ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИШ. АЛОҲИДА ЭҲТИЁЖЛИ БОЛАЛАР ИНКЛЮЗИЯСИ МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА (БИРИНЧИ НАШР) Тошкент – 2020 Муаллифлардан: Муаллифлар мамлакатимиздаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига (ЮНИСЕФ), шунингдек, ушбу қўлланмани ишлаб чиқиш жараёнида ўз тавсиялари билан ўртоқлашган ва қўллаб-қувватлаган барча инсонларга самимий миннатдорчилик билдиради. Ушбу китоб мактабгача таълим ташкилотларининг таълим-тарбия жараёнларига индивидуаллаштириш ва инклюзив таълимнинг замонавий ёндашувларини жорий этишда амалий қўлланмага айланади деб умид қиламиз. Муаллифларнинг алоҳида ташаккурлари: Вазира Назарова – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Эрта ривожланиш ва таълим масалалари бўйича маслаҳатчисига; Муазам Исмаилова – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси консультантига; Гуреева Л.Н., Тиллашайхова Л.Н., Дўстмуҳамедова Д. – 369-сонли КТИМТТ дефектологларига изхор этилади. Умумий мақсад, яъни барча болалар учун тенг имкониятлар ва сифатли таълим беришни таъминлашга эришиш йўлида орзу ва ғояларимиз муштарак бўлган ҳамкасблар ва шериклар билан ишлаш биз учун катта шарафдир! Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ушбу қўлланмани ишлаб чиқишда кўрсатган техник ёрдами учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)га миннатдорчилик билдиради. Муаллифлар: Мирзиёева Ш.Ш., Грошева И.В., Микаилова У.Т., Исаходжаева Н.А., Некрасова Е.А., Куряева И.В. Тақризчилар: Абдуназарова Н.Ф. – педагогика фанлари номзоди, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти проректори; Назарова Э.Н – Тошкент шаҳридаги Пучон университети катта ўқитувчиси; Потемкина В.В. – Тошкент шаҳар 369-сонли КТИМТТ 2-тоифали тарбиячиси. Таржимон: Умарова З.М. Муҳаррир: Умаралиева М.А. Жавобгарликнинг чекланиши Ушбу қўлланмада билдирилган фикр ва мулоҳазалар фақат муаллифларга тегишли бўлиб, БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), жамғармага қарашли ташкилотлар ёки унинг бошқарув аъзолари ва жамғармани вакиллаган давлатларга тааллуқли эмас. “Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш. Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси” методик қўлланмаси Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти қошидаги Ўқув методик кенгаш томонидан 2020 йил 30 июндаги№ 4-сонли баённома билан, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мувофиқлаштириш кенгашининг 2020 йил 17 июлдаги № 1-сонли баённомалари билан тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилган. МУНДАРИЖА Мактабгача таълим вазирлиги кириш сўзи......................................................................5 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига (ЮНИСЕФ) кириш сўзи..........................................................................................................................6 Муқаддима.........................................................................................................................8 Қўлланма ҳақида...............................................................................................................9 Кириш ..............................................................................................................................10 I-боб. Инклюзив таълимнинг норматив-ҳуқуқий базаси .............................................. 11 II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш.............................................................12 2.1. Индивидуал хусусиятлар...................................................................................13 2.2. Индивидуаллашган таълим...............................................................................18 2.3. Таълим жараёнини индивидуаллаштириш усуллари......................................19 2.4. Мактабгача таълим ташкилотини индивидуаллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш...........................................................................................23 2.5. Болаларнинг индивидуаллиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш шакллари....................................................................................................................24 2.6. Мактабгача таълим ташкилотида иқтидорли болаларни аниқлаш ва ривожлантириш.....................................................................................................26 2.7. Иқтидорли болалар билан ишлаш....................................................................28 III-боб. Инклюзив таълим................................................................................................30 3.1. Инклюзив таълим тушунчаси.............................................................................30 3.2. Инклюзив таълим тамойиллари........................................................................32 3.3. Алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив муҳитда ўқитиш технологиялари...34 3.4. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун индивидуал таълим харитаси....................37 3.5. Педагогларнинг ишларини режалаштириш......................................................41 3.6. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлаш бўйича педагогга тавсиялар.......43 3.7. Оила ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик..........................................48 Глоссарий.........................................................................................................................52 Фойдаланилган адабиётлар...........................................................................................54 Иловалар.........................................................................................................................55 1-илова. Алоҳида эҳтиёжли бола учун тахминий индивидуал таълим харитаси.......55 2-илова. Таълим материали таҳлили учун шакл...........................................................57 3-илова. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун предметли ривожлантирувчи муҳитни ташкил этиш бўйича тавсиялар .....................................................................................57 4-илова. Инклюзив таълим йўналишга эга бўлган МТТда алоҳида эҳтиёжли болани тиббий-психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар..............60 5-илова. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан таълим-тарбиявий жараённи ташкил этиш бўйича педагогларга тавсиялар............................................................................61 3 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш 4 Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ КИРИШ СЎЗИ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги алоҳида эҳтиёжли болаларни қўллаб-қувватлаш ва инклюзив таълимни ривожлантиришга доимий эътибор қаратиб келмоқда. “Биз ҳаммамиз бошқачамиз, аммо барчамиз тенгмиз” – ушбу ақида мактабгача таълим тизимининг асосий мезонларидан биридир. Инклюзив таълим – бу табиий жараён бўлиб, педагогик ходимлар ва ота-оналар томонидан таълим жараёнига ижодий ёндашувни ўзида акс эттиради. Ҳар бир бола ўзига индивидуал ёндашувни талаб қилади, барча таълим олиш ва жамиятда ўз имкониятларини тўла намоён қилиш ҳуқуқига эга. Дунёнинг тез ўзгариб бориши шароитида мактабгача таълим тизимидаги ҳар бир педагогнинг олдида инклюзив таълим бўйича турган асосий вазифаси – соғлиғида имконияти чекланган болаларга ўз тенгдошлари қаторида таълим бериш ва шу билан бир вақтда уларнинг эҳтиёжи ҳамда қобилиятига қараб индивидуал ёндашишдир. Бизнинг олижаноб мақсадимиз ҳар бир болага унинг эҳтиёжи ва шароитидан қатъи назар ўз қобилиятини тўлақонли намоён қилиши, жамиятга ўз ҳиссасини қўшиши ҳамда ушбу жамиятнинг тўлақонли аъзосига айланишга имконият яратишдир. Ҳурматли касбдошлар, ушбу услубий қўлланма ҳар бир мактабгача таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини мақсадли ташкиллаштиришда сизлар учун амалий ёрдамчи бўлади деб умид қиламан. Сизларга омад ва ижодий муваффақият тилаймиз! Агриппина Шин, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Мактабгача таълим вазирлиги кириш сўзи 5 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ХАЛҚАРО БОЛАЛАР ЖАМҒАРМАСИ (ЮНИСЕФ) КИРИШ СЎЗИ Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришда уларнинг ижтимоий, ҳиссий, когнитив ва жисмоний эҳтиёжларини уйғунлаштиришга эътибор берилади. Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари мактабгача таълим мақсадларини амалга оширишда асосий ролни бажаради, шунинг учун уларга кўникмаларини ривожлантириш ва ўз хизматларини тақдим қилиш учун кенг имкониятлар яратиш, уларни қўллабқувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон ҳукумати йилдан-йилга кичик ёшдаги болаларни сифатли ўқитиш ва тарбия қилишга катта эътибор қаратиб келади. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган вақтдан бери барқарор ривожланишнинг 4-мақсадига мувофиқ, 2030 йилгача умумий мактабгача таълимни таъминлаш учун қулай сиёсий муҳитни ва тизимнинг таркибий қисмларини яратиш устида иш олиб борилди. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мазкур ислоҳотлар доирасида Мактабгача таълим вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган. 2018 йилда ЮНИСЕФ давлат томонидан эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини қайта кўриб чиқишда вазирликка техник ёрдам кўрсатди, унинг доирасида боланинг ривожланиши учун зарур бўлган босқичлар аниқ ишлаб чиқилди. Шунингдек, ЮНИСЕФ болани ҳар томонлама ривожланишига қаратилган янги “Илк қадам” мактабгача таълимнинг янги давлат ўқув дастурини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатди. Янги давлат ўқув дастурининг тўғри амалга оширилиши ва боланинг ривожланишига қўйиладиган талабларни бажариш, хусусан, болаларни мактабга тайёрлаш ва таъминлаш учун мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини жалб қилиш лозим. ЮНИСЕФ ва Мактабгача таълим вазирлиги педагогларни янги ўқув режалари ва эрта ёшдан бошлаб таълимда болаларнинг ривожланишига бўлган талаблар билан таништириш учун каскад режимида бир нечта ўқув дастурларини амалга оширди. Шу билан бирга, педагогларга мунтазам ёрдам бериб борилиши ҳамда ўқув дастурни амалга оширишга доир маслаҳатлар берилиши ҳам ўз самарасини берди. Мактабгача таълим ташкилотида педагогнинг вазифаси болага танқидий фикрлашнинг ҳаётий компетенциялари ва ўзини ўзи ижодий намоён қилиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган кундалик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашишдан иборат. Педагогларга болалар ўз қобилиятини намоён қилиши бўйича ҳар куни қилиниши керак бўлган ҳаракатларни кўрсатиб бериш, бу жараённинг узлуксизлиги ва турли таълимий, мустақил фаолиятда “педагог-бола” ҳамкорлиги етакчи ўрин эгаллаши ҳамда мактабгача гуруҳда бутун ўқув жараёнини тўғри режалаштириш аҳамиятини тушунтириб бериш жуда муҳим. Айнан шу мақсадда ЮНИСЕФ ва Мактабгача таълим вазирлиги барча босқичдаги мактабгача таълим педагоглари учун қўлланмалар ишлаб чиқаришга қарор қилди. Қўлланмалар педагогларга “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастурини амалга оширишда кўмак беришга мўлжалланган. Ушбу қўлланмада боланинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълимнинг мазмуни ва ташкил этилиши батафсил баён қилинади ва янги ўқув режаси ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган талабларни амалга ошириш доирасида 6 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига кириш сўзи Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнини самарали режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш шартлари тавсифланган. Ушбу 6 та методик қўлланмалар юқори даражадаги консультация, изланишлар ва синчковлик билан яратилган таҳлилнинг самараси бўлиб,нафақат мактабгача таълим-тарбия педагоглари учун,балки мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш секторидаги барча амалиётчилар учун фойдали қўшимча нашр бўлади. ЮНИСЕФ ва Мактабгача таълим вазирлиги экспертларига ушбу ноёб қўлланмаларни тайёрлашда қўшган ҳиссаси ҳамда техник ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, шунингдек, бу қўлланма мактабгача таълим педагогларига илҳом манбаи ва йўриқнома бўлиб хизмат қилади деган умиддаман. Дипа Шанкар, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Таълим бўлими раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига кириш сўзи 7 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш МУҚАДДИМА Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини модернизация қилиш жараёнида ҳозирги вақтда ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. 2018 йилда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талаблари 1 ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) учун “Илк қадам” давлат ўқув дастури 2 ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатлар ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида энг яхши халқаро амалиётлардан намуна олган ҳолда ишлаб чиқилган. Улар ЮНИСЕФнинг халқаро экспертлари томонидан халқаро стандартларига мос келади деб тан олинди. Ушбу методик қўлланма мулкий шаклидан қатъий назар мактабгача таълим ташкилотларида алоҳида эҳтиёжли болаларга инклюзив таълим бераётган тарбиячилар, дефектологлар, психологлар ва ота-оналар учун мўлжалланган. Методик қўлланмада бир қатор замонавий педагогик ёндашувлар кўзда тутилган, шунингдек, инклюзив таълим ҳақида тасаввурлар, алоҳида эҳтиёжли болаларни таълим хуқуқларини амалга ошириш, инклюзив таълим аспектлари ва алоҳида таълимга эҳтиёжли болалар билан ишлаш бўйича методик тавсиялар “Илк қадам” давлат дастури асосида татбиқ этилган. 1 Ўзбекистон Республикасининг Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари, вазирлик буйруғи асосида қабул қилинган № 1-мх, 2018 й., 18 июнь, Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган. № 3032. 2018 й.,3 июль. 2 “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳайъати қарори. 2018 й.,7 июль. № 4-баённома 8 Муқаддима Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ҚЎЛЛАНМА ҲАҚИДА МТТ педагогларига ёрдам берадиган услубий қўлланмалар тўплами олти китобдан иборат: “Мактабгача таълим ташкилотларида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш”; “Ўқув жараёнини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида режалаштириш”. “Ўйин орқали таълим олиш”. “Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш. Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси”. “Оилалар ва маҳаллий ҳамжамият билан ҳамкорлик”. “Кузатиш ва баҳолаш”. Барча услубий қўлланмалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, мактабгача таълим тизимида юқори сифатли таълим-тарбия жараёнини амалга ошириш учун Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга қўйиладиган давлат талаблари ва Ўзбекистон Республикасининг “Илк қадам” Давлат ўқув дастурига мувофиқ замонавий инновацион педагогик ёндашувлар ва тавсияларни ўз ичига олади. Ҳар бир қўлланма “Илк қадам” ДЎДга мувофиқ фаолиятнинг айрим жиҳатларига бағишланган бўлиб, шу сабабли мактабгача таълим ташкилот педагогларига дастурни юқори сифатли бажаришлари учун барча услубий қўлланмаларни ўрганиб чиқиш ҳамда касбий маҳоратини оширишда фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу методик қўлланманинг асосий мақсади – таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва мактабгача таълим ташкилоти шароитида турли индивидуал характерли болаларнинг таълим олишини ҳамда алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олишини ташкиллаштиришда педагогларга ёрдам беришдир. Қўлланмада алоҳида эҳтиёжли болаларнинг психологик характеристикасини ўрганиш ва педагогларнинг ушбу болалар билан олиб борадиган иш фаолияти йўналишлари кўриб чиқилган. Педагогларга берилган амалий тавсиялар мактабгача ёшдаги болалар инклюзив таълимига оптимал шароитлар яратиш ва ҳар бир боланинг ривожланишида индивидуал ёндашувни тўғри ташкил этиш учун мўлжалланган. Қўлланмадаги материаллар педагогларга алоҳида эҳтиёжли болалар билимини психофизиологик ривожлантиришга ва болалар таълими жараёнида индивидуал ёндашувнинг мақсадга мувофиқ усулларини танлаш орқали тизимлаштиришга ёрдам беради. Қўлланма ҳақида 9 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш КИРИШ Замонавий жамиятнинг муҳим вазифаларидан бири – бу алоҳида эҳтиёжли болаларга ғамхўрлик қилиш ва уларга биринчи навбатда инклюзив таълимни жорий этиш орқали сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишдир. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида янги авлод мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тизимида ривожланишда орқада қолган болалар учун қулай ва хавфсиз муҳитни яратиш бўйича барча шарт-шароитлар яратилган. Шу билан бирга, кўп тармоқли ихтисослаштирилган ташкилотларнинг моделлари амалга оширилмоқда, уларда соғлом тарбияланувчилар ҳам,алоҳида эҳтиёжли болалар ҳам қатнашадилар. Ушбу ёндашув асосида инклюзив таълимнинг асосий тамойили амалга оширилади – бу эса алоҳида эҳтиёжли болалар учун юқори сифатли таълим олиш, тенгдошлари қатори таълим ресурсларидан эркин фойдаланиш ҳамда ўзаро алоқа қилиш кўникмаларига эга бўладилар. Ҳамма болалар турли хил, ҳар бир бола ноёб. Амалиёт шуни кўрсатадики, турли мактабгача таълим ташкилотларида ўз касбий фаолиятини амалга оширадиган таълим муносабатларининг барча иштирокчилари учун жуда мураккаб вазифа – ўқув жараёнида педагог болаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиши керак бўлган мактабгача таълимни индивидуаллаштиришдир. Ушбу қўлланма педагогларга мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув жараёнини индивидуаллаштириш учун зарур бўлган тавсиялар беришга мўлжалланган. Ҳар қандай янгилик каби инклюзив амалиёт ҳам юқори сифатли натижаларга эришиш учун таълим муносабатларининг барча иштирокчилари томонидан махсус профессионал ва айни пайтда ижодий ёндашувни талаб қилади. Аввало, инклюзив мактабгача таълимнинг муваффақияти педагогларнинг инклюзия муаммоларини ҳал қилишга тайёрлик даражасига, штатдаги мутахассислар, психологлар, ўқитувчидефектологларнинг тўлиқлигига, шунингдек, педагоглар, ота-оналар ва мактабгача таълим психологлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар сифатига боғлиқ. Мазкур ўқув қўлланма “Илк қадам” давлат дастурини амалга оширувчи мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига инклюзив таълимни ташкил этиш бўйича методик тавсиялар беришга мўлжалланган. 10 Кириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси I-БОБ. ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИ Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимининг самарали ташкил этиш бўйича, жисмонан соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, ўқув жараёнига таълим-тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик алоқаларининг ривожланиши, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонининг янада кўпайиши ва улар кўрсатадиган хизмат турларининг кенгайишида яратилган қулай шарт-шароитлар асос бўлади. Давлат томонидан инклюзив таълимни жорий этишни назарда тутувчи бир қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунида3 инклюзив таълим тушунчаси белгиланган. Ҳукумат қарорларида инклюзив таълим йўналишига эга мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда гуруҳлар ташкил этилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мактабгача таълим ташкилотида инклюзив гуруҳларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш, шунингдек, ушбу гуруҳларни максимал даражада тўлдириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария-гигиена талаблари4 ва мактабгача таълим ташкилоти Низомига мувофиқ амалга оширилиши лозим. 3 Ўзбекистон Республикаси Қонуни.“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”.(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2019 й., 03/19/595/4160-сон) 4 Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-гигиена талаблари, мактабгача таълим муассасаларида режимининг ташкил этилиши ва ташкил этиши, № 0355-18, 2019 й. I-боб. Инклюзив таълимнинг норматив-ҳуқуқий базаси 11 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш II-БОБ. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИШ Барча болалар нафақат ташқи кўриниши, балки хулқ-атвори, ҳис-туйғулари, характер хусусиятлари ва темпераментни ифодалаш усуллари билан ҳам бутунлай фарқ қилади. Ҳар бир боланинг фақат ўз ҳаёт йўлини белгилайдиган ва уни ўзига хос қиладиган хислатлари бор. Жамиятнинг ажралмас қисми бўлмиш бола биологик жиҳатдан ўсади ва ривожланади. Бола туғилганда ота-онасидан генетик ўхшашликлар ўтади. Бунга ирсият дейилади. Ҳар бир ота-она болаларига маълум сифат ва хусусиятлар мажмуасини “узатади”. Энг муҳими, олинган нарсаларнинг “тўплами” шу қадар фарқ қиладики, ҳар бир инсон ўзининг барча кўринишларида ўзига хос ташқи кўринишларга, жумладан, ўрганишга муносабат билдириш усули бўлади – бу индивидуаллик деб аталади. Ҳар бир боланинг индивидуал ўзига хослиги унинг характери, ўзига хос сифат ва хусусиятлари мажмуидир. Ҳар қандай одамда уларни ўзаро ажратиб турадиган ўзига хос ҳиссий, ахлоқий, ақлий, иродавий ва бошқа хусусиятлар мавжуд. Типик ривожланиш ва тафовутлар 12 ● Болалар, одатда, юришдан олдин эмаклаш, гапиришдан олдин тушунарсиз овоз чиқариш, қўшиш ва айириш каби математик амаллардан олдин санаш каби ҳаётий жараёнларда ўз қобилиятларини намоён этадилар. ● Асосий ривожланиш босқичлари шуни кўрсатадики, турли хил ёшдаги болалардан нима кутиш кераклигини ва уларнинг ривожланиш босқичларини кузатиш керак. Масалан, 2 ёшли болалар асосан ўз тенгдошлари билан ўйнайдилар ва катта болалар ўйинини томоша қиладилар. Аксарият 6 ёшли болалар бир вақтнинг ўзида турли хил тил кўникмаларидан фойдаланган ҳолда мураккаб сценарийларни ўйлаб топиб, бошқа болалар билан соатлаб ўйнайдилар. Ўзбекистонда бола ривожланишининг бундай босқичи мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларида акс эттирилган. ● Асосий ривожланиш босқичларида болалардан тест синовидан ўтказиш сифатида фойдаланмаслик керак. Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш қобилиятлари; когнитив ривожланиш; ижодий ривожланиш – ҳар бир болага ўз қобилияти ва билимларини янада ривожлантиришга эришишга ёрдам беради. Бундан ташқари, боланинг қўшимча баҳолаш ва қўшимча ёрдамга муҳтож бўлиши мумкинлигини тушунишга ёрдам беради, чунки у бир ёки бир нечта босқичларга эришишда орқада қолади. ● Боланинг ривожланишига бир неча омиллар таъсир этади ва ҳар бир болада турли хил қобилият, хусусиятлар намоён бўлиши кузатилиб, вақт давомида улар ўзгариб боради. ● Шунингдек, биз ҳар қандай гуруҳда қобилиятлари ва ҳаракатлари ўртасида катта фарқ кузатиладиган турли ҳил болалар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олишимиз керак. Масалан, айрим 3 ёшли болалар 2 ёшлилар каби, 4 ёшли болалар эса ўртача ёш каби ҳаракатланадилар. Кўп гуруҳларда бир хил хронологик ёшдаги болалар кузатилиб, уларнинг ривожланиш даражасидаги фарқи икки йилга тенг бўлади. Агар гуруҳда алоҳида қобилиятли болалар ёки ривож- II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ланишда орқада қолган болалар бўлса, бу фарқ янада катталашади. Шунинг учун фақат хронологик ёшни ҳисобга олиш етарли эмас. Талабга жавоб бериш учун биз боланинг ривожланиш даражасини ҳам кўриб чиқишимиз керак. Бунинг учун болага ҳурмат билан қараш, унга эътиборли бўлиш лозим, бу барча болалар учун уларнинг ривожланиш йўлидаги муҳим босқичлардан ўтишда амалий ёрдам беради. ● Биз оилаларда бола ва ота-она қандай алоқа ўрнатаётгани ва қандай муайян босқичларга эришганлигини ҳисобга олган ҳолда кучли ҳамкорлик стратегиясини шакллантиришимиз муҳим аҳамиятга эга. Оила бағрида ўсаётган болаларда қандай кўникмалар борлигини, нимани билмаслигини ёки қандай кўникмаларни ривожлантириш кераклиги ҳақида маълумотларга эга бўлишимиз керак. 2.1. Индивидуал хусусиятлар Индивидуал хусусиятлар қуйидагича: ● билиш жараёнлари (хотира, идрок, тафаккур, тасаввур, диққат-эътибор, нутқ); ● қизиқишлар; ● тенденциялар; ● қобилиятлар; ● характер; ● темперамент; ● оила ва жамият маданияти ва бошқалар. Болалар билан алоҳида суҳбатлашиш Педагоглар ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олишлари керак. Ушбу хусусиятларнинг баъзиларини кузатиш орқали аниқлаш мумкин эмас. Балки болалар билан гаплашиб, уларнинг оилада нимани қадрлаши, нимага қизиқиши ҳақида маълумотларга эга бўлиш, бунинг учун ота-онаси билан суҳбатлашиш мақсадга мувофиқдир. Оила ва жамият маданияти Бизнинг маданиятимиз, асосан, биз нимани ўйлаётганимизни, нимани қадрлаётганимизни ва қандай йўл тутаётганимизни белгилайди. Болалар ўз оиласи ва жамоа маданиятига мувофиқ тарзда ҳаётга ижтимоий мослашади. Биз болалар эҳтиёжларига уларнинг оилавий маданияти ва жамоа маданиятини ҳурмат қиладиган тарзда жавоб беришимиз керак. Педагоглар болаларнинг имтиёзлари ва қизиқишлари, тил муаммолари, ноёб қобилиятлари ва оилавий анъаналарини ҳисобга олишлари керак. Ёш Аксарият уч ёшли болаларнинг ҳаракати ва ўйлаши тўрт ёки беш ёшли болаларга қараганда бошқача бўлади. Шунинг учун боланинг ривожланиш босқичлари билан танишиш муҳим аҳамият касб этади. 2.1. Индивидуал хусусиятлар 13 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш Мисол учун, кўпчилик беш ёшли болалар уч ёки тўрт ёшлиларга қараганда узоқ муддат диққатларини жамлай олишлари, янада самарали мулоқот қилишлари, кўпроқ интерактив ўйинлар ўйнашлари, мавҳум тушунчаларни яхшироқ тушунишлари мумкин. Қандай тадбирларни ташкил этиш, уларни қандай амалга ошириш кераклигини билишда ва қанча вақт давом этишини белгилашда ёш муҳим омил ҳисобланади. Ривожланиш даражаси Юқорида айтиб ўтилганидек, фақат хронологик ёшни ҳисобга олиш етарли эмас. Самарали индивидуаллаштириш учун боланинг ривожланиш даражасини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Болаларнинг ривожланиши кўпинча нотекис бўлиб,маданий омиллар қайсидир соҳада ривожланишга таъсир этади. Агар гуруҳда қобилиятли болалар ёки ривожланишида орқада қолган болалар бўлса, ривожланиш даражалари оралиғи катта бўлади, бу эса педагогдан кун давомида индивидуаллаштиришни турли усуллар билан режалаштиришни талаб қилади. Шахсият ва темперамент Шахсият ва темпераментнинг кўпгина хусусиятлари мавжуд ва уларнинг ҳар биридаконтинуумлар мавжуд бўлиб, ҳар бир болани уларга жойлаштириш мумкин. Биз шуни билишимиз керакки, ўз шахсиятимиз ва темпераментимиз болаларнинг шахсияти билан мос тушиши ёки аксинча бўлиши мумкин. Ушбу фарқларни тушунган ва қабул қилган ҳолда биз болаларнинг яшаш ҳаётини яхши томонга ўзгартира оламиз, уларнинг шахсияти ва темпераментига мос ҳолда машғулотлар режалаштирамиз. Гендер ва гендер тенглик Болаларга, одатда, гендер асосида ўзларига дўстлар ва турли хил машғулотларини танлаш имконияти берилган бўлса-да, у қачон содир бўлишини билмоқ керак ва барча болаларда турли хил материал, ўйинлар орқали компетентлигини уйғотиш мақсадга мувофиқ бўлади. Педагоглар гендер стереотипларига қарши туришлари, ўғил бола ва қизларни турли тадбирларда бирга ўйнашга ундашлари лозим. Ўқув услуби Барчада билим ва кўникмаларни эгаллашда ўз танловлари мавжуд. Орамизда кимдир аудиалдир (биз эшитиш орқали яхшироқ ўрганамиз); яна кимдир визуалдир (биз қандай бажарилишини кўришимиз, қандай бажариш кераклигини ўқишимиз ёки расмлар орқали кўришимиз керак); бошқалар кинестетиклардир (биз нимадир қилишимиз керак). Ёш болаларнинг илк даврларида ушбу кўрсаткичлар ўзини намоён қилиши ёки аксинча сезилмаслиги мумкин. Педагоглар турли хил (эшитиш, кўриш ва бажариш) усуллар ёрдамида янги билим ва кўникмалар орқали барча болалар билим олишларини ташкил қилишлари лозим. Барча болалар ютуқларга эришиши учун педагоглар турли хил таълим услубларини инобатга олишлари керак. Ақл-идрок тури АҚШлик психолог Howard Gardner (1983) саккиз хил турдаги ақл-идрокни ажратиб кўрсатди. Буларни кучли ақл-идрок соҳиби бўлган болаларда аниқлаб олиш мумкин: ● 14 лингвистик – сўз ва тилнинг товушларини, структурасини, вазифасининг маъноларини тушунади ва ишлатади; II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● мантиқий-математика – мантиқий ёки сонли схемаларни фарқлайди; мантиқ асосида фикрлайди ва хулосалар чиқаради; ● фазовий – визуал / фазовий дунёни идрок қилади ва аниқ ифодалайди; ● тана-кинестетик – тана ҳаракатларини назорат қилади ва объектни усталик билан бошқаради; ● мусиқий – ритм, оҳанг, майдон ва тембрни қайта ишлаб чиқади ва мусиқий ифода шаклларини қадрлайди; ● шахслараро – бошқа одамларнинг темпераменти, мотивацияси ва истакларини тан олади ҳамда кайфиятга мос жавоб беради; ● ички шахсият – ўз туйғуларини билади ва шу асосда ҳаракат қилади; ● натуралистик – ҳайвонлар, ўсимликлар, геология дунёсини яхши тушунади ва ўзаро ҳамкорликда бўлади. Бу назариянинг асосий маъноси шундаки, кўпгина ақл-идрок мавжуддир ва уларнинг ҳар бири жамият учун бир хилда қийматга эга. Таълим беришда эса педагоглар, асосан, фақат икки ёки учтасига эътибор қаратадилар. Педагоглар болаларда алоҳида бошқа кучли томонларни кўрсалар, уларни эътиборга олиш ва баҳолаш, улардан фойдаланишлари лозим. Қизиқишлар Кўпчилик болаларда камида битта бўлса ҳам қизиқиш бор. Ёш болалар учун бу юк машиналари ва автомобиллар, маълум спорт тури, мусиқа ва қўшиқлар, айримлари ҳайвонлар ва бошқалар учун севимли машғулот бўлиши мумкин. Педагоглар бу қизиқишларни турли тадбирларга, фаолият турларига жалб қилишлари ёки улар бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишлари мумкин. Баъзан болалар ўз қизиқишларини фақат уйда ифодалайдилар ва уни гуруҳ ичида намойиш этишга ийманадилар. Шунинг учун оилаларга бориб, ота-оналардан улар ҳақида сўраш керак. Кучли тарафлар ва эҳтиёжлар Барча болаларнинг кучли томонлари (айниқса, улар нимани яхши бажаради) ва эҳтиёжлари (яхши бажаришлари учун уларга қандай ёрдам керак) мавжуд. Баъзан кучли характерлар ва эҳтиёжлар бир-бири билан узвий боғлиқдир. Педагоглар ўз эҳтиёжларини қондиришга ёрдам бериш учун болаларнинг кучли томонларидан фойдаланишлари лозим. Мисол учун, гуруҳингиздаги икки нафар қиз таом тайёрлаш жараёнига қизиқиши ва бу учун кўп вақт сарфлаши мумкин, аммо улар китоб ўқишни умуман ёқтирмайдилар. Демак, сиз уларни озиқ-овқат ёки таом тайёрлаш ҳақидаги ҳикоялар ўқиб бериб, шу ҳақдаги китоблар бериб қизиқтирсангиз, уларнинг яна бир характерини кашф этасиз. Ўзига ишонч Ўзига ишонч кўрсаткичлари қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади: болалар ўзини қандай қабул қилади, ўзларининг асл кучли томонларини ва эҳтиёжларини қанчалик биладилар; қандай қилиб улар маълум бир вазифани бажаришда ўз қобилиятларини баҳолайдилар, шунингдек,бирор ишни бажариш учун катталардан рухсат олиши, катталарга ёрдам бериши кабилар. Болалар гуруҳга ҳар хил ишонч билан ёки ўз-ўзини яхши ҳис қилиб келадилар. Баъзилар ўзларини ожиз ҳисоблайдилар, бошқалар 2.1. Индивидуал хусусиятлар 15 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш эса ўзларини ўта қобилиятли ҳисоблайдилар. Баъзилари бу икки тоифа ўртасида бўладилар. Ўз-ўзига жуда ишониш ёки вазифани бажаришда ўзига юксак баҳо бериш ишонч йўқлиги каби муаммоли вазиятларга олиб келади. Педагоглар болаларга ўзўзини ҳақиқий ҳиссий ривожлантиришга, улар муайян вазифаларни ўзлари бажаришлари учун жуда қийин эканлигини аниқлаш мумкин бўлса, уларнинг муаммоларини (ўз самарадорлигининг муҳим қисми) ҳал қилишда, ресурсларни топишга ёрдам бериши мумкин. Ишончни ошириш болаларнинг иззат-нафсига ижобий таъсир кўрсатади. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотида бўлган фаолиятини режалаштириш уларга ўзига бўлган ишончни ривожлантиришга ёрдам беришнинг бир усулидир. Алоҳида эҳтиёжли болалар ривожланиши Юқорида санаб ўтилган индивидуал хусусиятларга қўшимча равишда, бизнинг гуруҳимизда педагогларнинг махсус қўллаб-қувватлашини талаб қиладиган алоҳида эҳтиёжли болалар бўлиши мумкин, уларни атроф-муҳитда муайян ўзгаришларни, ресурсларни, алтернатив алоқа усулларини ва зарур мослашув ҳамда ўзгартиришларни таъминлаш орқали гуруҳ ҳаётига тўлиқ киритиш мумкин. Боланинг индивидуал хусусиятларини ривожлантириш унинг қаерда, қандай шароитда, ким томонидан ва қачон тарбияланишига боғлиқ. Демак, боланинг ривожланиши катталар ва тенгдошларига алоқадор. Ҳар бир бола ўз шахсиятига хос ва ноёбдир. Таълим ва тарбия жараёнида, энг аввало, ҳар бир боланинг индивидуаллиги ва ўзига хослигини ҳисобга олишимиз керак. Мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёни ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фаолият юритиши керак. Индивидуаллаштириш ҳар бир боланинг индивидуал ривожланиш даражасини ҳисобга олиш ва тегишли фаолиятни режалаштириш орқали эришилади. Бу ҳар бир болага муваффақиятга эришиш имкониятини беради. Гуруҳнинг фаол фаолият жадвалида ҳам, дам олиш вақтида ҳам ҳар бир боланинг эҳтиёжлари ҳисобга олинади. Гуруҳдаги барча материаллар ва жиҳозлар, ўқув муҳити болаларнинг ҳар бирининг ривожланишига, таълимни индивидуаллаштиришга ёрдам беради. Мактабгача таълимнинг асосий вазифаси –илк ва мактабгача тарбия ёшидаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларидан келиб чиққан ҳолда ва давлат ўқув дастурига мувофиқ боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама ва баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат. Мактабгача таълим дастури боланинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, унинг шахсий ривожланиши учун имкониятлар очиш, катталар ва тенгдошлари билан ҳамкорликка асосланган ташаббускорлик ва ижодий қобилиятларни ривожлантирувчи таълим муҳитини яратишга қаратилган. Бу эса, ўз навбатида, болаларнинг ижтимоийлашуви ва индивидуаллашувининг шартидир. Маълумки, болалар хулқ-атвори билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳар кимнинг ўз қизиқиши ва қобилияти бор. Шахсни тарбиялаш ва яхши болалар жамоасини яратишда энг яхши натижаларга эришиш учун педагог тарбияланувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиши ва тушуниши керак. Бу эса педагог олдида турган барча педагогик вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини белгилайди. Индивидуаллаштириш икки қисмга ўзаро боғлиқ – боланинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш ва тушуниш ҳамда педагогик индивидуал ёндашувни топиш ёки яратишдан иборат. Болани ҳар томонлама тарбиялашнинг мажбурий ва зарурий шарти унинг индивидуал сифатларини ривожлантиришдир. 16 II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Биринчидан, индивидуал ёндашув боланинг ижобий сифатларини мустаҳкамлайди ва камчиликларни бартараф этади. Таълим ва тарбия жараёнида бола сифатининг фақат кучли томонларига таяниш лозим. Индивидуал хусусиятларни ўрганишда боланинг ота-онаси билан, унинг оиласи билан танишиш, оиладаги турмуш тарзи ва муносабатларини билиш муҳим аҳамиятга эга. Иккинчидан, шунингдек, педагог боланинг психологиясини билмасдан туриб индивидуал ёндашиши мумкин эмас. Психология бола тушунчасини шахс сифатида белгилайди. Шахснинг шаклланиши учун олий нерв фаолиятининг хусусиятлари катта аҳамиятга эга: темперамент фаолиятга, самарадорликка, хулқ-атвор мувозанатига ва турли ташқи шароитларга мослашиш қобилиятига таъсир қилади. Характер инсоннинг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатади. Характер – шахснинг ўзига хос хусусиятлари мажмуи, у ўзингиз ва бошқа одамларга нисбатан ҳаракатларда, меҳнат қилишда намоён бўлади. Характер туғма эмас, балки таълим ва тарбия жараёнида шаклланади. Уни доимий равишда ривожлантириш керак. Энг муҳими, хулқ маданиятини ривожлантириш: уйда, катталар, тенгдошлар билан мулоқотда, ўйинда, гуруҳда, бошқача айтганда, болаларнинг ахлоқий сифатларини тарбиялашдир. Учинчидан, индивидуал ёндашув бола фаолиятини ҳисобга олмасдан ва унинг атроф-оламга муносабатини, бола манфаатларини ҳисобга олмасдан иложи йўқ. Фаол фаолиятда шахсий сифатлар ва характер ривожланади. Фаолият мақсадга мувофиқ ва онгли бўлиши керак. Болалар билан олиб бориладиган барча таълимтарбия ва педагогик ишларда индивидуал ёндашувни кузатиш лозим. Индивидуал ёндашув педагогдан кўп сабр-тоқат, турли мураккаб вазиятлар ва хатти-ҳаракатларни тушуниш қобилиятини талаб қилади. Барча ҳолларда сабабни топиш керак, у саломатлик, темперамент, экологик шароитнинг таъсири бўлиши мумкин. Ҳар куни болалар ҳаракатларини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш талаб этилади. Боланинг нима учун салбий ҳаракат қилишини тушуниш керак, шунда, ҳаракатнинг сабабини ўрганиш ва унга таъсир қилиш йўлларини топиш, унга ёндашиш усулини тўғри аниқлаш мумкин. Туртинчидан, болаларнинг индивидуал қобилиятларини ўрганиш болани тизимли кузатиш, у билан педагог ўртасида алоқа ўрнатишни талаб этади. Фақат бола билан ишончли муносабатларни ўрнатиш орқали сиз унинг характерининг хусусиятларини тушунишингиз мумкин. Катталарнинг унга бўлган қизиқиши, илиқ муносабати ва болага бўлган ҳурмат болада азалдан мавжуд бўлган барча яхшиликларни ривожлантиришга ёрдам беради. Болалар билан индивидуал ишлаш учун қуйидагиларга эътибор қилиш керак бўлади: ● эрталабки қабул пайтида ота-оналар билан боланинг саломатлиги ҳақида суҳбатлашиш; ● ҳар бир болага уларни қизиқтирадиган нарсаларни бажариш имкониятини бериш, тинч, ижобий муҳит яратиш ва уни сақлаш; ● нонуштага тайёрланганда ва таомланиш вақтида эътиборли бўлиб, маданий-гигиеник кўникмаларга тўлиқ эга бўлмаган болаларга, иштаҳаси йўқ болаларга ёрдам бериш, секин овқат ейдиган болаларни табиат бурчагида ишлашга жалб этиш; ● уятчан, тортинчоқ ёки машғулотларда қатнашмаган болалар билан умумий гуруҳ машғулотларда иштирок этиш учун уларни тайёрлаш; ● сайрга чиқиш учун кийиниш кўникмасини тарбиялаш, бемор ва заифлашган 2.1. Индивидуал хусусиятлар 17 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш болаларга алоҳида эътибор бериш, ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, уларни бир-бирига ёрдам беришга ундаш; ● сайр давомида турли мақсадларга эришилади: уятчанликни бартараф этиш, янги болани жамоага жалб этиш, кузатишни ривожлантириш, машғулотларга қатнашишга тайёргарлик кўриш, меҳнат кўникмаларини тарбиялаш; ● ҳар қандай фаолиятда алоҳида ўрнак бўладиган болаларга имтиёз бериш; ● гапиришда қийналаётган болалар билан шеърлар, тез айтишлар ёд олиш; ● кечқурун ота-оналар билан мулоқот қилиш, кун давомида боланинг фаолияти ҳақида гапириб бериш, саволларига жавоб бериш, ўзлари қизиққан мавзу бўйича тавсиялар бериш. 2.2. Индивидуаллашган таълим Индивидуаллашган таълим бир неча даражада юзага келади. Индивидуаллаштириш бутун болалар гуруҳини қамраб олиши мумкин. Гуруҳ – ўзига хос субмаданиятга эга бўлган ноёб кичик жамоа (севимли фаолияти ва ўйинлари, гуруҳда қабул қилинган қоидалар, болаларнинг қизиқишлари ва катталарнинг севимли машғулотлари, шахслараро мулоқот хусусиятлари ва бошқа хусусиятлар) ҳисобланади. Гуруҳда ўрганиш ва ривожланишни индивидуаллаштириш ўз-ўзидан намоён бўлади. Ҳар бир бола ўз танловини (мазмуни, ҳамкорлиги, материаллари, иш жойи ва усулини) амалга ошириб, ўз хоҳишига кўра ёки кичик гуруҳнинг бошқа аъзолари билан келишган ҳолда иш олиб боради, пировардида, натижага эришади (жумладан, янги билим ва кўникмаларни эгаллайди). Индивидуаллаштириш кичик гуруҳларда, бир хил ёшдаги болалар гуруҳи ичида ҳам содир бўлиши мумкин. Баъзи болалар қуриш-ясашга кўпроқ қизиқадилар, бошқалари расм чизишга қизиқадилар, бошқалари эса кесишни ёқтирадилар. Ниҳоят, таълимни индивидуаллаштириш шахсий даражада амалга ошади. Чунки такрор айтганимиздек, ҳар бир бола ноёбдир. Шахсий даражадаги индивидуаллаштириш бошқа барча даражаларда намоён бўлади. Масалан, бир неча бола йўл қуришни (кичик гуруҳни индивидуаллаштириш) келишиб олган ҳолда бажаради – бир бола қуради, бошқаси бошқаради, учинчиси эса машинани ушлаб туради ва йўл бўйлаб ҳаракатланишини кутади. Бири ўз ҳаракатларини нутқи орқали ифода этса, иккинчиси жим ўтиради. Бири ижодкорликни намоён этади, бошқаси намуналарни такрорлайди. Таълимни индивидуаллаштириш болаларнинг бир гуруҳи (кичик гуруҳи) ичида кузатилиши мумкин. Агар гуруҳнинг бир неча болалари мусиқага катта қизиқиш ва қобилиятни кўрсата олса ёки бирор мусиқа асбобини чалишни ўрганмоқчи бўлса (аллақачон ўрганади), бу айни муддаодир. Табиий индивидуаллаштириш содир бўлиши учун катталар болаларнинг фаоллигини, ўйинлар ва мустақил фаолият учун кетадиган вақтни, катталар томонидан ҳимояланган ва керакли вазиятларда ёрдам ҳамда қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган ривожланаётган муҳитни яратиш керак. Таълимни индивидуаллаштириш соҳасида мактабгача таълим тизимига хос бўлган қуйидаги психологик-педагогик шарт-шароитларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин: 18 II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● боланинг ҳиссий, ҳиссий интеллектуал ва бошқа таассуротларга бўлган турли эҳтиёжларини қондирадиган, фойдаланиш мумкин бўлган хилма-хил ва ривожланаётган мавзу – фазовий муҳит мавжудлиги; ● ҳар хил турдаги болалар фаолиятида боланинг субъективлигини шакллантиришга кўмаклашиш (ўйин, тадқиқот, лойиҳа ва бошқалар.) ● болаларнинг фаоллиги, ташаббускорлиги ва ижодкорлигини катталар томонидан қўллаб-қувватланиши; ● болаларнинг гендер фарқларини, уларнинг қизиқишларини, пайдо бўлган билим услубини ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда индивидуал дастурлар ва таълимни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш; ● боланинг индивидуал хусусиятлари, эҳтиёжлари учун мос бўлган ўзаро таъсир усуллари ва шаклларини танлаш; ● тарбияланувчилар гуруҳидаги муҳитни ҳимояланган тарзда таъминлаш; ● ота-оналарнинг педагогик маданиятини ошириш, мактабгача таълим ташкилотлари боланинг қизиқиш ва эҳтиёжларига мос равишда ота-оналарнинг ижтимоий сўровини таъминлаши; ● индивидуал ва жамоавий фаолият учун махсус жиҳозланган жойларнинг мавжудлиги; ● манзилли ёрдам олиш, ахборот-маълумотлар билан таъминлаш. ҳиссий қулай ва ижтимоий 2.3. Таълим жараёнини индивидуаллаштириш усуллари Таъсир усули Таъсир усули – болаларга режалаштиришда иштирок этиш ҳуқуқини бериш (мавзу танлаш, мақсадларни белгилаш ва бошқалар), ва бошқалар билан ҳамкорликда ўз ғоя ва мавзуларини амалга ошириш учун ҳақиқий имкониятлар тақдим этиш. Таъсир усулига болаларни кузатиш ва натижаларини таҳлил қилиш, болаларга ўз мақсадларига эришишга ёрдам берувчи шарт-шароитлар яратиш ва бу шароитларнинг болалар томонидан қўйилган мақсадларга эришишдаги таъсирини кузатиш киради. Агар мақсадларга эришилган бўлса, режалаштириш жараёни қайта ташкил этилади; агар мақсадларга эришилмаган бўлса, шартлар кўриб чиқилади. Таъсир усули асосида таълим олиш намунаси – бу уч савол модели. Таклиф этилаётган модел асоси – ўқув дастуридаги ҳар бир мавзу учун тузилган 3 та устундан иборат жадвал ташкил этади: Мен нимани биламан? Нима билмоқчиман? Буни қандай қиламан? 2.3. Таълим жараёнини индивидуаллаштириш усуллари 19 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш Фаолият жараёнининг ўзи 4 босқичдан иборат: ● тайёргарлик (ахборот йиғиш); ● режалаштириш; ● амалга ошириш; ● натижалар хулосаси. Ҳар бир босқич аввалги натижаларга асосланади. Натижаларни жамлаш болалар билан индивидуал ишлашни режалаштиришга асос бўлади. Мавзуни ўрганаётганда жадвалга тузатишлар киритилиши мумкин. Мисол учун, агар болалар томонидан қамраб олинмаган муаммони ҳал қилиш керак бўлса-ю, лекин бу таълим дастурида белгиланган бўлса. Асосий қисм Иш қандай бошланади? Янги мавзу арафасида болалар ўйин фаолияти давомида, суҳбатларда, режим пайтларида педагогнинг саволларига жавоб берадилар. Педагогнинг вазифаси болаларнинг жавобларини жадвалга қайд қилиб бориш. Болаларнинг жавоблари сўзлар билан ёзилиши ёки схематик тарзда жойлаштирилиши мумкин. Жадвал бу боланинг дастлабки билимлар захираси асосида иш фаолиятини режалаштириш учун асос бўлади. Шундай қилиб, режалаштиришнинг илк босқичидан бошлаб бола ўқув фаолиятининг бевосита иштирокчисига айланади. Масалан, болалар билан биргаликда “қишловчи қушлар” мавзусини танладингиз. Сўровнома асосида болаларнинг қишловчи қушлар ҳақида нималарни билишини аниқладингиз (иссиқ ўлкаларга учиб кетмас экан, ейиш учун ҳеч нарса йўқ, уларни озиқлантириш керак). Шундан сўнг қишловчи қушлар ҳақида болалар яна нималарни билишни хоҳлаётганларини аниқладингиз? (нима учун улар биз билан қишда қолишади, қишловчи қушларнинг қандай турлари бор, қишловчи қушларга қандай ёрдам бера оламиз). Бундан ташқари, болалар ўз саволларига жавобларни бир неча йўллар билан топишлари мумкинлигини тахмин қилишди: китобларда ўқиш, дастурлар томоша қилиш, катталардан сўраш.. Кейинги қадам Педагоглар болаларнинг ўзлари томонидан қўйилган саволларга жавоб топиш учун шароит яратадилар. Бунинг учун турли фаолият турлари ташкил этилади – ижодий, тажрибавий, самарали, ўйинлар асосида, махсус тайёрланган таълим. Ҳар бир бола учун фаолият турини танлаш боланинг нима хоҳлаётганига боғлиқ. Шу нарса муҳимки, ўқув-услубий муҳитни тўғри танлаш керак ва уни зарур жиҳозлар, материал ва ашёлар билан таъминлаш лозим. Бундан ташқари, болаларнинг ўзлари фаолият турларини мустақил танлаши ва гуруҳнинг таълим муҳитини юқори даражада яхшилаш масалалари ҳал қилинмоғи муҳим. Амалга ошириш Ҳар бир бола ўз таълим муассасасини мустақил танлайди. Шунингдек, фаолият тури ва йўналишини ҳам аниқлайди. Педагог болалар фаолиятининг ташкилотчиси, ёрдамчиси ва йўналтирувчиси вазифасини бажаради. Болаларни мустақилликдан маҳрум қилмайди. Жадвал болалар учун доимо очиқ – болалар бир-бирининг фаолиятига фаол қизиқадилар, ота-оналар, мактабгача таълим ташкилоти мутахассислари у билан танишадилар ва керак пайтда зарур ёрдам кўрсатадилар. 20 II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Бу эса ота-оналарни таълим жараёнига жалб этиш ва уни узвий равишда амалга ошириш каби вазифаларни ҳал этишни таъминлайди. Натижалар хулосаси Натижалар хулосаси – кейинги ҳаракатлар учун асосдир. Ўз фаолиятлари якунида болалар қуйидаги саволларга жавоб берадилар: “Тажриба (кузатиш, тадқиқот) натижасида нималарни ўргандингиз?” ● фойдали; ● қизиқарли; ● янги. Мана шу таъсир усули ҳисобланади.. Фаолият давомида катталар мослашувчанлигини таъминлаш усули Мисол учун, болалар ўйин пайтида турли ҳайвонларни ясашни режалаштиришган. Ишни шундай тарзда режалаштириш зарурки, бунда болалар қуйидаги имкониятларни танлашга эга бўлишлари керак: ҳар ким қайси ҳайвонни ясашни исташи; қайси маҳсулотдан (турли рангдаги пластилин, рангли хамир, лой ва ҳоказо) ясашни хоҳлаши. Педагогнинг вазифаси болаларга нима ва қандай қилиш кераклигини айтиб бериш эмас, балки уларга хоҳлаган ҳайвонни ясашда ёрдам беришдир. Айримлар болаларга сўз билан ёрдам бериши, бошқаларни рағбатлантириши, яна бошқаларга керак бўлса амалий ёрдам бериши мумкин. Кўпчилик қобилиятли болалар истасалар бир неча хил ҳайвонларнинг мураккаб турларини яратишлари мумкин. Айрим болалар катталарнинг ёрдамига кўпроқ муҳтож бўлади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам тенгдошларининг ишини кузатиш орқали ўрганиб, ривожланиб борадилар. Бундай ёндашув болалар мустақиллигини сақлаб қолиши мумкин бўлган муносабатлар структурасини таъминлайди ва педагог зарур бўлганда уларнинг шахсий истак ва эҳтиёжларига жавоб бера олади. Материалларни пухта танлаш усули Ривожланаётган муҳитни яратиш учун танлаган ўйинчоқлар ва қўлланмалар мослашувчан бўлиши ва турли даражадаги мураккабликка эга бўлиши керак. Масалан, пазлларда бола тасвирнинг сюжети ва мураккаблик даражасини (6 дан 25 элементгача) танлаши мумкин, лекин ҳаракат усули бир хил – йиғма бўлади. Шу билан бир вақтда, пластилин, қум, сув, қурилиш тўплами ёки ЛЕГОлар кўпроқ мослашувчан бўлади; болалар улардан қийинчилик даражасидаги бир қатор ўйинларда фойдаланишлари мумкин. Бу ўзгарувчанлик болаларда индивидуал таълим олиш, ўрганиш ва фикрлаш имкониятларини яратади. Болалар ҳар доим танловга эга бўлишлари керак, чунки танловсиз индивидуаллик йўқ. 2.3. Таълим жараёнини индивидуаллаштириш усуллари 21 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш “Қурилиш ҳавоза”си усули Бу усул Л. С. Выгоцкийнинг бевосита ривожланиш маркази ҳақидаги фикрлари –боланинг мустақил равишда нима қила олиши ва фақат ташқи ёрдам билан нима қила олиши ўртасидаги чегара. Бу усулдан фойдаланиш ва боланинг янги мураккаблик даражасига кўчишига ёрдам бериш учун катталар бу даражани белгиламасликлари, балки кузатиш орқали яқинлашиб кўришлари ва боланинг кейинги қадамни мустақил бажаришига ёрдам беришлари керак. Мисол учун, биз кубларни горизонтал равишда столга тахлаётган болани кузатамиз ва параллел равишда биз бошқа конструкцияни ясаймиз ёки болага бир жуфт кубни тахлашни таклиф қиламиз. Ва кейин танлов болада қолади – ушбу конструкцияни ясаб кўради ёки хоҳламайди. Бу билан биз аста-секин болани юқори функционал даражага ўтишига ёрдам берамиз. Бу усулнинг моҳияти болага кейинги мустақил қадам қўйишга ёрдам бериш учун шароит яратишдан иборат. "Нурлантириш тарбия" усули Нурлантириш (ёйиш, ошириш) тарбия усули қизиқишлар, мотивлар ва рағбатлантириш динамикасини тан олишга асосланади. Болаларга қизиқарли иш таклиф қилиб, таълимда катта муваффақиятларга эришишингиз мумкин. Бу усул уч асосий ҳаракатлардан иборат: ● 1-ҳаракат: ниманидир янги тақдимоти: “Бизда янги қизиқарли ўйин пайдо бўлди. Уни қандай ўйнашни ўрганмоқчи бўлган ҳар бир бола “фан маркази”га келиши мумкин. ● 2-ҳаракат: “Севара, Анвар, сиз бугун ўргандингиз, кўрдингиз ва янги иш қилдингиз. Келинг, бу ҳақда барча болаларга гапириб берайлик”. ● 3-ҳаракат: “Агар бирор нарсани билмоқчи бўлсангиз, Севара ва Анварга мурожаат қилинг”. Бола катталардан, бошқа болалардан ёки мустақил фаолиятда янги билим олса, бу билимларни тенгдошлари билан баҳам кўришга интилади. Билим ва тажриба шу тариқа ёйилиб, ортиб боради. Маслаҳат Педагог мажбурий ҳаракатлар алгоритмини ёдда сақламоғи лозим: педагог таълим жараёнининг мақсад ва вазифаларини шакллантиради; болаларнинг ғояларини тўлдиради; қандай материаллар ва вазифалар тайёрлаш кераклиги устида ўйлайди; ривожланиш марказларида амалга ошириш керак бўлган ҳафта мавзуси ва тадбирлар ҳақида ўйлайди; мактабгача таълим ташкилоти ва гуруҳларнинг ички ресурсларини баҳолайди; ота-оналардан қандай ёрдам кераклигини аниқлайди; материаллар тайёрлайди. 22 II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Индивидуал фаолият натижасида бола кўникмаларининг кутилган натижаси: ● фаолиятнинг мақсадини аниқлаш (масалан, дарахтнинг хусусиятларини билиб олинг); ● ўз фаолиятингизни режалаштиринг (илмий тадқиқот фаолияти учун материал тайёрланг); ● мақсадларни амалга ошириш (тажриба ўтказиш); ● ўз-ўзини назорат қилишни машқ қилиш (кўрган нарсангиз бўйича хулоса қилиш); ● ўз-ўзини баҳолашни машқ қилиш (акс эттириш). Болаларнинг мустақил фаолияти давомида педагогнинг ривожланиш марказларида тутган ўрни қандай? Педагог марказлардан бирида ишлаши мумкин. Марказдан марказга ҳаракат қилиб болаларга ёрдам бериш. Марказлардаги болалар фаолиятини кузатиш. Маълум бир болани кузатиш. Маслаҳат Таълимни индивидуаллаштиришни таъминлашда куйидагиларни билмок лозим: ● бола ҳар бир нарсада ўз танловига эга бўлиши (ривожланиш марказлари, турли тадбирлар, материаллар, жойлар, ҳамкорлик ва бошқалар); ● ўзининг шахсий қобилиятидаги эркинлиги – “хоҳлайман”ни танлаб, шахсий жавобгарликни олишга тайёр эканлигини англаш; ● изланишлар, синовлар ва хатолар натижасида “хоҳлайман”ни “қила оламан”га айлантирилади, бундай вазиятларда болани қўллаб-қувватлаш зарур; ● бошқа болалар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш. 2.4. Мактабгача таълим ташкилотини индивидуаллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш Болага йўналтирилган муҳит таълимни индивидуаллаштиришга ёрдам беради. Гуруҳнинг жиҳозлари, материаллари ва тартиби ҳар бир боланинг ривожланиши учун ишлайди. Ривожланиш марказлари таълим жараёнини индивидуаллаштириш имконини беради. Мисол учун, болалар ўйин жараёнида ёғочли кубиклар расмини афзал кўради, бошқаси 25 донага бўлинган жумбоқли картонни ўйнайди. Педагог болаларнинг ҳаракатларини кузатади ва уларнинг ривожланишига доир ўзгаришларни дафтарига қайд этиб қўяди. Бир оз вақт ўтгач, у болаларга қийинлаштирилган мураккаброқ 2.4. МТТни индивидуаллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш 23 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш вазифаларни таклиф қилади ёки керак бўлса, мураккаб кўникмани ўзлаштиришда болаларга бевосита ёрдам беради. Бундай ёндашув билан бола ўз ҳаракатларини ўстиради ва ривожланиб боради. Педагогик жараённи индивидуаллаштириш мақсадида болалар субмаданиятининг таркибий қисмларидан фойдаланилади. Болалар субмаданияти – болалар муҳитида мавжуд бўлган дунё ва қадриятлар ҳақидаги махсус ғоялар тизими, хулқ-атвор хусусиятлари, мулоқот шакллари ва болаларнинг фаолияти, ўзига хос ва оригинал қонунларга мувофиқ яшайдиган маданият ичидаги маданият тури саналади. Болалар жамоаси асосий маданий қадриятларнинг ташувчиси ҳисобланади. Болалар субмаданияти – катталар дунёсига яширин, диалогик мурожаат, уни ўзлаштиришнинг ва унда ўзини тасдиқлашнинг ўзига хос усули. Гуруҳда деворий газета ёки “Менинг кайфиятим”, “Боланинг туғилган куни бурчаги” рукни бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, гуруҳ болалар субмаданиятининг доимий ва вақтинчалик таркибий қисмлари билан тўла – бу мактабгача таълим олувчиларга ўз қобилиятлари ва тенгдошлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш, ижтимоий ролларни ва муносабатларни, ҳамкорликни ўзлаштириш, уларнинг атрофидаги дунё қадриятларини тушуниш ва ижтимоий дунёга мослашишга ёрдам беради. Гуруҳларда ривожланиш марказлари бола фаолиятини рағбатлантирувчи ва ўйинларни ривожлантирувчи турли материаллар билан тўлдирилади. Ҳар бир гуруҳда тарбияланувчилар ота-оналар ва педагог билан биргаликда тайёрлаган кўргазмали ва дидактик материаллар мавжуд бўлади. Тарбиячилар болаларга ёрдамчи бўлиб ҳаракат қиладилар, ривожланаётган муҳит, ривожланиш марказларини ташкил этадилар ва ҳар бир боланинг индивидуал ривожланишини ҳисобга олувчи тадбирларни режалаштирадилар. Болалар кичик гуруҳларда ва якка тартибда, педагог раҳбарлигида ёки мустақил равишда ҳаракат қилишни ўрганадилар. Мактабгача таълимда тизимида таълим дастурини ишлаб чиқишнинг муҳимлиги – болаларнинг танлов қилиш, муаммоларни ҳал қилиш, атрофдагилар билан мулоқотда бўлиш, индивидуал мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш қобилиятларини эгаллашдир. 2.5. Болаларнинг индивидуаллиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш шакллари Болаларнинг индивидуаллиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича энг самарали иш шаклларидан бири Эрталабки Тўгаракдир. Эрталабки Тўгарак – маълум бир вақтда, махсус жиҳозланган жойда, болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар маълумот алмашиш, муаммоларни муҳокама қилиш, индивидуал ва қўшма тадбирларни режалаштиришда ўтказиладиган кун тартибига киради. Эрталабки Тўгаракнинг вазифалари: 24 ● болалар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш, болалар ва катталар ўртасида қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик муҳитини яратиш, умумий ижобий ҳиссий муҳит, психологик қулайлик яратиш; ● ўтган ёки кутилаётган воқеалар ҳақида маълумот алмашиш, болалар қизиқишларини аниқлаш; II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● баъзи таълимий вазифаларини ҳал қилиш: болалар ғояларини кенгайтириш, нутқни ривожлантириш, мантиқий фикрлаш ва бошқалар; ● бўлажак фаолиятга мотивацияни шакллантириш; ● ҳозирги кун учун ривожланиш марказларида материаллар ҳақида маълумот тақдим этиш; ● марказларда фаолиятни режалаштириш; ● ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фаолиятни танлаш ва эҳтиёжларини аниқлаш. Эрталаб доира шаклида гилам ёки алоҳида тўшаклар устида ўтирган ҳолда машғулотлар амалга оширилади. Доира етарлича катта бўлиши, ўйинчоқлар ва жавонлардан узоқроқ бўлиши керак, шунда болалар чалғимайди. Эрталабки Тўгарак болаларнинг биргаликда мулоқот қилиш, гуруҳ ўйинларини ўйнаш, севимли қўшиқларини куйлаш, гуруҳ янгиликларини муҳокама қилиш, кун давомидаги фаолиятни режалаштириш ва масъулиятларни тарқатиш имконига эга бўлишлари учун ўтказилади. Эрталабки бу тадбир болаларнинг қизиқиш ва истакларидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилса мақсадга мувофиқдир. Болаларни эрталабки тўгаракка таклиф қилиш усуллари: ● товуш сигналлари (қўнғироқ, мусиқа асбоби каби); ● гуруҳнинг севимли қўшиғи: 1-2 нафар бола қўшиқ куйлашни бошлашади, бошқалар эса жўр бўлишади ва аста-секин ҳамма болалар йиғилади; ● ажаблантирадиган лаҳза: янги ўйинчоқнинг киритилиши, эртак қаҳрамонлар кийимида катталарнинг келиши; ● “Пазллар” сериясидаги ўйин, “Бутун қисмларни йиғинг”: бу ҳозирги пайтда болаларни қизиқтирган мавзу билан боғлиқ ҳар қандай расм бўлиши мумкин; ● “Локомотив”, “Поезд”: болалар ва ўқитувчи гуруҳдаги локомотивда юришади, болаларни бир жойга тўплашади; ● болалар ва гуруҳ йиғиладиган жойга келиш; ● бола-дўстлар даврасига болаларни йиғиш бўйича навбатчи тайинлаш. Эрталабки даврада исталмаган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш: ● ҳар бир боланинг даврадаги ўрнини қандайдир нарсалар билан белгилаш: ёстиқ, рамзий карта, юлдузча, гул ва бошқалар. ● оғзаки бўлмаган “Сукунат”, “Диққат” сигналлари; ● “бир киши гапиради – ҳамма тинглайди” қоидаларига мурожаат қилиш; ● ўйин-қофия ёки айлана бўйлаб берилган ва тартибини белгилайдиган нарса спектакллар. Ривожланиш марказларини танлашни ташкил этиш методлари ● “Поезд” ҳаракатли ўйини: болалар ва педагоглар – “вагончалар” фаол марказлар бўйлаб ҳаракатланади, аста-секин ҳаракатланиш давомида болалар ўзларига марказ танлайдилар ва у ерда қоладилар. 2.5. Болаларнинг индивидуаллиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш шакллари 25 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ● Танлаш йўлаги: қоғоз ўрамидан марказларнинг сонига қараб қисмларга бўлиб қўйилади. Марказлар ва у ерда бир вақтнинг ўзида ишлайдиган болалар сони аниқ белгиланган. Бола ўзи танлаган марказда шунчаки йўлда туриши, қўлини айлантириши ёки ўйинчоғини қўйиши мумкин. ● Кўргазма: педагог эрталаб доира бўйлаб турли фаолият марказларида буюмлар ва материаллар кўргазмасини ташкил этади. Болалар ташкил этилган кўргазмаларни томоша қиладилар ва танлов қабул қиладилар. ● Танлов тахтаси: ривожланиш марказлари фотосуратларда кўрсатилган тахта, чизмалар, рамзлар, ёзувлар; ҳар бир марказдаги болалар сони ва болалар учун ўз танловини кўрсатадиган жой – карталар учун чўнтак, ўйинчоқлар учун илгаклар ёки болалар ўз танловини кўрсатадиган бошқа нарсалар бўлади. ● Танлов гуллари: танлов пештахтасининг турлилиги. Ҳар бир гулбарг бир муайян марказни белгилайди. Болалар карточкаларини гулбаргларга қўйиб, ўз танловларини кўрсатадилар. Болалар ранг-баранг гулбаргларни бир вақтнинг ўзида бу марказда ўйнаши мумкин бўлган қисмларга кесиб чиқилади. Болалар ўзлари танлаган гулбаргларнинг қисмларини ажратиб олишади. ● Белгиланган марказлар картографи: танлаш пештахтаси учун яна бир вариант. Болалар ўзлари танлаган марказга қўлларининг расмини чизадилар ёки бирор қоғозга ўз номини ёзиб, ўзлари танлаган марказга елимлайдилар. ● Индивидуал режа варақлари – гуруҳнинг ривожланиш марказларида кўрсатиб ўтилган схемасидир. Бола гуруҳ ва ривожланиш марказлари бўйлаб ўз ҳаракатлар режасини тузади. ● Индивидуал танлов варақлари: ушбу варақлар бир неча кунга (ҳафта) тақсимланган. Марказлар белгиланади ва ҳар бирининг олдига катакчалар чизиб қўйилади. Бола марказни танлайди, шу ерда турган катакчани устидан бўяб қўяди. Педагог ҳафта давомида марказларда боланинг ишини бир текис тақсимлашни ташкил қилиш учун боланинг танловини рўйхатдан ўтказиб туриши керак. Шундай қилиб, таълим жараёнини индивидуаллаштириш мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларнинг қизиқишлари, имкониятлари ва ижтимоий ҳолатини ривожланишини ҳисобга олиш имконини беради. 2.6. Мактабгача таълим ташкилотида иқтидорли болаларни аниқлаш ва ривожлантириш Мактабгача таълим ташкилотларидаги гуруҳларда бошқа болалардан сезиларли фарқ қиладиган бола бўлиши мумкин. У таълим жараёнида ютуқларга эришади, педагог саволларига бошқаларга қараганда биринчилардан бўлиб жавоб беради, ўз тенгдошларига қараганда кўпроқ билади, кўп турли саволлар билан мурожаат қилади, таълим даргоҳига турли қизиқарли китоблар олиб келиб, уларнинг мазмунини дўстларига сўзлаб беради, турли хил қизиқ воқеалар ва эртаклар ўйлаб топади, ажойиб бинолар қуради, турли предметлар билан тажрибалар ўтказиб, илм 26 II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси фан қонунларини ўрганишга ҳаракат қилади. Бундай бола билан мулоқот қилиш қизиқарли. Баъзан эса бундай болалар билан умумий гуруҳда ишлаш ноқулайликлар туғдиради: гапингизни бўлади, сизни чалкаштириб юборадиган саволлар беради, ўз фикрини маъқуллайверади, тарбиячининг бошқалар билан шуғулланишига халақит қилади. Бу истеъдодли бола бўлиши мумкин. Иқтидор – бу боланинг қобилияти одатдаги даражасидан юқори бўлиб, ривожланишнинг бир ёки бир-неча соҳаларини билиш фаолияти билан бирга келади. Иқтидор доимо фаолият давомида намоён бўлади, шунинг учун ҳам иқтидорлилик фақат аниқ фаолиятда намоён бўлиши ва ривожланиши мумкин. Уни амалга ошиши билан болада завқ, қувонч пайдо бўлади. Бу фаолият тури билан қанчалик кўп шуғулланса, уни амалга оширмоқчи бўлса, у натижага эмас, балки жараённинг ўзига қизиқади. Энг муҳими, бу махсус иқтидорга тегишли: мусиқий, визуал, жисмоний ва бошқалар. Иқтидор, шунингдек, қобилият сингари умумий ёки махсус бўлиши мумкин. Кўпгина фаолиятларда муваффақиятли таъсир қилувчи иқтидор умумий иқтидор деб аталади. У ақлий ва бадиий иқтидорга бўлинади. Ақлий иқтидорли болалар турли хил вазифаларини тўғри ҳал қила оладилар. Улар вазифанинг аниқ ҳолатини кўриб, муаммонинг муҳим муносабатларини аниқлайди, вазифаларнинг янги ечимларини топадилар. Вазифа ақл билан осон ва тез ечилади. Бола муаммони ҳал қилишнинг мутлақо кутилмаган, oригинал усулини ўйлаб топиши мумкин. Ақлий иқтидорли болаларда янги билимларни эгаллаш эҳтиёжи, қизиқувчанлик ва турли хил масалаларни ечиш ва ҳал қилиш истаги пайдо бўлади. Ақлий иқтидорнинг ривожланиши боланинг ақлий ривожланишининг асосий мазмуни ҳисобланади. Умумий бадиий иқтидор бола бадиий фаолиятнинг бир неча турларида муваффақиятли бўлсагина аниқланади, масалан, тасвирий санъат, мусиқий ва адабиёт кабилар. Қобилиятларнинг юқори даражада ривожланишини (бадиий) тахмин қилишга имкон берадиган хусусиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Қобилиятлар кундалик ҳаётда, уйда, болаларнинг мустақил машғулотларида, болалар боғчаларида турли вазифаларни бажаришда намоён бўлади. Бу хусусиятларни болани кузатиш ва бола атрофидаги катталар билан суҳбатларда аниқлаш мумкин. Улардан биринчиси атроф-муҳит билан танишишга, бу дунёни тушунишга қаратилган интилиш фаолиятидир. Билимга қизиқишлар турли соҳаларда ва турли шаклларда намоён бўлиши мумкин. Болалар баъзан катталарнинг диққатини жалб қилиш, улар билан алоқа ўрнатиш учун саволлар берадилар. Иқтидорли бола билимини мустаҳкамлаш учун асосли жавоб олиш мақсадида саволлар беради. Билим олишга қизиқишларининг мавжудлиги боланинг гуруҳда янги ахборот олишга, турли вазифаларини ҳал этишга қаратилган хатти-ҳаракатларидан ҳам далолат беради. Баъзан машғулотларнинг мазмуни иқтидорли болага қизиқарли бўлмайди, чунки у бошқа соҳадаги фан ва машғулотларга қизиқади ёки бўлмаса таклиф қилинаётган машғулотлар билан таниш бўлади. Ақлий қобилиятлар юқори даражада ривожланган иқтидорли бола тафаккурининг хусусияти кўпчилик болаларга хос бўлмаган мулоҳазаларнинг мантиқийлиги ва изчиллиги билан фарқланади. Мактабгача ёшдаги иқтидорлиликнинг энг ёрқин кўринишларидан бири тасаввурларга бойлигидир. Иқтидорли болалар, одатда, бошқалардан кўра кўпроқ нималарнидир ўйлаб топадилар. Тасаввурлар бойлиги кенг ва осон. Бола ўйлаб топган ҳикояларда қаҳрамонлар кўпинча ностандарт ва ха2.6. МТТда иқтидорли болаларни аниқлаш ва ривожлантириш 27 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ёлий бўлади. Шундай қилиб, ҳайвонлар ҳақидаги эртакни ихтиро қилиб, ўртача тасаввур даражасига эга бўлган бола кўпинча тулки, айиқ, бўри, қуён ҳақида гапирса, иқтидорли боланинг ҳикояларида хумо қуши, қундуз, тошбақа, капалак каби белгилар ва бошқалар пайдо бўлади. Бу белгилар бажарадиган ҳаракатлар ҳам ўзгача бўлиб, бошқа болаларнинг ҳикоя ва эртакларида камдан-кам топилади. Баъзан мактабгача ёшдаги болалар реал бўлмаган ва болаларнинг имкониятларига мос келмаган ғояларни яратадилар (расм чизиш ва қуриш-ясаш каби болалар фаолияти ҳақида гапирадиган бўлсак). Бундай ғояларни яратишда болалар ҳақиқий вазиятдан бошламайдилар, келгуси фаолиятни режалаштиришни, уни амалга ошириш ва якуний натижани тақдим этиш кетма-кетлиги орқали фикрлашни ўз ичига олмайдилар ва “бўш”, одатда, фақат оғзаки фантазия билан чекланадилар. Бундай ғояларнинг мавжудлиги бола иқтидорининг бир кўриниши деб бўлмайди. Кўп миқдордаги билим кўпинча боланинг яхши хотирасига асосланади ва бундай хотира болаларнинг иқтидорини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эмас. Кўпинча, яхши механик хотира – бу мактабгача тарбияланувчиларнинг ёши билан боғлиқ хусусияти бўлиб, унинг даражаси боланинг кейинги ҳаёти давомида сезиларли даражада ўзгариб боради. Ёд олиш асосида олинган билимларни расмий, етарли даражада тушунмасдан ўрганиш мумкин ва мактабгача ёшдаги боланинг ақлий ривожланиш даражасига таъсир этмайди. Нутқ ривожланишининг яхши даражаси ҳам боланинг иқтидорининг ишончли кўрсаткичи бўлиб хизмат қилмайди. Иқтидорли болаларни турли йўллар билан аниқлаш мумкин. Иқтидорли болаларни аниқлаш тарбиячилар учун энг оддий ва осони бу – кузатиш усулидир. Кузатиш натижалари орқали ота-оналар ва тарбиячилар учун ишлаб чиқилган махсус сўровномаларни тўлдиришда фойдаланиш мумкин. Яна бир мумкин бўлган усул – ота-оналар болаларнинг ақлий қобилиятларини аниқлаш, ижодий фикрлаш ва тасаввурни ривожлантириш ҳамда билиш фаолиятини йўлга қўйиш учун мутахассис (психолог) билан суҳбатлашишларини тавсия этишдир. 2.7. Иқтидорли болалар билан ишлаш Иқтидорли бола билан ишлаш учун сиз индивидуал таълим режасини яратишингиз керак. Иқтидорли болаларни тарбиялаш мунтазам гуруҳларда ҳам, индивидуал тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин. Агар бола мунтазам гуруҳга қатнашса, педагог гуруҳлар учун унинг ривожланишини таъминлайдиган мураккабликдаги материални танлаши керак. Бундан ташқари, бундай болага бир эмас, балки икки ёки ундан ортиқ ечимларни таклиф қилишингиз мумкин, масалан, чизмачилик, бадиий адабиёт дарсларида. Бола бошқа болаларга халақит бермаслиги учун, сиз у билан аввал унинг жавоб вариантларини бақир-чақир қилмай, балки ўзини тия олишга ва секингина педагогнинг ўзига айтиши кераклигига келишиб олишингиз керак. Иқтидорли болаларнинг ўзига хос шахсий хусусиятлари ва муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, болалар ўртасида бир-бири билан муносабатларни ўрнатишга, бунинг учун махсус тартиб-қоидага ўргатиш, масалан, оғзаки бўлмаган мулоқот воситаларини ўзлаштириш зарур. 28 II-боб. Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Иқтидорли болаларни индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш, ўқитиш ва тарбиялаш уларни янада муваффақиятли ривожлантиришнинг калитидир. Бу педагогнинг янги, ноодатий дастур асосида ишлаш қобилиятидир. 2.6. МТТда иқтидорли болаларни аниқлаш ва ривожлантириш 29 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш III БОБ. ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ 3.1. Инклюзив таълим тушунчаси Инклюзив таълим – таълим ташкилотлари учун барча болаларга таълим бериш имкониятидир. Ушбу таълим инсоннинг асосий ҳуқуқи сифатида тушунишга асосланади. Инклюзия кенг маънода ҳам, тор маънода ҳам қўлланилади. Кенг маънода – у уруш қурбони бўлган алоҳида эҳтиёжли болалар, қочоқ бўлган болалар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, ижтимоий заиф оилаларнинг болалари, истеъдодли болалар, соғлигида муаммолари бўлган болалар ва бошқаларни ўз ичига олади. Қўлланманинг ушбу бобидаги методик тавсиялар соғлигида муаммолари бўлган ва ногиронлиги туфайли алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим беришга тааллуқлидир. Инклюзив таълим ғоялари ижтимоий-маданий назарияларга асосланади. Психолог Л.Выготский (1896-1934) инклюзив таълим ғоясининг асосчиси бўлиб, унинг ижтимоий конструктивизм назарияси орқали болалар ижтимоий муҳитда энг самарали билим оладилар. Л.Выгоцкий олий ақлий функцияларнинг ривожланиши ижтимоий ҳамкорликдан бошланади ва кейин шахсий бўлади деб айтиб ўтган. Шундай қилиб, бу ижтимоий ҳамкорлик ҳар доим ривожланиш ва ўрганишнинг асосий усули ҳисобланади. Шунингдек, у таълим ривожланишдан олдин эканлигига ишонган. Катталар боланинг “бевосита ривожланиш зонасида” бўлган кўникма ёки билимларига эътибор бериб, ўрганишни рағбатлантиришлари мумкин. Вигоцкий “бундай ривожланиш зонаси”ни боланинг биладиган ёки қила оладиган ва қобилиятли одам ёрдамида нима қилишлари ёки тушунишлари мумкин бўлган майдон ёки макон сифатида аниқлади. Выготскийнинг ижтимоий-маданий ривожланиш назарияси педагогнинг ролини аниқ белгилайди. Биз фарзандларимизни яхши билишимиз ва уларнинг “яқин ривожланиш маркази” доирасида ўқув фаолиятини аниқлаш учун улар билан фаол мулоқотда бўлишимиз керак. Агар болалар биринчи навбатда ижтимоий ҳамкорлик орқали ўргансалар, биз педагоглар боланинг бошқа болалар ва катталар билан ўзаро алоқада бўлган вақтини максималлаштиришимиз керак. Мактабгача ёшдаги болаларнинг шовқинли (лекин баланд бўлмаган), банд (лекин тартибсиз бўлмаган) гуруҳи – бу нормал ўқув муҳитидир. Кўпгина мамлакатларда инклюзив таълим амалиёти бу назариянинг тўғрилигини кўрсатиб берди. Тадқиқотларга кўра, алоҳида эҳтиёжли болалар ўз тенгдошлари билан бирга ўқисалар, ўрганишда, ижтимоий мулоқотда анча яхши натижаларни кўрсатишга мойилдирлар. Барча болалар инклюзив таълим амалиётидан яхши фойда оладилар. Одатда, алоҳида эҳтиёжи бор бола ривожланаётган тенгдош болалар билан бир гуруҳда бўлиши уларга тақлид қилишга, улар билан мулоқот қилишга, ижтимоий кўникмаларини ривожлантиришга ҳаракат қилади. Ривожланаётган болалар алоҳида эҳтиёжлари бор одамлар дуч келадиган муаммоларни тушуниб борадилар. Улар бошқаларнинг эҳтиёжларига сезгир бўлиб, фарқларни яхшироқ англайдилар. Улар барча одамлар муҳим муаммоларни бартараф эта олишларига ва муваффақиятга эришишлари мумкинлигини билиб оладилар. 30 III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Педагогларга гуруҳида алоҳида эҳтиёжли болалар бўлиши ҳам манфаатлидир, бунда улар ўқув услубларидаги фарқларни кузатишда малакага эга бўлишлари мумкин. Улар, шунингдек, болаларнинг индивидуал кучли томонларини баҳолашда ўзларига кўпроқ ишонч орттирадилар ва шу билан бирга қўллаб-қувватлаш керак бўлган томонларини аниқлайдилар. Бу барча болаларни ўқитишда тарбиячиларга боланинг индивидуал кучли томонини ва алоҳида эҳтиёжларини аниқлашга ва шу асосида таълим услубини яхшилашга имкон беради. Инклюзив таълимнинг мавжудлиги болалар бир-биридан кўп жиҳатдан фарқ қилишини ва бу фарқлар тўсиқ эмас, балки қимматли манба эканлигини тан олиш демакдир. Болаларнинг турли таълим эҳтиёжлари ва имкониятлари ва уларнинг турли ривожланиш суръатларини ўқув фаолияти ва таълим стратегиясини индивидуаллаштириш ва дифференциаллаштириш йўли билан қондириш мумкин. Инклюзив мактабгача таълим ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари: 5 ● алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларнинг умумий таълими билан мунтазам гуруҳларда педагоглар билан биргаликда мутахассислар жамоаси шуғулланадилар; ● алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларнинг қанчасини бир гуруҳга муваффақиятли киритиш мумкинлигини аниқлаб олиш зарур. Одатда, бу миқдор ҳар бир боланинг хусусиятлари турига ва педагогнинг ўз мактабгача таълим ташкилотидан оладиган ёрдамига боғлиқ. Масалан, бошқа мутахассислар ёрдами билан педагог фақат битта оғир касалликка чалинган болани ёки енгил ташхис қўйилган бир неча болани ўз гуруҳига олиши мумкин. Гуруҳдаги болалар умумий сонининг 5-10% дан кўп бўлмаган штати бўйича алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларни ҳам ўз ичига олиш амалиёти мавжуд. Агар гуруҳда 20 нафар бола бўлса, алоҳида эҳтиёжга муҳтож 1-2 нафар болани қабул қилиш; ● фарзандларининг таълим-тарбияси ва ривожланишига доир қарор қабул қилишда ота-оналар ва бошқа оила аъзолари фаол иштирок этиши; ● барча педагоглар (гуруҳ тарбиячиси, мактабгача таълим психологи ва дефектологи, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчиси) жамоа бўлиб ишлайди ва уларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиради. Қарорлар бирбири билан самарали ҳамкорлик қиладиган жамоа аъзолари томонидан қабул қилинади; ● стратегиялар ва таълим бериш бутун болаларнинг ривожланишини таъминлайди ва ҳар бир алоҳида боланинг махсус ривожланиш эҳтиёжларини ҳисобга олади; ● махсус эҳтиёжли болалар билан ишлаш индивидуал боланинг ривожланиш харитаси, болаларнинг кучли томони ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда тузилган 5; ● дастурларнинг самарадорлиги мунтазам баҳоланади; барча манфаатдор томонлар жалб этилади (оила аъзолари, педагоглар, бошқа мутахассислар); ● барча педагоглар махсус эҳтиёжли болаларни ўқитиш ва ривожланиш хусусиятлари ҳақида тушунчага эга бўлишлари, тренинглар орқали махсус тайёргарликдан ўтиб, малакасини ошириши, махсус адабиётларни ўрганишлари керак Илова 1. Алоҳида эҳтиёжи бўлган бола учун тахминий индивидуал таълим харитаси. 3.1. Инклюзив таълим тушунчаси 31 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш Инклюзив таълимни эрта киритиш бола ўз тенгдошлари хатти-ҳаракатлари билан танишиш имконини беради. Инклюзив мактабгача таълим ташкилотларида болалар ўз тенгдошлари билан махсус таълим эҳтиёжлари бўлган ва бўлмаган ҳолда ўзаро мулоқот қилиш учун кундалик имкониятларга эга бўладилар.. Инклюзив мактабгача таълим ташкилотидаги болалар: ● дўст топиш; ● одамлар ўртасидаги фарқлардан қўрқмаслик; ● яхши ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш; ● ўзига етарли адекват баҳо беришни ўзлаштириш; ● нутқ ва нутқсиз мулоқот ва хатти-ҳаракатларнинг ижобий намуналарини билиб олиш. Бундай муҳитни ташкил қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд: биргаликда ролли ўйинлар, гуруҳли ишлар, лойиҳалар, байрамлар, туғилган кунлар ва бошқа кўплаб тадбирлар болаларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкил этишга ёрдам беради. Бу усуллардан бири “дўст” усулидир. “Дўст” усули – унда барча болалар жуфт-жуфт бўлиб ўзаро мулоқот қилишга ўргатилади, бу эса тегишли ижтимоий ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш, ўрганиш ва биргаликда ўйнашга имкон беради. “Дўст” усули болага диққатни жамлаш қийинчилигини бартараф этишга, қоидалар ва жадвалларни эслаб қолиш қобилиятини яхшилашга, тенгдошларининг эътиборини оширишга ёрдам беради. “Дўст" усули биргаликда ўйнаб ва ўрганиш орқали турли вазиятларда муроса топиш имконини беради. Алоҳида эҳтиёжли болага инклюзив таълим бериш фақатгина педагог, мактабгача таълим ташкилоти ва оила ҳамкорлигида ўз самарасини беради. Боланинг оиласини таълим ва ривожланиш жараёнига жалб қилиш учун педагоглар ҳар бир оиланинг хусусиятларини, устуворликларини, истиқболларини ва қадриятларини тушунишлари керак. Ўзаро тушуниш оилаларни жалб қилиш йўлларини топишга ёрдам беради, бу болалар, уларнинг оила аъзолари ва мактабгача таълим ташкилоти учун ижобий натижаларга олиб келади. Боланинг таълим ва ривожланиши учун индивидуал таълим харитасини (ИТХ) тузишда оиланинг фаол иштироки ота-оналарга таълим мақсадлари ва усулларини тушунишига, уйда болани янги билим ва кўникмаларини ўрганишда қўллаб-қувватлашига ёрдам беради. 3.2. Инклюзив таълим тамойиллари Инклюзив таълим қуйидаги тамойилларга асосланади: ● 32 Индивидуал ёндашув тамойили – гуруҳ болаларининг ҳар бирининг индивидуал тарбиявий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбиянинг шакл, метод ва воситаларини танлашни ўз ичига олади. Болаларни индивидуал ривожлантириш дастурлари боланинг функционал ҳолатини ташхислашга асосланади ва муайян болани ривожлантириш бўйича индивидуал стратегияни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Индивидуал ёндашув нафақат боланинг эҳтиёжларига ташқи эътиборни ўз ичига олади, балки болага уларнинг индивидуаллигини амалга ошириш имкониятларини ҳам беради. III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● Боланинг мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлаш тамойили. Инклюзив таълим муваффақиятининг муҳим шарти боланинг мустақил фаолияти учун шарт-шароит яратишдир. Бу тамойилни амалга ошириш ижтимоий фаол шахсни шакллантириш муаммосини ҳал этади. Кўпинча фаолият боланинг ўз хусусиятлари, ўз имкониятларини амалга оширишга имкон бермаслигини ҳисобга олиб,катталар томонидан уларга ғамхўрлик кўрсатилади, бундай ҳолда бола ташқи ташаббусни кутадиган бўлиб, суст ҳаракат қиладиган бўлиб қолади. Худди шу нарса алоҳида эҳтиёжи бор болалар ота-оналари билан ҳам содир бўлиши мумкин. Ота-оналар ижтимоий ҳаёт ва таълимда бола ривожланишида иштирок этиш учун ўз имкониятларини тўғри баҳолай олмай, давлатдан ёрдам ва имтиёзлар кутишлари мумкин. ● Барча иштирокчиларининг таълим жараёнига фаол қўшилиш тамойили. Бу тамойил гуманистик асосда самарали ўзаро муносабатларга эришиш учун бир-бирини тушуниш ва қабул қилиш учун шароит яратишни ўз ичига олади. Инклюзив таълим – болалар, ота-оналар ва таълим мутахассисларининг биргаликдаги фаолиятга фаол жалб этилиши: бирга режалаштириш, умумий тадбирлар ўтказиш, семинарлар ва байрамларни ташкил этиш орқали ҳақиқий жамиятнинг модели сифатида инклюзив жамиятни яратишдир. ● Комплекс ёндашув тамойили. Болаларнинг индивидуал хусусиятларининг хилма-хиллиги таълим-тарбиянинг усул ва воситаларини белгилаш ва ривожлантиришга ҳар томонлама ёндашишни талаб этади. Гуруҳда ишлайдиган мутахассислар (тарбиячи, логопед, психолог, дефектолог, методист иштирокида) болаларга мунтазам ташхис қўйиб, мунозара жараёнида маълум бир болага ҳам, умуман гуруҳга ҳам қаратилган таълим йўлини ташкил этади. ● Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда ўзгарувчанлик тамойили. Турли ривожланиш хусусиятларига эга бўлган болаларнинг инклюзив гуруҳига киритиш ўзгарувчан ривожланиш муҳити, яъни зарур ривожланиш ва дидактик воситалар, ўқитиш воситалари, тўсиқсиз муҳит, таълим ва тарбия учун ўзгарувчан услубий база ва педагогнинг умумий ва махсус педагогикада турли хил иш усуллари ва воситаларидан фойдаланиш қобилиятини назарда тутади. ● Оила билан шериклик тамойили. Педагогларнинг саъй-ҳаракатлари фақат ота-оналар томонидан қўллаб-қувватланиб, улар томонидан тушунилиб, оила эҳтиёжларига мос келганда самарали бўлади. Мутахассиснинг вазифаси – боланинг ота-онаси ёки қариндошлари билан ишончли ҳамкорлик ўрнатиш, ота-онанинг талабига эътибор бериш, уларнинг фарзанди учун айни пайтда муҳим ва зарур бўлган, болани қўллаб-қувватлашга қаратилган биргаликдаги ҳаракатларини келишиб олишлари лозим. 3.2. Инклюзив таълим тамойиллари 33 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш 3.3. Алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив муҳитда ўқитиш технологиялари Технология – маълум бир ишда, ҳунарда ёки санъатда ишлатиладиган усул ва методлар мажмуи. Инклюзив таълимда ўқитиш технологиялари деганда, истисносиз барча болалар учун сифатли, қулай таълим олиш учун шароит яратишга олиб келувчи технологиялар тушунилади. Инклюзив технологияларнинг икки гуруҳи мавжуд: ● ташкилий; ● педагогик. Ташкилий технологиялар – инклюзив жараённи ташкил этиш босқичлари билан боғлиқ: бу педагоглар ва мутахассислар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик технологиялари, мослаштирилган ва қулай муҳитни ташкил этиш технологиялари. Педагогик технологиялар орасидан ажратиб кўрсатишимиз мумкин жиҳатлар: ● ўқув эҳтиёжлари турли бўлган болаларнинг биргаликдаги таълими – табақалаштирилган таълим ва таълим жараёнини индивидуаллаштиришнинг асосий ваколатларини ривожлантиришга қаратилган технологиялар; ● таълим жараёнида болаларда пайдо бўладиган муаммолар, таълим ва хулқатвор қийинчиликларини тузатиш технологиялари; ● шу жумладан, толерантликни қабул қилиш, ижтимоий қадриятларни шакллантиришга қаратилган технологиялар; ● инклюзив ёндашувда ютуқларни баҳолаш технологиялари. (ҳаётий) Инклюзив технологиялар махсус коррекцион-тарбиявий ёндашувлар, усул ва дастурлар ҳамда ривожланишда нуқсони бўлган болалар учун мослаштирилган анъанавий иш усулларига асосланади. Алоҳида эҳтиёжли болани ривожлантирувчи таълим жараёнига киритишгақаратилган хорижий технологиялар орасида АВА (Applied Behavioural Analysis) – амалий таҳлил ёки хулқ-атворни ўзгартириш каби технологиялар кенг қўлланилади. Бу технология болага ўз эҳтиёжларини янада адекватроқ ифодалашга ўргатишни ўз ичига олади, асосан, индивидуал шаклда хулқ-атвор кўникмалари, ўзаро таъсир кўникмаларини тарбиялайди. АВАни якка тартибда ва гуруҳда қўллашда уларнинг асосий вазифаларидан бири – алоҳида эҳтиёжли болани ривожлантирувчи таълим маконига киритиш учун зарур бўлган хулқ-атвор ва таълим кўникмаларини ривожлантиришдир. АВА илмий интизом сифатида атроф-муҳитдаги омилларнинг хулқ-атворга таъсирини ўрганади ва инсон хулқ-атворини ўзгартириш учун ушбу омилларни бошқаради. АВА усули биринчи марта аутизмли болалар билан ишлаш учун Лос-Анжелесдаги Калифорния университети доктори Ивар Ловас ва унинг ҳамкасблари томонидан 1963 йилда қўлланган. Бу усул ҳар қандай хатти-ҳаракат айрим оқибатларни келтириб чиқаради, агар бола оқибатларни ёқтирса, бу хатти-ҳаракатни такрорлай34 III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ди, агар аксинча бўлса, буни такрорламайди, деган фикрга асосланган эди. Бундай ёндашувда барча мураккаб кўникмалар, жумладан, нутқ, ижодий ўйин, кўзга тик қараш ва бошқалар кичик блокларга – ҳаракатларга бўлинади. Ҳар бир ҳаракат бола билан алоҳида-алоҳида ўрганилади, кейин ҳаракатлар умумлаштирилиб, мураккаб ҳаракатлар ҳосил бўлади. Катталар болага ташаббусни бермайди, балки унинг ҳаракатларини қаттиқ бошқариб туради. Тўғри ҳаракатлар автоматик равишда мустаҳкамланади, нотўғрилари қатъий равишда тўхтатилади. Керакли даражага етишиш учун турли хил ижобий ва салбий имо-ишоралардан фойдаланилади. Қачонки бола бу ҳаракатларни ўзи мустақил ва вазиятдан қатъий назар 80% даражада хатосиз бажарса, берилган вазифа керакли даражага етганлигини билдиради. АВА усулига асосланган таълим дастури доирасида бола доимо кимгадир муҳтож бўлади, унинг эркинлигива ташаббуси унга таълим бераётган катталарнинг танлови билан чегараланган бўлади. Ҳар бир бола учун ривожланишнинг босқичма-босқич индивидуал режаси тузилади. Бола бир вақтнинг ўзида бир-бири билан боғлиқ бўлмаган кўникмаларни эгаллайди, педагог томонидан аста-секин тизим мураккаблаштириб борилади ва босқичма-босқич ўзлаштириб борилади. АВА нинг якуний мақсади болани мустақил атроф-оламни ўзлаштириб боришидир. Ижтимоий ўйин технологиялар дидактик ўйинларни ўз ичига олади. Театрлаштирилган машқлар, таълимий ўйинлар диққат, идрок, хотира, нутқ, тасаввур, тафаккурни ривожлантиради ва болаларнинг бир-бири билан ҳамда таълим берувчи педагог билан ҳамкорлигини шакллантиради, бу эса инклюзив таълим шароитида жуда муҳимдир. “Ўйинли педагогик технологиялар” тушунчаси педагогик жараённи тарбиявий йўналишга эга бўлган турли педагогик ўйинлар шаклида ташкил этиш усул ва услубларининг жуда кенг гуруҳини ўз ичига олади. Машғулотларнинг ўйин шакли гуруҳда ўқув фаолиятини уйғотиш, рағбатлантириш воситаси сифатида ҳаракат қиладиган ўйин усуллари ва вазиятлар ёрдамида яратилади. Педагогнинг қўшиб олиб бориш борасидаги ишлари ўзига хос бўлиб, янги педагогик технологияларни ўзлаштириш, янги касбий маҳоратни ривожлантиришни талаб этади. Инклюзив амалиётни амалга оширувчи педагог фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари кундалик ишларда, унинг ҳар бир босқичида ўз аксини топади. БИРИНЧИ БОСҚИЧДА – таълим муносабатларининг барча иштирокчилари – болалар, ота-оналар, педагоглар, мактабгача таълим ташкилотлар маъмурлари, мутахассислар ҳамкорлик учун асос яратадилар. Гуруҳга қайси болалар келишини олдиндан билиш учун мослашув даври бошланишидан, тахминан икки ҳафта олдин улар билан танишиш яхши самара беради. Ота-оналар ва болаларни мактабгача таълим ташкилотига биринчи учрашувга таклиф қилиш ёки уларнинг яшаш жойларига ташриф буюриш орқали улар билан танишиш мумкин. Бу йиғилишда болалар боғчасини сайр қилиш, болалар ва ота-оналарни бўлажак гуруҳ бинолари, жисмоний тарбия ва мусиқа зали билан таништириш; болалар қаерда ва қандай ечинишини ва қаерда ўйнашларини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Шундан сўнг ҳаммани гуруҳ хонасига тўплаб, норасмий муҳитда танишиш мумкин. Кимнинг исми қандай, болаларга нима ёқиши, уларнинг қизиқишларини билиб олиш зарур. Кузатиш жараёнида педагог ҳар бир боланинг хусусиятларини индивидуал ривожланиш харитасига(“Илк қадам” давлат ўқув дастури) қайд этади. Педагогларга боланинг қайси маҳорати Илк ва мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ривожланиши учун қўйилган давлат талабларига жавоб беришини қайд этиш таклиф этилади. Ривожла3.3. Алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив муҳитда ўқитиш технологиялари 35 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш нишнинг бешта соҳаси бўйича натижалар (боланинг ваколати) умумлаштирилиб, отаоналарга тавсия ва таклифлар шаклида етказилади. Бу педагогга ўқув йилининг бошланишига яхшироқ тайёргарлик кўриш, болаларнинг қулай таълим олишлари учун зарур бўлган шарт-шароитлар орқали фикр юритиш имконини беради. Танишув вақтида яққол кўзга ташланадиган хусусиятларни илғаб олиш мумкин – аравачадаги бола, боладаги нутқ камчиликлари, кўриш ёки эшитишида жиддий муаммолар шулар жумласидандир. Болани узоқ кузатув ва алоқа қилиш натижасида педагог бошқа алоҳида хусусиятларини белгилаб олади. Нафақат тарбияланувчи билан, балки унинг ота-онаси билан ҳам алоқа ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга. Педагог билан ота-она боладаги муаммолар бўйича фикр алмашишлари ва ўз таклиф-истакларини билдиришлари учун педагог уларга анкета сўровномаларига жавоб ёзишларини ёки шахсий суҳбатда гапириб беришларини таклиф қиладилар. Кузатув ўтказишда қуйидаги тамойиллардан фойдаланиш лозим: ● кузатув бола учун таниш муҳитда амалга оширилади ва болага ёрдам беришга қаратилган бўлиши; ● кузатув камида икки ҳафта давомида амалга оширилади (ёки бир ой давомида), боланинг ривожланиши янада объектив кўринишини шакллантириши; ● ота-оналар ва болалар муассасасининг бошқа ходимларидан педагог бола ҳақида суҳбатлардан маълумот олиши; ● педагог боланинг қобилият, қизиқишлари, мулоқот ва билиш хусусиятларига эътибор бериши керак. Болалар таълимининг муваффақияти ота-оналари ёки қонуний вакилларининг розилиги билан уларнинг имкониятларини тўғри баҳолаш ва махсус таълим эҳтиёжларини аниқлашни талаб қилади. Иккинчи босқич – ҳар бир боланинг боғчадаги ҳаётга мослашиш давридир. Таъкидланишича, мактабгача таълим ташкилотига бўлган биринчи ташриф чоғида болаларнинг аҳволи одатда ёмонлашади. Улар безовталанади, асабийлашади, фаол ёки суст бўлишади. Уларнинг жисмоний саломатлиги кўпинча сезиларли даражада ёмонлашади. Аммо бу ўткинчи давр, эртами-кечми юзага келадиган қийинчиликларнинг аксарияти орқада қолиб, бола кўникади ва аҳволи меъёрлашади. Агар муаммолар ёмонлашса, шошилинч чоралар кўриш керак. Мослашиш даврида боланинг гуруҳдаги қулай фаровонлиги учун шароит яратиш, яъни уларнинг индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда хавфсиз ҳаёт кечириши, ривожланиши ва тайёргарлигини таъминлаш айниқса муҳимдир. Мактабгача ёшдаги бола ҳаётини ташкил этишда коррекцион ёрдам зарур, лекин педагог ва қўллаб-қувватловчи мутахассислар боланинг мустақиллиги ва ижтимоий фаоллигини ошириб, аста-секин камроқ васийликка ўтишлари лозим. Алоҳида эҳтиёжли болалар (АЭБ) ҳаракати кўпинча суст бўлади, шунинг учун ҳар бир болага ўз қувватида ишлаш имкониятини бериш керак. Бу вақтда уларга кейинги ҳаракатга ўтишни таклиф қилган яхши ёки бажариш учун камроқ вақт талаб қиладиган вазифани таклиф қилиш мумкин. Иш миқдори аста-секин ошиб бориши ва тарбияланувчининг индивидуал хусусиятига мос келиши керак. Камроқ ишни бажариш, камроқ тайёргарлик кўрган тарбияланувчини муваффақиятли бажаришига имкон, бу унга умумий ишга ўз ҳиссасини қўшганлик ҳиссини беради, агар бола машғулот вақтида сабри етмаса – туриб кетса, суҳбатлашса, гуруҳ бўйлаб юриб кетса – педагог унга бир оз дам олишга рухсат беради, масалан: 36 III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● ўйин майдонидан чиқишга; ● “уйча”да ўтиришга. Бироқ дам олиш вақтини тартибга солиш, масалан, қум соати ёрдамида, бола чекланган вақтдан кейин бошқа болалар билан ишлашга қайтганда вазиятни тасдиқлаш муҳимдир. УЧИНЧИ БОСҚИЧДА – педагог, психологнинг муҳим вазифаси боланинг бошқа болалар билан ўзаро муносабатга киришига йўл очишдир. Кўпинча болалар ўзлари бир-бирларига яқинлашадилар, танишадилар ва бирга ўйнашни таклиф қиладилар. Алоҳида эҳтиёжли бола ҳолатида тарбия олувчилар ўртасида мулоқот ташаббускори кўпинча катталар – педагог, психолог бўлади. Агар қаровчи ва отаоналар алоҳида эҳтиёжли болага ижобий муносабат кўрсатсалар, уни барча болалардан фарқлашга ҳаракат қилмасалар, уни фаолиятга киритсалар, у билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этсалар, болалар жамоасида ишонч, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам муносабати шаклланади. Болаларнинг исмларини эслаб қолиш осонроқ бўлиши учун махсус эҳтиёжли болага ёрдам бериш мумкин: фотоальбом тузиб, уларнинг суратлари тагига исмларини ёзиб қўйиш яхши самара беради. ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧ – бу нафақат хона ичида, балки унинг ташқарисида амалга оширилади. Ўйин майдончаси, мусиқа хонаси, овқатланиш хонаси, сузиш ҳавзаси ва бошқалар алоҳида эҳтиёжли болага мослаштирилади. Масалан, таянч ҳаракатлари бузилган болалар учун пандуслар ўрнатилади, кўзи ожиз болалар учун ёрқин ранг йўналишлари ўрнатилади. 3.4. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун индивидуал таълим харитаси Алоҳида эҳтиёжли болалар учун индивидуал таълим харитаси – бу ишлаб чиқилган ҳужжат бўлиб, алоҳида эҳтиёжли боланинг таълим харитасини ёритиб беради, мазкур харита педагоглар, психологлар ва ота-оналар билан бирга ишлаб чиқилади, татбиқ этилади ва назоратга олинади. Коррекцион педагогнинг иштироки ҳам муҳимдир. Юқоридаги мутахассислар билан биргаликда индивидуал таълим харитаси (ИТХ) аъзолари шакллантирилади ва улар алоҳида эҳтиёжли болани сифатли инклюзив таълим олишини таъминлайдилар. Зарур бўлганда бошқа мутахассислар ишга жалб қилинади. Таълим мақсадларига эришиш учун боланинг алоҳида ёрдамга муҳтож томонларига қараб индивидуал таълим харитаси тўлдирилади. Индивидуал таълим харитасини баҳолаш ва доимий равишда мослашиб боришини ҳар вақт амалга ошириб бориш лозим, боланинг таълим ва ривожланишидаги ўзгаришларни акс эттириб бориш зарур. Индивидуал таълим харитасини яратиш босқичлари: Бола ҳақида маълумот йиғиш (кучли томонлари ва муаммолари). . Ўқув йили учун узоқ муддатли мақсадлар ва вазифаларни белгилаш 3.4. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун индивидуал таълим харитаси 37 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш (масалан: нутқни ривожлантириш) ва қисқа муддатли (масалан: бола 2 сўзнинг қисқа иборасини айтади; муддат 3 ҳафта). Таълим таркибини ёритиш. Таълим усулларини танлаш. Татбиқ этиш / амалга ошириш. Баҳолаш (мақсадга қандай эришилди). Кўриб чиқиш ва созлаш (янги вазифаларни аниқлаш ёки қўйилган вазифаларни мустаҳкамлаш, амалга ошириш вақтини аниқлаш, янги ўқитиш усулларини излаб топиш, бошқа мактабгача бўлган таълим мутахассисларни жалб қилиш ва бошқалар). Индивидуал таълим харитасини таркибий қисмлари: ● Шахсий маълумотлар. Бола ҳақида асосий маълумотлар: фамилияси, исми, ёши, манзили ва телефон рақами. Бола ва унинг оиласи ҳақидаги барча шахсий маълумотлар махфийлиги қатъий таъминланиши керак. Шу бўлимда жамоа аъзолари рўйхати илова қилинади. ● Боланинг ҳозирги билим ва кўникмалари даражаси. Ушбу бўлимда боланинг ҳозирги ривожланиш даражаси давомида тўпланган маълумотлар баҳоланади. ● Мақсад ва вазифалари. Бу жамоа аъзолари томонидан белгиланган мақсад ва вазифалар боланинг асосий кўникмалар ёки хулқ-атворига ёрдам беради. Мақсадлар – узоқ муддатли керакли натижалар жамланмаси. Таълим ташкилоти контекстида улар бир йил муддатга белгиланади, лекин вазифалар 1-3 ой ичида бажарилиши керак. Мақсадларни белгилашда уларни ўқиган ҳар бир кишига тушунарли бўлган тасдиқ гаплар ишлатилади. Вазифалар – мақсадларга эришиш учун зарур бўлган кичик, қисқа муддатли қадамлардир. Улар узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун аниқ ва ўлчанган кўрсаткич ҳисобланади. Вазифалар ўлчамли ва кузатиладиган бўлиши лозим.Ўлчамли вазифалар ўз ичига кузатиш мумкин бўлган ҳаракатларни олиши керак. Алоҳида болалар учун белгиланган мақсад ва вазифалар ривожланишнинг ҳар бир соҳасини қамраб олиши лозим. Узоқ муддатли мақсадни қуйидагича шакллантириш мумкин: - боланинг тенгдошлари билан ўзаро муносабатларини яхшилаш. Қисқа муддатли вазифа қуйидагича бўлиши мумкин: - гуруҳда 3-4 кун ичида 5 марта бола ўз тенгдошлари билан нутқий мулоқотни бошлаб беради.Топшириқни бажариш муддати 1 ой. ● Махсус ва қўшимча хизматлар. Ушбу бўлимда бола олиши керак бўлган махсус хизматлар рўйхати таклиф қилинган. Улар асосан гуруҳга тегишли мутахассислар томонидан тақдим этилади. ● Гуруҳ хонасидаги муҳитга мослашиш ва ишни ташкил этиш. Бу бўлимда муҳитга мослашиши ва алоҳида эҳтиёжли болани оддий гуруҳда таълим олишга ёрдам бериши лозим бўлган ишларни ташкил этишдаги ўзгаришлар баён этилади. Бу тадбирларни барча ёки айрим жамоа аъзолари бажариши мумкин. 38 III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● Амал қилиш вақти. Ушбу бўлимда умумий режанинг давомийлиги, алоҳида хизматларнинг вақти ёки муддати ҳақида маълумотлар мавжуд. ● Боланинг ютуқлари ҳақида маълумот. Индивидуал таълим харитасининг ажралмас қисми бўлиб, боланинг жорий ютуқларини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш ҳисобланади. Маълумот олиш усуллари орасида қуйидагиларни қўллаш мумкин: кузатишлар, болалар иши, хулқ-атвор тавсифлари ва бошқалар. ● Айрим ҳолларда ИТХда умумтаълим фанларидан фарқ қилувчи ўқув дастурдаги вазифалар ҳам кўрсатилиши мумкин. Ўқув таркибини таҳлил қилиш Педагоглар турли гуруҳдаги болалар билан ишларини режалаштириш вақтида ўз ўқув амалиётларини ўрганадилар, сабаби бунда барча болалар машғулотга жалб қилиндими ва ютуқларга эришиляптими каби саволларга жавоб олинади. Бу болани жараёнга жалб қилиш йўлида халақит қиладиган қийинчилик ёки тўсиқларни аниқлашда таълим мақсадлари ва таълим усуллари таҳлилини ўз ичига олади. Таълим жараёнининг таҳлили алоҳида эҳтиёжли болаларнинг таълимида дифференциал таълимдаги биринчи қадамини ўзида акс эттиради. Бу педагогларга мослашувчанлик, ўзгарувчанликни аниқлашда бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. Бундай таҳлил маълум бир болаларга қандай ёрдам кераклигини ва бериладиган ёрдамни мақсадга мувофиқлигини аниқлашда асосий ролни ўйнайди. Бундай таҳлилни ўтказишда педагогларга қуйидаги ёндашув тавсия этилади (2-иловадаги жадвалга қаранг) 6: Кунлик иш жадвалингиз ҳақида ўйланг. Чап устунга машғулотлар рўйхатини ёзинг (масалан, келиш, эрталабки доира, ривожланиш марказларига ўтиш, ривожланиш марказларидаги машғулотлар ва б.). Кейин ҳар бир машғулот ва ҳозирги вақтда ишлаётган болалар гуруҳингиз ҳақида ўйланг. Ўртадаги устунга ушбу машғулотларни бажаришда кўпчилик болалар дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида қайд қилиб боринг. Охирги устунга индивидуал алоҳида эҳтиёжли болаларнинг дуч келаётган ёки дуч келадиган қийинчиликларини ёзиб боринг. Ушбу таҳлилнинг мақсади тарбиячига ўқув жараёнида қандай муаммоларга дуч келадиган ёки дуч келмайдиган муаммоларнинг асосий сабаби ўқув материалининг ноўрин бўлиши мумкинлигини тушунишга ёрдам беришдир. Педагоглар болага нима қилишни тавсия қилиши ва бола вазифани ўзлаштира олишини аниқлаш учун ўқув материалини таҳлил қилиш зарур. Боланинг муваффақиятга эришиши учун қўйиладиган илк қадамларни аниқлаш ва маҳорат машғулотларини ўзлаштириши учун педагоглар кўпинча вазифалар таҳлилини қўллашади. Ўқув материаллари таркиби юқори когнитив даражали бўлса, болада йўқ билимни ёки мавжуд бўлмаган таълим дастури талаб қилинса, бола ўқув материалларини ўзлаштиришда қийинчиликларга дуч келади. Бир қанча вазиятларда, умумий ўқув дастурини ўзлаштиришда бола қайси босқичида иштирок этиши, болани қўллаб-қувватлашда қандай воситалар кераклиги ҳақида маълумотларни ИТХ жамлайди. Баъзи бир вазиятларда ИТХ да умумий ўқув таълим вазифаларидан фарқ қиладиган ўқув дастури вазифалари кўрсатиб ўтилади. 6 2-илова. Таълим материалининг таҳлили учун шакл 3.4. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун индивидуал таълим харитаси 39 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш Ҳар қандай ҳолатда ҳам алоҳида эҳтиёжга эга бўлган бола ривожланиши учун қуйидаги ўзгаришлар керак бўлиши мумкин: ● бола бир хил ўқув материалини ўргана олади, лекин шу билан бирга унга ўқув мослашуви керак бўлади. Бу ҳолда, бола ўз тенгдошлари билан бир хил натижаларга эришиш учун ҳаракат қилади, лекин мазмунини ўзлаштириши бошқача бўлиши мумкин; ● бола таълим жараёни мазмунининг фақат бир қисмини ўргана олади. Бундай ҳолда, бола фақат ўз эҳтиёжларини қондирадиган муайян вазифаларга эътибор қаратиши мумкин; ● агар бола таълим-тарбия жараёнининг мазмунини ўзлаштира олмаётган бўлса, унинг учун бошқа мақсадларни аниқлаш керак. Бундай ҳолатда педагог болани машғулот жараёнига жалб қилишнинг мазмунли йўлларини топади. Бола бир хил мазмун соҳасида мақсадларга эришишда ҳаракат қилиши учун педагог бир хил концептуал даражада параллел таълим дастурини яратиш мумкин (масалан, бола бир қўшиқ ритмига чапак чаляпти, бошқа болалар эса бу пайтда чапак чалган ҳолда қўшиқ куйлашяпти; бола контур бўйлаб ҳарфлар ёзмоқда, бошқа болалар сўзларни ёзишни машқ қилишяпти). Ёки педагог бола гуруҳда иштирок этадиган параллел дастурни яратиши мумкин, аммо бошқа мақсадли вазифани бажаряпти (масалан, жисмоний тарбия машқларини бажариш хонасида барча болалар гимнастика машқларини бажаряптилар, бу бола жисмоний муолажа машқларини бажариши мумкин). Якка тартибдаги тарбиявий йўналишни тайёрлаш ва амалга оширишда оила билан ишлаш ўз ичига қуйидагиларни олади: ● боланинг оилавий муҳитини таҳлил қилиш; ● таълимни ташкил этишда ижтимоий муаммолар ва оилавий эҳтиёжларни аниқлаш ва алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болани тарбиялаш; ● оилавий тарбия услуби алоҳида эҳтиёжга эга бўлган бола хулқ-атвори ва муваффақиятларига таъсирини таҳлил қилиш; ● алоҳида эҳтиёжга эга бўлган бола тарбиясида биргаликда ишлашни ташкиллаштириш масалалари бўйича оилани хабардор қилиш ва маслаҳат бериш. ИТХ жамоаси маълум бир муддатларда учрашиб туриши керак. Учрашувлар мунтазамлиги қисқа қўйилган режаларнинг вақтларига боғлиқ. Масалан, ИТХ вазифаларини бажариш 3 ойга мўлжалланган, демак, қўйилган масалаларнинг бажарилишини баҳолаш ва кейинги давр учун қўйиладиган вазифаларни режалаштириш учун ИТХни навбатдаги йиғилиши ушбу сананинг сўнгида ўтказилади. Йиғилишлар бир йилда 3 марта ўтказилиши шарт: ўқув йилининг бошида, ўртасида ва охирида. Ўқув йили охирида педагоглар (тарбиячи, психолог, дефектолог, жисмоний тарбия йўриқчиси, мусиқа раҳбари) тиббиёт ходимлари билан биргаликда ўқув дастурининг болалар томонидан ўрганилганлик даражаси бўйича якуний тиббий-психологик-педагогик кенгашга йиллик ҳисобот тақдим этадилар, шунингдек, амалга оширилган реабилитация фаолияти сифатини аниқлайдилар. Улар болалар билан керакли натижага эришилмаган ва уни бажаришга тўсқинлик қилаётган сабабларига тўхталадилар. 40 III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси 3.5. Педагогларнинг ишларини режалаштириш Инклюзив гуруҳларда таълим жараёнини ташкил этиш Инклюзив таълимнинг ўзига хослиги шундаки, педагог гуруҳдаги болаларнинг хилма-хиллиги, уларнинг хусусиятлари, имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олади. Шу муносабат билан иш шакллари, усуллари ва технологияларини ўзгартириш зарурати туғилади. Болалар фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари ва усулларига амал қилган ҳолда, инклюзив гуруҳ педагоги боланинг билиш фаолияти, хулқатвори ва мулоқотининг хусусиятларидаги нозик томонларини инобатга олган ҳолда машғулотлар ўтказиши керак. Кўпинча бундай болалар машғулотларда бошқа болалардан орқада қолади: улар ўзлари учун қулай бўлган даражадаги вазифаларни бажарадилар, лекин ўз тенгдошлари томонидан фойдаланиладиган мавзу даражасидан паст бўлади. Инклюзив мактабгача таълим соҳасида мавзуга асосланган ривожланиш муҳитини яратиш Предметли-ривожлантирувчи муҳит – таълим муҳитининг бир қисми бўлиб, болалар ривожланиши учун махсус ташкил этилган жой, материаллар, жиҳозлар ва инвентарлар билан ифодаланади. Предметли-ривожлантирувчи муҳит турли хил таълим дастурларини, жумладан, инклюзив таълимни амалга оширишга ёрдам бериши керак, педагоглар ҳар бир боланинг қобилиятлари, қизиқишлари ва фаолият даражасини ҳисобга олган ҳолда индивидуаллигини самарали ривожлантириши зарур, лекин энг муҳими, у болаларнинг мустақиллиги ва ўз-ўзини фаоллигини ривожлантиришга ёрдам бериши керак. Педагоглар алоҳида эҳтиёжли болаларнинг индивидуал хусусиятларини ва уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантирувчи муҳитни моделлаштирадилар. Бундан ташқари, предметли-ривожлантирувчи муҳитини ташкил этишда қуйидагилар ҳисобга олинади: ● ақлий ривожланиш қонуниятлари; ● алоҳида эҳтиёжлари бўлган болалар учун саломатлик кўрсаткичлари; ● психологик ва физиологик хусусиятлари; ● умумий ривожланиш даражаси; ● коммуникатив ва нутқни ривожлантириш хусусиятлари; ● ҳиссий фаровонлик. Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида эҳтиёжли болалар учун предметли-ривожлантирувчи муҳит ҳар бир бола шахсининг қобилиятлилиги ва қизиқишларини инобатга олиб, энг самарали ривожланишига ёрдам бериши лозим. Болаларнинг билим, жисмоний ва ҳиссий фаолиятларини рағбатлантирувчи элементлар бўлиши керак. Предметли-ривожлантирувчи муҳит трансформал ўзгарувчан чегараларга эга бўлиши, шунингдек, ҳажм жиҳатдан ўзгариши (қисқариши ва кенгайиши) керак. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун предметли-ривожлантирувчи муҳит нафақат моддий-техник, балки мактабгача таълим тизимидаги тиббий-ижтимоий шароитларини баҳолаш мезонларига ҳам жавоб бериши лозим. Алоҳида эҳтиёжли болалар жойлашган гуруҳлар махсус мебеллар билан жиҳозланиши зарур. Церебрал фалаж бўлган 3.5. Педагогларнинг ишларини режалаштириш 41 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш болалар ортезлар (вертикалли йўналишли фиксаторлар) ва мебеллар билан таъминланиши керак. Нафақат гуруҳ майдони, балки душ хонаси, қабулхона, мусиқа хонаси ва кутубхона ҳам жиҳозланиши керак. Мактабгача таълим маъмурияти, педагоглар, ота-оналар билан биргаликда тиббий тавсиялар ҳамда уларнинг ижодкорлиги асосида мактабгача ва гуруҳда предметли ривожлантирувчи муҳитни ташкил этадилар.7 Алоҳида эҳтиёжларига эга бўлган бола билан индивидуал ишлаш Бола билан индивидуал ишлашни ташкил этишда – карточкадаги топшириқни бажариш, дидактик ўйин, индивидуал суҳбат ва бошқаларда – алоҳида ривожланиш эҳтиёжларига эга бўлган боланинг “ҳамма каби бўлиш”, бошқа болалар билан биргаликда вазифани бажаришга бўлган интилишини ҳисобга олиш керак. Агар педагог фақат битта болага карточка берса, у умумий фаолиятдан сунъий ажратиш вазиятини юзага келтиради. Алоҳида эҳтиёжи бўлган бола бошқа болалар қаторида жавоб бериш ва умумий машғулотларда иштирок этиш имкониятига эга бўлса, бу болага кўпроқ ўзига ишонч ҳиссини беради. Масалан, суҳбат жараёнида педагог алоҳида эҳтиёжли тарбияланувчига мавжуд бўлган савол ва индивидуал мустақил топшириқларга эга бўлган карточкаларни нафақат унга, балки бошқа бир неча болаларга ҳам тақдим қилади. Бундай ҳолда топшириқнинг мазмуни ва шакли ҳар бир тарбияланувчи томонидан материалнинг ривожланиш даражасига мос келади. Ижобий билиш мотивациясининг шаклланишига боланинг ўзи танлаган индивидуал вазифаларни бажариши ҳам ёрдам беради. Педагог болани қўллаб-қувватлаш тизимига, оиласига ва таълим-тарбия муносабатларининг бошқа иштирокчиларига психологик-педагогик ёрдам кўрсатувчи мутахассислар жамоасининг тўлақонли ва асосий иштирокчисидир. Барча мактабгача таълим ташкилотларида мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлигининг асосий шакли тиббийпсихологик-педагогик кенгаш (ТППК) 8 ҳисобланади,агар тиббий ходимларни ўз ичига олмаса, психологик-педагогик кенгаш (ППК) ҳисобланади. Педагог болани чуқур текширувдан ўтказиб, таълим дастурини самарали ривожлантириш учун дастлабки тавсиялар берадиган, шунингдек, алоҳида эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун индивидуал таълим йўлини ишлаб чиқадиган ТППК мутахассисларига мурожаат қилади. Мактабгача таълим ташкилотлари тиббий-психологик-педагогик кенгаши қуйидагиларни аниқлашга ёрдам беради: ● алоҳида эҳтиёжли боланинг индивидуал психологик-педагогик хусусиятларини аниқлаш; ● оптимал индивидуал таълим йўналишини аниқлаш; ● боланинг ривожланиш динамикасини баҳолаш; ● боланинг тарбияси ва таълим олиш шарт-шароитларини аниқлаш; ● боланинг ота-онасига маслаҳат бериш. Инклюзив технологияларни танлаш ва амалга оширишнинг энг муҳим мезони уларнинг ривожланишда нуқсони бўлган болалар ва одатий ривожланаётган болалар билан ишлаш учун қўлланилиши ва фойдалилигидир. 7 3-илова. АЭБ учун предметли ривожлантирувчи муҳитни яратиш 8 4-илова. Инклюзив йўналишга эга бўлган мактабгача таълим ташкилотида алоҳида эҳтиёжли болани тиббий-психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб қувватлаш бўйича тавсиялар. 42 III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Режалаштириш – ўқув ишларининг тартиби ва кетма-кетлигини зарур шартшароитлар, қўлланиладиган воситалар, шакл ва усуллар кўрсатилган ҳолда эрта аниқлашдир. Умуман, таълим-тарбия ишларининг самарадорлиги режалаштиришнинг қанчалик пухта ўйланган ва яхши бажарилганлигига боғлиқ. Режалаштириш педагогик вазиятни ривожлантиришда ноаниқлик улушини сезиларли даражада камайтирибгина қолмай, балки педагогнинг бугунги ва эртанги ҳаракатлари узлуксизлигини ҳам таъминлаш имконини беради. Тарбиявий ишларни режалаштириш педагог, болалар жамоаси мутахассислари ва ота-оналарнинг ҳамкорлигига, уларнинг биргаликдаги фаолиятининг мақсад ва вазифаларини тушунишларига, мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнини қизиқарли, фойдали, ижодий қилишга интилишларига асосланади. Режалаштириш моделини танлашда ҳар бир педагогнинг касбий тайёргарлиги, уларнинг тажрибаси, ўз фаолияти натижаларини кўриш, уларни таҳлил қилиш қобилияти ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг иш шароитини ҳисобга олиш керак. Ўқув-тарбиявий тадбирлар гуруҳнинг кундалик жадвалига асосланган бўлиб, улар педагоглар томонидан режалаштирилаётган кундалик фаолият, болалар ўйинлари, бўш вақт ва ўқув-тарбиявий тадбирлар турлари кетма-кетлик тартибида алмаштирилиб туради. Ўқув-тарбиявий тадбирлар ўқув-тарбиявий ва ижтимоий эҳтиёжларни (саломатлик, овқатланиш ва хавфсизлик) қондириш мақсадида боланинг ёши ва индивидуал ривожланишига асосланган ўқув режасига мувофиқ ўтказилади. Таълим-тарбия фаолияти бола ҳаёти ва унинг атроф-муҳитидан келиб чиққан ҳолда бир бутун мавзуга бирлаштирилади. Ўқув фаолиятини режалаштириш ўқув муҳитига қараб интеграция, хилма-хиллик ва мослашувчанликка асосланади. 3.6. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлаш бўйича педагогга тавсиялар Инклюзив таълимнинг ўзига хослиги шундаки, педагог гуруҳдаги болалар ривожланишининг хилма-хиллигини, уларнинг индивидуал имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олади. Шу муносабат билан болаларнинг ўқув жараёнида тенг имкониятларга эга бўлган ҳолда иштирок этишлари учун педагогнинг иш шакллари ва усулларини мослаштириш зарурати туғилади. Бошқача қилиб айтганда, мослашув болаларга қандайдир афзаллик эмас, балки иштирок этиш имкониятини беради. Иштирок этишни енгиллаштириш учун мослашиш диққат билан танланиши керак. Бошқа сўзлар билан айтганда, агар керак бўлмаган тақдирда мослашишдан фойдаланиш керак эмас. Мослашишни танлаш боланинг хусусиятларини таҳлил қилишга асосланган шартшароитларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан бўлиши лозим. Бунинг учун педагоглар ўқув жараёнидаги шарт-шароитларини таҳлил қилишлари, болалар зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмаслиги мумкин соҳаларни аниқлаб, шундан кейин керакли қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритишлари зарур. 3.6. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлаш бўйича педагогга тавсиялар 43 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш Бундай ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш қуйидагича бўлади: ● таълимдаги мослашишлар – болаларга талабни четлаб ўтишга имкон берувчи восита усуллари. Масалан, математика машғулотида болалар таёқчаларни ҳар бирида турли хил таёқчаларга эга бўлган тўпламга саралаб олишлари керак. Бироқ болаларнинг ярмидан кўпи одатда материалларни тўплашга ва уларни иш жойларида сақлашга қийналади (мустақил кўникмаларни эгаллашнинг илк шароитлари; жисмоний кўникмаларни эгаллашнинг илк шароитлари). Йиғма таёқчалар қутисининг қопқоғи ёрдамида педагог болаларга ташкилий ёрдам кўрсатиш орқали мослаштиришга ҳаракат қилади. Қутининг четлари таёқчаларнинг столдан тушишига тўсқинлик қилади ва болаларга вазифага диққатини қаратишга ёрдам беради; ● Машғулот давомида ўзгартиришлар – вазифанинг ўзини қисқартириш ва ўзгартиришдир. Масалан, болалар игна ўтказиб олдиндан ясалган тешиклардан латта қўғирчоқни тикадилар. Мадина тикишга қизиқади, лекин кетма-кетликда бичиш қоидаларни тушунмайди.Педагог бичиш асосида тика бошлайди, сўнгра Мадинага вазифани тугатиш имкониятини беради. Бошқа бир мисолда болалар флешкани танлашлари, плеерга жойлаштиришлари, наушникларни тақишлари, аудиоёзувни ёқишлари ва тинглашлари керак. Акмал кўп босқичли кўрсатмаларни амалга оширишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Шунингдек, у плеер билан ишлашни ҳам ўрганмаган. Акмал асбоб-ускуналар билан ишлашни ўрганмагунча унинг флешкадаги аудиоёзувни эшитиши ҳамма ишни тайёрлаб берадиган катталарга боғлиқ бўлади. ● Таълимий қўшимчалар – болаларга мавзуни ўрганиш имкониятини берувчи қўшимча тадбирлар. Масалан, ҳайвонот дунёси мавзусини ўрганишда ҳикоялардан бири – ферма ҳақида. Бироқ болаларнинг ярмидан кўпи шаҳар четига чиқмаган. Педагог болада тасаввур билимининг етишмаслиги (билим, кўникма, малакаси учун зарур шартлар) мавзуни ўрганишга тўсқинлик қилади ва бу талабни таълимни яхшилаш орқали мослаштиришга қарор қилади. Ҳикояни эшитишдан олдин болалар ферма хўжаликлари ҳақидаги қисқа видеони томоша қилишади. Болалар тасаввур қилишлари учун педагог ферманинг моделини келтиради (масалан, пластик ҳайвонлар, фермали уй, трактор ва бошқалар). Бу тасаввурни ривожлантиришдан ташқари, фермер хўжаликлари ҳақида билимга эга бўлган болаларнинг билимларини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Педагоглар машғулот олиб бориши учун таълимга мослашиш усуллари кўп. Гуруҳда мослашиш қуйидаги йўллар билан ташкил этилиши мумкин: 44 ● МУҲИТ – мослашиш орқали гуруҳдаги вазият ўзгаради, яъни кичик гуруҳларга бўлинилади, болаларнинг ўтириш тартиби ўзгартирилади ва бошқалар; ● ТАЪЛИМ ХАРАКТЕРИ – бу педагогнинг таълим олиб бориши, ҳам тақдимот, ҳам фаолият нуқтаи назаридан ўзгариб турадиган ва болаларни вазифа билан шуғулланишга ва уларнинг ўрганишини таъминлашга қаратилган мослашувдир; ● КЎРСАТМА – педагогнинг муолажалар, усуллар ва мунтазам гуруҳларни тақдим этишга бўлган ёндашувини ўзгартирадиган мослашув. Таълим усуллари таҳлили. Педагоглар учун танланган ўқитиш усул- III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● лари қандай қилиб эҳтиёжманд болалар томонидан ўқув материалини ўзлаштиришни осонлаштириши ёки тўсқинлик қилиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир. Шундан сўнг педагог бола ўқув машғулотларини эгаллашида керакли билим ва кўникмаларга эга бўлганига амин бўлганларидан сўнг, кейинги босқичда маълум бир таълим усулини ўзлаштиришда бола керакли билим ва кўникмаларга эгалигини аниқлаш лозим бўлади. Агар таълим усули таълим хусусиятларига мос келмаса, боланинг таълим олиш имконияти бўлмаслиги мумкин. Масала шундан иборатки, таълим жараёнини ўзига хос мослаштириш ва модификацияни режалаш алоҳида эҳтиёжли болани таълимда юқори натижаларга эришишини кафолатламоғи лозим. Ҳар бир таълим усули маълум бир дастлабки шароитларни талаб қилади. Дастлабки шароитлар доирасида боланинг хусусиятларини таҳлил қилинганда, педагоглар бола хусусиятлари ва дастлабки таълим шароитлари орасидаги фарқларни аниқлашлари лозим. Педагоглар танлаган ўқув методик машғулотларида энг қийин жойларини аниқлаб олишлари лозим. Бунинг учун педагоглар таълим усулларига кирган машғулотларни таҳлил қилиб чиқадилар, шундан сўнг болалар ушбу машғулотларда қатнаши учун керакли билимлари бор ёки йўқлигини аниқлайдилар. Агарда етарли билим бўлмаса, болалар ушбу жараёнларига жалб қилинмайди; МАТЕРИАЛЛАР – таълим воситалари ва материаллари индивидуал эҳтиёжларга мослаштириладиган мослашув. Шуни унутмангки, материаллар ўз ичига китоблар, ўйинчоқлар, болаларга оид йўриқномалар, монипулятив предметлар ва бошқаларни ўз ичига олади. Мослашув ёрдамчи қурилмалар кўринишида амалга оширилиши мумкин. Ёрдамчи қурилмалар оддий нарсалар бўлиши мумкин, масалан, қалам учун қисқичлар, идиш ичидаги катта ҳажмли ручкалар ва бошқалар. Агар бола тегишли таълим мослашуви пайтида вазифаларни бажара олмаса, у ҳолда вазифанинг ўзи ўзгартирилиши керак бўлади. Мослашиш таълим мазмунини ўзгартирмаса, одатда, ўзгартириш уни ўзгартиради. Айрим ҳолларда болага гуруҳ фаолиятида иштирок этиш имкониятини бериш учун ўзгартиришлар зарур бўлиши мумкин. Ўзгартириш учун қуйидагилар амалга оширилиши мумкин: ● ўрганиладиган таркибни қисқартириш. Болалар фақат гуруҳнинг маълум қисмларидагина иштирок этишлари ёки ўқув материали мазмунининг фақат бир қисмини ўзлаштиришлари талаб этилади. Баъзан гуруҳ талаблари боланинг қобилиятидан юқори бўлади, аммо қисман иштирок этиш талаб этилади. Мисол учун, ақлий ривожланишида камчилик бўлган боладан маълум бир ҳикояни тинглаш ва ҳикоя ёққан бўлса, кўрсаткич бармоғини юқорига кўтариш талаб қилинади, уларнинг тенгдошларидан эса ҳикояни тинглаш ва бирор бир қисмини гапириб бериш талаб қилинади. Жисмоний ривожланишида муаммоси бўлган боладан кийим алмаштириш хонасига бориб пальтосини кийиб олгунича кутиб туриши сўралади, бу пайтда бошқа болалар пальто ва қўлқопларини кийиб, бу амалиётларни бекаму кўст бажарадилар; ● машғулотларда иштирок этиш талабларини камайтириш. Болалардан машғулотнинг фақат бир қисмини бажариш талаб қилиниши мумкин. Бундай ҳолда, бола бир хил материални ўзлаштиради ёки ушбу материални ўзлаштириш талаб қилинмаслиги мумкин. Мисол учун, жисмоний ногиронли3.6. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлаш бўйича педагогга тавсиялар 45 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ги бўлган боладан учта топишмоқ сўралади, қолган гуруҳ аъзоларидан бешта топишмоқ сўралади. Диққатни жамлашда муаммоси бор бўлган боладан овоз чиқариб ўқилган ҳикоянинг кичик бир қисмини эшитиш талаб қилинади. Ҳар қандай ўзгартиришларни боланинг оиласи билан муҳокама қилиш керак, чунки кўп ҳолларда ўзгартиришлар боланинг билиши ва қила олиши мумкин бўлган нарсаларни ўзгартириб юборади. Болалар фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари ва усулларига амал қилган ҳолда инклюзив гуруҳ педагоги билиш фаолияти, хулқ-атвори ва мулоқотининг хусусиятларини белгилаб берган машғулотда боланинг нозик томонларини эслаб қолиши ва ҳисобга олиши керак. Махсус тарбиявий шарт-шароитлар: фаолият суръатларининг ўзгариши, вазифани бажариш шакли, уни ташкил этиш ва натижаларни тақдим этиш йўлларини таъминлаш зарур. Маълумотларни тақдим этиш йўлларига керакли ўзгаришлар ва ўзгартиришлар тарбияланувчининг индивидуал таълим йўналишига киритилиши керак. Бу ўзгаришлар алоҳида эҳтиёжли болаларнинг индивидуал эҳтиёжларини акс эттирадиган тарзда қўлланилиши керак ва болаларнинг ўзлари керак деб ҳисоблаганларини билиш ҳам жуда муҳимдир. Алоҳида эҳтиёжларига эга бўлган болаларнинг гуруҳда иштирок этиши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун қўшимча ва баъзан ихтисослашган таълим таъминоти зарур. Алоҳида эҳтиёжи бўлган болаларни ўқитишда ўқув муҳитини ўзгартириш ёки педагогнинг хатти-ҳаракати бундай болаларни муайян кўникмаларга эга бўлишига қаратилган бўлиши керак. Бундай машғулотларнинг белгиловчи хусусияти унинг алоҳида болаларга ва уларни ўрганиш билан боғлиқ натижаларга қаратилишидир. МОСЛАШИШ – ўқув вазифасининг мазмуни ёки концептуал мураккаблигини ўзгартирмасдан, материални тақдим этиш хусусиятини ўзгартиради. МОДИФИКАЦИЯ – вазифанинг мазмунини ёки концептуал мураккаблигини ўзгартириш йўли билан тақдим этилади. Гуруҳда ишлашдан асосий мақсад – болаларнинг ривожланиш даражасига мос келадиган машғулот ва амалий тажрибалардан максимал фойда олишларига ёрдам беришдир. Шу мақсадда педагог машғулотни мослаштиради ва болаларга зарур кўмак берувчи ўқитиш усулларидан фойдаланади. Улар буларни эркин ўйинлар давомида ҳам, кундузги чой вақтида ҳам,гилам устида гуруҳлар машғулоти давомида ҳам, индивидуал машғулотлар вақтида ҳам амалга оширадилар. Хусусан, педагог қуйидагиларга ҳаракат қилиши керак: 46 ● Тегишли материаллар ва ўйинчоқлар мавжудлиги. Материаллар болаларни ўқув фаолиятига жалб қилишнинг ўзига хос қобилияти асосида танланади. Материаллар ёшга мос бўлиши, табиатда мавжуд бўлган нарсаларни ўз ичига олиши ва болаларнинг махсус эҳтиёжларини қондиришга мослашиши керак. Бундан ташқари, материаллар шу буюмлардан фойдаланиш орқали болалар диққатини ўрганиш жараёнига жалб қилиши лозим. ● Меҳмондўстлик ва жисмоний муҳит тўсиқларидан холи бўлиш. Жисмоний муҳит болаларни муҳим кўникмаларни ўрганишга чорлайдиган тажриба- III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ларни мустаҳкамлаш учун ташкил этилади. Тарбиячи боланинг ўзлаштириши зарур бўлган ўзига хос кўникмаларини, шунингдек, атроф-муҳитни ташкил этиш кўникма ва билимларни ўрганиш жараёнига кўрсатадиган таъсирини ҳисобга олади. ● Яхши тузилган амалиёт мавжудлиги. Болалар нормал, кундалик фаолиятни (масалан, ташқи ўйин учун кийиниш, овқатланиш жойини тозалаш) бажаришга ўргатилади. ● Кўникмаларни ривожлантириш табиий шароитда амалга оширилади. Агар иложи бўлса, кўникмалар табиий вақтда ва табиий контекстда, агар талаб қилинадиган бўлса, ишлаб чиқилиши керак. Ўқув контексти деб мавжуд фаолият турлари тушунилади (масалан, фаолият марказлари, ташкил этилган амалиётлар). ● Ижтимоий моделлар тақдим этилади. Тенгдошлари ва катталар билан ўзаро ҳамкорлик потенциал таълим имконияти сифатида ишлатилади. Тарбиячи болаларнинг хулқ-атворини ўзаро мулоқотга киришиш нияти сифатида қабул қилади. Болаларнинг бошқа одамлар билан мулоқотда бўлиши ва тегишли вазиятларда ўз маҳоратларини намоён этишлари учун тарбиявий ёрдам кўрсатилади. Маслаҳат Педагог машғулот жараёнида қуйидагиларга амал қилиши керак: ● аниқ кўрсатмаларни бериш; ● вазифаларни босқичма-босқич тушунтириш; ● топшириқларни кетма-кет бажаришни ўргатиш; ● топшириқни бажариш бўйича кўрсатмаларни такрорлаш; ● ўтилган вазифаларни намойиш этиш (масалан, расм чизиш). Таълим жараёнида турли фаолият турларидан фойдаланиш: ● билиш фаолияти ва жисмоний паузалар ўртасидаги кетма-кетлик; ● фаолиятни бажариш учун қўшимча вақт ажратиш. Боланинг ютуқларини баҳолаш йўллари: ● ижобий натижаларга эътибор қаратиш. Ўқув жараёнини ташкил этишда керак бўлади: ● оғзаки рағбатлантиришдан фойдаланиш; ● қоидаларга риоя қилмаслик учун жазони камайтириш; салбийдан кўра кўпроқ ижобий тарафга ҳаракат қилиш; ● мактабгача таълим тарбияланувчиси кўникма ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ижобий бўлган режалар тузиш; 3.6. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлаш бўйича педагогга тавсиялар 47 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ● болага вазият вақт тақозо қилганда машғулотдан озод қилиш ва ўз ҳолига қўйиш имконини бериш; ● болага хатти-ҳаракати айни вақтда яхши эмаслигини тушунтириб берадиган мулоқот (сўз, имо-ишора) тизимини ишлаб чиқиш; ● кичик хулқий камчиликларига эътибор қилмаслик; ● номақбул ҳаракат қилган тақдирда аралашув чора-тадбирларини ишлаб чиқиш; ● боланинг дори-дармонга бўлган эҳтиёж вақтларини ёки хулқ-атвор ўзгаришлари ҳақида огоҳлантирувчи билимларни ўзлаштириш. 3.7. Оила ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик Ота-оналар ва маҳаллий жамоатчиликни жалб қилиш мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳи ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу, айниқса, анъанавий таълимга қараганда анча кенгроқ бўлган ва гуруҳ хонаси билан чекланмаслиги керак бўлган инклюзив таълим учун жуда муҳимдир. Ота-оналарнинг ҳамкорлиги нафақат болалар учун фойдали, балки барча ҳамкорлар учун ҳам самарали бўлиши мумкин: ● ота-оналар фарзандлари билан ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, уларнинг эҳтиёжларига сезгир ва эътиборли, ота-оналик бурчларига янада кўпроқ ишонч орттириш; ● тарбиячилар оилалар маданияти ва хилма-хиллигини чуқурроқ англайдилар, ишда ўзларини янада қулай ҳис қилиб, руҳий ҳолатларини юксалтирадилар; ● ота-оналар ва жамоат ташкилотларини жалб қилиш орқали мактабгача таълим ташкилотлари ўз обрўсини мустаҳкамлашга эришади. Оилалар МТТ билан ҳамкорлик қилиш учун биринчи қадам ижтимоий ва таълим муҳитининг якдиллигидир ва шу билан бирга ота-оналар ва болалар ўзларини ҳурматли, ишончли ва керакли эканликларини ҳис қилишлари зарур. Ота-оналарнинг педагогик компетентлигини ошириш ва оилаларга алоҳида эҳтиёжлари бўлган болаларни жамиятга мослаштириш ва интеграциялашга ёрдам бериш учун бир қатор вазифаларни ҳал қилиш керак: 48 ● мактабгача таълим ташкилотлари мутахассислари билан барча тарбияланувчиларнинг ота-оналарини ўзаро ҳамкорликка жалб этиш; ● ота-оналарни индивидуал таълим харитасини яратишга жалб қилиш; ● ота-оналарнинг педагоглар, тарбиячилар, психологлар билан яқин алоқада бўлиш мотивациясини шакллантириш ва бу орқали бола ҳақида энг тўлиқ маълумот олиш; ● ота-оналарнинг психологик-педагогик саводхонлигини ошириш, уларни уйда бола билан ишлаш ва уни мактабгача таълим ташкилотидан ташқарида қандай ривожлантириш ҳақида маълумот бериш; III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● ота-оналарни болалар билан биргаликда ривожлантирувчи реабилитация ва дам олиш ишларига жалб этиш. Алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ота-оналари билан ишлаш тамойиллари: ● бола ва оиланинг шахсий хусусиятларини инобатга олинган ҳолда қулай, хавфсиз шароитларни таъминлаш; ● шахсий инсонпарварлик тамойили – болага ва оиланинг ҳар бир аъзосига ҳар томонлама ҳурмат ва муҳаббат билан муносабатда бўлиш, уларга ишонч билдириш; ● умумийлик тамойили – психологик ёрдам фақат тарбиячи, психолог, ўқитувчи-дефектолог, мусиқа раҳбари, ота-оналар билан умумий ҳолда кўриб чиқилиши мумкин; ● эркинлик тамойили – мазмуни ва усуллари ота-оналар учун аниқ бўлиши керак. Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тарбияланувчиларнинг оилалари билан узлуксиз мулоқотда бўлиш учун фойдаланиладиган ишларнинг ташкилий шаклларига қуйидагилар киради: жамоавий иш шакллари, индивидуал иш шакллари ва кўргазмали плакат маълумотлари. Жамоавий иш усуллари ● Ота-оналар мажлиси; ● Очиқ эшиклар куни. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ота-оналари билан суҳбатларда мактабгача таълим ташкилотида болалар ҳаётини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ёритишга катта эътибор берилади. Ота-оналар гуруҳдаги иш соатларини, болалар боғчасида бўлиш давомида болаларга қўйиладиган талабларни билишлари керак. Ота-оналарнинг қуйидаги қоидаларга риоя қилишига алоҳида аҳамият берилади: ► ота-оналар ва МТТларнинг болаларга қўйиладиган талабларининг бирлиги; ► мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар учун ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиш. ● Тўгарак иши. Ота-оналарни мактабгача таълим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликка жалб этиш ва уларга болалар билан коррекцион ишларнинг асосий кўникмаларини ўргатиш жараёнида тўгарак иши шаклларидан фойдаланилса, янада муваффақиятли бўлиши мумкин. Кўплаб ота-оналар мактабгача таълим ташкилотлари мутахассислари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб, турли тўгараклар (спорт, мусиқашунослик ва бошқалар), санъат ва театр студияларида иштирок этишмоқда. Индивидуал иш шакллари Оилалар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таҳлили боланинг уйда баркамол ривожланишига тўсқинлик қилувчи сабабларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Бу бўлимга тарбияланувчиларнинг оиласи таркиби, оила ичидаги муносабатлар ва 3.7. Оила ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик 49 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш болалар ота-оналарининг шахсий хусусиятларини психологик ўрганиш киради. Алоҳида эҳтиёжли бола шахсини ўқитиш ва тарбиялашдаги муваффақият калити – оила аъзолари болани севадиган, муаммоларига эътиборли ва шифокорлар, педагоглар ҳамда психологларнинг маслаҳат ва тавсияларини тўғри идрок этадиган баркамол оиладир. Шунинг учун алоҳида ривожланишга муҳтож болалар оилаларини таҳлил қилишда бола яшайдиган оила ички муҳитининг хусусиятларини аниқлаш жуда муҳим. Таҳлил давомида мутахассис қуйидагиларни аниқлаши керак: ● қандай оилада бола улғаймоқда (аҳил, бузғунчи, ажралаётган, ажралиб кетган, тўлиқ бўлмаган оила); ● можаро ёки оила бузилишининг сабаблари (алкоголизм, интеллектуал камчилик, ногиронлик, ирсий касалликлар); ● оила аъзоларининг, айниқса, бола тарбиясини бевосита амалга оширадиган кишиларнинг шахсий хусусиятлари ва ўзаро алоқалари қандай (оилада эрхотиндан бирининг қаттиққўллиги, ота ва бола ўртасидаги коммуникатив тўсиқ, отанинг оилавий таълим жараёнига таъсирини чеклаш, ривожланишида ногиронлиги бўлган боланинг отаси томонидан “ҳиссий рад этиш” ва бошқалар). Индивидуал иш шаклларининг турлари: 50 ● Анамнестик маълумотлар ва суҳбат; ● Фарзандининг тўғри ва тўлақонли хусусиятлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида ота-оналарнинг иштирокида индивидуал суҳбатлар ва консультациялар ўтказилади. Бундай тадбирлар ота-оналарнинг ўз саволларига жавоб топиш имконини беради. Бу иш шаклини амалга оширишда асосий юклама педагог ва психологларга юкланади. Ишнинг бу шакли алоҳида эҳтиёжли бўлган боланинг яқин қариндошлари билан узвий алоқа ўрнатиш имконини беради. Педагог ва психолог оила ички муҳитининг хусусиятларини ўрганади, ота-она-бола муносабатларининг табиатини аниқлайди. Шу билан бирга, отаоналарга уй шароитида ортопедик, нутқ, алоқа усуллари, кўриш ва эшитишни ҳимоя қилиш усуллари ва интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилади. ● Ота-оналар иштирокида бола билан индивидуал машғулотлар муайян бола билан ишлашнинг алоҳида методларини намойиш этиш учун ўтказилади. Бундай машғулотлар нафақат таништириш, балки боланинг ота-онасига асосий усул ва услубларни ўргатиш имконини беради. Шу билан бирга, бу жараён ота-оналарнинг болага бўлган қизиқишларини ва унинг имкониятларини ривожлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, ота-оналарнинг психологик-педагогик саводхонлигини оширишга кўмаклашади. ● Мутахассислар суҳбатлари ва маслаҳатлари. Бу алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларнинг ота-оналарига амалий ёрдам бериб, унинг моҳияти психологик, тарбиявий, педагогик, тиббий, ижтимоий ва ҳоказо муаммоли вазиятларнинг ечимини топишдан иборатдир. ● Оилавий маслаҳат (психотерапия): мутахассис алоҳида эҳтиёжга эга бўлган бола бўлиши оқибатида оилада ҳиссий бузилишларни бартараф этишда кўмак беради. Машғулотлар давомида психодрама ва гештальт-тера- III-боб. Инклюзив таълим Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси пияси каби усуллардан фойдаланилади. Ушбу усуллар психологик ва жисмоний саломатликнинг шаклланишига, жамиятда мослашишга, ўз-ўзини қабул қилишга ва самарали ҳаётга ёрдам беради. ● Ота-она соати. Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган бола билан ўкув-тарбиявий ишларнинг бориши ҳақида ота-оналарни хабардор қилиш. Ҳамкорлик конструктив ва самарали бўлиши керак, бу жараёнда барча томонлар ўзларини қулай ҳис қилишлари, турли ролларни келишиб олишлари ва тушунишлари, ахборотлар мунтазам равишда очиқ ва демократик тарзда тақдим этилиши лозим. Ушбу қўлланма ота-оналар ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик шаклларини қисқача баён этади. Ўзаро ҳамкорлик шаклларининг батафсил тавсифи учун “Оилалар ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик” қўлланмасига қаранг 9 . 9 “Оилалар ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик”. Ўқув қўлланма, биринчи нашр. 2020 й . 3.7. Оила ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик 51 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ГЛОССАРИЙ Тарбия – ёш авлодни аниқ мақсад асосида ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён ва ижтимоий-тарихий тажриба, онгни, хулқ-атворни ривожлантириш ва тарбияланувчилар дунёқарашлари; Мактабгача таълим – мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялаш ва тарбиялашга қаратилган узлуксиз таълим тури, уларнинг ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланишини таъминлаш, шунингдек, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлаш; Индивидуал ёндашув – гуруҳдаги ўқув ёндашуви фаол ҳаракатда ҳам, дам олишда ҳам ҳар бир боланинг эҳтиёжларини ҳисобга олишини билдиради. Бу шуни англатадики, гуруҳдаги барча материаллар ва жиҳозлар, умуман, таълим муҳити болаларнинг ҳар бирининг ривожланишига ҳисса қўшади ва таклиф этилаётган тадбирлар болаларнинг ривожланишидаги фарқларни ҳисобга олади; Индивидуаллаштириш – шахсни атрофдаги массивдан ажратиб турадиган хусусиятларнинг ривожланиши. Ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқув фаолиятини қуриш, унда боланинг ўзи таълим мазмунини танлашда фаол бўлади, турли фаолиятларда болаларнинг ташаббускорлигини қўллаб, таълим предметига айланади. Инклюзив таълим – барча болаларнинг тенг ҳуқуқли муомаласини таъминловчи умумий таълимни ривожлантириш жараёни ва болаларга нисбатан камситишни истисно қилади; Таълим сифати – таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражасини давлат таълим стандартларига мослиги ва давлат таълим талаблари; Малака – касбий тайёргарликнинг маълум даражадаги талабларга мувофиқлиги; Малакавий амалиёт – ўқув дастурлари ва дастурлари бўлимининг аниқ (якуний) босқичида назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникмаларни ривожлантириш ва материаллар тўплашга қаратилган ўқув жараёнининг бир қисми; Малакавий талаблар – узлуксиз таълимнинг тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касбий тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар; Боланинг компетентлиги – бу боланинг маълум бир ҳаёт даврига хос вазифаларни мақсадга мувофиқ бажариш учун етарли бўлган билим, кўникма ва қадриятларидир; Котинуум – жараёнлар, ҳодисаларнинг узлуксизлиги; ривожланишдаги узлуксизлик. Коррекцион-ривожлантирувчи ишлар – бу болаларнинг тўлиқ ривожланишига ҳисса қўшадиган, ривожланишидаги оғишларни бартараф етадиган ва ногирон болалар ёки ҳар қандай болаларни ўрганиш қийинчиликлари ва ижтимоий мослашуви билан касалланиш ва реабилитация қилиш мақсадларига хизмат қиладиган тиббий, педагогик, психологик чора-тадбирлар (таъсирлар) тизими; Мувофиқлик (лотинчадан conformis – конформис – ўхшаш, мувофиқ келувчи) – инсоннинг бошқаларнинг фикрлари таъсирида дастлабки баҳоларини ўзгартиришга мойиллиги. 52 Глоссарий Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Шахсий-йўналтирилган ёндашув – педагогнинг диққатини бола шахсининг яхлитлигига қаратиб, нафақат унинг ақл-идроки, фуқаролик масъулият ҳисси, балки ҳиссий, эстетик ва ижодий майлларни (қобилиятлар) ривожланишига ғамхўрлик қилиш; Модел (лотинчадан modus – ўлчаш, намуна) – табиат ва жамиятдаги бирор ҳодиса ёки жараённинг тавсифи; Кузатув – бу болани ишлаш ёки ўйнаш вақтида кузатиш жараёни, уларнинг фаолиятига аралашмаслик; Таълим – бу йўналтирилган тизимли жараён талабаларга чуқур назарий билим, амалий кўникма ва малакалар бериш, умумий ва касбий компетенцияларни шакллантириш, шунингдек, қобилият ва дунёқарашларни ривожлантириш; Ўқув фаолияти – таълим ташкилотчилари, педагоглар, ишлаб чиқариш усталари, таълим ташкилотларини ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш ходимлари томонидан таълим дастурларида кўзда тутилган натижаларга эришиш учун амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи; Ўқув дастури – таълимнинг зарурий даражаси, кўлами ва мазмунини белгиловчи стандартлар ва талаблар мажмуи, битирувчиларни умумий тайёрлаш, ўқитиш сифатини назорат қилиш ҳамда уларнинг рейтинглари; Педагогик фаолият – тарбияланувчининг таълим олиши, тарбияси ва ривожланишига қаратилган фаолият тури ҳамда таълим жараёнида педагог ва тарбияланувчининг ўзаро ҳамкорлиги; Педагогик технология – муайян лойиҳа асосида ташкил этилган таълимда аниқ мақсадга эришиш ва натижаларни кафолатлашга қаратилган педагогик жараён; Ёндашув – педагогнинг муайян характерли ўзаро боғлиқ ғоялар, тушунчалар ва педагогик фаолият усулларидан фойдаланишга даъват этувчи методологик йўналишидир; Предметли-ривожлантирувчи таълим муҳити – боланинг ривожланишини таъминловчи шарт-шароитлар муносабатларини белгиловчи асосий хусусиятлар (ўйинлар, предметлар ва ўйин материаллари, ўқув қўлланмалари, болалар учун турли хил тадбирларни бажариш учун жиҳозлар); Рўйхатга олиш – кузатилган фаолиятни ҳужжатлаштириш жараёни. Кўпгина педагоглар буни табиий равишда бажарсалар-да, болаларни кузатишга тизимли ёндашув маълумотларнинг тўлиқ бўлишини таъминлашга ёрдам беради; Ўқув йили – таълим ташкилотларида бир ўқув курсини тугаллашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври; Таълим босқичи – бу босқич таълим турларининг ўзига хос ўқув дастури якунланганлигини кўрсатувчи босқичдир. АВА – хулқий терапия ёки хулқий таҳлилни қўллайдиган усул. АВА терапия – бу таълим усуллари ва хулқий технологияларга асосланган интенсив таълим дастури. АВА эса бу интизом – атроф-муҳитда хулққа таъсир қиладиган омиллар ва хулқни ўзгартириш учун ушбу омилларни манипуляция қилишни ўрганувчи фан. Глоссарий 53 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган давлат талаблари, 2018 й. 2. Грошева И.В., Евстафьева Л.Г., Махмудова Д.Т., Набиханова Ш.Б., Пак С.В, Джанпеисова Г.Э. “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури, 2018 й. 3. Грошева И.В., Назарова Э.Н., Некрасова Е.А., Цай Е.Ф., Абдуллаева Б.П., Мухитдинова У.Т. 2-7 ёшли махсус эҳтиёжли болалар учун мослаштирилган ўқув дастури, биринчи нашр, 2019 й. 4. Потапова О.Е. "Инклюзивные практики в детском саду". Услубий тавсиянома, Москва, 2016 й. 5. Михеева Е.В. «Особые детки» Разработка адаптированной образовательной программы дошкольного образования. Оренбург , 2018 й. 54 Адабиётлар Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ИЛОВАЛАР 1-илова АЛОҲИДА ЭҲТИЁЖЛИ БОЛА УЧУН ТАХМИНИЙ ИНДИВИДУАЛ ТАЪЛИМ ХАРИТАСИ Боланинг фамилияси, исми ________________________________________________ ТППК йиғилиши санаси: ___________________________________________________ Кейинги ТППК йиғилиш санаси: _____________________________________________ Учрашув вақтида: Кучли томонлар: Эҳтиёжлар (кучсиз томонлар): ● ● ● ● ● ● Катталар ёрдамида ҳаракат қила олади. Қўлларнинг катта моторикаси кам ҳаракатчанликка эга. Аниқ, қисқа, бир неча марта тушунтирилса, кўрсатмаларни тушунади. Ижтимоийлашув кўникмаларининг етишмаслиги мавжуд. Мақсад: (ушбу давр учун керакли мақсадларни кўриб чиқинг) Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш қобилияти ● Мустақил ҳаракатлана олмайди. Қўлларнинг катта ва кичик моторикасида бузилишлар мавжуд. Когнитив функцияларининг ривожланиши ёш меъёридан орқада қолган. Мутахассислар (тегишли Мақсадларга эришиш учун тадбирларда қисқа муддатли вазифалар кимлар иштирок этиши керак) Муддат 1. Таянч жиҳози ёрдамида ишонч билан юради. 1 ой 2. Тўпни 1 метр масофада саватга ташлайди. 3. Ҳожатхонадан мустақил равишда фойдаланади. 1. Боланинг эътибори катта нарсалар ва уларнинг белгиларига жалб қилинади (катта уй - кичик уй). Жисмоний тарбия йўриқчиси, Педагог, ота-оналар Дефектолог Психолог Педагог Ота-оналар Индивидуал таълим йўналиши бўйича иш натижаларини аниқлаш (кўрсатилган – мақсадга эришилди, мақсадга эришилмади) 2 ой 1 ой 2 хафта 1-илова 55 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш Мақсад: (ушбу давр учун керакли мақсадларни кўриб чиқинг) Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш қобилияти Ижтимоийҳиссий ривожланиш Мутахассислар (тегишли Мақсадларга эришиш учун тадбирларда қисқа муддатли вазифалар кимлар иштирок этиши керак) Муддат 2.Катталарнинг оғзаки кўрсатмаси бўйича буюмларни номма-ном топа олади. 15 кун 3.Товуш бирикмаларига ва содда сўзларга тақлид қилади (миёв, вов, му; ухла, бор ва ҳ.к.). 1. Ўйин охирида ўйинчоқларни ўз жойига қайтариб қўйиш одати ҳосил бўлади. . 2. У ўз танасининг қисмларини (бош, қўл, оёқ, орқа) англайди. Дефектолог Психолог Педагог Ота-оналар 10 кун Педагог Ота-оналар 1.Предметларнингрангини (қизил, сариқ)ажратиб, уларни тадқиқ қилади. Билиш жараёнларининг ривожланиши Ижодий ривожланиш 2.Предметларни ўрганиб, уларнинг шаклини аниқлаб, уларни тадқиқ қилади. (айлана, квадрат, учбурчак). 2 хафта Педагог Дефектолог Ота-оналар 2 хафта 1 хафта 1. Вертикал ва горизонтал чизиқлар (қалам, чўтка) чизади. 2 хафта 2. У пластилиннинг катта бўлагидан кичик бўлаклар ажрата олади. Реабилитацияга Ўзи бир қадам ташлайди тушганлар 1-илова 2 хафта 3. Предметлар сонини фарқлайди: кўп – бир. 3. Рангларни ажрата олади (қизил ва сариқ). 56 10 кун Арт. терапевт, педагог Дефектолог Родители 10 кун 1 ой ЛФК йўриқчиси, реабилитолог 2 ой Индивидуал таълим йўналиши бўйича иш натижаларини аниқлаш (кўрсатилган – мақсадга эришилди, мақсадга эришилмади) Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси 2-илова ТАЪЛИМ МАТЕРИАЛИ ТАҲЛИЛИ УЧУН ШАКЛ ТАЪЛИМ МАТЕРИАЛИНИНГ ТАҲЛИЛИ Оддий машғулотлар 1. Ташриф/болаларни қабул қилиш. 2. Эрталабки доира. 3. Ривожлантирувчи марказ машғулотлари. Умумий қийинчиликлар Индивидуал қийинчиликлар 1. Ота-оналардан ажратиш. 2. Педагог билан фаол суҳбатга киритиш. 3. Ривожлантириш марказ қийинчилиги. 1. Ота-оналардан ажратиш. 2. Педагог нутқига эшитиш диққатини йўналтириш. 3.Ривожланиш марказини танлашга лоқайдлик. 3-илова АЛОҲИДА ЭҲТИЁЖЛИ БОЛАЛАР УЧУН ПРЕДМЕТЛИ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ МУҲИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Алоҳида эҳтиёжли болалар ўз тенгдошлари билан биргаликда қатнаётган мактабгача таълим ташкилотида таълимий тузилма мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талабларига ва “Илк қадам”давлат ўқув дастурига мувофиқ тузилади. Таълимий ривожлантирувчи муҳитни яратишда қуйидагиларни эътиборга олиш тавсия этилади: ● кўп функцияли (болалар учун ҳар хил қуриладиган модулларнинг мавжудлиги: бинолар, экран, болаларнинг шахсий ҳаёти учун юмшоқ мебеллар, ўзгарувчан кўчма жавон); ● вариативлик (турли хил материаллар, асбоблар, қўлланмалар); ● фойдаланиш имконияти (материални боланинг даражасида жойлашуви); ● хавфсизлиги – болалар соғлигига ҳеч нарса хавф солмаслиги керак. Услубий қўлланмада тўлиқ маълумотлар “Таълимий ўйинлар орқали” келтирилган. Шу билан бирга АЭБ билан ишлашда субъектив ривожланиш муҳитини яратиш учун баъзи хусусиятларни ҳисобга олиш тавсия этилади. Кўришида нуқсони бўлган болалар учун: ● зинапояларнинг тутқичларининг боши ва охирги қисмлари рангли кубиклар билан белгиланади (тутқичларнинг икки томонига кесилган пластмас шарлари кийдирилади); 2-илова, 3-илова 57 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ● эшикнинг тирқиш бурчаги боланинг кўз тенглигида 40-50 см узунликдаги контраст рангли чизиқ билан кўрсатилади; ● эшик тутқичига,ечиниш хонасидаги шкафга, ётоққа, сочиқ илгичга бир хил ўлчовли белги сифатида тасвирлар елимланади; ● мусиқа зали ва спорт зали марказида жойлашган гиламга ёрқин рангли мосламалар ўрнатилади, бу эса болаларга қайта сафланиш пайтида жой топишига ёрдам беради; ● кўриш қулайлигини яхшилаш учун предметлар яхши ёритилган бўлиши ва кўз тенглигида жойлаштирилади; ● куннинг иккинчи ярмида боланинг иш жойи индивидуал ёритилади; ● боланинг кўриш ҳолатига мувофиқ намойишли ва тарқатма материаллар танланади; ● сенсорли бурчаклар, турли хил материаллардан тайёрланган товушли ўйинчоқлар, тахталарнинг юза қисми турли хил тактилли бўлиши таъминланади; ● кўргазмаларда қизил, тўқ қизил, яшил рангларнинг мавжудлиги; ● предметларнинг ҳажми етарлича катта бўлиши; ● кўриб чиқиш учун материалларнинг мавжудлиги; ● иллюстрация, расмлар, карточкалар қора чегаралар билан белгиланганлиги; ● ҳаракатли алгоритмлар, схемалар; ● ҳикоя қилиш учун моделлар; ● топшириқлар учун материаллар тўғри ўлчамда бўлиши керак (помидор карамдан катта бўлмаслиги керак, машина уйдан) Руҳий ривожланишида орқада қолган болалар учун: ● бир хил мавзудаги материалларнинг турли вариантлари (жонли объектлар, ўлчамлиобъектлар, ясси объектлар, иллюстрациялар); ● ҳикоя қилиш кетма-кетлиги, мавзу моделлари; ● диққат, хотира, фикрлашни ривожлантириш учун турли хил таълимий ўйинлар. Ақлий камчиликларга эга бўлган болалар учун: 58 ● перцептив ҳаракатларни ривожлантириш учун предметлар; ● сезги соҳасини ривожлантириш учун предметлар; ● турли шакллар, ранглар, ўлчамларни кўриб чиқиш ва текшириш учун реал предметлар; ● табиат, ён атрофдагилар, одамлар ҳаракатлари билан танишиш учун оддий илюстратив материаллар тўплами. 3-илова Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Эшитишида нуқсони бўлган болалар учун предметли-ривожлантириш муҳити: ● мўлжал тушунчаларни ўрганиш учун ўйинчоқлар, расмлар, табличкалар; ● фазовий тушунчаларни ўрганиш учун ўйинчоқлар, расмлар, белгилар; ● тавсифловчи ҳикоялар, таклифлар қилиш учун схемалар; ● ҳаракатлар кетма-кетлигини акс эттирувчи схемалар. Таянч ҳаракатида камчилиги бўлган болалар учун: ● эркин кичик кесилган жой; ● ҳар бир бола учун танланган карточкалар, мавзулар асосида моделли мини фланеграфлар; Предметли-ривожлантирувчи муҳитнинг барча жабҳаларига етишни таъминлаш; ● боланинг ҳаракатланиш фаоллиги, катталар ва болаларнинг биргаликда фаолияти ҳамда шу билан бирга якка қолиш имкониятини таъминлаш; ● қуруқ ҳовузлар, тренажерлар. Нутқида нуқсонлари бўлган болалар учун: ● тўғри артикуляцияси учун схемалар, сўзларни, жумлаларни таҳлил қилиш учун схемалар; ● нутқий нафасни, фонетик эшитишни, сўз бўғинларнинг тузилишини, сўзларнинг грамматик тузилишини ривожлантириш учун ўйинлар ва кўргазмалар; ● товушларни автоматлаштириш учун илюстрацион материаллар. 3-илова 59 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш 4-илова. ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИГА ЭГА БЎЛГАН МТТ ДА АЛОҲИДА ЭҲТИЁЖЛИ БОЛАНИ ТИББИЙ-ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Босқич 60 МТТ фаолияти Диагностика Бола ҳақида бирламчи маълумотларни тўплаш, уларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва имкониятларини аниқлаш, боланинг ривожланиш йўлларини ва унга зарур бўлган мутахассислар жамоасини аниқлаш: ● натижада перинаталдан бошлаб боланинг ривожланиш шароити ҳақидаги маълумотлар қайд қилинади; ● боланинг ижтимоий муҳити ва тарбияси ҳолати таҳлил қилинади; ● руҳий вазифалар назорат қилинади, ● хулқ-атвор жавоблари баҳоланади ва педагогик мониторинг амалга оширилади. Индивидуал таълим харитасини ишлаб чиқиш АЭБнинг ривожланиши ва имкониятларини бирламчи мониторинг хулосаларига кўра, ота-оналар (қонуний вакиллари) истакларини ҳисобга олган ҳолда, психологик тиббий-педагогик кенгаши мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади: ● индивидуал таълим харитаси; ● инклюзив муҳитда ҳар бир бола тарбияси ва таълими учун ижтимоий шарт-шароитлар ва талабларни яратишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. ИТХни амалга ошириш бўйича коррекцион, ривожлантирувчи ва тарбиявий ишлар Индивидуал тартибда ва гуруҳда болани коррекцион ривожлантириш ва ўқув фаолиятига киритиш. Мутахассисларнинг комплекс таъсири орқали унинг шахсий имкониятларини максимал юзага чиқариш. Оралиқ мониторинги Коррекцион-ривожлантирувчи фаолиятдан сўнг психологик, педагогик ва тиббий кўрсаткичлар бўйича ривожланиш динамикаси натижаларини таҳлил қилиш. Коррекцион-ривожлантирувчи ишларнинг танланган усуллари самарадорлигини баҳолаш. Ривожланиш ёки ривожланишнинг ижобий динамикаси бўлмаса, шахсий тузатиш ва индивидуал таълим харитасига тузатишлар киритиш. 4-илова Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси Босқич МТТ фаолияти ИТХни амалга ошириш бўйича коррекцион-ривожлантирувчи ва тарбиявий ишлар Боланинг ривожланишидаги динамикани ҳисобга олган ҳолда коррекцион, ривожлантирувчи ва тарбиявий ишларни давом эттириш. Олинган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш. Якуний мониторинг Индивидуал таълим харитаси самарадорлигини мониторинг қилиш. Боланинг кейинги ривожланишини тахмин қилиш. 5-илова АЛОҲИДА ЭҲТИЁЖЛИ БОЛАЛАР БИЛАН ТАЪЛИМ-ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁННИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ПЕДАГОГЛАРГА ТАВСИЯЛАР Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талабларини ва “Илк қадам” давлат дастурини ўзлаштирган алоҳида эҳтиёжли боладаги камчиликларни коррекция қилиш ишлари ёки уларнинг ҳар бир тоифасининг ривожланиш хусусиятларини ўзига хос таълим эҳтиёжларини ҳисобга олиш керак. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда педагоглар гуруҳларда қуйидагиларга эътибор беришлари керак: Заиф кўрувчи бола: ● МТТ биносидаги гуруҳлардан бошқа хоналарга ўтиш йўлида қандай белгилар борлиги бўйича болаларга кўрсатма бериш; ● кўзида нуқсони бўлган болани яхши кўриши учун объектга яқинроқ ўтказиш керак ёки индивидуал кўринишдаги кўргазмадан фойдаланиш (боланинг қўлига предмет ёки расмнинг нусхасини беринг); ● тушунчанинг барқарорлиги учун объект тавсифини унинг фаол мазмуни билан бирлаштириш зарур, бунинг учун боладан уни кўриш, текказиш, эшитиш ва бошқа анализаторлар ёрдамида ўрганиш талаб қилиниши керак; ● материални бола уни кўра олиши учун вертикал ҳолатда (доска, мольберт ёки махсус стендда) жойлаштирган маъқул; Заиф эшитувчи бола: ● заиф эшитувчи боланинг олдида бирданига пайдо бўлиш ноқулайлик келтиради. Сиз уни қаттиқ қўрқитиб юборишингиз мумкин. Уни ёнига секин-аста яқинлашишга ҳаракат қилинг,якинлашаётганда сўз ёки товушлар чиқаринг; ● улар билан эшитиш мумкин бўлган масофада бўлинг, унга қаратилган сўзларни аниқ ва равон гапиришга ҳаракат қилинг. Бола ҳар доим гапираётганнинг юзига қараши ва лабларининг ҳаракатларига риоя қилиши керак; 5-илова 61 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ● педагогнинг асосий вазифаси: ҳамма нарсани қулоғига бир марта эмас, балки камида ўн марта айтиш (ўнг-чапга ўзгартириб), лаблар қандай ҳаракатланишини бўлиб-бўлиб кўрсатиш лозим. Руҳий ривожланишида орқада қолган бола (РРОҚБ): ● аниқ, қисқа кўрсатмалар бериш. Масалан, интеллекти меъёрда бўлган болага “Азиз, коптокни ол, столга қўй, ўз жойингга қайт” кўрсатмасини беришингиз мумкин, РРОҚБга ушбу кўрсатма босқичма-босқич берилади. “Умар, тўпни ол (бола ҳаракат қилади), уни столга қўй (кўрсатмани бажариш), жойингга қайтиб бор (бола кўрсатмаларни бажаради, аммо босқичма-босқич)”; ● болага ортиқча талаблар қўймаслик керак. Имконсиз вазифа берилганда бола уни бажаролмайди, асабийлаша бошлайди, улар ўз кучига ишонишни йўқотади ва бу бошқа муаммоларга олиб келади; ● ўқув машғулоти ва дам олишни алмаштириб туриш лозим. Кун давомида вазифалар бир текисда тақсимланиши керак. Диққати бузилган ва гиперфаол синдромли болалар (ДБГСБ): ● болага маълум бир муддат давомида у тугатиб олиши керак бўладиган битта вазифа беринг; ● вазифаларни биринчи ўринга қўйишга ўргатинг: аввал нима қилиш керак, кейин нима қилиш керак ва бунинг учун нима керак. Шу билан бирга ҳаракат давомида вазият ўзгаришларига мослашишни ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга; ● айниқса, диққатни жамлашни талаб қиладиган фаолият учун болани рағбатлантириш керак (конструктор билан ишлаш, бўяш, ўқиш); ● aгар бола чизишни хоҳласа, педагог столдан барча кераксиз нарсаларни олиб ташлаши керак,ушбу вазиятда гиперфаол бола унга тўсқинлик қиладиган предметларни қандай қилиб олиб ташлашни билмайди; ● педагог ота-оналар билан суҳбатлашиб, гиперфаол болани рағбатлантиришнинг ягона тизимини яратиши мумкин. Болага қўйиладиган талаблар ўзига хос, аниқ ва бемалол бўлиши керак. Аутизмга чалинган бола: ● педагог бола қизиқишларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши, унинг атрофида яхшилик муҳитини ҳосил қилиши лозим, болага ёрдам керак бўлгунга қадар бундай вазиятни яратиш керак; ● бола билан ўзаро алоқада бўлганда, унинг ҳақиқий ҳиссий ёшини етарлича баҳолаш керак.Шуни эсда тутиш керакки, у ёқимли таассуротлар билан ҳам осонгина озиқланади; ● иш давомида схемали карточкалардан фойдаланган яхши, масалан, бола фойдаланадиган кийим шкафга сиз кийим тасвирини елимлашингиз мумкин. Ақли заиф бола: ● 62 боланинг имкониятларига қараб вазифаларни босқичма-босқич қийинлаштириб бориш керак; 5-илова Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси ● дарҳол ишга тушишини талаб қилиш тавсия этилмайди. Ҳар бир машғулотда ташкилий жиҳатларни жорий этиш зарур, чунки мактабгача ёшдаги болаларнинг ушбу тоифаси кейинги машғулотларга ўтишда қийинчиликларга дуч келади; ● болани кутилмаган савол ва тез жавоб ҳолатига тушириш тавсия этилмайди, фикрлашига бир оз вақт беринг; ● чекланган вақт ичида катта ва мураккаб вазифалар бериш тавсия этилмайди, уни алоҳида қисмларга бўлиш ва уларни аста-секин қўллаш керак; ● топшириқни бажариш вақтида болани бирон бир қўшимчалар, тушунтиришлар, кўрсатмалар билан чалғитмаслик керак,чунки уларда ўтиш жараёни жуда паст бўлади; ● машғулот давомида визуал кўргазмали таянчлардан фойдаланган ҳолда таълим фаолиятини енгиллаштиришга ҳаракат қилинг (расмлар, диаграммалар, мнемоник жадваллар); ● барча анализаторларнинг ишини фаоллаштириш тавсия этади (ҳаракат, кўриш, эшитиш, кинестетик); ● ўзини ўзи назорат қилишни ривожлантириш, ўзининг ва бошқа болаларнинг хатоларни мустақил топишга имконият бериш керак, лекин бу хушмуомалалик билан, ўйинлар орқали амалга оширилади; ● ҳар бир машғулотдан олдин пухта тайёргарлик кўриш керак. Тезлик ва ҳажм муҳим эмас, балки бажарилган топшириқларнинг пухталиги ва тўғрилиги муҳим; ● гуруҳда иккитадан ортиқ янги тушунчалар бериш тавсия этилмайди. Синаш ишида нафақат механик, балки семантик хотирани ҳам фаоллаштиринг. Қўшимча вазиятга мурожаат қилишингиз керак (мақтов, мусобақалар, белгилар, чиплар, стикерлар ва бошқалар). Мия фалажи туфайли моторикаси бузилган бола: ● машғулот давомида гуруҳ педагоги ҳаракат режимига риоя қилиши керак: ● боланинг қандай ўтирганини, унинг орқа ва елкаларини тўғри ушлаб туришини (иложи борича) доимо кузатиб боринг, тўғри ўтириш қанчалик муҳимлигини эслатиб туринг. Жисмоний тарбия, бармоқ ва визуал гимнастика билан шуғулланиш учун вақт ажратинг; ● педагог ҳар бир машғулотига фазовий ва мўлжалга олиш бўйича машқларни киритиши лозим (масалан, дафтарни ўнг томонига ручкани қўйинг; тақвимдаги бугунги санани топинг ва ҳ.к.); ● боланинг ҳиссий-ихтиёрий соҳасининг ҳолатига аҳамият бериш ва машғулотлар пайтида буни эътиборга олиш керак (мия ярим фалажлиги бўлган болалар безовталик, xaфaгарчилик билан ажралиб туради; масалан, гиперкинез ва спастика баланд овоз, ўткир товуш ва ҳатто вазифани бажаришдаги қийинчилик ва уни бажаришга уриниш билан кучайиши мумкин); ● ҳар қандай машғулот махсус нутқ режимини талаб қилади (агар болада нутқнинг жиддий бузилиши бўлса). Бундай болага мурожаат қиладиган педагог овозини кескин кўтармасдан, аниқ ва тушунарли нутққа эга бўлиши, керакли миқдордаги такрорлашни ҳамда артикуляцияни сақлаган ҳолда бўлиши керак. 5-илова 63 Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш Нутқи оғир бузилган бола: 64 ● нутқнинг намоён бўлиши учун шароит яратишга алоҳида эътибор бериш ва нутқнинг негативизмини енгиб ўтиши; ● умумий ва оғзаки хулқ-атворни, шу жумладан, тингловчиларнинг диққатини ривожлантириш бўйича ишларни ўргатиш ва нутқ жараёнида онгли равишда иштирок этиш; ● визуал, эшитиш, оғзаки хотирани ривожлантириш; ● турли вазиятларда, сайр пайтида дунёқарашини ривожлантириш; ● боланинг мавжуд сўз бойлигини аниқлаш, пассив сўз бойлигини кенгайтириш, уни лексик-тематик мавзуларда фаоллаштириш; ● умумлаштирувчи тушунчаларни шакллантириш; ● болаларга сўзлардаги товушларни, сўзларни анализ-синтез қилиш, гапларни таҳлил қилиш жараёнларини ўргатиш; ● турли хил нутқий материалларни ёдлатиб, болалар хотирасини ривожлантириш; ● диалогик нутқини ривожлантириш учун стол ўйинлари, ролли ва драматик ўйинлар, болаларнинг театр фаолияти, боланинг ривожланиш даражасига мувофиқ топшириқлар асосида ривожлантириш; ● жумлалардан қисқа ҳикоялар тузишга, расмлар асосида, серияли расмлар, материаллари асосида ҳикоялар тузиш қобилиятини ривожлантириш. 5-илова