ТОШКЕНТ КИМЁ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ KIMYO INTERNATIONAL UNIVERSITY IN TASHKENT • Мавзу: Юрак гликозидлари. Аритмияга қарши дори воситалар. Юрак -томир системасига таъсир этувчи воситалар 1.Юрак фаолиятини бузилишида кулланиладиган воситалар: -юрак етишмовчилигида кулла-диган воситалар -юрак ритми бузилишида кулла-ган воситалар -миокардни кон билан таъминланиши етишмов чилигида кулланиладиган воситалар 2.Кон босимини узгариши билан кечадиган хас таликларда кулланиладиган воситалар: - артериал гипертонияда кулла-ган воситалар - гипотония холатларида кулла-ган воситалар Юрак гликозидлари Юрак гликозидлари асосан юрак етишмовчилигида ишлатилади. Юрак етишмовчилигининг 3та тури келтирилади: 1. Энергодинамик- энергия ҳосил бўлишининг камайиши, унинг сарфланишини бузилиши. 2. Гемодинамик- юракнинг механик ишининг бузилиши натижасида. 3. Аралаш- энергодинамик ва гемодинамик омилларининг таъсири натижасида келиб чиқади. Юракнинг мушак толалари протеинлардан ташқари миокарднинг қисқариш тизимини ташкил этувчи оқсиллар актин ва миозинни тутади. Бу оқсиллар юракда алоҳида жойлашган бўлиб уларнинг бирикишига ҳужайрадаги калий ионлари тўсқинлик қилади. Қўзғалиш вақтида калий ионлари хужайрадан чиқиб кетади, натрий ионлари эса хужайрага киради ва оқсиллар бирикиб актиомиозинни ташкил қилади. Актиомиозиннинг таъсирида калций ионларининг иштирокида АТФ парчаланади, бунинг натижасида ҳосил бўлган энергия юрак мушакларининг қисқаришига сарфланади-кучли систола юз беради. Кучли систоладан кейин диастола кузатилади, бу вақтда моакрднинг қисқаришига сарф бўлган энергиянинг тикланиши рўй беради. Юрак гликозидлари доривор ўсимлик хомашёсидан олинадиган, кардиотоник таъсирига эга бўлган, моддалар бўлиб, юракда дистрофик ўзгаришлар натижасида рўй берадиган юрак етишмовчилигини даволашда қўлланилади. Улар юракнинг ишлаш қобилиятини оширади. Юракнинг самарали фаолиятини таъминлайди. Юрак гликозидлари 2қисмдан : қандсиз (агликон) ва қандли (гликон) қисмлардан иборат. Агликон қисмининг асосини аксарият гликозидлардан тўйинмаган лактон ҳалқаси билан боғланган стероид структура ташкил қилади. Гликон қисми эса турли карбон сувлардан иборат. Д-дигидтоксоза, Д-глюкоза, Д-рамноза ва бошқалардан иборат. Кардиотоник таъсир аглюкон қисми билан боғлиқ, қандли қисми эса гликозидларнинг эрувчанлиги ва тўқималарга ўтишини таъминлайди. Юрак гликозидлари осон парчаланади. Ўсимликларнинг ўзида ҳам уларни парчалайдиган ферментлар борлиги аниқланган. Тиббиёт амалиётида ўсимликлардан олинадиган юрак гликозидларининг қуйидаги препаратлари қўлланилади. 1. Қирмизи ангишвона гулидан – дигитоксин. 2. Тукли ангишвона гулидан – дигоксин, целанид, ланатозид, изоланид. 3. Строфант комбе – строфантин К 4. Марварид гулидан – корглюкон, конвалятоксин. 5. Бахорги арпа бодёнидан – арпа бодён ўтининг дамламаси. Юрак етишмовчилигида кулланиладиган воситалар (кардиотониклар) • Юрак гликозидлари: Дигитоксин, Дигоксин, Целанид, Коргликон Строфантин К • Турли кимёвий тузилишга эга булган кардиотоник воситалар (кардиомиоцитларда цАМФ микдорини оширувчилар): 1.β1-адренрецепторларни кузготувчилар Дофамин, Добутамин 2. Фосфодиэстераза ингибиторлари Амринон, Мильринон Юрак гликозидлари , миокардни тежамкорлик асосида кискариш кобилиятини кучайтиради. Бундай таъсири куйидагилар билан боглик: - ижобий инотроп (систола тез ва кучли б-ди) -салбий хронотроп (брадикардия) -салбий дромотроп (кузголиш импульсини утказилиши секинлашади) -ижобий батмотроп (миокард кузголувчанлигини ортиши) Юрак гликозидлари бир биридан таъсир кучи билан кескин фаркланадилар.Уларнинг таъсир кучи биологик усул билан аникланади. 1 БТБ бу гликозидларни купчилик бакаларда юракни систолада тухтатадиган энг кам микдори. Усимлик хом ашёси 1 г дигиталис баргида 50-66 БТБ 1 г марварид гул утида 120 БТБ 1 г строфант уругида 2000 БТБ Индивидуал гликозидлар 1 г дигитоксин такибида 8000-10000 БТБ 1 г целанид таркибида 14000-16000 БТБ 1 г конвалятоксин 63000-80000 БТБ Юрак гликозидларининг кардиотоник таъсир механизми: К+ ва Na+АТФ-азаларини фаоллигини сусайтириб, хужайра ичида Na+ микдори ортади, К+ камаяди. Натрий ионларини экстрацелюляр кальцийга алмашиши кучаяди, саркоплаз матик ретикулумдан кальций ажралиши ортади. Купайган эркин Са++ тропин комплекси билан богланиб, унинг кискарувчи оксилларга тормозловчи таъсирини бартараф этади. Актин ва миозинниг бирикиши рўй беради, натижада актиномиозин оқсили ҳосил бўлади. Сўнгра миокард тез ва кучли кискаради (мусбат инотроп). Юрак фаолиятининг кучайиши юрак ритмининг сийраклашиши ва диастоланинг узайишига олиб келади. Бу манфий хронотроп таъсир дейилади. Бунинг натижасида юрак янада унумли ишлай бошлайди. Систоланинг кучайиши қоринчаларда босимнинг кескин ошишига, деворларининг кенгайишига олиб келади. Натижада микарднинг механо ва баро рецепторлари сезувчанлигининг ошиб кетишига олиб келади. Импулс афферент йўллар орқали адашган нерв марказига боради. Эфферент импулслар эса юрак ритмининг сийраклашиши- брадикардияга олиб келади. ЭКГда Р-Р интервалининг узайиши кузатилади. Бундан ташқари юрак гликозидлари адашган нервнинг тонусини ошириб, юракнинг ўтказувчи тизимига беъвосита сусайтирувчи таъсир курсатиб, юракда қўзғалишнинг тарқалишига тўсқинлик қилади. Бу манфий дромотроп таъсир дейилади. ЭКГда Р-Q интервалининг узайиши кузатилади. Юрак гликозидлари юқори дозаларда юрак автоматизмини кучайтиради. Бу юракда синус тугунига бўйсунмайдиган, эктопик ўчоқларда қўзғалишлар содир бўлишига олиб келади. Турли аритмиялар рўй беради. Юрак гликозидлари кичик дозаларда миокарднинг қўзғалучанлигини оширади. Бу мусбат батмотроп таъсир дейилади. Юракнинг чап қисми насос фаолиятининг кучайиши-кичик қон айланиши доирасида босимнинг пасайишига олиб келади. Натижада ўнг қоринчанинг фаолияти енгиллашади ва умуман юракнинг иши енгиллашади, веноз қон турғунлиги бартараф қилинади. Бу таъсир юрак гликозидларининг юрак декомпенсациясида қон айланишига асосий таъсири ҳисобланади. Веноз қон турғунлигинг бартараф этилиши рефлектор равишда юракнинг тез ишлашига – тахикардияга олиб келади. Артериал қон босим ўзгармайди. Периферик қон томирларининг қаршилиги пасайиб тўқималарнинг қон ва кислород билан таъминланиши яхшиланади. Ички аъзоларнинг бузилган функциялари тикланади. Юракнинг қон ва кислород билан таъминланиши юрак гликозидларининг умумий гемодинамикага кўрсатган ижобий таъсири ҳисобига яхшиланади. Қон айланишинг нормаллашуви ҳисобига буйракнинг фаолияти ҳам яхшиланади. Диурез ва филтрация ҳам кучаяди. Юрак гликозидлари буйрак найчаларида натрийнинг реобсорбциясини сусайтиради. Натижада диурез кучаяди. Диурезнинг кучайиши организмда ортиқча суюқликнинг камайишиги ва гемодинамиканинг яхшиланишига олиб келади. Юрак гликозидлари таъсир кучи ва давомийлиги бўйича бир-биридан фарқ қилади. Страфантин ва корглюконни венага юборилганда 5-10минутдан сўнг таъсир қила бошлайди. Целаниднинг таъсири эса 5-30 минутдан сўнг. Дигоксин 30минутдан кейин таъсир қила бошласа, дигитоксин тахминан 2соатдан сўнг таъсир қилади. Юрак гликозидларини кардиотроп таъсирининг бошланишига кўра қуйидагича тасвирлаш мумкин: Строфантин Корглюкон Целанид Дигоксин Дигитоксин Юрак гликозидларининг таъсир давомийлиги уларнинг организмдаги инактивациясига боғлиқ. Юрак гликозидларинг энг муҳим хусусиятларидан бири уларнинг кумулиятив хоссасидир. Меъда-ичак трактидан юрак гликозидлари турлича сўрилади. Липофил моддалар яъни дигитоксин ва дигоксин жуда яхши сўрилади. Целанид сустроқ 20-40% , Строфантин жуда ёмон сўрилади 3%. Юрак гликозидларининг биотрансформацияси асосан жигарда кечади. Уларнинг метоболитлар буйрак орқали ҳамда ўт билан организмдан чиқиб кетади. Строфантин К (убаин) препарат меъда-ичак трактида ёмон сўрилади, ичакда тез парчаланади, шунинг учун факат венага юборилади . Таъсири 5-7 минитдан кейин бошланиб 40-60 минитдан сунг максимумга етади. Кучли мусбат инотроп таъсирга эга. Бошка гликозидлардан фарки ўларок, атриовентрикуляр ўтказувчанликка салбий таъсири сустроқ, брадикардия чакирмайди.Бу хусусияти препаратни тахисистолия ва синусли тахикардия билан кечадиган юрак етишмовчилигида қўллашни чегаралайди. Брадиаритмия фонидаги юрак етишмовчилигини даволашда эса кул келади. Корглюкон- марварид гулидан олинадиган гликозидларнинг йиғиндиси хисобланади. Мусбат иротроп таъсири строфантиндан сустроқ, бошқа хусусиятлари буйича у билан бир-хил. Бошқа гликозидлардан фарқи аритмоген таъсири сустроқ. Изоланид (целанид лонатазид) таркибида ацетил радикали бўлганлиги сабабли бошқа гликозидлардан кўра камроқ кумуляция чақиради. Изоланид дигиталис препаратларига ўхшаб захарланиш келтириб чиқармайди. Шунинг учун изоланидни дигиталис препаратлари қўллаб бўлмайдиган ҳолатларда ишлатиш мумкин. Дигоксин - тукли ангишвона гул гликозидидир. Меъда-ичак трактида жуда яхши сўрилгани учун нафақат мамлакатимизда балки чет элда хам кенг қўлланилади. Таъсири 40-50 минутдан сўнг бошланади таъсир максимуми эса 2-3 соатдан сўнг. Юборилган дигоксиннинг 60-80% ингичка ичакда сўрилада плазма оқсиллари билан эса 20-30% бирикади. Венага юборилганда эса таъсири тез бошланади. Дигитоксин - энг самарали ва энг узоқ таъсирга эга бўлган препаратдир. Таблетка ва шамчалар ҳолида чиқарилади. Меъда ичакдан деярли 100% сўрилади. Кучли кумулятив хоссага эга ва кўпинча дигиталисли захарланиш чақиради. Шунинг учун ушбу препаратни берганда бундай асоратлар этибор бериш лозим. Юрак гликозидлари асосан ўткир ва суринкали юрак етишмовчилигида ишлатилади. Ўткир юрак етишмовчилигида тез таъсир этувчи препаратлар кўлланилади. Бундан ташкари гликозидлар юрак аритмияларида қўлланилади. Юрак гликозидлари қуйидаги ҳолатларда қўлланилмайди: - Тўлик булмаган атриовентрикуляр блокда. - Брадикардияда - Ўткир юқумли миокардитда Юрак гликозидлари билан захарланиш кардиал ва экстрокардиал бузилишларни келтириб чиқаради. Кардиал бузилишларга : аритмиялар, тўлик ва тўлик булмаган атриовеннтрикуляр блок. Кўпинча ўлимга олиб келувчи асорат қоринчаларнинг хилпиллаши. Экстракардиал бузилишларга : кўриш қобилиятининг сусайиши, беҳоллик, диспепсик бузилишлар, бош оғриғи, терига тошмалар тошиши, руҳий ўзгаришлар. Гликозид структурасига эга бўлмаган кордиатоник воситалар. Уларга адреномиметиклар, дофамин, метилксантинлар ва глюкогон воситалари киради. Улар таъсир механизми бўйича қуйидагича бўлинади: 1. Бетта адренорецепторларни қўзғатувчи воситалар: дофамин, добутамин. 2. Фосфадиэстераза ферменти ингибиторлари: амринон, милринон. АРИТМИЯГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР Антиаритмик воситалар Юрак ритмининг турли хил бузилишини шакл- ланишида кардиал ва экстракардиал омиллар катнашади: миокард ишемияси юрак нуксонлари электролитлар, кислота-ишкор мувозанатини бузилиши кимёвий моддалар билан захарланиш юкумли ва эндокрин хасталиклар Аритмияга карши воситалар юракнинг кузголувчанлиги ёки утказувчанлиги ёки автоматизмига таъсир этиб аритмияларни олдини олиш ёки даволашлари мумкин. Аритмияни даволашда кулланиладиган воситалар куйидаги икки грухга булинадилар: 1.Миокардга бевосита таъсир этувчи воси-лар 2.Юракни эфферент иннервациясига таъсир этувчи воситалар Миокардга бевосита таъсир этувич воситалар 1.Натрий каналларининг блокаторлари (кардиомиоцитлар мембраналарини стабилловчилар) хинидин сульфат, новокаинамид, этмозин, аймалин, лидокаин, дифенин 2.Кальций каналларининг блокаторлари верапамил, дилтиазем 3.Калий каналларининг блокаторлари (таъсир потенциалини давомлигини катталаштирувчи) амиодарон, орнид 4.Турли воситалар: - калий препаратлари калий хлорид, панангин, аспаркам - юрак гликозидлари дигитоксин, целанид. дигоксин,строфантин Юракнинг эфферент иннервациясига таъсир курсатувчи воситалар -адренергик таъсирни сусайтирувчи воситалар: β-адреноблокаторлар анаприлин симпатолитиклар орнид -адренергик таъсирни кучайтирувчи воситар: адреномиметиклар изадрин, адреналин симпатомиметиклар эфедрин - холинергик таъсирни сусайтирувчилар: М-холиноблокаторлар атропин сульфат -холинергик таъсирни кучайтирувчилар: антихолинэстераз воситалар эдрофоний α-адреномиметиклар мезатон Кальций антогонистларининг антиаритмик таъсир механизми Улар потенциалга боглик Са++ каналларини блоклаб хужайрага Са++ иолнларини кришига тускинлик киладилар.Рецепторлар воситасида бошкарилувчи Са++ каналларини камрок блоклайдилар.Шу сабабли булмача-коринча тугунининг утказувчанлиги сусаяди,лекин самарали рефрактер даври ортади (Пуркинье толаларига кам таъсир курсатадилар) ва булмачалардан коринчаларга кузголиш импульслари утиши кескин камаяди. Бундан ташкари синус тугунининг автоматизмини пасайтириб, диастолик деполяризация тезлигини секинлаштирадилар. Дилтиазем Асосан юракнинг Са++ каналларининг селектив блокатори. Антиаримик, антигипертензив, антангинал таъсирга эга. Мътадил симпатолитик таъсирга эга булиб, юрак синус ритмини камайтиради,булмача-коринча тугунини самарадор рефрактер даврини узайтириб.уни утказувчанлигини сусайтиради. Верапамилга нисбатан камрок салбий инотроп таъсир этади, хамда тож томирлар ва бош мия томирларини танлаб кенгайтиради. МИТдан яхши сурилади.Жигарда парчаланади,пешоб (35%) ва нажас (60%) таркибида ажралади. Т1/2=3-4 с. Нохуш таъсири камдан-кам ривожланади.баъзан кабзият,шишлар, аллергия булиши мумкин • Юрак гликозидлари ўсимликлардан олинадиган, юракка танлаб таъсир кўрсатадиган, турли этиологиядаги миокард дистрофиялари ва юрак қон томир етишмовчилигини даволашда қўлланиладиган мураккаб органик моддалардир. • Юрак гликозидлари кимёвий тузилиши жиҳатидан • бир-бирига яқин икки қисмдан, қандсиз - агликон ва • қандли - гликондан иборат. Кандсиз (агликон) гликозидларнинг асосий кардиотроп таъсир этувчи қисми бўлиб, дори воситасини тасир кучи, тасир механизмини яъни фармакодинамикасини таминлайди. Қандли (гликон) қисм юрак гликозидларнинг сўрилишини, эрувчанлигини, ҳужайралар мембраналаридан ўтишини, биологик фаоллигини яни дори воситасини фармококинетикасини таъминлайди. Юрак гликозидларининг асосий таъсир механизми: юрак гликозидларининг кардиотоник таъсири кардиомиоцит мембранасидаги натрий, калий-АТФаза ферментини блоклаши билан боғлик. Натижада ҳужайра ичига катта микдорда натрий ионлари киришига ва калий ионлари чикиб кетишига олиб келади. Бунга жавобан саркоплазматик ретикулумдан қўшимча кальций ионлари ажралади, ҳамда кальций каналлари орқали эркин кальций ҳужайра ташқарисидан ҳужайра ичига киради. Кальций ионлари ўз навбатида миокард қисқарувчанлигини тормозловчи оқсил - тропонин таъсирини бартараф қилади ва миокард қисқариши учун керак бўлган АТФ ҳосил бўлади. Актин ҳамда миозин боғлари қискаради, натижада систола кучи ортади, давомийлиги қисқаради. Юрак гликозидларининг асосий фармакологик эффектлари: 1. Мусбат инотроп таъсир – систолик хажмни ортиши, муддатини қисқариши. 2. Мусбат тонотроп таъсир - миокард мускулларининг умумий тонусини оширади. 3. Манфий хронотроп таъсир – ушбу таъсир натижаси юракнинг дам олиш вақти - диастолик даври узаяди. Юрак мускуллари тўлиқроқ бўшашиб, диастола вақтида чап бўлмачадан чап қоринчага қоннинг кўпроқ микдорда ўтишига олиб келади. 4. Манфий дромотроп таъсир –АВ тугундан қоринчалар мускулига келаётган импульсларни камайтириши натижасида бўлмачалар билан қоринчалар систоласи орасидаги вақт қисман узаяди. Бу эса ўз навбатида қоннинг бўлмачалардан қоринчаларга тўлиқроқ ўтишига сабаб бўлади. 5. Мусбат батматроп таъсир – юрак гликозидлари миқдори ошганда миокард қўзғалувчанлиги ошиб, аритмиялар келиб чикиши мумкин Юрак гликозидлари таъсир давомийлиги бўйича қуйидагича таснифланади: 1.Кисқа таъсир этувчи юрак гликозидлари (2-3 кун давомида) -строфантин, конваллятоксин, корглюкон; 2.Уртача таъсир этувчи юрак гликозидлари (3-6 кун давомида) - дигоксин, дигоксинТава, целанид, адонизид, никомед, дилацин, диланацин, ланикор. 3.Узоқ таъсир этувчи юрак гликозидлари (14 - 21 кун давомида) - дигитоксин. Қўлланиши: Қисқа таъсир этувчи юрак гликозидлари: 1. ўткир юрак етишмовчилиги; 2. ўткир миокард инфаркти; 3. синусли тахикардиянинг юрак етишмовчилиги билан кечиши; 4. коринча усти (суправентрикуляр) аритмия. Узоқ таъсир этувчи юрак гликозидлари: 1. сурункали юрак етишмовчилиги; 2. доимий формадаги тахисистолик ҳилпилловчи аритмия; 3. бўлмачалар фибрилляцияси; 4. бўлмачалар титрашининг хилпилловчи аритмияга ўтиши. Эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур бўлган ҳолатлар: 1. 2. 3. 4. Хомиладор аёлларда Эмизикли аёлларда Ёш болаларда Карияларда Кўллаш мумкин булмаган холлар: чап бўлмача-коринча блокадаси; Морган-Адам-Стоқс синдроми; адашган нерв тонуси ошганда; ўткир гломерулонефритнинг юрак етишмовчилиги билан кечиши; 5. жигар функциясининг бузилиши; 6. гиперкальцемия ёки гиперкалиемия; 7. гипотиреоз ёки гипертиреоз; 8. идиопатик, гипертрофик, субаортал стенозлар; 9. ўткир миокардит; 10. микседема; 11. сурункали конструктив перикардит. 1. 2. 3. 4. Ножўя таъсирлари: Юрак гликозидларини кўп қўллаш ёки қўллаш усулларига амал қилмаслик натижасида кўпинча ножўя таъсирлар келиб чиқиши мумкин. 1.Брадикардия, булмачалар экстрасистолияси 2.Коронар томирлар кон айланиш бузилиш белгилари 3.Коринда оғриқ, иштаҳа пасайиши 4.Кусиш, кўнгил айниши 5.Диарея 6.Чарчаш, бош огриши 7.Куркиш, алаксираш, галлюцинация Дигитализация- бу юрак гликозидларини куллаш усули. Юрак гликозидларини организмга юбориш 2 этапда амалга оширилади: 1-этапда танланган дори воситаси «туйинтирувчи доза»да юборилиб, биринчи фармакологик эффектга эришилганидан сунг, 2-этапга, яъни «сақлаб турувчи доза»га ўтилади. • Юбориш усули бемор ҳолатининг оғирлигига ва касалликнинг кечишига боғлик бўлиб, дигитализация 3 типдан иборат: • 1) тез типдаги дигитализацияда организм 24-36 соат ичида юрак гликозидлари билан «тўйинтирилади»; • 2) ўртача типдаги дигитализация усулида бу самарага 3 сутка ичида эришилади; • 3) секин типдаги дигитализация усулида эса организм 5-7 сутка ичида Дигоксин (Digoxinum) катталардаги уртача дозоси 0,00025 г (ичишга) . Венага (секинлик билан!) 0,025% 1-2 мли 10 мл 5%, 20% глюкоза эритмасига кушиб юборилади. Чикарилиш шакли: таблетка 0,00025 г дан; ампулада 1 мл 0,025% . Дигитоксин (Digitoxinum) таблетка ва ректал шамчалар куринишида кабул килинади. Катталарга 0,0005 г,кунлик 0,001 г. чикарилиш шакли таб 0,0001 г, Строфантин К (Strophanthinim К) вена ичига секинлик билан 5-6 мин 0,5 мл 0,05% эритмаси 10—20 мл 5%, 20% ёки 40% глюкоза эритмасига кушиб юборилади. Чикарилиш шакли ампулада 1 мл 0,05% ва 0,25% эритма Коргликон (Corglyconum) вена ичига секинлик билан 5-6 мин 0,5 мл 0,05% эритма 10—20 мл 5%, 20% ёки 40% глюкоза эритмасига кушиб юборилади. чикарилиш шакли 2мл 0.06 % ампулада Оддий олеандир (Nerium оleander )- олеандрин Строфант Комбе (Strophanthus Коmbe) – строфантин К (Digitalis purpurea L.)- дигитоксин дигиталис пурпура усимлиги • Адонис усимлигидан (Аdonis vernalis L. ) адонитоксин АРИТМИЯ - ЮРАК НОРМАЛ ИШ ЦИКЛИНИНГ ТУРЛИ ЭТИОЛОГИК САБАБЛАР НАТИЖАСИДА БУЗИЛИШИ. АРИТМИЯ : • А. Юрак мускулларига нормал ёки патологик импульсларнинг келишидан. • Б. Бир вактнинг узида юрак кузгалувчанлиги ва утказувчанлигининг бузилишидан ривожланади. • Аритмияга карши препаратлар хакидаги бошлангич тушунчаларни 1914 йилда К.Г.Венкебах 2 та безгак билан касалланган беморларни хинин билан даволаш вактида улардаги халпилловчи аритмия хам бартараф булганлигини сезган. Шундан кейин хинидин гурухидаги препаратлар аритмияга карши восита сифатида кулланилган. Аритмия купинча куйидаги касалликлар натижасида келиб чикади. • миокардит • ревомкардит • юрак пороклари • миокард инфаркти • миокардиосклероз АРИТМИЯГА КАРШИ ПРЕПАРАТЛАР ТАСНИФИ. • Таъсир механизми буйича синфлари: • I Na каналларини блокловчилар • IA. Реполяризация ва утказувчанлик даврини узайтирувчилар: хинидин, новокаинамид, дизопирамид. • юрак тош томирлари етишмовчилигида • гипертония касаллиги • электролит ва кислота микдори мувозанатининг бузилиши. • Эндокрин ва юкумли касалликлар • Юрак иннервациясининг бузилиши • Химиявий моддалардан захарланиш. • Юрак кискариш ритмининг бузилиши юрак автоматизмининг ёки утказувчан системасининг бузилиши натижасида келиб чикади. • Антиаритмик дори воситалари – юрак кискариши маромининг узгаришини йукотувчи ёки олдини олувчи дори воситаларига айтилади. • Аритмия сабаблари, турлари хилма-хил булганлиги учун уни даволаш хам анча мураккаб. Аритмияга карши дори воситалари икки гурухга булинади. • Тахиаритмия – даволашда кулланиладиган дори воситалари. • Брадиаритмия – даволашда кулланиладиган дори воситалари. ТАХИАРИТМИЯГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ПРЕПАРАТЛАР 4 ГУРУҲГА БЎЛИНАДИ: • Миокард мембранасини мустахкамловчи моддалар. • Реполяризация жараёнини узайтирувчи моддалар. • Адреноблокаторлар • Кальций каналларини фалажловчи моддалар Брадиаритмияда қўлланиладиган моддалар • Адреномиметиклар • М холиноблокаторлар Миокард мембранасини мустахкамловчи дори-воситалар: 1. Хинидин сульфат Новокаинамид Этмозин Аймалин Лидокаин Дифенин • Хинидин сульфат – алкалоид, Хин дарахти пўстлоғидан олиниб, 0.1 0.2 дан таблетка холида чиқарилади. • 6 - 8 соат давомида таъсир этади. Хинидин сульфат асосан ичишга берилади, ошкозон ичак трактидан тўлиқ сўрилади. Миокарднинг хамма қисмларига таъсир кўрсатади. • Хинидин сульфат юрак ва юракнинг ўтказувчан системасини эктопик ўчоклари-да натрий, кальций ионларини хужайралар ичига ўтишига, Кальций ионларини хужайраларидан чикишига тўсқинлик қилади. • Деполяризация даврида кальций ионини хужайрадан чиқиши, реполяризация даврида натрий ионини чиқишини блоклайди. • Симпатик иннервацияни пасайтиради. Альфаадренорецепторларни блоклайди. Переферик томирлар каршилигини камайтиради. Юрак кискаришлар сонини камай-тиради. Хинидин сульфат асосан ичишга берилади, ошкозон ичак трактидан тўлиқ сўрилади, қон плазмасида максимал концентрацияси 2-3 соатдан сўнг бошланади, давомийлиги 6-7 соат. Ножўя таъсирлари: • Қулокларда шовкин. • Бош оғриги. • Кўришнинг бузилиши. • Диспепсик бузилишлар. • Юрак блокадалари. • Новокаинамид. • 0.25 0.5 дан таблеткаларда, • 5 мл дан 10% эритма холида ампулаларда чикарилади. фармакологик таъсири жихатидан хинидин сульфатга ухшаш. • Фарки: Коринчалардаги кузгалувчанлик ва утказувчанликда кўпроқ таъсир этади. • Новокаинамид М-холиномиметик ганглийларни блоклаш хамда юракда симпатик импульсларни камайтириш хусусиятига эга. • Фармакокинетикаси – дори воситаси энтерал ва парентерал юборилади. Ичилгандан сунг 1-2 соатдан сунг конда юкори микдорда аникланади. Таъсири 34 соат 50 % организмда буйраклар оркали чикарилади.Вена ичига юборилганда таъсир 1-2 дакикадан сунг бошланади. Мушак орасига юборилганда 5-20 дакикадан сунг бошланади. Хинидин сульфат ва новокаинамид кулланилиши. • • • • параксизмал тахикардия коринчалар экстрасистолияси титрок аритмия операциядан кейинги юрак хуружлари. Ножуя таъсирлари: • Кон босими кескин пасайиши, бушашиши • Уйку бузилиши • Узок вакт қўлланганда агронулоцитоз келиб чикиши мумкин. • Дизопирамид (ритмилен) – миокарднинг хамма булимларида таъсир курсатади. Таъсири хинидинга ухшаш. Фармакокинетикаси: ошкозон-ичак трактидан яхши сурилади, конда максимал эффекти 30 дакикадан сунг юзага чикади , 20-50 % кон плазмаси оксиллари билан богланади. • Давомийлиги 6-8 соат, чикарилишибуйраклар оркали. Кулланилиши хинидин катори, энг ёмон ножуя таъсири кучли. М-холиномиметик таъсири аккомодация бузилиши, сийдик тутилиши. • Лидокаин (ксикаин) – • 0.25 дан дражеларда 2 мл дан 10% ли, 2 , 10 мл дан 2% ли, 10, 20 мл дан 1% ли эритмалар холида ампулаларда чикарилади. • юрак автоматизмини пасайтиради, диастолик деполяризациясини пасайтиради. Кулланилиши: Экстрасистолия, тахикардия, миокард инфаркти, операцияда кейинги юрак хуружи. Ножуя таъсирлари: • • • • гипотония уйкучанлик бош айланиши булмача коринча блоки Аймалин • 0.05 дан таблеткаларда, 2мл дан 2.5% ли эритма холида ампулаларда чикарилади. • Рауволфия ўсимлигидан олинадиган алкалоид. • Аритмияга карши таъсири жихатдан этмозинга ўхшайди.Эктопик жойга танлаб таъсир этади. • Нохуш таъсирлари: диспептик ўзгаришлар ва умумий бушашишлик келтириб чикаради. К+ каналлари блокаторларини реполяризация даврини кучайтирувчи дори воситалари. Амиодарон – 0.2 дан таблеткаларда, 3 мл дан 5% ли эритма ҳолида чикарилади. Аритмияга қарши таъсирдан ташқари юрак етишмовчилигида ҳам яхши таъсирга эга. • Фармакокинетикаси: 50 % ошкозон ичак трактидан сўрилади максимал эффекти бир неча ҳафтадан сўнг юзага чиқади, давомийлиги 10-50 кун. • Кулланилиши : Суправентрикуляр аритмия, коринча аритмияси, стенокардия. • Ножуя таъсири: • • • • • Диспептик бузилишлар, брадикардия, Булмача, коринча блоки тери пигментацияси, калконсимон без функциясининг пасайиши. АРИТМИЯГА КАРШИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ФАРМАКОКИНЕТИКАСИ Группа ва препаратлар I.А Хинидин Новокаинамид Дизотрамид Таъсир бошлани ши (соат) Кондаги максимал микдор нинг тупланиш и Узок давом этиши (соат) Ярим чикиш даври Оксил билан боглан иши (%) 0,5 0,5 0,5 2-4 0,5-1,5 2 6-8 3 6-7 6-7 2,5-4,5 4-10 60-80 15-20 20-60 I. В. Лидокаин Дифинин Мексилетин Жуда тез 0,5-1 0,5-1 12 2-4 0,252 24 8-12 1-2 6-24 8-10 60-80 87-93 55-65 I.С. Фленаинид Пропафенон Тимозин 0,5 0,5-1 2 3-4 2-3 0,8-2 12 8 10-24 10-16 5-8 (10-32)з 75-85 97 95 II. Пропанолон Метопролол Атенолол 1 1 1 1-1,5 3-6 2-4 6 12 24 3-6 3-4 5-10 80-90 10-12 < 5 7-12 кун 6-8 5-6 3 6-8 25-100 кун 5-10 88-99 0-8 1,5-2 0.6 5 3-5 6-8 6 4-8 5 90 90 III. Амиодарон Орнид (бретилий) IY. Веранамил Дилтиазид АРИТМИЯ ПРОФИЛАКТИКАСИ УЧУН ХИНИДИН ДОЗАСИНИНГ КУЛЛАНИЛИШИ (Л.Е.Холодову буйича 1988 й.) Даволаш Профилактика Оксидланиш тури Бир марталик доза Г. Кабул Килиш нисбати марта Суткалик доза, г. Бир марталик дозада Г. Кабул килиш нисбати с. Суткалик доза, г. Тез секин 0.48 0.48 4-5 8 2.2-2.8 1.4 0.3 0.3 4-5 8 1.4 0.9 Жуда секин 0.48 12 0.9 0.3 12 0.6 • БЕТА-БЛОКАТОРЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ.I • I авлод –носелектив бета-блокаторлар • Пропранолол • II авлод – кардиоселектив блокаторлар • Атенолол • Бисопролол • Метопролол • III авлод – вазодилятаторли бета-блокаторлар • Карведилол • Небиволол НЕБИЛЕТ – ХАЁТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ ЯХШИЛАНИШИДА КУЛЛАНИЛАДИГАН ПРЕПАРАТ. ААП АРИТМИЯ ТУРИГА БОГЛИК ХОЛДА ТАНЛАШ ВА ДОЗАЛАШ ТАРТИБИНИ ТАВСИЯ ЭТИШ. • СИНУСЛИ ТАХИКАРДИЯ. Купинча пропранолол (анаприлин, обзидан) хар 6 соатда 10-40 мг дан (АКБ ва ЮКС назорати остида) буюрилади. Беморларда СКАЕ булса, ЮГ буюрилади. Юрак ритмининг тезрок секинлаштирувчи дигитоксин, дигоксин, изолалит дори воситалари кенг кулланилади. • СИНУСЛИ БРАДИКАРДИЯ. Даволашга курсатма булиб хисобланади. Юрак кискаришлари тезлигининг суст булиши сабабли ривожланган артериал гипотония, КАЕ белгиларининг ортиши, миокард инфарктининг уткир даври, хушдан кетишда мойиллик булганда. • Асосий касалликнинг даволаниши билан бир каторда М-холинолитиклар хам кулланилади. Уртача брадикардияда уларни ичишга буюрилади (белладонна экстракти 0,015 дан 3-4 марта, зеленин томчиси 35-40 томчидан 3 марта) Кучли брадикардияда холинолитиклар вена ичига тери остига юборилади: атропин сульфат 0,1 %- 0,5 - 1 мл 2-3 марта, платифиллин битартрат 0,2 % - 1 мл дан 3 марта. Холинолитиклар яхши таъсир килмаса миокарднинг бета-адренорецепторларини рагбатлантирувчи ДВ буюрилади: алупент 0,05 % - 1 мл в/и ёки м/о 2-3 марта ёки ичишга 0,02 дан 4 марта; эфедрин 5 % ли 1мл Т/О 2-3 марта ёки 0,025 таблетка кунига 3 марта. • Синус тугуни бушашиш синдроми кулланиладиган препаратлар; Синус тугуни фаолиятини яхшилаш учун метаболик даволаш моддалари рибоксин 2% - 10 мл в/и 2 марта, милдронат 10 % ли 5 мл в/и 1-2 марта кунига буюрилади. • Коринча усти тахикардияси пароксизмида верапамил, (феноптин, изоптин) новокаинамид 10 % ли 10 мл, натрий хлорнинг 10 мл изотоник эритмасида эритиб вена ичига 100 мг минутига тезликда тахикардия параксизми хуружи сунмагунча юборилади, дизопирамид, (ритмилен), гилуритмал (аймалин), кордарон кулланилади. • Булмачалар титраши ва хилпиллашида дигоксин, дигитоксин, пропранолол (обзидан), верапамил ёки кордарон, хинидин тавсия килинади. • Коринчали тахикардия параксизмларини даволаш учун лидокоин ёки тримекаин, новокаинамид, аймалин, мексилитин, кордарон, дифенин ва бошкалар қўлланилади. • Хилпилловчи аритмиянинг доимий шакллари. Бу турдаги хилпилловчи аритмияни даволашдан максад синусли ритмни тиклаш ёки хилпилловчи аритмия сакланиб колганда коринчалар ритмининг тезкорлигини минутига 70-80 атрофида ушлаб туришдан иборат. Кулланиладиган дори воситалари хинидин хар икки соатда, кордарон ва кинлептинни биргаликда куллаш яхши самарага эришиш мумкин, яна верапамил ёки дилтиазем буюрилади. • Экстрасистолияни даволашда тинч холатда ва зурикканда даволаш утказилади. М-холинолитиклар (атропин, белладонна, титувчи препаратлар), пропранолол, корданум, надолол, новокаинамид, ледокоин, этмозин, • кордарон, дифенин, аймолин, аллапенин яхши самара беради. Этиборингиз учун рахмат !!!