Uploaded by Samandar Musurmonov

Амалиёт ташкил этиш ва ўтқазиш услубияти compressed 2

advertisement
РЕСПУБЛИКА ЖАМОАТЧИЛИК
ФИКРИНИ ЎРГАНИШ МАРКАЗИ
ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ
УСЛУБИЁТИ
ТОШКЕНТ - 2020
УДК:
Гарипов Ф.Р., Тешабоева Г.И., Бокун И.М.
Илмий-методик қўлланмада Социолог талабаларда умуммиллий
жамоатчилик фикри тадқиқотларини ўтказиш учун зарур бўлган асосий амалий
кўникмаларни шакллантириш, социолог талабаларни “Ижтимоий фикр”
республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг умуман ташкилот
сифатидаги ва бўлимлар кесимидаги фаолияти билан таништириш методикаси
берилган. Социолог талабаларда жамоатчилик фикри ҳақидаги умумий
тасаввурлар, уни “Ижтимоий Фикр” Марказида ўрганишнинг амалий усулари
ва ёндашувлари; маълумотларни танлаш, киритиш, қайта ишлаш ва тақдим
этиш усулларини қўллаш; уйда маълумотларни йиғиш усулларини қўллаш;
телефон ва интернет сўровлари усулларини қўллаш; ҳужжатларни мониторинг
қилиш усулларини қўллаш; маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисоботларни
тайёрлаш усулларини қўллаш бўйича батафсил маълумотлар берилган.
Қўлланма социолог талабалар, изланувчилар ва соҳа мутахассисларига
мўлжалланган
Илмий-методик қўлланма №ПЗ-20170922128 "Ўзбекистонда ёшлар
бўйича давлат сиёсати ва баркамол ривожланган авлодни шакллантириш"
мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида тайёрланган
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
Марказининг илмий-методик Кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган (2020
йил 2 сентябрдаги 10-сонли баённома)
© РЦИОМ «Ижтимоий фикр»,Т. 2020
2
МУНДАРИЖА
Кириш ........................................................................................................
I.
1.1.
1.2.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР..................................................................
Амалиёт дастури...............................................................................
Календарь режа..................................................................................
II. АМАЛИЁТ ДАВРИДА БЎЛИМЛАР ТОМОНИДАН ОЛИБ
БОРИЛГАН ДАРСЛАР ҲАҚИДА.........................................................
2.1.“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
Маркази ҳақида..........................................................................................
2.2.Амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими фаолияти
ҳақида........................................................................................................
2.3. Социологик тадқиқотларни информацион-математик таъминлаш
бўлими фаолияти ҳақида..........................................................................
2.4.Express Modus (call center) бўлими фаолияти ҳақида......................
2.5. ОАВ мониторинги ва халқаро алоқалар бўлими фаолияти
ҳақида.......................................................................................................
2.6. Марказнинг илмий-таҳлилий бўлими фаолияти ҳақида..............
III. ТАЛАБАЛАРНИ БАҲОЛАШ, АМАЛИЁТНИ ЯКУНЛАШ....
3.1. Амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими томонидан
ўтказилган тренинг............................................................
3.2. Марказ бўйлаб ташкил этилган экскурсия.....................................
IV. ТАЛАБАЛАРНИНГ
МАРКАЗ
ҲАҚИДАГИ
ТААССУРОТЛАРИ, ФИКРЛАРИ, ТАКЛИФЛАРИ...........................
4.1. “Талабаларнинг Марказ ҳақидаги таассуротлари, фикрлари,
таклифлари” мавзусида ўтказилган сўров...........................................
Хулоса.................................................................................................................
Адабиётлар ........................................................................................................
3
КИРИШ
Бугунги кунда мамлакатимизда малакали кадрларни тайёрлаш
масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ижтимоий фикр”
республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Олий ўқув
юртлар билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида
талабалар амалиёти йўлга қўйилган.
Амалиётнинг
мақсади:
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019
йил 22 февралдаги ПФ-5667-сонли Фармони ижросини таъминлаш,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги
“Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ПҚ-2909-сон, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли
мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари
ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ПҚ-3151-сон ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда
амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775сонли қарорлари ҳамдаЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-сонли
буйруғи билан тасдиқланган Малака талабларида белгиланган
вазифаларни шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасалари
талабаларининг малака амалиётини ўташ тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофиқ “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик
фикрини ўрганиш Маркази билан Ўзбекистон Миллий Университети
ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида тузилган шартномага асосан
Ижтимоий фанлар факультетининг “Социология” таълим йўналиши
1-босқич ўзбек ва рус гуруҳлари талабаларининг малакавий
амалиётини сифатли ҳамда мазмунли ўтказилишини таъминлаш.
Умумий маълумотлар: Амалиёт Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий Университети Ўқув ишлари бўйича проректор
4
Д.Джумабаевнинг 2020 йил 29 январдаги 03-80-сон буйруғидан
кўчирмаси
ҳамда
Ижтимоий
фанлар
факультети
декани
Х.Тўхтаевнинг 2020 йил 3 февралдаги 554-сонли хатига асосан 2020
йилнинг 4 февралидан 2020 йилнинг 15 февралигача “Ижтимоий
фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази биносида
ўтди. Жами 54 та Ижтимоий фанлар факультетининг “Социология”
таълим йўналиши 1-босқич ўзбек ва рус гуруҳлари талабалари
амалиёт ўтади. Шундан 36 нафар талаба ўзбек гуруҳи, 16 нафар
талаба рус гуруҳидан амалиёт ўтади.
Амалиёт Марказ мутахассислари ишлаб чиққан Дастур,
календарь режа бўйича амалга оширилди. Амалиёт даврида
талабаларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари
таъминланди. Талабаларнинг амалиётга мунтазам қатнашиши қатъий
назорат қилинди. Малака амалиёти якунлари бўйича талабалар
баҳоланди, қониқарсиз баҳо олган ёки узрли сабабларсиз амалиётга
қатнашмаган талабалар бўлмади.
5
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
Марказида асосан социология, ижтимоий иш йўналишида таҳсил
олувчи талабалар амалиёт ўтайдилар. Талабаларнинг назарий
билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлишлари учун
Марказ қошида барча амалиёт турлари йўлга қўйилган. Марказда
талабалар қуйидаги амалиёт турларини ўташлари мумкин: танишув
амалиёти;малакавий амалиёт, ўқув амалиёти;экскурсион амалиёти;
ишлаб чиқариш амалиёти; битирув малакавий иши (магистрлик
диссертацияси) олди амалиёти; илмий-тадқиқот амалиёти.
Талабалар амалиёти уч босқичда амалга оширилади:

Тайёрлов
босқичи–талаба
амалиётнинг
дастлабки
кунларида ташкилот фаолияти билан танишади.

Асосий босқич–талаба режа ва дастурда белгиланган
вазифаларни бажаради.

Якуний босқич–талабанинг амалиёт давомида қилган
ишларининг натижалари таҳлил қилинади ва баҳоланади.
Талабанинг амалиёт ўташ бўйича ҳуқуқи:

Марказ тузилиши, фаолияти йўналишлари билан танишиш;

амалиёт ўташ борасидаги режа ва дастур тартиби билан
танишиш;

Марказнинг кутубхонасидан фойдаланиш;

талаба амалиёт ўташ юзасидан маълумотлар билан
танишиш ва амалиёт раҳбарларидан йўл-йўриқлар олиш ҳуқуқига эга;
Талабанинг мажбуриятлари:
 амалиётга ўз вақтида келиш ва ўз вақтида кетиш;
 режа ва дастурда назарда тутилган барча топшириқларни
белгиланган муддатларда тўлиқ бажариш;
 амалиёт кундалигини ҳар куни юритиш;
6
 ташкилотдан тайинланган амалиёт раҳбарининг топшириқ
ва кўрсатмаларини тўлиқ ва сифатли бажариш;
 режа ва дастур бўйича ўз вақтида ҳисобот ёзиш;
 назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш ва касбий
кўникмаларни ҳосил қилиш;
 фаол бўлиш;
 талаба ташкилотнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига
риоя қилиши шарт.
Марказ томонидан тайинланган масъул ходим талабалар
амалиётига раҳбарлик қилади ва қуйидаги вазифаларни
бажаради:
 амалиёт ўташ учун ташриф буюрган талабаларни қабул
қилади ва улар билан йиғилиш ўтказади;
 талабаларни Марказ фаолияти ва ички тартиб қоидалари
билан таништиради;
 талабаларни техник хавфсизлик қоидалари билан
таништиради ва тушунтириш ишларини олиб боради;
 талабаларни бўлимлар фаолияти билан таништиради ва
уларни тегишли бўлимларга тақсимлайди;
 талабанинг амалиётга келишини назорат қилади;
 талаба томонидан бажарилган ишларни кундалигида қайд
этиб боришини назорат қилади;
 талабалар билан семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари
ўтказишни ташкил қилади;
 амалиёт ўташ даврида талаба амалиётга келмаса олий
таълим муассасасига хабар беради;
 амалиёт якунида талабанинг фаоллиги, интизоми,
ишчанлик қобилияти ва маъсулиятини инобатга олган ҳолда
тавсифномалар тузиб имзолайди.
7
АМАЛИЁТ ДАСТУРИ
“Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганишнинг
амалий асослари”
Амалиёт мақсади

Социолог талабаларда умуммиллий жамоатчилик фикри
тадқиқотларини ўтказиш учун зарур бўлган асосий амалий
кўникмаларни шакллантириш;

Социолог талабаларни “Ижтимоий фикр” республика
жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг умуман ташкилот
сифатидаги ва бўлимлар кесимидаги фаолияти билан таништириш
Амалиётнинг вазифалари

Социолог
талабаларда
қуйидаги
асосий
амалий
кўникмаларни шакллантириш:
o
Жамоатчилик фикри ҳақидаги умумий тасаввурлар, уни
“Ижтимоий фикр” Марказида ўрганишнинг амалий усулари ва
ёндашувлари;
o
Маълумотларни танлаш, киритиш, қайта ишлаш ва тақдим
этиш усулларини қўллаш;
o
Уйда маълумотларни йиғиш усулларини қўллаш;
o
Телефон ва интернет сўровлариусулларини қўллаш;
o
Ҳужжатларни мониторинг қилиш усулларини қўллаш;
o
Маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисоботларни тайёрлаш
усулларини қўллаш

Социолог талабаларни “Ижтимоий фикр” Марказининг
умуман ташкилот сифатидаги ва айрим бўлимлар кесимидаги
фаолияти билан таништириш, жумладан:
o
раҳбарият (директор, директор ўринбосарлари);
o
кадрлар бўлим, умумий бўлим, бухгалтерия;
o
амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими;
o
социологик
тадқиқотларни
информацион-математик
таъминлаш бўлими;
o
илмий-таҳлилий бўлим;
8
o
o
o
o
o
o
тезкор тадқиқотлар бўлими (call-марказ);
ОАВ мониторинги ва халқаро алоқалар бўлими;
матбуот хизмати;
таҳририят-нашриёт бўлими;
босмахон;
маъмурий-хўжалик бўлими
Амалиётни ташкил этиш
Ишни самарали ташкил этиш учун 54 нафар талабалар
гуруҳларга ва кичик гуруҳларга бўлиш:
 1- ўзбек гуруҳи - 18 таталаба, 4 кичик гуруҳ 4-5 талабадан
 2-ўзбек гуруҳи 18 таталаба, 4 кичик гуруҳ 4-5 талабадан
 рус гуруҳ 16 талаба, 4 кичик гуруҳ 3-4 талабадан
Кураторларнинг асосий вазифалари:

Амалиётнинг ресурс салоҳиятини назорат қилиш (хоналар,
ускуналар, материаллар)

Амалиётнингтиғизлигини назорат қилиш (талабаларнинг
давомати)

Амалиётнингсамарадорлигини
назорат
қилиш
(талабаларнинг ўзлаштириши)
(гуруҳлар катта залда – кутубхонада шуғулланишади, 3-5
талабадан иборат 12 та кичик гуруҳ эса бир вақтнинг ўзида
“Ижтимоий фикр” Марказининг бўлимлари иши билан танишади)
Ишни самарали ташкил этиш учун қуйидаги икки асосий
йўналиш бўйича машғулотлар шаклини ҳам аниқлаштириш зарур
Ўқитувчилар билан ишлаш
(кутубхона)
Маърузалар (материални
такрорлаш)
Семинарлар (назорат
саволлари)
Тренинглар (тестларни ечиш)
Бўлимларда ишлаш
(бўлимларнинг хонасида)
Умумий танишув
Бўлим бошлиғи билан суҳбат
Асосий вазифалар ва ҳужжатлар
9
Мавзулар бўйича ўқитувчиларнинг тақсимланиши
(мавзулар ва тилларни уйғунлаштириш учун паралар)
Мавзулар
Жамоатчилик
фикри нима?
Маълумотларни
йиғиш
Маълумотларни
қайта ишлаш
Телефон
сўровлари
Ҳужжатлар
мониторинги
Илмий таҳлил
Рус гуруҳ
1 ўзб гр
2 ўзб гр
Хаджимухамедов М. Хаджимухамедов М.
Хаджимухамедов М.
Гарипов Ф.
Тешабоева Г.
Решетников И.
Кузнецова А.
Каххарова Н.
Бобоев Ш.
Садиков Т.
Сеитов М.
Раҳимова Н.Х.
Багдасарян А.
Тешабоева Г.
Гарипов Ф.
Тешабоева Г.
Кузнецова А.
Тешабоева Г.
Бобоев Ш.
Каххарова Н.
Сеитов М.
Садиков Т.
Раҳимова Н.Х.
Багдасарян А.
Тешабоева Г.
Гарипов Ф.
Тешабоева Г.
Решетников И.
Тешабоева Г.
Бобоев Ш.
Каххарова Н.
Сеитов М.
Садиков Т.
Раҳимова Н.Х.
Багдасарян А.
Тешабоева Г.
Ўқитувчилар таркиби:
1. Хаджимухамедов М.К.
2. Рахимова Н.Х.
3. Гарипов Ф.Р.
4. Бокун И.М.
5. Тешабаева Г.И.
6. Решетников И.В.
7. Кузнецова А.
8. Сеитов М.
9. Садиков Т.
10. Каххарова Н.
11. Бобоев Ш.
12. Багдасарян А.
13. Рахимова Н.
14. Халикова У.
15. Мирсагатова Д.
10
Амалиётнинг биринчи куни
Талабаларга Марказнинг ижрочи директори Хаджимухамедов
Марат Каримович томонидан маъруза дарси ўтилди. Маърузада
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
Маркази ҳақида батафсил тушунча берилди. Марказнинг асосий
мақсади, асосий вазифалари, Марказ фаолиятининг асосий
йўналишлари, тадқиқотларнинг асосий турлари ва усуллари айтиб
ўтилди.
Марказнинг асосий мақсади – мамлакат ривожланишининг
барча соҳаларида жамоатчилик фикрининг асосий тенденцияларини
аниқлаш, таҳлил қилиш ва комплекс ўрганиш.
Марказнинг асосий вазифалари
1. Қуйидагиларда:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида –
парламент, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари ролини янада кучайтиришга;
суд-ҳуқуқ соҳасида – қонун устуворлигини таъминлашга ва
инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга;
иқтисодиётда – унинг рақобатбардошлигини оширишга,
тармоқларни
модернизация
қилиш,
либераллаштириш
ва
диверсификация қилишга;
ижтимоий соҳада – аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
тизимини такомиллаштиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга,
таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, маданият, санъат, спорт, илмфаннинг сифатини, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини
оширишга, давлатнинг ёшларга оид сиёсати ижросини таъминлашга;
хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик
ва ташқи сиёсат соҳасида – мамлакат мудофаа қобилиятини,
фуқаролар ўртасида ва динлараро тинчлик ҳамда тотувликни
мустаҳкамлашга, ташқи сиёсат соҳасидаги фаолият самарадорлигини
11
янада
оширишга
йўналтирилган
ислоҳотлар
тўғрисида
жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
2. Фуқаролар дунёқарашини шакллантиришнинг асосий
йўналишларини, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ахлоқий,
ҳуқуқий онги ҳолати ва мазмунини аниқлаш. Аҳолининг сиёсий,
ҳуқуқий
маданияти
даражасини
ўрганиш
ва
уларни
ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш.
3. Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланиши ҳолати ва динамикаси, аҳолининг жамоатчилик фикри
тўғрисида ишончли ахборотни тарқатиш.
4. Хорижий
тадқиқотчилик
амалиётида
фаол
фойдаланиладиган ва замонавий ахборот ёндашувларига таянадиган
социологик тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш техникаси ва
технологияларининг кенг усулларини
ишлаб чиқиш,
мослаштириш, татбиқ этиш ва қўллаш; жамоатчилик фикрини
ўрганишнинг методологик асосларини таҳлил қилиш ва
такомиллаштириш.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари
жамоатчилик фикри сўровлари ва комплекс социологик
тадқиқотлар, жамоатчилик фикри мониторинги, маркетинг ва бошқа
тадқиқотларни ўтказиш;
оммавий ахборот воситалари, матбуот нашрлари, марказий
давлат телеканаллари ва Марказнинг веб-сайтида социологик
сўровлар натижаларини доимий равишда ёритиб бориш;
зарур қарорлар қабул қилиш мақсадида тадқиқотлар
натижалари тўғрисида ҳукуматни мунтазам хабардор қилиш;
шартнома асосида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш
учун давлат ва ноҳукумат, халқаро ташкилотлар, илмий ва
ўқувмуассасалари ва марказлари, таниқли олимлар ва мутахассислар
билан илмий-амалий ҳамкорликни таъминлаш;
12
республика ва хорижлик олимлар, мутахассислар
иштирокида илмий конференциялар, симпозиумлар, семинарлар,
«давра суҳбатлари» и сайёр мактаблар машғулотларини ўтказиш;
илмий ишларни нашр этиш ва социологик тадқиқотлар
натижаларини
давлат
бошқаруви
органлари
ҳамда
кенг
жамоатчиликка етказиш.
Марказ замонавий техниканинг барча турлари билан
жиҳозланган ҳамда таҳлилий ва амалий иш тажрибасига эга бўлган
юқори малакали мутахассислар (социологлар, психологлар,
сиёсатшунослар, демографлар, иқтисодчилар) штатига эга.
Тадқиқотларнинг асосий турлари ва усуллари
контакт-интервью усулида ўтказиладиган умуммиллий
репрезентатив миқдорий тадқиқотлар;
контакт-интервью усулида ўтказиладиган мақсадли
миқдорий тадқиқотлар;
чуқурлаштирилган интервью усулида ўтказиладиган сифат
тадқиқотлари;
фокус-гуруҳ мунозаралари усулида ўтказиладиган сифат
тадқиқотлари;
иккиламчи маълумотларни миқдорий ва сифатий усуллар
билан хонада тадқиқ этиш;
Дельфи усулидаги миқдорий эксперт тадқиқотлари;
экспресс-сўровлар.
Ташкил этилган кундан буён ўтган давр мобайнида Марказ
томонидан Ўзбекистоннинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсийҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий муаммолари бўйича 500 дан ортиқ
жамоатчилик фикри сўровлари мониторинг тадқиқотлари режимида
ўтказилди. 1998 йилдан 2019 йилнинг январь ойигача мамлакатнинг
барча минтақалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент
13
шаҳри бўйича жамоатчилик фикри сўровлари билан жами 600 минг
нафар респондент қамраб олинди.
Марказ БМТ, ЮНЕСКО, ЮНФПА, Фридрих Эберт номидаги
жамғарма (Германия), Конрад Аденауэр номидаги жамғарма
(Германия), Россия ФАнинг Федерал илмий-тадқиқот социологик
Маркази, Россия ФАнинг «Социологические исследования»
(СОЦИС)
илмий
ижтимоий-сиёсий
журнали,
Бутунроссия
жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази(ВЦИОМ),
Россия
социологлар жамияти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан доимий
равишда ҳамкорлик қилиб келмоқда.
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
Маркази Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий
маркази билан ҳамкорликда «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари»
Ўзбекистон гуманитар журналини чоп этади. Журнал йилнинг ҳар
чорагида бир марта ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилади.
14
Амалиётнинг иккинчи куни
Амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлимида
талабалар дала тадқиқотларини амалга ошириш ишлари билан
яқиндан танишдилар. Сўровни ташкил этиш, танлов ишларини
амалга ошириш (маршрут вароғи, Киш картаси), сўровномалар билан
ишлаш, сўров ўтказиш, маълумотлар йиғиш усуллари ҳақида
батафсил маълумотлар берилди.
Барча аҳолининг фикрини, эътиқодларини, мойилликлари ва
хатти-ҳаракатларини ўрганиш ҳамда бу билимни кенг омманинг
мулкига айлантириш учун фақат битта ягона йўл бор:
одамларнинг катта бўлмаган гуруҳи ўртасида сўров ўтказиш
керак, унинг таркиби бутун аҳолини – “репрезентатив танлов”ни
акс эттиради.
Интервью ўтказиш усули жуда оддийдир. Ушбу йўриқномада
баён қиладиган бир неча мажбурий қоидага аниқ риоя қилиниш
керак. Асосий нарсани унутманг: агар ҳар бир интервьюер
қоидаларга риоя қилмаса, бунда интервью натижалари бефойда
бўлиши мумкин. Шу сабабли пировард ҳисобда натижаларнинг
яроқлилиги интервьюерга боғлиқ бўлади.
Интервью учун материал
15
Марказдан интервью ўтказиш учун барча дала ҳужжатлари
берилади: саволномалар, карточка, маршрут вароғи, Киш карталари
ёки “квота йўриқномаси”.
Саволнома бланкида барча саволлар тўлиқ ифода топган.
Сўровдан олдин саволномани диққат билан ўқиб чиқиш зарур,
ўрганилаётган мавзу ҳақида ҳам етарлича билимга эга бўлиш зарур.
Ёрдамчи материаллардаги махсус кўрсатмаларга дахлдор саволларга
алоҳида эътибор қаратинг. Бу энг тажрибали интервьюер учун ҳам
зарурдир, чунки кичкина эътиборсизлик саволноманинг бутун
бланкини яроқсизликка олиб келиши мумкин.
Ахборот олиш усуллари
Маълумотлар олиш ва шу тарзда саволнома бланкини
тўлдиришнинг бир неча мумкин бўлган усуллари мавжуд:
1. Сўзма-сўз сўров – бу маълумот олишнинг энг муҳим ва
асосий воситасидир. Респондент эшитадиган савол анкетада ёзилган
савол билан сўзма сўз мос келиши керак, яъни уни овоз чиқариб
ўқиш лозим. Қандайдир сўзлар қўшиш, тушунтириш бериш мумкин
эмас.
2. Эркин ифодаланадиган савол: бу ўринда интервьюер
саволнинг кўрсатилган ифодасига риоя қилмаслиги мумкин, яъни
саволни сўзма сўз қайтариш шарт эмас. Саволни ўз сўзлари билан
бериш ва суҳбатдошдан бутунлай эркин ҳолатда сўраш мумкин.
Жавобларни ёзиш
Жавоблар интервью мобайнида дарҳол саволноманинг бланкига
ёзилади. Даставвал, саволнинг турига эътибор қаратиш керак – очиқ
саволми ёки ёпиқ саволми? Буни аниқлаш осон: очиқ жавоб учун
бланкда жавоблар ёзиладиган битта ёки бир нечта пунктир чизиқлар
кўрсатилади;
ёпиқ
саволлар
учун
тадқиқотчилар
жавоб
вариантларининг чекланган сонини кўрсатишади.
16
1. Ҳар бир очиқ саволга жавобни ажратилган сатрларга сўзмасўз ёзиш зарур. Сўзма-сўз ёзиш – бу учинчи шахс номидан эмас
(“сўралувчининг ўйлашича...”), балки биринчи шахс номидан
(“Менинг ўйлашимча...”) ёзиш демакдир. Айниқса жавобларни
“тарошлаш”, яъни уларни тўғри адабий тилда ёзиб олиш муҳим эмас.
Сўзма-сўз ёзилган жавоблар қанчалик кўп бўлса, интервью шу
даражада қимматлидир. Бу жавоблар имкон қадар батафсилроқ ёзиб
олинишини; уларни “қирқмаслик” кераклигини, яъни гапнинг муҳим
қисмларини қисқартирмасликни англатади.
Ҳатто Сизга муҳим бўлиб туюлмайдиган жавоблар ҳам
(масалан, “мен билмайман”, “қизиқмайман”, “менга фарқи йўқ” ва ҳ.
каби) сўзма-сўз ёзилиши керак. Уларни чизиқча билан алмаштириб
бўлмайди. Тегишли йўл (йўллар) ҳам тўлдирилмасдан қолмаслиги
керак. Акс ҳолда Сизнинг бу саволни берган ёки бермаганлигингиз
номаълум бўлиб қолади.
2. Ёпиқ саволга жавоб беришда Сиз тахмин қилинаётган
жавобнинг чап ёки ўнг томонида турган код рақамини (0, 1, 2, ....)
доирага оласиз.
Бу ҳолатларда шуниси муҳимки, бунда бўлиши мумкин бўлган
жавобларнинг фақат биттаси доира ичига олинади. Агар саволномада
қуйидаги каби махсус кўрсатмалар бўлсагина, бир неча жавобни
белгилаш мумкин: “Жавобнинг бир неча варианти бўлиши мумкин”
ёки “Жавобнинг фақат иккита варианти бўлиши мумкин” ва ҳ.
Саволномадаги жавобларни овоз чиқариб ўқиш таъқиқланади,
чунки бу сўралувчининг жавобларига таъсир қилиши мумкин.
Айрим ҳолатларда қўйилган саволларга респондентлардан аниқ
жавоблар олиш зарур бўлади. Бунга қуйидаги тарзда эришилади –
таклиф қилинаётган жавоблар тегишли кодлар билан алоҳида
“Карточка” (варақа)га чиқарилади. Ушбу варақа савол берилишидан
аввал респондентнинг қўлига берилади. Респондент ўз навбатида
саволни эшитгач, у ёки бу жавобни танлайди. Интервьюер
респондент танлаган жавобни саволномада доира билан белгилайди.
Агар ёпиқ саволда назарда тутилган жавоблардан ташқари
“Бошқа” (ёзинг)______________, ёки “Бошқа” жавоб варианти
17
мавжуд бўлса, Сиз код рақамини доирага олишдан ташқари, жавобни
очиқ саволдаги каби сўзма-сўз ёзишигиз керак.
Сўров учун белгиланган кишилар
Квотали танлашда бизнинг кимларни сўрашимиз аҳамиятга эга
бўлади. Сўралувчиларни танлашда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга
олиш керак. Ўз танишлари билан интервью ўтказишдан имкон борича
нари қочиш керак, яхшиси эса улар билан интервью ўтказиш керак
эмас. Чунки бу ҳолатда пинҳонийлик таъминланмайди, жавобларнинг
самимийлиги анча пасаяди.
Ҳеч қачон бир оиладаги бир неча киши билан интервью ўтказиш
мумкин эмас. Агар сўралувчи оиласи ҳақида маълумот бериши керак
бўлса, у бу ҳолатда айнан ўз оиласини ифодалайди ва унинг
жавоблари етарли бўлади.
Одамларни ярим йилда бир мартадан кўп сўровга тортиш
мумкин эмас. Бир респондентнинг ўзидан сўрашда икки интервью
орасидаги танаффус камида 6 ойни ташкил қилиши керак.
Сўров натижаларининг сифати тадқиқотни бошлашдан аввал
инструктажда тадқиқот раҳбари (ёки супервайзер) томонидан оғзаки
бериладиган барча йўриқларга аниқ риоя қилишга умуман ва тўлиқ
боғлиқ бўлади.
Интервью
Интервьюер интервью ўтказиш пайтида респондент билан
яккама-якка қолиши керак. Бошқа кишиларнинг (дўстлар,
қариндошлар ва ҳ.) иштирок этиши ҳар қандай ҳолатда – улар
суҳбатга аралашганда ҳам, улар фақат эшитганда ҳам, жавобларга
таъсир кўрсатади.
Ҳар бир савол сўзма-сўз ўқилиши керак. Унга кириш қилиш ёки
тушунтириш бериш таъқиқланади. Жавоб, агар очиқ савол бўлса,
дарҳол назарда тутилган тегишли сатрларга киритилиши керак, ёпиқ
18
савол берилган бўлса, таклиф қилинаётган жавобнинг код рақами
доирага олиниши керак.
Интервью ўтказиш вақтида саволларнинг берилиш тартибига
риоя қилиш керак, бунда респондентга анкетага қарашга ва
интервьюер билан бирга ўқишга рухсат бериш мумкин эмас. Шу
билан бирга у кейин қандай саволлар келишини олдиндан
билмаслиги керак, чунки бериладиган саволларни танлаш муайян
даражада жавобларга боғлиқ бўлади. Шу сабабли ўқилган саволга
жавоб олмасдан туриб, янги саволни ўқиш мумкин эмас.
Агар респондент саволни тушунмаса ва тушунтириш беришни
сўраса, ўша саволни яна бир марта секинроқ ўқиш мумкин. Агар
савол респондентга яна тушунарсиз бўлиб туюлса, уни “жавоб
беришга қийналади” деб белгилаш керак.
Ҳеч бир ҳолатда жавобга таъсир кўрсатиб бўлмайди: мумкин
бўлган жавобни шипшитиб (“тушунтириб”), ишорат қилиб – бош
чайқаб, иякни баланд-паст қилиб ва ҳ.
Агар берилган саволга респондентнинг жавоби ноаниқ туюлса
ёки мавзуга алоқасиз бўлса, интервьюер аниқлаштирувчи савол
бериш ҳуқуқига эгадир: “Сиз нимани назарда тутяпсиз?”, “Сиз
батафсилроқ тушунтира бера оласизми?”
Жавоблар ёки шарҳлар аниқ бўлиши керак. Ҳаддан ташқари
умумий ёки мужмал жавобларни қайта сўраб, аниқлаштириш керак.
Довдираш ёки қўйилган саволга жавоб беришдан бош тортиш
ҳолатида, респондентни жавоб беришга мажбурламаслик керак. Рад
этишни “жавоб беришдан бош тортиш” сўзлари билан белгилаб
қўйиш керак. Кўпинча бундай жавоб аниқ жавобга нисбатан кам
аҳамиятга эга бўлмайди.
Сўровлар ўтказиш вақтида ҳар бир интервьюерда саволларнинг
ўрнини алмаштириш ёки ниманидир қўшиш (олиб ташлаш), саволни
тушунарли қилиш истаги пайдо бўлади. Албатта, бундай қилиш
мумкин эмас. Ҳеч бир нарсани ўз ташаббуси билан ўзгартириш ва
қўшимча киритиш мумкин эмас, чунки буни ҳар бир интервьюер ҳар
хил амалга оширади. Шундай бўлсада, тадқиқот тугаганидан кейин ўз
таассуротлари, таклифларини саволномани (иш воситасини) ишлаб
19
чиқувчиларга маълум қилиш зарур. Интервьюернинг эътирозлари ва
таклифларидан янги саволномаларни ишлаб чиқишда албатта
фойдаланилади.
Интервьюерлар! Аниқ ёзинг! Қизил, яшил рангларни
ишлатманг! Саволномаларда бўш жой қолдирманг! Тўлиқ
тўлдирилмаган саволномалар ўз аҳамиятини йўқотади – уларда
жамият
ҳаётининг
турли
соҳаларидаги
тадқиқотчиларни
қизиқтирувчи тўлиқ ахборотни олиш имконияти мавжуд бўлмайди.
Шунга қарамасдан интервьюер қайсидир саволни беришни эсдан
чиқарганлигини сезиб қолиб, ўз таассуротлари асосида кейинчалик
киритадиган ёзувлардан кўра бўш жойнинг қолиши ҳамиша
яхшироқдир.
Интервьюдан кейин
Интервью тугагандан сўнг саволнома диққат билан кўздан
кечирилиши ва дарҳол ноаниқ ёзилган сўзлар тузатилиши лозим.
Агар интервьюер ёзиб олишга улгурмаган жавобни аниқ тиклашга
ишончи комил бўлса, уни ёзиш керак.
Танлаш усуллари
Аҳоли ўртасида сўров ўтказишда сўраладиганлар гуруҳи
Ўзбекистон аҳолисининг статистик аниқ, аммо кичрайтирилган
қиёфасини ифодалаши керак, яъни сўраш учун сўраладиганларни
танлаш зарур.
1. Эҳтимолий танлаш усули – математик соф тасодифий
танлов. Бу ҳолатда Сиз аниқ манзилларга эга бўласиз (шахс, оила ва
ҳ.). Сиз фақат кўрсатилган шахс билан учрашишингиз ва интервью
ўтказишингиз керак, холос.
2. Квотали танлаш – бу сўралувчиларни танлашнинг иккинчи
усулидир, уни ўтказиш учун Сиз махсус “квотали йўриқнома” оласиз.
Унинг ёрдамида Сиз ҳар икки жинсдаги респондентларнинг
20
қанчалигини ва қайси ёш гуруҳларини сўраш вазифаси олдингизда
турганини аниқлайсиз.
Маршрут танловини амалга ошириш
Маршрут танловини бажаришда кўчалардан қандай
ҳаракатланиш керак?
Аввалига, хизмат сафари топшириғида кўрсатилган кўчанинг
бошини топиш керак ва чап томонига (кўчанинг давомига қараганда)
ўтиш керак.
Фақат иккита ҳолатларда бурилиш керак:
 Йўлнинг айирилиш жойида (яъни, агар чапга ёки ўнгга
бурилиш мумкин бўлса, фақат бир томонга бурилиш мумкин бўлса,
бу йўлнинг айирил жойи эмас!)
 Боши берк кўчага ёки маҳалла чегарасига (сўров ҳудуди
чегарасига) етиб келганда
Агар интервьюер йўлнинг айирилиш жойига (яъни, чапга ҳам,
ўнгга ҳам бурилиш мумкин бўлса) етиб келса

йўлнинг айирилиш жойигача чап томондан келаётган
бўлса ўнгга бурилиши ва кўчанинг ўнг томонига ўтиши лозим

йўлнинг айирилиш жойигача ўнг томондан келаётган бўлса
чапга бурилиши ва кўчанинг чап томонига ўтиши лозим
Агар интервьюер боши берк кўчагача ёки маҳалла
чеграсигача етиб келган бўлса

боши
берк
кўчагача
кўчанинг
чап
томонидан
ҳаракатланганида кўчанинг ўша томонида ва орқага бурилиши керак
(бурилишдан кейин бу кўчанинг ўнг томони бўлади)

боши
берк
кўчагача
кўчанинг
ўнг
томонидан
ҳаракатланганида кўчанинг ўша томонида орқага бурилиши керак
(бурилишдан кейин бу кўчанинг чап томони бўлади)

махалла чеграсигача етиб келганида боши берк кўчага
етиб келганидаги каби ҳаракатланиши лозим
Агар танланган томонда уйлар бўлмаса, гарчи қоидаларга зид
бўлсада, кўчанинг бошқа томонига ўтиш зарур
21
Сўров ўтказиш учун адресларни (уй ёки хонадонларни)
қандай танлаш керак
Кўчада ҳаракатланаётганда хизмат сафари топшириғида
танловнинг тасодифий қадами сифатида кўрсатилган уйлар (алоҳида
адреслар) сонини ўтказиб, кейинги ҳар бир уйни танлаш керак.
Масалан: ҳар бир 3-уй ёки ҳар бир 5-уй. Агар уй кўп хонадонли
бўлса, аввалига тасодифий тарзда подъезд таналанади, кейин ҳар бир
5-хонадон ёки 10-хонадон танланади. Ҳар бир уйдан кўпи билан 3 та
хонадон танланиши лозим.
Кейинчалик сўров учун респондент танлаш учун қандай
одамларни рўйхатга киритиш лозим?
Сўров адреси (уй ёки хонадон) танланганидан кейин сўров учун
респондент танлаб олиш учун одамлар гуруҳини белгилаш лозим.
бундай одамлар гуруҳини танлашда оилавий алоқаларга эмас, балки
хўжаликни биргаликда юритилиши ва узоқ муддат давомида бирга
истиқомат қилинишига эътибор қаратилиши лозим.
Шунинг учун, рўйхатга 18 ёшдан катта барча кишилар
киритилади, улар:

биргаликда умумий хўжалик юритишлари (умумий
мулкдан фойдаланиши, “битта қозондан” овқатланиши) лозим

ушбу манзилда камида 1 йил бирга яшашлари, шунингдек
сўров ўтказилишидан аввал шу уйда камида 3-4 кун бўлган ва сўров
ўтказилганидан кейин шу уйда камида 3-4 кун бўлишлари керак
Масалан, агар уйда узоқ вақт давомида уйдаги мулкдан
фойдаланадиган ва бошқалар бирга овқатланадиган ижарачи (мисол
учун, қариндоши) яшаётган бўлса, у ҳам уй хўжалигининг рўйхатига
киритилиши лозим
Агар битта манзил бўйича алоҳида хўжалик юритувчи
кишиларнинг бир нечта гуруҳи (масалан, учта оила) яшайдиган
бўлса, ҳар бир уй хўжалиги бошлиғининг фамилиялари алфавит
бўйича ёзилади ва рўйхатнинг бошида турган одамнинг уй хўжалиги
танланади.
22
Танланган одамларни барчасини Киш картасининг
рўйхатига қандай қилиб тўғри ёзиш керак?

аввалига, барча танланган эркакларни ёшининг камайиши
бўйича, энг каттасидан бошлаб энг кичигигача ёзиш лозим

кейин (ёши энг кичик эркакдан сўнг), барча танланган
аёлларни ёшининг камайиши бўйича, энг каттасидан бошлаб энг
кичигигача ёзиш лозим
Киш картасининг тузилган рўйхатидаги респондент тартиб
рақамини қандай қилиб тўғри танлаш лозим?
Сўров учун респондентни тартиб рақами бўйича–Киш картасида
белгиланган тартиб рақами ва ушбу картанинг рўйхатига киритилган
одамлар сонига мувофиқ танлаш лозим.
23
Амалиётнинг учинчи куни
Талабалар учун амалиётнинг учинчи куни “Социологик
тадқиқотларни
информацион-математик
таъминлаш”
бўлими
мутахассислари томонидан “Социологик тадқиқотларни ахборот
билан таъминлаш” (“Социологик тадқиқотларнинг ахборот
таъминоти”) мавзусида интерактив семинар-тренинг ўтказилди.
I.
II.
III.
Семинар учта қисмга бўлинди:
Социологик
тадқиқотнинг
асосий
таништириш
Ўз социологик тадқиқотини тайёрлаш
Ўз социологик тадқиқотини ўтказиш
I.
босқичлари
билан
Социологик тадқиқотнинг асосий босқичлари билан
таништириш
24
Семинарнинг биринчи қисми социологик тадқиқотнинг
босқичлари ва социологик тадқиқотда ахборот технологиялари
ҳақидаги маърузани ўзида намоён этди.
Социологик тадқиқот босқичлари:
1. Тадқиқот ўтказишга тайёргарлик.
2. Концепциялар ва моделлар ишлаб чиқиш.
3. Маълумотларни тўплашга тайёргарлик. Воситаларни ишлаб
чиқиш ва тайёрлаш.
4. Маълумотларни тўплаш.
5. Тўпланган маълумотларни текшириш. Маълумотларни
киритишга тайёргарликни бошқариш.
6. Маълумотларни киритиш.
7. Қайта шлаш учун маълумотлар базасини тайёрлаш.
8. Киритилган маълумотларни қайта ишлаш.
9. Қайта ишлаш натижаларини таҳлил учун тайёрлаш.
10. Таҳлил.
11. Қўшимча равишда қайта ишлаш (зарурат бўлганида).
12. Ҳисоботни шакллантириш.
13. Тақдимотни тайёрлаш.
Амалиётчиларга қуйидаги асосий тушунчалар тушунтирилди:
Ахборот технологияси – ҳисоблаш техникасини қўллаш
асосида маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, қидириш ва қайта
ишлашнинг ўзаро боғлиқ усуллари тизими.
Ахборот таъминоти – бу ахборотни таснифлаш ва кодлаш
ягона тизими, унификацияланган ҳужжатлар тизимлари, корхонада
айланаётган ахборот оқимлари схемалари ва маълумотлар базаларини
қуриш методологиясининг йиғиндиси. Ахборот таъминоти машина
ичидаги ва машинадан ташқаридаги ахборот таъминотини ўз ичига
олади.
25
Машинадан ташқаридаги ахборот таъминотиқоғоздаги турли
ҳужжатларни (шартномалар, буйруқлар, фармойишлар, ҳисоботлар,
кирим-чиқим ордерлари, товарно-транспорт юк хати, касса ордерлари
ва б.) ўз ичига олади.
Машина ичидаги ахборот таъминоти машинадаги ахборот
базаси ва уни юритиш воситаларини ўз ичига олади. Ушбу таъминот
реал вақт режимида амалга оширилиши лозим, яъни бир
фойдаланувчи томонидан амалга оширилган маълумотлардаги
ўзгаришлар дарҳол тизимининг бошқа фойдаланувчилари учун очиқ
бўлиши керак.
Ахборот
технологияларининг
қўлланилиши
математик,
дастурий, техник, лингвистик, психологик технологияларнинг
қўлланилиши билан узвий боғлиқ.
Талабаларга социологик тадқиқотни ўтказишнинг барча асосий
босқичларида юқорида кўрсатилган технологияларнинг қўлланилиши
ҳақидаги ахборот, шу жумладанахборотлойиҳаларини ишлаб чиқиш
ҳамда уларни математик моделлаштириш ва дастурий амалга
оширишнинг ўзига хос хусусиятларини баён этиш таклиф қилинди.
Босқичлар
Тайёрлаш
(танлаб
олиш, саволномадаги
ўзгартиришлар)
Маълумотларни
тўплаш
(сифатни
назорат қилиш)
Маълумотларни
киритиш ва назорат
қилиш
Маълумотларни
статистик
қайта
ишлаш
Қайта
ишланган
маълумотлар
натижаларини
таҳлил қилиш
Ахборот
Лойиҳани
ишлаб
чиқиш
Лойиҳани
ишлаб
чиқиш
Лойиҳани
ишлаб
чиқиш
Лойиҳани
ишлаб
чиқиш
Лойиҳани
ишлаб
чиқиш
Математик
Моделлар ва
механизмларни
ишлаб чиқиш
Моделлар
ва
механизмларни
ишлаб чиқиш
Моделлар
ва
тартиботларни
ишлаб чиқиш
Моделлар ва
тартиботларни
ишлаб чиқиш
Моделлар ва
тартиботларни
ишлаб чиқиш
26
Дастурий
Excel, SPSSда амалга
ошириш
Excel, SPSSда амалга
ошириш
Excel, SPSSда амалга
ошириш
SPSS, Accessда амалга
ошириш
Реализация на SPSS,
Access
Таҳлил
натижаларининг
тақдимотлари
Лойиҳани
ишлаб
чиқиш
Моделлар ва
тартиботларни
ишлаб чиқиш
Ходимларни ўқитиш
Лойиҳани
ишлаб
чиқиш
Моделлар ва
тартиботларни
ишлаб чиқиш
II.
Excel, Word, Power
Point,
WEBвоситаларда
амалга
ошириш
Excel, Word, Power
Point,
WEBвоситаларда
амалга
ошириш
Ўз социологик тадқиқотини тайёрлаш
Машғулотнинг иккинчи қисмида амалиётчиларга мазкур
семинар доирасида ўз социологик тадқиқотини ўтказиш учун
«Оилада талабаларнинг ижтимоий муносабатлари» мавзуси таклиф
этилди. Шунингдек, ушбу мавзуни акс эттирувчи қуйидаги асосий
тушунчалар берилди: ижтимоий гуруҳлар, ижтимоий муносабатлар,
муносабатлар иштирокчилари, муносабатларнинг йўналтирилганлиги, хусусияти ва мазмуни.
Сўнгра гуруҳ бўлиб муҳокама қилиш усули билан ушбу
тадқиқотнинг базавий концептуал моделини тузиш ва саволномада
қўллаш.
Биринчи босқич амалиётчи талабалари томонидан тузилган
саволнома
K1. Олий маълумотли бўлишингиз оилангизда қандай қабул
қилинди?
1. Ўзим қарор қилди
2. Ота-онамнинг таъсири
3. Ижтимоий босим
4. Қариндошлар, яқин дўстлар (молиявий ва бошқа ёрдам
кўрсатишга қодир бўлган)
K2. Ота-онангиз
оширмоқда?
сизни
молиялашни
27
қандай
амалга
1. Ота-онам тўлиқ молиялаяпти
2. Ўзимни ўзим таъминлаяпман
3. Ишлаб қўшимча пул топаман (қисман ўзим таъминлаяпман)
K3. Сизда ота-онангиз таъсирида шаклланадиган энг муҳим
анъаналар (қадриятлар: маънавий ёки моддий)
1. Ҳурмат
2. Виждонлилик (тўғрилик, ҳалоллик)
3. Мақсадга интилиш
4. Масъулиятлилик
5. Тежамлилик
K4. Адолат ҳақидаги тушунча (Сизнинг фикрингизча,
олмани ўғил ва қиз бола ўртасида қандай тақсимлаш
адолатрироқ бўлади)
1. Тенг бўлиш
2. Қиз болага катта қисмини бериш
3. Ўғил болага катта қисмини бериш
4. Ким олмага биринчи бўлиб келиши учун мусобақа ўтказиш
5. Танга ташлаш
III. Ўз социологик тадқиқотини ўтказиш
Амалий тадқиқот қуйидаги босқичлардан иборат бўлди:
1. Воситаларни ишлаб чиқиш (асосий тушунчаларни
киритиш);
2. Сўров ўтказиш;
3. Маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш: Excel, IBM SPSS
Statistics 23, частотали ва кросс- частотали жадваллардан
фойдаланиш;
4. Сўров натижаларини талқин қилиш.
Саволнома шакллантирилганидан сўнг семинарнинг кейинги
қисми бошланди. Унда талабалар сўровда респондентлар сифатида
28
иштирок этишди ва ўзи тўлдириш усули билан сўровнома
саволларига жавоб беришди.
Маълумотларни киритиш MsExcel иловаси ёрдамида махсус
шакл бўйича амалга оширилди (1-жадвал).
1-жадвал
Маълумотларни киритиш шаклининг намунаси (киритиш
MsExcel ёрдамида амалга оширилди)
Сўровнома рақами
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
K1
2
2
2
2
1
2
1
1
2
2
K2
3
1
3
1
2
1
1
1
3
3
K3
3
3
3
1
4
1
2
1
3
2
K4
3
3
3
1
1
1
4
2
1
3
Жинси
1
2
2
2
2
2
2
2
2
1
Ёши
22
19
20
17
19
18
19
19
18
17
Маълумотларни киритиш босқичи якунига етгач, IBM SPSS
Statistics 23 махсус иловада маълумотлар базаси шакллантирилди (1расм). Мазкур иш давомида талабалар махсус социологик дастурий
таъминот билан ишлаш базавийкўникмалари билан танишишди.
29
Сўнгра натижаларни талқин қилиш маълумотларини статистик
таҳлил қилиш операцияси амалга оширилди.
Статистик таҳлилнинг қуйидаги иккита тури қўлланилди:
1. Бир ўлчамли частототали таҳлил
2. Икки ўлчамли частототали таҳлил
30
31
Амалиётнинг тўртинчи куни
Амалиётнинг тўртинчи кунида талабаларга Express Modus (call
center) бўлими мутахассислари томонидан амалиёт дарси бўлиб ўтди.
Талабаларга социологик тадқиқотлар, уларни ўтказиш босқичлари,
социологик тадқиқотлар методологияси, методи ва техникаси ҳақида
назарий ва амалий тушунчалар берилди. Шунингдек, социологик
тадқиқот методларидан бири ҳисобланган телефон орқали сўров
ўтказиш методи ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Телефон
орқали сўров ўтказиш методининг аҳамияти, унинг устунлик ва
камчилик томонлари кўрсатиб ўтилди. Тадқиқот жараёнида
интервьюерга қўйиладиган талаблар ҳамда респондентлар билан
мулоқот ўтказиш кўникмалари ҳақида амалий дарслар ўтилди.
Амалиёт давомида проекторда телефон орқали сўров ўтказиш
методи ҳақида талабаларга тақдимот қилиб берилди. Шунингдек,
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
маркази Express Modus (call center) бўлими фаолияти ҳақида батафсил
маълумотлар берилди. Амалиёт давомида амалиётчилар мустақил
равишда телефон орқали сўров ўтказиш учун ўзларини қизиқтирган
мавзуларида саволномалар тузишди.
32
Амалиётнинг бешинчи куни
Амалиётнинг бешинчи кунида талабалар ОАВ мониторинги ва
халқаро алоқалар бўлими фаолияти билан танишдилар.
Талабаларга ОАВ мониторинги ва халқаро алоқалар бўлими
мутахасиси, кичик илмий ходими Туробов Санжар Мухиддин Ўғли
бўлим фаолияти билан таништирди.
Бизнинг бўлимнинг асосий фаолияти Ўзбекистондаги
ОАВни мониторинг қилиб бориш. Биринчи навбатда рахбарият
тарафидан хар ойда бериладиган татқиқот юклатилади. Хар бир
татқиқот учун кетадиган ўртача вақт бир ярим ойни ташкил қилади.
Мониторинг икки хил тилда олиб борилади, булар ўзбек ва рус
тилида.
Ишни биринчи навбатда газеталарда чоп этилган мақолалар
танлаб олишдан бошлаймиз, бу мақолалар ўтқазилаётган татқиқотга
мос келиши керак. Кейнги қиладиган ишимиз бу татқиқотга қараб
класификатор тузиб олинади ва мақолаларни класификаторга қараб
бўлиб чиқамиз. Бунда мақсад шуки татқиқот натижасида енг кўп
долзарб бўлган муомолар вилоят кесимида ажратиб олишдир.
Буларнинг хаммаси Биринчи этапда қилинади.
33
Иккинчи этапда, Бунда Умумий маълумотлар олинади хамда
математик жихатдан хисоб китоб қилиниб график кўринишга
ўтқазилади.
Учунчи этапда эса хулоса берилади.
Амалиётнинг олтинчи куни
Талабалар амалиётнинг олтинчи кунида Марказнинг илмийтаҳлилий
бўлими
фаолияти
билан
танишдилар.
Марказ
директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, илмий-таҳлилий
бўлимраҳбари Рахимова Нигина Хайруллаевна маърузалар ўқиб, унда
талабаларни Марказнинг ташкилий тузилмаси ва иши, амалий
тадқиқотлар ва илмий ишлари билан таништирди. Сўровлар
натижаларининг
умумлаштирилиши,
моделлаштирилиши,
жадвалларда жамланиши ва ниҳоят, ушбу жадваллар асосида илмийтаҳлилий маърузаларни тайёрлаш тартиб-қоидалари, сўров
натижаларини таҳлил қилиш санъати ва ушбу натижалар асосида
тегишли тавсия ҳамда хулосаларни тайёрлаш, прогнозлар қилиш
маҳоратигача бўлган барча босқичлар билан таништирдилар.
Талабалар таҳлилчилар маълумотларни қайта ишлаш бўлимидан
оладиган жадвал кўринишидаги маълумотлар, ҳисоботлар,шунингдек
таҳлилий ҳисоботни ёзиш жараёнида яратиладиган жадваллар,
диаграммалар,
гистограммалар
билан
танишишди.
Амалиётчилартаҳлилий ишни бажариш учун қандайбилим ва
кўникмалар зарурлиги ҳақида маълумот олишди.
Маърузада“Ўзбекистон фуқаролари “Мамлакат Президентининг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси тўғрисида” мавзусида ўтказилган
“Express-modus”
телефон
сўрови
натижалари
талабаларга
инфографика кўринишида намойиш этилди. Ушбу тадқиқот мисолида
таҳлилчилар ишининг мазмуни ёритилди. Машғулот интерактив
шаклда ўтказилиб, талабалар унда фаол қатнашди ва тақдим этилган
ахборотга катта қизиқиш билдириб, саволлар беришди. Маърузалар
ўзбек ва рус тилларида ўтказилди.
34
35
Амалиётнинг еттинчи куни
Амалиётнинг еттинчи кунида талабалар учун Амалий
тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими томонидан тренинг
бўлиб ўтди. Тренингда талабаларга бўлим ходимлари тайёрлаган
тестлар тарқатилди. Бу тестлар талабалар олган билимларини қандай
ўзлаштирганлигини аниқлаш учун, ҳамда уларни баҳолаш учун
тарқатилди.
Талабалар катта қизиқиш билан бу тренингда иштирок этишди
ва маршрут танловини бажаришда кўчалардан қандай ҳаракатланиш
керак, сўров ўтказиш учун адресларни (уй ёки хонадонларни) қандай
танлаш керак, кейинчалик сўров учун респондент танлаш учун
қандай одамларни рўйхатга киритиш лозим, танланган одамларни
барчасини Киш картасининг рўйхатига қандай қилиб тўғри ёзиш
керак, Киш картасининг тузилган рўйхатидаги респондент тартиб
рақамини қандай қилиб тўғри танлаш лозимлигини олган билим ва
кўникмаларига асосланиб ёзма ва оғзаки тарзда тушунтириб
беришди.
36
Тренингда проектордан фойдаланилди. Талабалар бирма бир
проектор олдига чиқиб қўлига берилган тест топшириқни ёзиб,
мисоллар билан тушунтириб бердилар.
Талабалар берилган вазифаларни ўз вақтида бажарганликлари,
дарсга қатнашишлари, маъруза, семинар, тренингларда ўзларини
тутишлари инобатга олинган ҳолда баҳоландилар.
37
38
Амалиётнинг саккизинчи куни
Амалиётнинг
саккизинчи
кунида
социолог
талабалар
“Ижтимоий фикр” Марказининг умуман ташкилот сифатидаги ва
айрим бўлимлар кесимидаги фаолияти билан таништирилди, яъни
Марказ бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Талабалар 4 та кичик
гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга алоҳида куратор тайинланди.
Кураторлар ўз талабалари билан Марказнинг ҳар бир бўлимига
ташриф буюришди. Ҳар бир бўлим бошлиқлари талабаларга ўз
бўлими фаолияти, олиб бориладиган ишлари ҳақида маълумот
беришди.
Талабалар
социологик
тадқиқотларни
информационматематик таъминлаш бўлими бошлиғи билан суҳбатда
39
Талабалар илмий-таҳлилий бўлим кичик илмий ходимидан
қизиқарли маълумотлар олишмоқда
Талабаларга тезкор тадқиқотлар бўлими (call-марказ) кичик
илмий ходимлари Express Modus телефон сўровини қандай амалга
ошириш кераклигини, респондет билан қандай муомала қилиш
кераклигини кўрсатиб беришмоқда.
40
Бундан ташқари амалиётчилар кадрлар бўлими, умумий бўлим,
бухгалтерия, амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими,
ОАВ мониторинги ва халқаро алоқалар бўлими, матбуот хизмати,
таҳририят-нашриёт бўлими, маъмурий-хўжалик бўлими ҳамда
босмахонада бўлишиб бўлимлар фаолияти ҳақида қизиқарли
маълумотларга эга бўлишди.
Амалиётнинг тўққизинчи куни
Амалиётнинг тўққизинчи кунида талабалардан “Талабаларнинг
Марказ ҳақидаги таассуротлари, фикрлари, таклифлари”
мавзусида кичик сўров ўтказилди. Талабалар ўз фикр мулоҳазаларини
берилган саволномага ёзиб қолдиришди. Қуйида талабалар билдирган
фикрлардан мисоллар келтирилган:
Мен амалиётга келгунга қадар ўз соҳамга унчалик ҳам
қизиқишим йўқ эди. Амалиётга келиб мени соҳам жудаям
керакли соҳа эканлигини, муҳим эканлигини билдим. Ижтимоий
фикр маркази менга жуда ёқди, бу марказдаги ходимларни ўз
ишига катта масъулият билан ёндашишини кўриб, танлаган
соҳамга ҳурматим ошди. Катта раҳмат.
Ўзбек гуруҳи талабаси
Тўғрисини айтсам марказга келгунча ўқиётган соҳамга
қизиқишим йўқ, қийин кўринарди. Лекин энди фикрим ўзгарди.
Марказдаги фаолиятни ўрганиб, қулайликларни кўриб социолог
бўлишга қарор қилдим. Ижтимоий фикр марказининг
ходимларига барчаси бизга барча билимларини беришга ҳаракат
қилишди. У ердаги ходимлар ўз соҳаларининг мутахассислари
экан. Мен уларга миннатдорчилик билдираман
Ўзбек гуруҳи талабаси
41
Биз Ижтимоий фикр Марказида ўтаган амалиётимиз
менда жуда ҳам катта таассурот қолдирди. Бу ердаги ишлар
ва вазифалар, ишлаш жараёнлари жуда ҳам ажойибдир. Бу
ердаги ишчи жамоа жуда ҳам аҳил ва бир-бирини жуда ҳам
ҳурмат қилишади. Ишчиларнинг бир-бирига бўлган муносабати
ҳам жуда яхши. Ижтимоий фикр Марказига амалиёт ўтагани
яна келишни ҳохлайман.
Ўзбек гуруҳи талабаси
Марказ ходимлари, уларнинг амалиёт кўникмалари,
билимлари, қолаверса, бизга бўлган хушмуомаласи жуда яхши.
Мавзуларни чуқурлаштирилган ҳолда баён қилиб беришди. Ва
амалий тарзда ҳам кўрсатиб беришди. Биз марказнинг масъул
ходимларидан жудаям хурсандмиз. Телефон орқали тадқиқот
ўтказишни жудаям етарли даражада ҳам амалий, ҳам назарий
кўрсатиб беришди. Каттакон раҳмат.
Ўзбек гуруҳи талабаси
Мне лично понравилось уникальность каждого занятия,
каждый день узнавали все новое и полезное. Ещё понравилась
атмосфера центра, она реально деловая и серьезная, но, не
смотря на это, все сотрудники центра веселые и имеют
отличные знания и реальные примеры для подражания. Я желаю
всего самого наилучшего и только продвижения, мечтаю уже
стать сотрудником центра.
Рус гуруҳи талабаси
42
И так вообще не знал об этом Центре, но практика
показала, как люди работают и какой вклад делают в своей
работе. Понравилось многое, а точнее профессионалы своего
дела, как люди очень профессионально и доходчиво объяснили
свою работу
Рус гуруҳи талабаси
Мне в практике понравилось всё, и преподаватели
проводили уроки на высшем уровне. Здание тоже хорошее,
уютное. Не смотря на первый курс, с нами обращались как с
взрослым человеком – это нам ещё больше вдохновило.
Рус гуруҳи талабаси
Амалиётнинг ўнинчи куни
Амалиётнинг ўнинчи кунида талабаларга олган баллари эълон
қилинди. Амалиёт раҳбари томонидан ҳар бир талабанинг амалиёт
кундалигига алоҳида тавсифнома ёзилиб, имзоланди.
43
Хулоса
Талабалар амалиёт жараёнида жуда катта истак ва хоҳиш билан
иштирок этганликлари, талабалар фаолиятининг мос равишда
баҳоланганлиги, амалиёт якуни бўйича эса ёшларнинг асосий қисми
социолог касбини мукаммал эгаллаб, айнан шу Марказда ишлаш
хоҳишини билдирганликлари Марказ раҳбарияти учун энг муҳим
якуний ва ёқимли хулоса бўлди.
44
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Мирзиеев Ш.М. Послание Президента Республики
Узбекистан Олий Мажлису // Народное слово. 24 января 2020 г.
2. Убайдуллаева Р.А. Общественное мнение в Узбекистане:
начало пути и перспективы развития. В сб. «Актуальные проблемы
изучения и формирования общественного мнения в Узбекистане».
Ташкент, 2003 г. с. 11-25.
3. Убайдуллаева Р.А. Современная методологическая база
изучения общественного мнения. В сб. «Методология изучения
общественного мнения в Узбекистане». Ташкент, 2004 г. с. 97-102.
4. Убайдуллаева Р.А., О. Ата-Мирзаев. Рахимова Н.Х.
Изучение общественного мнения в Узбекистане: шаг за шагом. Т.,
2017. – 140 с.
5. lebedev_a-n-ponjatnyj_samouchitel_excel_2013-2014.pdf;
6. Оперативные социологические исследования: методика и
опыт организации. Под ред. Д.Г. Ротмана, А.Н. Данилова, Л.Г.
Новиковой. Минск, БГУ. 2001
7. Артамонова.
Разработка
программы
прикладного
исследования.pdf, Горшков. Прикладная социология 2012.pdf;
8. Дорогонько. SPSS в социологии.pdf;
9. Чуриков. Случайные и неслучайные выборки.pdf;
10. N.S.Aliqoriyev,R.T.Ubaydullayeva ,,Umumiy sotsiologiya”
11. S.Nosirxojayev,T.Sultonov, S.Tursunova “Sotsiologiya”
12. Астахова Н.В., Даудрих Н.И.,
Савинская О.Б.
“Методология и методы социологического исследования
13. Тощенко Ж.Т. Социология. Общий курс. М., 2000.
14. Хеллевик О. Социологический метод. М., 2002.
15. Ядов В.А. Социологическое исследование: методология,
программа, методы. Москва, 1987.
16. https://studopedia.ru/14_67126_sotsialnie-gruppi-vidisotsialnih-grupp-malaya-sotsialnaya-gruppa.html
17. https://studfile.net/preview/3837349/page:9/
18. https://ru.wikipedia.org/wiki/Социальная_группа
45
19.
20.
21.
22.
opros
23.
https://t.me/budnisociologa
http://www.lib.tpu.ru/
https://ru.wikipedia.org/
https://lib.sale/sotsiologicheskoe-issledovanie_telefonnyiyhttps://www.sgu.ru/structure/
46
Гарипов Ф.Р., Тешабоева Г.И., Бокун И.М.
ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ УСЛУБИЁТИ
(Илмий-методик қўлланма)
Техник муҳаррир
Куляпина И.М.
04.09.2020й. да босишга рухсат этилди.
Формат 60х84/16. Ҳажми 2,0 Тираж 50 нусха. Буюртма № 23
“Ижтимоий фикр”РЖФЎМ ПТО босмахонасида чоп этилган,
100029,
Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5/3
47
Download