиқтиради.
Замонавий ҳисоблаш техникаси ютуқлари нуқтаи назаридан ахборотларга
ишлов беришнинг қуйидаги турларини ажратиш мумкин:
- кетма-кет ишлов бериш, бир процессорга эга бўлган, ан‟анавий фон-нейман
архитектурали ЭҲМларда қўланилади;
- параллел ишлов бериш, ЭҲМда бир неча процессор бўлганда қўлланилади;
- конвейерли ишлов бериш, турли масалаларни ечиш учун ЭҲМ
архитектурасида айни бир манбалардан фойдаланиш билан боғлиқ.
Электрон ҳисоблаш машиналарнинг мавжуд архитектураларини ахборотга
ишлов бериш нуқтаи назаридан қуйидаги синфлардан бирига тааллуқли деб
олиш қабул қилинган:
- Буйруқ ва маълумотлар якка оқимли архитектураcи (SISD). Бу синфга,
«атрибут-қиймат» жуфтлиги билан ишловчи, марказий процессор бўлган,
ан‟анавий фоннейман архитектурали бир процессорли тизимлар тегишлидир.
- Буйруқ ва маълумотлар якка оқимлари архитектураcи (SIMD). Бу
синфнинг алоҳидалиги, бир хил процессорларни бошқарувчи бир (марказий)
назоратчининг мавжудлиги ҳисобланади. Назоратчи, процессор элементлари
имкониятларига, процессорлар сонига, қидирув режимини ташкилаштириш
ва манзил таснифларига қараб, қуйидагиларни ажратиш мумкин: векторли ва
матрицали масалаларни ечиш учун қўлланилувчи матрицали процессорлар;
сонли бўлмаган масалаларни ечишда ва унда сақланаётган ма‟лумотларга
тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкин бўлган хотираларни қўлловчи
ассосиатив процессорлар; сонли ва сонли бўлмаган ишлов бериш учун
қўлланилувчи процессор ансамбллари; векторли ва конвейерли
процессорлар.
- Кўп оқимли буйруқлар ва бир оқимли маълумотлар архитектуралари
(MISD). Бу синфга конвейерли процессорларни киритиш мумкин.
- Кўп оқимли буйруқлар ва кўп оқимли маълумотлар архитектуралари 15
(MIMD). Бу синф ахитектураларига қуйидаги конфигурацияларни киритиш
мумкин: мульти процессорли тизимлар, мультиишлов берувчи тизимлар, кўп
машиналардан ташкил топган ҳисоблаш тизимлари, ҳисоблаш тармоқлари.
Ма‟лумотлар билан ишлаш жараёнини шартли равишда қуйидагича
тақсимлаш мумкин: Маълумотларни яратиш – ишлов бериш жараёни
сифатида, қандайдир алгоритмнинг бажарилиши натижасида ахборот
яратишни ва кейинчалик ундан юқори даражаларда фойдаланишни назарда
тутади.
Маълумотларни модификациялаш – янгиларини киритиш ва кераксизларини
йўқотиш йўли билан амалга оширилувчи, аниқ предмет соҳасидаги
ўзгаришларни тасвирлаш билан боғлиқ бўлган ахборотлардир.
Хавфсизлик, назорат ва яхлитлик – ахборот моделида предмет соҳасининг
ҳолатини тасвирлаш учун йўналтирилган ва ахборотнинг хавфсизлигини,
техник ва дастурий воситалар зарарланиши ва узилишларидан
ҳимояланишни та‟минлайди. Компьютер хотирасида сақланаётган ахборотни
7
қидириш, турли сўровларга жавоб беришда мустақил ҳаракат ва ахборотга
ишлов беришда ёрдамчи амал сифатида амалга оширилади.
Қарор қабул қилиш – ахборотга ишлов беришда бажарилувчи асосий амал
ҳисобланади. Қабул қилинадиган қарорларниг кўплиги турли математик
моделлардан фойдаланиш заруратини келтириб чиқаради.
Ҳисоботлар, ҳужжатлар яратиш – ахборотни ҳам инсон, ҳам компьютер
томонидан ўқий олиш мумкин бўлган формага айлантиришдир. Бу амал
хужатларни саралаш ва сканерлаш, ҳисоблаш, ишлов бериш амаллари билан
боғланган.
Ахборотларга ишлов бериш амаллари энг кенг қўлланиладиган муҳит
қарорлар қабул қилиш муҳити ҳисобланади. Қарор қабул қилиш жараёнлари
ҳақида кейинги мавзуларимиздан бирида тўхталиб ўтамиз.16
Ахборотларни жўнатиш
Ахборотларни жўнатиш амалини бажаришнинг асосий физик усули локал ва
глобал узатиш тармоқларидан фойдаланиш ҳисобланади. Ўзаро мосликни
та‟минлаш учун тармоқларни ишлаб чиқиш ва қўллашда очиқ тизимлар етти
даражали моделига бирлаштирилган бир қатор стандартлар қўлланилади.
Тармоқлар аро ахборот алмашинуви соҳасида OSI (Open System
Intreconnection) модели халқаро стандарт сифатида қабул қилинган.
Бу модель Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (International Standards
Organization – ISO) томонидан ишлаб чиқилган. Кўпгина тармоқ дастурийаппарат воситаларини ишлаб чиқарувчилар бу моделдан фойдаланишга
ҳаракат қилмоқдалар.
Ахборотларни сақлаш
Ахборотлар устида амалга ошириладиган асосий амаллардан бири сақлаш ва
жамлаш бўлиб, ма‟лум бир вақт оралиғида унга кириш мумкинлигини
та‟минлашнинг бош воситаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда берилганлар
базалари, берилганлар омборлари (сақлагичлар) бу амални тадбиқ қилиш
йўналишини аниқловчилар ҳисобланади. Берилганлар омбори бир неча
фойдаланувчилар томонидан ишлатилиши ва сақланиши мумкин бўлган
ўзаро боғланган ма‟лумотлар тўплами сифатида қаралиши мумкин.
Сақланаётган ма‟лумотлар фойдаланувчилар дастурларига боғлиқ эмас ва
ўзгартиришлар учун умумий бошқарув усули қўлланилади.
Берилганлар банки – ма‟лум бир мавзу бўйича фойдаланувчилар гуруҳига
ма‟лумотларни қидириш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи тизим.
Берилганлар базаси тизими – фойдаланувчиларга ахборот хизмати
кўрсатишни та‟минловчи бошқарув тизимлари, амалий дастурий та‟минот,
берилганлар базалари, операцион тизим ва техник воситаларнинг ўзаро
мослигидир.
Берилганлар омбори – кўплаб ўлчамлари бўйича агрегирланган
ма‟лумотларни сақловчи омбордир. Берилганлар омборининг берилганлар
базасидан фарқи: ма‟лумотларни агрегирлаш; берилганлар омборидан
ма‟лумотлар ҳеч қачон ўчирилмайди; берилганлар омборини тўлдириш
8
даврий асосда амалга оширилади; эскиларига боғлиқ янги ахборот
агрегатларини шакллантириш автоматик равишда амалга оширилади;
берилганлар омобрига кириш кўп ўлчамли куб ёки гиперкуб асосида амалга
оширилади.
Ахборотларни тақдим этиш ва ундан фойдаланиш
Ахборот тизимларини тадбиқ қилишда бажариладиган амаллар инсон ва
техник қурилмалар ўртасида тақсимланади. Инсон фаолияти таҳлил
қилинганда эргономик (инженер-психологик) ва психологик (социалпсихологик) омиллар муҳим рол ўйнайди.
Эргономик омиллар, биринчидан, инсон амаллари тўпламини рационал
аниқлаш, иккинчидан, инсоннинг техник воситалар ва ахборот муҳити билан
билан рационал боғланишини та‟минлаш имконини беради.
Психологик омиллар катта аҳамиятга эга, чунки ахборот тизимларини
тадбиқ қилиш инсон фаолиятини тубдан ўзгартиради. Янги имкониятларни
тадбиқ этиш натижасида фаолиятни рационаллаштириш билан боғлиқ
ижобий онларнинг юзага келиши билан бирга негатив кўринишлар ҳам юзага
келади. Буларга турли омиллар сабаб бўлиши мумкин: психологик тўсиқ
(барер), функцияларнинг мураккаблашиши ва бошқа суб‟ектив омиллар
(ишни ташкиллаштириш шартлари, иш ҳақи даражаси, малаканинг ўзгариши,
меҳнат самарадорлиги).
Ахборот тизимлари муҳитида ишлашда инсон объектнинг ўзини эмас, балки
унинг умумлаштирилган ахборот моделини қабул қилади. Ахборот
тизимларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш жараёнида инсоннинг ахборотга
заруратини э‟тиборга олиш лозим. Олинаятган ахборот пассив (ахборот
фойдаланувчига қат‟ий алгоритмда тақдим этилади) ёки актив
(фойдаланувчи ўзига зарур бўлган ма‟лумотларни яратади) бўлиши мумкин.
Ахборотларни тақдим этиш амалининг асосий вазифаси «инсон- компьютер»
тизимида самарали интерфейс яратишдир. Бунда ахборотни фойдаланувчи
қабул қилиши учун қулай бўлган шакл (форма)га алмаштириш амалга
оширилади. «Инсон-компьютер» тизимида мавжуд бўлган интерфейслар
ичида иккита асосий турни ажратиш мумкин: меню асосида («қара ва танла»)
ва буйруқлар тили асосида («эслаб қол ва тер»).
3. Ахборот тизимлари
Тизим тушунчаси
Тизим – бу қўйилган мақсадларга эришиш учун ўзаро бирлаштирилган ва
айни бир вақтда ягона деб қаралувчи турли элементлар тўпламидир.
Тизимлар нафақат таркиби, балки қўйилган асосий мақсадлари бўйича ҳам
бир-бирларидан фарқланади.
1-мисол. Корхона тизим деб қараладиган бўлса, унинг элементлари сифатида
бинолар, техник воситалар, хом-ашё, ходимлар ва бошқаларни кўрсатиш
мумкин. Корхонанинг олдига қўйган асосий мақсади – бу маҳсулот ишлаб
чиқаришдир.
2-мисол. Телекоммуникацион тизим. Элементлари – алоқа тармоқлари,
модемлар, компьютерлар, тармоқ дастурий та‟миноти ва бошқалар.
9
Асосий мақсади – ахборот узатиш. 3-мисол. Ахборот тизими. Унинг
элементлари – компьютерлар, компьютер тармоқлари, инсонлар, ахборот ва
дастурий та‟минот ва бошқалар. Ахборот тизимининг асосий мақсади
профессионал ахборот ишлаб чиқаришдир.
Тизимни ташкил этувчи элементлар сони ихтиёрий бўлиши мумкин, муҳими
уларнинг ўзаро боғланганлигидир. Масалан, турли деталлардан ташкил
топган техник восита; клеткалардан ташкил топган тирик организм; инсонлар
жамоаси; корхона; давлат ва ҳоказолар. Лектор ва талабалар билан бирга
ма‟рузалар зали – тизим; ҳар бир талаба – бу ҳам тизим; аудитория
жиҳозлари – тизим; алоҳида стол – тизим. Столнинг оёғи – бу тизим эмас.
Аммо, бу макро ифодалаш нуқтаи назаридан. Агарда стол оёғини микро
ифодалаш нуқтаи назаридан оладиган бўлсак, бу ҳам молекула ва
атомларнинг боғланишидан ташкил топган тизимдир.
Бу мисоллардан кўриниб турибдики, тизимлар турлича бўлиши мумкин,
аммо улар бир қатор умумий хосса ва тушунчаларга эга. Турли белгилари
бўйича тизим турларига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Умумий ҳолда
уларни материал ва абстракт турларга бўлиш мумкин.
Материал тизимлар материал объектлар мослигини ифодалайди. Бундай
тизимлар ичида ноорганик (техник, кимёвий ва ҳ.к.), органик (биологик)
ҳамда аралаш (органик ва ноорганик табиат элементларини бирлаштирган)
тизимларни (масалан, инсон-компьютер (эрготехник)) ажратиш мумкин.
Материал тизимлар ичида инсонлар ўртасида умумий муносабатларни
ифодаловчи ижтимоий тизимлар муҳим ўрин эгаллайди. Бундай тизимлар
тизимостлари ишлаб чиқариш жараёнида инсонларнинг умумий
муносабатларини ифодаловчи ижтимоий-иқтисодий тизимлар ҳисобланади.
Абстракт тизимлар – бу инсонларнинг маҳсулоти: назария, билим,
қарашлар ва бошқалар.
Тизимларни вақтга нисбатан статик ва динамик турларга ажратиш мумкин:
статик тизимларда вақт ўтиши билан тизимнинг ҳолати ўзгармайди;
динамик тизимларда эса, унинг бажарилиши жараёнида тизим ҳолатининг
ўзгарилиши кузатилади.
Ҳар қандай тизим катта тизим таркибига киради. Бу катта тизим уни ўраб
туради ва берилган тизимнинг ташқи муҳити бўлиб ҳисобланади. Шу
сабабли, тизим ташқи муҳит билан ўзаро боғланишда бўлади. Тизим ташқи
муҳит билан алоқада бўлганлиги сабабли очиқ ва ёпиқ тизимларни фарқлаш
мумкин. Очиқ тизимлар ўзини ўраб турган ташқи муҳит билан фаол алоқада
бўлади ва бундай алоқа тизимга ривожланиш ва мураккаблашиш имконини
беради. Ёпиқ тизимлар ташқи муҳит билан алоқада бўлмайди, ундаги барча
жараёнлар (энергетикдан ташқари) тизим ичида амалга оширилади.
Ахборот тизими тушунчаси
Тизим тушунчаси кенг тарқалган ва кўплаб ма‟новий қийматларга эга.
Кўпинча техник восита ва дастурлар тўпламига нисбатан қўлланилади.
Компьютернинг аппарат қисми тизим деб аталиши мумкин.
10
Аниқ амалий масалани ечишга, ҳужжатлаштиришни юритишнинг қўшимча
жараёнлари ва ҳисоблашларни бошқариш билан тўлдирилган дастурлар
тўплами ҳам тизим деб қаралиши мумкин. «Ахборот» сўзига «тизим»
тушунчасини қўшиш унинг яратилиши ва бажарилишини акс эттиради.
Ахборот тизимлари ҳар қандай соҳада масалалар ечимларини қабул қилиш
жараёнида ахборотларни қидириш, йиғиш, узатишни та‟минлайди. Ахборот
тизимлари муаммоларни таҳлил қилиш ва янги маҳсулотлар яратишга ёрдам
беради.
Ахборот тизими – бу қўйилган мақсадга эришиш йўлида фойдаланиш учун
ахборотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва узатиш учун қўлланиладиган
воситалар ва усулларнинг ўзаро мутаносиблигидир.
Ахборот тизимининг замонавий тушунчаси – шахсий компьютерни
ахборотга ишлов беришнинг асосий воситаси сифатида қўллашдир. Катта
ташкилотларда шахсий компьютерлар билан бир қаторда ахборот тизими
техник базасига мейнфрейм ёки супер ЭҲМ кириши мумкин. Бундан
ташқари, ишлаб чиқариладиган ахборотда инсоннинг ўрни ҳисобга олинмаса
(инсонсиз ахборотни олиш ва тақдим этиш мумкин эмас), ахборот
тизимининг техник жиҳозланиши ҳеч қандай қийматга эга эмас.
Компьютерлар ва ахборот тизимлари ўртасидаги фарқни тушуниш зарур.
Махсус дастурий воситалар билан жиҳозланган компьютерлар ахборот
тизимлари учун техник негиз ва восита ҳисобланади. Ахборот тизими
компьютерлар ва телекоммуникациялар билан ўзаро мулоқотда бўлувчи
ходимларсиз ма‟нога эга эмас.
Материал оламда ахборот алмашинуви юзага келиши учун ахборот узатувчи,
алоқа канали, қабул қилгич ва ахборот олувчи бўлиши зарур.
Узатиш муҳити манба ва ахборот қабул қилувчини ахборот тизимига
бирлаштиради.
Ҳар қандай ахборот тизимининг ишини та‟минловчи жараёнларни шартли
кўринишида қуйидаги қисмларга бўлиш мумкин:
-ички ва ташқи манбалардан ма‟лумот киритиш;
-киритилган ахборотга ишлов бериш ва уни қулай шаклда тақдим этиш;
-исте‟молчиларга тақдим этиш ёки бошқа тизимга узатиш учун ахборотни
чиқариш;
- тескари алоқа – кирган ахборотни таҳрирлаш учун корхона (фирма)
ходимлари томонидан қайта ишланган ахборот.
11
Ахборот тизими қуйидаги хоссалар билан аниқланади: ҳар қандай ахборот
тизими таҳлил қилиниши, қурилиши ва тизимларни қуриш умумий асослари
негизида бошқарилиши мумкин; ахборот тизими динамик ва ривожланувчи
ҳисобланади; ахборот тизимини қуришда тизимли ёндашувни қўллаш зарур;
ахборот тизимининг чиқиш маҳсулоти унинг асосида қарор қабул қилинувчи
ахборот ҳисобланади; ахборот тизимини ахборотларга ишлов беришни
инсон-компьютер тизими деб қабул қилиш лозим.
Биринчи ахборот тизимлари ХХ асрнинг 50-йилларда юзага келган. Бу
йилларда улар «счёт»ларни ва ойлик маошни ҳисоблашга мўлжалланган
бўлиб, электромеханик бухгалтерия ҳисоблаш машиналарида амалга
оширилган. Бу ҳужжатли қоғозларни тайёрлаш вақти ва ҳаражатларини
камайтиришга ёрдам берган.
ХХ-асрнинг 60-йиллари ахборот тизимларига бўлган қарашларнинг ўзгариши
билан характерланади. Ахборот тизимлари ёрдамида олинган ахборотлар кўп
параметрлар бўйича даврий ҳисоботларни юритишда қўлланила бошлади.
Бунинг учун корхоналарга кенг вазифаларга мўлжалланган, кўплаб
функцияларни бажара олувчи (фақат ҳисоб-китоб ишлари эмас)
компьютерлар талаб қилинди.
ХХ асрнинг 70-йиллар охири 80-йиллар бошларида ахборот тизимлари қарор
қабул қилиш жараёнини тезлаштирувчи ва қўлловчи бошқарув назорати
воситаси сифатида кенг қўлланила бошланди.
ХХ асрнинг 80-йиллар охирига келиб ахборот тизимларидан фойдаланиш
концепцияси яна ўзгарди. Бу давр ахборот тизимлари зарур ахборотни ўз
вақтида етказган ҳолда корхонага ўз фаолиятида янги маҳсулот ва хизматлар
яратишга, ўзига ҳамкорлар топишга, қуйи нархларда маҳсулот ишлаб
чиқаришни ташкиллаштиришга, ютуқларга эришишга ва бошқаларда ёрдам
берди. Ҳозирда ахборот стратегик манбаига айланмоқда ва бошқарувнинг
ҳар қандай даражасида қўлланилмоқда.
Ҳозирги кунда ахборот тизими компьютер техникаси ёрдамида амалга
оширилган тизим деган фикр мавжуд. Аммо, умумий ҳолда ахборот
тизимини компьютерсиз усулда ҳам кўриш мумкин.
12
Ахборот тизимининг ишини тушуниш учун у ечаётган муаммолар ҳамда
ташкилий жараёнларнинг мағзини чақиш зарур.
Масалан, компьютерли ахборот тизимининг қарор қабул қилиш
имкониятларини аниқлаш учун қуйидагиларни э‟тиборга олиш лозим:
ечилаётган бошқарув масалаларининг тартибланганлиги; қарор қабул
қилиниши мумкин бўлган бошқарув иерархияси даражаси; ечилаётган
масала тижорат соҳасининг у ёки бу функционал муҳитига тегишлилиги;
қўлланилаётган ахборот технологиясининг тури.
Компьютер ахборот тизими нокомпьютер соҳасидаги мутахассисларга
тушуниш учун очиқ ва фаолият жараёнлари бошқаришда назорат қилиш
учун қўлланилиши мумкин.
Ахборот тизимларининг тадбиқ қилиниши қуйидаги имкониятларни яратиши
мумкин:
- математик усул, интеллектуал тизим ва ҳ.к.ни тадбиқ қилиш натижасида
бошқарув масалаларининг рационал қарори усулларини олиш;
-автоматлаштириш ҳисобига ишчиларни оғир меҳнатдан озод қилиш;
- ахборотнинг ишончлилигини та‟минлаш;
- ма‟лумот ташувчиларни магнит лента ёки дискли ташувчиларга
алмаштириш ҳисобига ахборотларга компьютерда ишлов беришни
ташкиллаштириш.
Бу қоғозли ҳужжатлар ҳажмининг камайишига олиб келади; корхонада
ҳужжат алмашинуви тизими ва ахборот оқими таркибини ривожлантириш;
хизмат кўрсатиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш;
янги бозор тармоқларини (йўналишларини) қидириб топиш; турли чегирма
ва хизматлар тақдим этиш ҳисобига корхонага харидорлар ва маҳсулот
етказиб берувчиларни боғлаш.
Ахборот оғзаки ва ёзма, электр сигналлар ва радиотўлқинлар ёрдамида
узатилади ва сезги органлари, фото-, видеокамераларнинг электр датчиклари
ёрдамида қабул қилинади. Ахборот алмашинуви нафақат инсонлар муҳитида,
балки ҳайвонот ва ўсимлик оламида ҳам юзага келади. Агар ахборот
тизимининг иштирокчиси инсон бўлса, у ҳолда ма‟новий ахборот, я‟ни
инсон томонидан ифодаланаётган ахборот ҳақида сўз юритилади. Ахборот
олувчи уни бу ахборот қандай масала учун қўлланилишига қараб баҳолайди.
Бундан келиб чиқадики, ахборот нисбийлик хоссасига ҳам эга. Айни бир
ахборот бирор бир олувчи учун чуқур ма‟но касб этиши, бошқаси учун эса
аввалдан ма‟лум ва фойдасиз бўлиши мумкин. Масалан, физикада юқори
қувват частоталари энг сўнгги ютуқлари ядрочи-физик учун жуда муҳим
бўлса, агроном учун ҳеч қандай қийматга эга эмас.
13
Download