Загрузил LAVISTA

Маъруза №4

реклама
МАВЗУ
Руда конларининг умумий тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари. Руда
йўқотилиши ва сифатсизланиши
Дарс мақсади: талабаларга руда конларининг таснифи ва ўзига хос хсусиятлари
ҳақида билимлар бериш ва улардан қазиб олиш технологияларини
танлашда фойдалана билиш кўникмаларини шакллантириш.
РЕЖА:
1. Рудаларнинг фойдали компонентлар турларига қараб бўлиниши.
2. Руда конларининг ўзига хос хусусиятлари.
3. Руда йўқотилиши ва сифатсизланиши.
Фойдали компонентлар тури бўйича рудалар металл ва нометалл гуруҳларга
бўлинади. Қора металл (темир, марганец, хром, титан, никель ва кобалт), рангли металл
(мисс, қўрғошин, руҳ, алюминий, вольфрам, молибден, қалай, симоб ва сурма), нодир
металл (олтин, кумуш, платина) ва радиоактив металл (уран, торий) рудалари металл
рудалари гуруҳига киради. Апатит, фосфорит, тош туз, қурилиш материаллари сифатида
ишлатилдиган ва таркибида қимматбаҳо тошлари бор жинслар, шунгидек графит, слюда ва
бошқа минерал хом ашёлар нометалл рудалар гуруҳини ташкил қилади.
Таркибидаги фойдали компонентлар сони бўйича металл рудалар оддий
(монометалли) ва мураккаб (полиметалли) бўлиши мумкин. Руда кони ёки унинг бир
қисмини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун сарфланадиган харажатлар руда таркибидаги
фойдали компоннт ўртача миқдори қийматига тенг бўлса, уни промминимум ёки ишлаб
чиқариш минимал миқдори дейилади. Агар кон жинси таркибида промминимум миқдорида
ёки ундан кўп фойдали компонент бўлса, кон жинси руда, аксинча бўлган тақдирда эса,
фойдасиз кон жинси дейилади.
Руда конлари қуйидаги ўзига хос хусусиятлари Билан кўмир конларидан
фарқланади: кўмирга нисбатан анча катта қаттиқлик ва тирновчанликка эга. Кўпчилик
рудаларнинг қаттиқлик коэффициенти 8 – 12, айримларники эса 15 - 20 ва ундан ҳам катта
бўлади. Руданинг ушбу хусусиятлари кўмирникидан бир неча баробар катта бўлганлиги
сабабли уни массивдан ажратиб олиш учун бурғилаб-портлатиш усули қўлланилади ва
кўмирда қўлланиладиган механизация ҳамда транспорт воситаларидан ўзгача воситалардан
фойдаланилади;
- руда таналари ётиш элементларининг турли-туманлиги стандарт технологик
қарор қабул қилиш, конни очиш ва уни қазишга тайёрлаш схемалари ва қазиш
тизимларини танлаб олишга катта таъсир кўрсатади;
- руда таркибидаги фойдали компонент, шунингдек, минералларнинг руда
танаси ҳажми бўйича ўзгарувчанлиги турли блоклардан қазиб олинган ва турли
таркибдаги рудаларни омухталаш асосида фойдали компонент миқдорини
ўртачалаштириш заруриятини туғдиради;
- руда бўлакларини руда туширгичлар орқали ўз оғирлик кучи остида 100м ва
ундан кўп чуқурликдаги пастки горизонтларга туширилганда майдаланиб
кетишининг камлиги. Бу хусусият конни очиш ва блокларни қазишга тайёрлаш
жараёнларига таъсир кўрсатади;
- кон-геологик шароитлар ва технологик жараёнларни бориши тўғрисидаги
маълумотларнинг камлиги уларни тезкор назорат қилиш ишларини
қийинлаштиради;
- баъзи рудаларнинг ўз-ўзидан ёниш ва қисқа вақт давомида жипслашишга
мойиллиги массивдан ажратиб олинган рудани магазинлаштирилган қазиш
тизими орқали қазиб олишни инкор этади;
-
кўпгина рудаларнинг кўмирга нисбатан юқори қийматга эга бўлиши уларни
юқори даражада ва сифатли қазиб олишга қатъий талаблар қўяди.
Руда йўқотилиши ва сифатсизланиши
Рудани ер қаъридан сифатли ва тўлароқ қазиб олиш даражаси унинг йўқотилиши
ва сифатсизланиши Билан баҳоланади. Турли сабабларга кўра қайта қазиб олинмайдиган ер
қаърида қолиб кетадиган баланс заҳиранинг қисми руда йўқотилиши дейилади. Одатда
қазиб олинган руданинг сифати массивдагидан маълум миқдорда паст бўлади, яъни қазиб
олинган руда массасидаги фойдали компонент миқдори массивдагидан кам бўлади. Руда
йўқотилиши бирлик улушлари ёки фоизларда ўлчанади, шу сабабли йўқотилиш миқдорий
кўрсаткич ҳисобланади.
Руда йўқотилиши умумрудник, массив ва ажратиб олинган руда бўйича
эксплуатацион йўқотилишларга бўлинади. Капитал кон лаҳимлари атрофида, уларни
сақлаш мақсадида ва ер юзидаги турли объектларни шикастланишидан мухофаза қилиш
учун улар остида қолдирилган целиклардаги руда заҳиралари умумрудник руда
йўқотилишини ташкил қилади.
Массивдаги эксплуатацион руда йўқотилиши қазиш блоклари ичида, кон-тайёрлов
лаҳимлари (штреклар, кўтармалар ва ҳ.к.)ни сақлаш учун улар атрофида қолдирилган
целиклар, шунингдек, руда танаси Билан уни ўраб олган жинслар кантактида қолиб
кетадиган руда заҳираларидан иборат бўлади.
Ажратиб олинган руда массасидаги эксплуатацион руда йўқотилиши қазиш
блокидаги рудани турли сабабларга кўра тўла тушириб олинмаслиги туқайли содир бўлади.
Руда йўқотилиш коэффииценти кўйидаги нисбат орқали аниқланади:
Кр = ZП : ZБ
Бунда, ZП – йўқотилган руда миқдори, т;
ZБ – баланс заҳира, т.
Руда сифатсизланиши қўйидаги сабабларга кўра содир бўлади:
- блокдан тушириб олинадиган рудани массивдан массасига аралашиб кетиши
оқибатида ифлосланиши;
- турли сабабларга кўра фойдали компонентга бой бўлган фойдали қазилмани
йўқотилиши туфайли қазиб олинган руда массасининг сифатсизланиши;
- ер ости (шахта) сувлари таъсирида руда таркибидаги фойдали
компонентларнинг (металларнинг) эриб кетиши натижасида руда массасининг
сифатсизланиши.
Руда сифатсизланиши Рс қўйидаги ифода орқали аниқланади:
Рс = Qф : Qр
Бунда, Qф - рудага аралашган фойдасиз кон жинси миқдори, т;
Qр – қазиб олинган руда массаси, т.
Рудани металл бўйича сифатсизланиши кўйидаги ифода орқали аниқланади:
Рм = (p - q) : p
Бунда, р - баланс заҳира таркибидаги металл миқдори, г/т ёки %0 ;
q - қазиб олинган руда массасидаги металл миқдори, г/т ёки %0.
Руда йўқотилиши ва уни сифатсизланиши кончилик корхоналарининг ҳисобот
кўрсаткичи ҳисобланади ва бу кўрсаткичларнинг ката бўлиши рудникка салбий иқтисодий
таъсир этади. Чунки руда йўқотилиши ва рудани қайта ишлаш харажатларини кўпайишига
олиб келади. Шу сабабли руда конларини қазиб олиш ва рудани қайта ишлайдиган
корхоналарда руда йўқотилиши ва сифатсизланиши даражасини пасайтириш уларнинг
самарадорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид таянч иборалар: рудалар таснифи, қаттиқлик, тирновчанлик, ётиш
элементлари, фойдали компонентар турлари, ўз-ўзидан ёниш, рудаларнинг
сифатсизланиши ва йўқотилиши.
Нзорат саволлари
1.
2.
3.
4.
Металларнинг фойдали компонентлар турига қараб бўлиниши.
Рудаларнинг кўмирларга нисбатан ўзига хос хсусиятларини санаб беринг.
Рудаларнинг ўқотилиши деганда нимани тушинасиз?
Рудалар сифатсизланиши сабаблари нималар?
Адабиётлар.
1.
2.
3.
4.
Исамухамедов.У.А. Кон ишлари асослари. Т. Ўзбекистон, 1998й. 156 бет.
Сагатов.Н.Х.”Кон иши асослар”. Ўқув қўлланма ТДТУ, 2005й. 212 бет.
Егоров.П.В ва бошқалар. Основы горного дела. М. МГГУ, 2000г 405стр.
Клечков.А.П. технология горного производства. М.Недра, 1982г 415стр.
Скачать