Uploaded by sultanovamashura7

Ватан меҳри қалбимизга

advertisement
Ватан меҳри қалбимизга онамизнинг оқ сути билан кирган, бу меҳр томиримиздаги
қонимиз каби қутлуғ. Ватанни севишни, фахрланишни қалбимизга
даҳо
шоирларимизнинг ўлмас қасидалари-ю, севимли ҳофизларимизнинг сеҳрли оҳангги ҳам
муҳрлаган десак асло муболаға бўлмас. Эркин Воҳидовнинг “Тарихингдир минг асрлар
ичра пинҳон ўзбегим… Сенга тенгдош Помиру оқсоч Тёншон ўзбегим…”, Абдулла
Ориповнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистонни? Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё… “,
Муҳаммад Юсуфнинг “О, ота маконим онажон ўлкам, Ўзбекистон, жоним тўшай
соянгга… деган сатрларини ҳар такрорлаганда юрагимиз фахрга тўлади, тоғлар каби
юксалгандек бўламиз.
Ватан меҳри билан бағримиз бутун. Тонгнинг отишини кузатганмисиз? Қуёшнинг заррин
нурлари бошимизга нур сочиб кўзимизни қамаштирганда, қушларнинг овози Тинчлик
куйига жўр бўлганда, юракларимиз улуғвор мақсадларга тўлиб-тошганда, осмонимизда
олтин қанот қушлар парвозини ҳар гал кузатганда, бутун дунё сайёҳлари қадим
Самарқанду Бухоромизни бир кўришга ошиққанда, буюк алломаларимиз, азиз
авлиёларимизни кўкларга кўтариб, таъзим қилганида, жажжи набирамиз эркаланиб
уйқусидан уйғонганида шу азиз Ватан барчамизники эканлигидан ғурурланиб, юрагимиз
ҳаприқиб, Яратганга шукрона келтирамиз.
Ватан ҳар бир кишининг ўз қалбидан, виждонидан бошланади. Инсон азиз ва мукаррам қилиб яратилган
бўлиб, унинг азиз ва мукаррамлигини ҳам Ватанни севиш, Ватанни қадрлаш ва унинг равнақи йўлида
хизмат этиш каби фазилатларда кўришимиз мумкин. Улуғ донишмандлар айтганидек: «Ватан бир
боғдир, Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормаклари даркордир...».
Ҳаётда ҳар бир инсоннинг эзгу орзулари бўлади. Айниқса, озод ва обод Ватанда ўсаётган, қалби пок ҳистуйғулар билан тўлган ёшларнинг орзулари бир олам. Ватанга муҳаббат, ота-онага, эл-юртга беминнат
хизмат қилиш, уларнинг олдидаги фарзандлик бурчини сидқидилдан адо этиш шу орзуларнинг энг
улуғларидан саналади. Бу орзуга эришиш учун инсон болаликдан бошлаб ўз олдига аниқ мақсад қўйиб,
зарур билим, кўникма ва ҳунарларни эгаллаши, жисмонан бақувват, руҳан соғлом бўлмоғи лозим.
Буюк орзулар буюк интилиш ва ҳаракат, катта куч-қувватни, ирода, сабру матонат ва шижоатни талаб
этади.
Ватанга муҳаббат оддий инсонларга ҳам улкан куч-қудрат, азм-у шижоат бахш этиб, уларни тенгсиз
жасоратларга ундаганига гувоҳ бўламиз. Масалан, биз яхши биладиган Широқ ҳақидаги ривоятни эсга
олайлик. Широқ — оддий чўпон. Унинг ҳарбий қурол-яроғи ҳам, аскари ҳам йўқ. Фақат қалбида ўз
Ватанига чексиз муҳаббати бор, холос. Ана шу буюк туйғу уни она юртига тиш-тирноғигача қуролланиб,
мўри малахдек ёпирилиб келаётган сонсиз-саноқсиз ёвга қарши якка-ю ёлғиз курашга чиқишга чорлайди.
Широқ ўзининг душман қўлида ўлишини олдиндан билади. Лекин бу ўлим халқининг энг улуғ мақсади —
Ватан озодлиги учун, унинг ҳимояси йўлидаги шарафли ўлим эканини у яхши англайди ва ушбу йўлни
танлайди. Широқ ўз жони эвазига қанча-қанча юртдошларини ўлимдан, ёвга қул бўлишдан, шаҳарқишлоқларни эса вайронагарчилик, талон-торождан сақлаб қолади. Яна бир муҳим томони — у ўз
қаҳрамонлиги орқали ҳеч қачон зулм ва босқинчилик билан унинг халқини енгиб бўлмаслигини, халқнинг
мард фарзандлари бунга асло йўл қўймаслигини исботлайди. Шунинг учун ҳам Шайх Муҳаммад Ғаззолий:
“Башар ўз ерига, гарчи у тап-тақир саҳро бўлса ҳам қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги
асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур-ҳаловат, ундан узоқ бўлинганда соғинч, ҳужум
қилинганда мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади”, деганларида қанчалар ҳақ
эканлигини тушуниб етамиз.
Юртимизда ёшларга яратилаётган шароитларни кўриб кишини ҳаваси келиши табиий. Улардан эса
фақатгина шароитлардан унумли фойдаланиш, жамият ривожига ҳисса қўша оладиган мутахассис
бўлиб етишиш талаб қилинади, холос.
Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало
илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан
адашиш бўлади.
Шарқ донишмандлари айтганидек, «Энг катта бойлик — бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос — бу
яхши тарбия, энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир!»
Дарҳақиқат билим, илм кишини ҳамиша юксалтиради. Масалага Президентнинг шахсан ўзи алоҳида
эътибор қаратаётгани эса соҳада ҳали яна кўплаб ўзгаришлар бўлишини кўрсатмоқда.
Бинобарин, мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак
маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш
борасида бошлаган ишларда биз ҳам камарбаста бўламиз.
Download