Uploaded by Alisher Samatov

Асептика антисептика тўғрисида тушунча

advertisement
Асептика ва антисептиканинг
замонавий усуллари, унинг аҳамияти.
Режа:
1 Асептика ва антисептика тўғрисида тушунча
2Антисептик моддаларнинг таъсири
3Антисептиклар қўллашнинг асосий усуллари
Асептика ва антисептика тўғрисида
тушунча, унинг аҳамияти.
Асептика ва антисептиканинг жорий қилиниши
тиббиётнинг ривожланишида янги давр очди ва
тиббиётнинг янги йўналишлари вужудга келишига
ҳамда ривожланишига туртки бўлди. Ҳозир ҳам
асептика ва антисептика амалиёт учун асосий усул
ҳисобланади ва унга шунчаки қараш, шартларини
бажармаслик
ёмон
оқибатларни
келтириб
чиқаради.
Асептика
Асептика деб, физик омиллар ва кимёвий
препаратлардан фойдаланиш йўли билан жароҳатга
микроблар
тушишининг
олдини
олишни
таъминловчи тадбирлар йиғиндисига айтилади.
Асептиканинг асосий принсипи жароҳатга тегадиган
ҳамма нарса стерилланган, яъни микроблардан
тозаланган бўлиши шарт.
Антисептика
Антисептика- жароҳат патологик тузилмасидаги ёки
организмдаги микробларни йўқотиш ёки миқдорини
камайтиришга қаратилган чора-тадбирлардир.
Антисептиканинг мақсади - тери устидаги шартли
патоген микроб ва паразитларнинг миқдорини,
шунингдек уларнинг ривожланиш хавфини камайтириш
(транзитор флора) билан бирга, тери остида табиий
микроблар
кўпайишига
(маҳаллий
флора)
йўл
қўймасликдан иборат.
Антисептик моддаларнинг таъсири
1) жароҳат инфексиясининг бир жойда тўпланиши,
унинг қон ва лимфатик томирларга йўналишини
тўхтатиши;
2) микробларнинг жароҳатланган жойга ёпишиб
қолиши, адгезиясининг олдини олиши;
3)
бактерияларнинг
патогенлик
омилини
камайтириши, тўқималарга кириши ва кўпайишининг
олди олиниши;
4) антимикроб таъсирини ошириши;
5) антибиотиклар ва турли физик омиллар (лазер,
улътратовуш, доимий электр токи) таъсирини
кучайтириши.
Антисептикларни қўллашнинг асосий
усуллари
1 Антисептиклар билан жароҳат юзасига таъсир
қилиш.
2 Антисептик моддаларни бўшлиқларга юбориш.
3 Жароҳат сатҳини доимий равишда ювиш ёки
антисептиклар сепиб ювиш.
4. Антисептик моддаларни парентерал йўл билан,
яъни артерия, вена, лимфа томирига юбориш.
Антисептиклар қўллашнинг асосий усуллари
- Энтерал қўллаш-антисептик моддалар меъда - ичак
тизими орқали юборилади.
- Ташқи (юзаки) қўллаш - антисептик моддалар
жарохатларга кукун, мазли ва эритмали шаклда
қўлланилади.
- Бўшлиқларга юбориш- антисептик моддалар бўғим,
қорин ёки плевра бўшлиғига юбориш орқали.
- Парентерал қўллаш вена ёки артерияга юбориш йўли
билан.
- Эндоскопик қўллаш-ўпка абсцесси бўшлиғига
бронхоскоп орқали, қизилўнгач, меъда ва ўн икки бармоқ
ичакга фиброгастроскоп орқали.
Антисептик моддалар
Антисептик моддалар турли кимёвий
гуруҳларга мансубдир:
- галоидлар,
- оксидловчилар,
- анорганик ва органик моддалар
- бўёвчи моддалар
- хиноксолиндан тайёрланган моддалар.
Галоидлар
- антисептик хусусиятга эга. Улар водород атоми
билан бирикиб, микробларнинг молекуляр
структурасига зарар етказади. Уларнинг салбий
томони тирик тўқимага ҳам нисбий таъсиридир,
шунинг учун улар бошқа эритмалар билан қўшиб
ишлатилади.
Оксидловчилар.
Оксидловчилар - кучсиз антисептик бўлиб, юқори
концентрацияда микробларнинг ўсишига таъсир
этмайди. 2-3 фоизли эритма сифатида тўқималарга
кам таъсир этиб, чайиш, ювиш, ҳўл боғламлар учун
ишлатилади. Кўк йиринглатувчи таёқчага кучли
таъсир қилади.
Download