Олий таълим муассасаларига кириш имтихон жараёнларида абитуриентларнинг ота-оналари учун сўровнома натижаларини умумлаштирилган инфографикаси. Олий таълим муассасаларига кириш имтихон жараёнларида абитуриентларнинг ота-оналари билан жорий йилнинг 1 августидан, 13 августига қадар Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети бир гурух волонтёр томонидан ижтимоий-психологик сўровномалар ўтказтлди. Бунда ота-оналар сотсиологик тадқиқот воситаси сифатида янги тартибда ташкил этилган тест жараёни, яратилган имкониятлар, шарт-шароитларга бўлган муносабатларини эркин ифода этдилар. Олий таълим муассасаларига кириш имтихон жараёнларида абитуриентларнинг ота-оналари учун ўтказилган 13 кунлик ижтимоий-психологик сўровномада “Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар” факултети вотонтёрлари томонидан жами 1500 та ота-оналардан сўровномалар олинди. Олинган натижаларрга кўра: 1. Бугун фарзандингиз олий таълим муассасасига кириш имтиҳонида иштирок этаётганидан қанчалик мамнунсиз? – деган саволга; - 80% ота-она хурсандман - 20% бошка вариантларни танлади 2. Нима деб ўйлайсиз, сизнинг фарзандингиз ва унинг тенгдошлари билим олишга қанчалик даражада қизиқишади? - 74% Билимга чанқоқ ва китобларни ўқийди - 13,3 % Китоб ўқишдан кўра интернетдан маълумотлар олишга кўпроқ мойил - 6 % Мактаб дарсликларини ўқиш билан чекланади - 5,3 % Ҳорижий тилларни ўрганишга асосий эътиборни қаратади 3. Сизнингча бугунги кунда ёшларнинг айримларида билим олишга иштиёқнинг сустлиги нималар билан изоҳланади? - 60 % Мактабда сифатли дарс ўтадиган ўқитувчиларнинг етишмаслиги - 14,7 % Ўқув адабиётлари ва бошқа китоб манбаларининг етишмаслиги - 5,3 % Синфларда ўқувчилар сонининг ҳаддан ташқари кўплиги - 6,7 % Ота-оналар томонидан фарзандларининг билимли бўлишларига эътиборсизлиги - 3,3 % Билим олиш оркали ўз мақсадларига эришиш учун ишонч йўқлиги - 3,3 % Оилавий бюджетнинг пастлиги ва унинг етарли даражада билим олиш учун имконият бермаслиги - 6,7 % Касб-ҳунар эгаллаш иштиёки 4. Фарзандингизнинг мактабдаги ўзлаштиришини қандай баҳолайсиз? - Яхши 74 % - Қониқарли (ўртачадан паст) 18,7 % - Қониқарсиз (ёмон) 7,3 % 5. Фарзандингизга мактабда ўқиш ёқармиди? - Ҳа 81,3 % - Йўқ 12 % - Жавоб беришга қийналаман 6,7 % 6. Фарзандингиз хужжат топширган олий таълим муассасаси ректорини танийсизми? - Ҳа 12,7 % - Йўқ 87,3 % 7. Фарзандингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг профессорўқитувчиларини салохиятли деб биласизми? - Ҳа 78,7 % - Йўқ 21,3 % 8. Фарзандингиз нима учун айнан шу олий таълим муассасасига ҳужжат топширди? - Фарзандим мазкур олий таълим муассасасида ўқишни орзу қиларди 65,3 % -Бу олий таълим муассасасига ўқишини мен хоҳладим 8,0% - Яшаш жойимизга яқин бўлгани учун 10,0% - Мазкур олий таълим муассасасига кириш баллари пастроқ бўлгани учун 3,3% - Бошқаси (хар хил жавоблар) 13,3 % 9. Тест топшириш жараёнида ота-оналарга яратилган шарт-шароитлар сизни қониқтирадими? - Ҳа 78,7 % - Йўқ 8 % - Жавоб беришга қийналаман 13,3 % 10. Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларга ҳужжат топшириш жараёни сизни қониқтирадими? - 100 % Ҳа 11. Ҳозирда нечинчи фарзандингиз олий таълим муассасасига ҳужжат топшириб тест имтихонларида иштирок этаяпди? - Биринчи фарзандим 43.3 % - Иккинчи фарзандим 23.3 % - Учинчи фарзандим 29.3 % - Бошқаси 4 % 12. Фарзандингиз олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини ўзи танладими? - Ўзи танлади 76 % - Ўртоқлари билан биргаликда танлади 6 % - Менинг тавсиям билан ҳужжат топширди 6.7 % - Яқин қариндошларимизнинг тавсияси билан ҳужжат топширди 10.7% - Бошқа сабаб 0.7 % 13. Фарзандингизни ўқишга кириши учун давлат томонидан қандай имтиёзлар берилишини хоҳлайсиз? - Хозирги қулайликлардан мамнунман 74 % - Мактаб директори тавсияномасини инобатга олиш 12.7 % - Таълим кредит фоизини камайтириш 13.3 % 14. Сизнингча, ҳозирда коррупцион йўл билан ОТМга ўқишга кириш мумкинми? - Албатта! 17.3 % - Ишончим комил эмас 9.3 % - Касбий (ижодий) имтиҳонларда 6 % - Йўқ! 67.3 % 15. Фарзандингиз олий таълим муассасасига ҳужжат топширишдан олдин қайси ўрта таълимни тамомлаб келган? - Ўрта мактабни 72 % - Лицейни 12.7 % - Касб ҳунар коллежини 14.7 % - Президент мактабини 0.7 % 16. Жинсингиз: - Эркак 10.7 % - Аёл 89.3 % 17. Ёшингиз: - 31-34 ёш5.3 % - 35-40 ёш 31.3 % - 41-49 ёш 40.7 % - 50-55 ёш 14.7 % - 56-64 ёш 7.3 % - 65 ёш ва ундан катта ёш 1.3 % 18. Маълумотингиз: - Олий 44.7 % - Ўрта 22 % - Ўрта махсус 33.3 % Ушбу барча олинган маълумотлар хар кунлик ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб, суровнома ўтказилаётган жараёнлар фотосуръатларга олиниб барча олий таълим ижтимоий саҳифаларига юклаб борилди.