Загрузил bahodirtursunov433

маъруза №3

реклама
№3 Гидрогеология ва
муҳандислик геологияси
тушунчаси, унинг мақсад ва
вазифалари.
Кириш.
Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари,
ривожланиш тарихи, ҳолати.
Режа:
•
•
•
•
•
1. Кириш
2. Гидрогеология фанининг мазмуни.
3. Гидрогеология фанининг вазифа ва масалалари.
4. Гидрогеология фанининг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи.
5. Гидрогеология фанининг халқ хўжалигини ривожлантиришдаги
аҳамияти.
• 6. Гидрогеология фанининг бошқа фанлар билан алоқаси.
Кириш
Кўпгина олимлар гидрогеология фанини кенг маънода ер ости гидросфераси хақидаги таълимот
деб қарайдилар.
«Гидрогеология асослари», «Умумий гидрогеология» (Е.В.Пиннекер, 1980) дарслигида:
гидрогеология ер ости гидросферасининг тарихи, ресурслари, таркиби ва таркибий қисмларини,
уларнинг жойлашганлиги, тарқалганлиги қонуниятларини, унда кечаётган жараёнларни, гидросфера
ва унинг элементларини бошқа ер қатламлари билан боғланганлиги қонуниятлари, халқ хўжалиги
учун уларнинг моҳияти ва инсон фаолиятининг уларга таъсирини ўрганувчи фан деб қаралади.
Қайси ифодани қабул қилмайлик, гидрогеология фанининг асосий мазмуни ер ости сувларини
ўрганишдан иборатдир. Ер ости сувларининг хосил бўлиши, ер қатламларида, тоғ жинсларида
жойланиши, кимёвий таркибини такомиллашиши, ҳаракати, атроф муҳитга таъсири, инсон ихтиёжи
учун фойдалилиги, улардан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш ва жорий қилиш каби масалалар
гидрогеологик энг асосий муаммолар ҳисобланади.
Булар қуйидагилардан иборат:
1. Тоғ жинслари ва ер ости сувлари бир-бири билан узвий боғланган ҳолда икки элементли бир
бутун тизим ҳосил қиладилар ва геология фанининг тадқиқот ва ўрганиш объектининг бир қисми
ҳисобланади. Ер ости сувларини тоғ жинсларидан ажратиб олиб ўрганиб бўлмайди ва бундай
интилиш методологик томондан тўғри бўлмас эди.
Шунинг учун ер қобиғини, ундаги тоғ жинслари қатламларини, таркибини, уларнинг ҳосил
бўлиш тарихини билмай туриб, ер ости сувларини ўрганиш ҳам муаммодир. Бундан тушунарлики
гидрогеология фани геология фанининг бир тармоғи сифатида литология, геохимия, минералогия
ва бошқа геология тизимига хос фанлар билан узлуксиз боғлиқдир (1-расм).
2. Ер ости ва ер усти гидросфераси бир-бири билан боғлиқ бўлганлиги, натижасида, бу икки
сфера орасида интенсив энергия ва модда алмашуви жараёни содир бўлади, ўз навбатида ер усти
гидросфераси атмосфера билан боғлиқлиги гидрогеология фанининг гидрометералогия,
қуруқлик гидрогеологияси каби фанлари билан боғлиқлигини тақозо этади.
3. Ер ости сувлари (суюқлик ва буғ холда) доимий интенсив ҳаракатда бўлади. Инсон ер ости
сувларидан фойдаланар экан, уларнинг ҳаракатидаги миқдорий (хажмий ва сифат)
кўрсатгичларини ўрганиши ва аниқлаши шарт. Лекин, бу кўрсатгичларни (хажми, тезлиги, чучук
ёки шўрланганлиги, ҳиди, тиниқлиги) кўз билан кўриб, қўл билан ўлчаб бўлмайди. Шунинг учун
бу жараёнда математик, геофизик ва кимёвий методларидан фойдаланилади. Гидрогеология фани
гидравлика, туташ муҳитлар механикаси, термодинамика, ҳисоблаш математикаси фанлари билан
ҳам боғлиқдир.
4. Ер ости сувлари тоза H2O молекула заррачалардан ташкил топган бўлмайди. Сувнинг
таркибида тоғ жинсларидаги бор минерал бирикмалари, тузлар, органик моддалар ва газлар
бўлиши мумкин. Улар баъзан эриган, каллоид ҳолларда учрайди. Демак, ер ости сувлари-мураккаб
табиий эритма, унинг 1 литрида 0 дан бирнеча 100 граммгача ҳар хил минерал тузлар брикмалари
учрайди. Бу тузлар сувни шифобаҳш ёки захарли, инсон соғлигига салбий таъсир қиладиган холга
олиб келиши ҳам мумкин. Сувни кимёвий таркибини, сифатини ўрганиш, уни тахлил қилиш
гидрогеология фанини кимё, биохимия, микробиология каби фанлар билан аниқлайди ва тақозо
қилади.
Гидрогеология фанларининг тармоқлари ва бошқа фанлар билан билан
боғлиқлиги. 1-расм.
5. Ер ости сувларидан халқ хўжалигининг жуда кўп тармоқларида фойданади:
а. ер ости сувлари инсон хаёти учун энг зарур ва қимматбаҳо қазилма бойлик бўлиб, бошқа қазилма
конларидан (нефть, газ ва б.қ.) фарқли ўлароқ унинг захиралари қайтадан тикланиш ҳусусиятига эга.
Масалан, қудуқдаги сувни тежаб ичилса тугамайди, сув олингач у яна оқиб келаверади. Чучук ер ости
сувлари ичимлик сув таъминотида, саноати сув билан таъминлашда, минерал—шифобахш сувлар
соғлиқни сақлашда, термаль сувлар теплица ва турар жойларни иситишда ишлатилади;
б. суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш; шўрхок ерларни ювиб хосилдорликни
ошириш тадбирларини ер ости сувларининг холатини ўрганмай туриб амалга ошириб бўлмайди;
в. баъзи қазилма бойликлар (нефть ва газ) учун қидирув ишлари олиб борилаётганда ер ости сувлари
албатта ўрганилади;
г. гидротехник (сув омборлари, каналлар) энергетик (ГЭС), саноат қурилишлари лойиҳалаб, уларни
амалга оширилаётганда албатта гидрогеологик нуқтаи назардан асослаб бериш талаб қилинади;
д. табиатни, атроф ва муҳитни ва сув бойлигини муҳофаза қилиш тадбирлари гидрогеологик
тадқиқотлар билан асослаб бермай туриб амалга оширилмайди;
е. ҳозирги кунда ер усти сув манбалари кескин равишда суғорма деҳқончилик ва саноат корхоналари
таъсирида ифлосланганлиги сабабли ер ости сувларининг халқ хўжалиги, айниқса ичимлик сув таъминоти
тизими учун моҳияти ошиб кетди.
1. Гидрогеология фанининг мазмуни.
Гидрогеология фани. Гидрогеология сўзи «гидро»-сув, «гео»-ер, «логос»-фан таълимот яъни ер
ости сувлари тўғрисидаги фан бўлиб, ер қобиғи қатлам жинслари ковакларидаги, ёриқларидаги, турли
шакл ва катталикдаги карст бўшлиқларидаги ер ости сувларининг пайдо бўлиши, ўзгариб туриши, ётиш,
жойлашиш холатларини, харакат қилиш, сарфланиш қонуниятларини, кимёвий таркибини, физик хосса
ва хусусиятларини, халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини ўрганади. «Гидрогеология» атамаси илм-фан
сохасига 1802 йили Ж.Б.Ломарк томонидан киритилган. Олимларнинг аниқлашларича, ернинг устки
қобиғи қатламларидан тортиб мантиягача бўлган қалинликдаги тоғ жинслари ғовак ва ёриқларида 1300
млн, км3 га яқин сув борлиги аниқланган. Демак, бу сувни дунё океани сувлари миқдорига тенг деса бўлади
(1.1-жадвал). қуруқликда яшовчи ҳайвонлар организимининг 60%, денгизда яшовчи мавжудодлар
организимининг 99% гача бўлган қисмини сув ташкил қилади. Ўсимликларда ҳам бу қиймат 80% дан
(бодиринг, памидор, нок, олма, картошка ва б.қ.) 95% оралиғида ўзгаради. Бу дегани-ер планетасидаги
мавжуд ҳайвонлар ва ўсимликлар массасининг 80-95% миқдорига тенг бўлган сувнинг биосфера
элементлари орқали доимо ҳаракатда эканлигидан ҳам далолат беради[1].
М.И.Львовоичнинг маълумотларига кўра (1974), ер куррасида яшовчи одамларнинг ихтиёжлари
учун ҳар йили 3300 км3, ҳар бир одам учун 1100 м3 миқдоридаги сув керак бўлади. Жумладан, ҳар бир га
суғориладиган ер учун йилига 2000 м3 сув сарф бўлиши, 1 тонна дон етиштириш учун 1800 м3, 1 тонна
пахта толаси етиштириш учун 7500 м3 сув кераклиги ҳам аниқланган.
А.С.Хасановнинг маълумотига кўра ҳозир республикамизда 90 шаҳар, 120 район марказлари
ер ости суви билан таъминланган. Бу мақсадлар учун 90 дан ортиқ маълум ўлчамдаги
майдонларда ер ости сув кон заҳиралари аниқланган.
1.1 -жадвал
Ер сфераларидаги сувнинг ўртача миқдори ва ҳолати (адабий маълумотлар асосида
тузилган) Фақат дунё океанининг ўзидаги сув миқдори .И.Павлов бўйича (1991)
Ер сфералари
Сувнинг умумий ўртача миқдори
км3
Ер сфераларидаги сувнинг ҳолати
Атмосфера
14 минг
Буғ, суюқ, томчи (булут, туман кўринишида),
қаттиқ (муз кристаллари, қор) ҳолатида.
Литосфера
1300 млн
Суюқ, қаттиқ ва кимёвий брикмалар ҳолатида.
Гидросфера
Биосфера
Ер юзасига ҳар йили у ёки бу
холатда
тушадиган
ёғин
миқдори.
1370 млн.*
Суюқ (дунё океани, дарё, кўл сувлари ва х.к.), муз
(доимий музликлар, қор) ҳолатида.
0,001**
Тирик мавжудодлар, ўсимликлардаги биологик ва
биохимик бирикмалар ҳолатида.
520 млн
Асосан суюқ (ёмғир), қаттиқ (қор), қисман буғ ва
шудринг ҳолатида.
Гидрогеология фанининг вазифа ва
масалалари.
Ер ости сувларининг вужудга келиши ва тарқалиш қонуниятларини ўрганади, яъни
унинг гидроферасидаги ўрни, ҳосил бўлиши, айланиш ҳолати, турлари физик ва кимёвий
ҳоссаларини ўрганиш, классификациясини тузиш ва муҳофаза қилиш каби масалалар билан
шуғулланади.
Гидрогеология ерости сувлари ҳақидаги фан бўлиб у ер ости сувларини ҳосил бўлиш
қонуниятларини, ер заминида тарқалишини, физик ва химик ҳусусиятларини, режимини, заҳира
миқдорини ҳосил бўлишини, бошқа муҳитлар билан ўзаро таъсирини (тоғ жинслари, биоценоз,
атмосфера, ер усти гидросфераси ва б.қ.), ҳаракат қонуниятларини ўрганади.
Гидрогеология фани ер ости сувларини қимматли қазилма бойлик ҳамда литосфера ва
умуман эко тизимнинг асосий компоненти сифатида тадқиқ қилиш услубларини ишлаб чиқиб
одамзод ҳаётини ва унинг ҳаёт муҳитини соғломлаштириш ва муҳофаза қилиш борасида асослар
яратади.
Республикамизда халқ хўжалигини барқарор ривожланиши йўлида олиб борилаётган
ўзгаришлар геологик тадқиқотларни янада ривожланишини ҳамда минерал-озуқа базасидан
унумли фойдаланишни талаб қилади. Шу жумладан ер ости сувларини тадқиқот қилиш, улардан
ҳар томонлама унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва бошқариш масалалари ўзига хос
тус олмоқда
Умумий гидрогеология. Ер ости сувларининг вужудга келиши ва тарқалиш
қонуниятларини ўрганади, яъни унинг гидроферасидаги ўрни, ҳосил бўлиши, айланиш ҳолати,
турлари физик ва кимёвий ҳоссаларини ўрганиш, классификациясини тузиш ва муҳофаза қилиш
каби масалалар билан шуғулланади.
Ер ости сувлари динамикаси. Ер ости сувларининг табиий ва техноген-одамларнинг
инженерлик ва хўжалик фаолиятлари оқибатида силжиш, ҳарактга келиш, ўзгариш қонуниятлари
билан шуғулланади.
Гидрогеологик тадқиқотлар олиб бориш усуллари. Ер ости сувларининг ётиш,
жойлашиш, ҳаракатланиш ҳолатлари, уни захираларини вужудга келиш, фасллар, кўп йиллар
мобайнида ўзгариб туриш сабабларини ўрганади, янгидан-янги усул ва услублар ишлаб чиқади.
Гидрогеохимия. Ер ости сувларининг химиявий таркибини, улардаги мавжуд газ, органик
бирикмаларни, физик ҳолатини, вужудга келиш қонуниятларини ўрганади.
Гидрогеотермия. Ер ости сувлари ёрдамида иссиқликни тарқалиши (теплоперенос)
жараёнининг ҳусусиятлари ва қонуниятларини ўрганади.
Қлазилма конлари гидрогеологияси. У ёки бу қазилма конлари ҳудудидаги мавжуд ер ости
сувларини, уларнинг фасллар, кўп йиллар мобайнида вужудга келиш сабабларини, истеъмолга
етарли ёки етарли эмаслиги, яроқлиги даражаларини ўрганади ва башоратлайди, чора-тадбирлар
ишлаб чиқади.
Радиогидрогеология. Ер ости сувларининг радиоактив таркибини, улардаги мавжуд
радиоактив элементларнинг тури (уран, родон, радий) миқдорларини, вужудга келиш ўзгариш
қонуниятларини ўрганади, уларни қидириб топиш, халқ хўжалигида қўллаш услубларини ишлаб
чиқиш билан шуғулланади.
Регионал минтақавий гидрогеология. Ер ости сувларининг айрим регионлар бўйича
тарқалиши, вужудга келиши, ўзгариши, ер қобиғи қатламларида жойлашганлиги, тарқалганлиги,
гидрогеологик структураларнинг турлари ва турли ер ости сувларининг ҳосил бўлиш
қонуниятларини ўрганади.
Палегидрогеология. Гидрогеологиянинг бу тармоғи ер ости сувларини ер тарихий
тараққиёти мобайнида вужудга келган ер қобиғи тоғ жинслари қатламлари ҳосил бўлиш даври
ривожланиш тарихи билан боғлаган ҳолда ўрганади, у ёки бу ёшга эга бўлган ер ости сувли
қатламларини ажратади, уларнинг пайдо бўлиш, ўзгариш қонуниятларини аниқлайди.
Гидрогесейсмология1. Ер ости сувларининг таркибини, хосса ва хусусиятларни ер
қимирлаш ҳодисасининг тайёрланиш, вужудга келиш даври билан боғлиқ ҳолда ўзгариши
қонуниятларини ўрганади. Бу тармоқ асосан Ўзбекистонда 1966 йилги Тошкент зилзиласидан
кейин вужудга келди. Ўзбекистонда ва унга ёндош ҳудудларда содир бўлган қатор ер
қимирлашларни башорат қилишга эришилди (Ғ.О.Мавлонов, А.Н.Султонхўжаев ва б.қ.).
1
А.Н. Султонхужаев. Основы гидросейсмогеологии. Ташкент. Изд-во “Citysire”, 2006.
Амалий гидрогеология қуйдаги бўлимлардан ташкил топади:
Мелиоатив гидрогеология. Фаннинг асосий мақсади суғорилаётган ва янги
ўзлпаштирилаётган майдонлардаги мавжуд ер ости сувларининг вужудга келиши, ўзгариш
қонуниятларини, фасллар, узоқ йиллар мобайнидаги режимини, ана шу ерларда ер ости сувлари
таъсирида пайдо бўлаётган ботқоқланиш, шўрланиш ва бошқа қатор техноген жараёнларни,
улардан қутилиш йўлларини, қишлоқ хўжалиги экинларига кўрсатилган салбий таъсирини,
ёғингарчилик кам бўлган йилларда улардан қишлоқ ва халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини
ўрганади. Тоғ иншоатларини (шахта котлованлар бурғу қудуқлари ва х.к) қуриш ва эксплуатация
қилиш гидрогеологик асосларини яратади. Бу фан мамлакатимизда ўзининг 3000 йилдан узоқ
тарихига эга.
Қазилма конлари гидрогеологияси. Конларнинг гидрогеологик шароитини ўрганиш, ер
ости сувларининг фойдали қазилмаларини қазиб олиш ишларига кўрсатадиган таъсирини ва унга
қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда конларни қазиб олиш, саралаш жараёнида керак
бўладиган ер ости сувлари миқдорини аниқлаш, ичиш мақсадлари учун яроқли эканлиги
даражаларини баҳолаш билан шуғулланади.
Ер ости сув конлари гидрогеологияси. Ер ости сувларини айрим геологик, тектоник,
физик-географик шароитига эга бўлган регионлар бўйича йиғилиш, жойлашиш қонуниятларини
ўрганади, ичиш учун зарур бўлган ер ости чучук сув захираларини қидириб топиш, уларнинг
миқдорини аниқлаш, халқ хўжалик сохаларида ишлатиш жараёнида юзага келадиган химик,
физик ва мтқдорий ўзгаришларни ўрганади, баҳолайди ва башоратлайди.
Минерал сувлар гидрогеологияси. Маълум химиявий ва физик таркиби билан шифобахш
хусусиятга эга бўлган ер ости сувларининг пайдо бўлиш, тарқалиш, ўзгариш қонуниятларини ўрганади.
Шифобахш ер ости сувлари захираларини аниқлайди ва улардан халқ хўжалигида фойдаланиш
йўлларини ишлаб чиқади.
Мухандислик гидрогеологияси. Улкан қурилиш иншоатлари: сув омборлари, каналлар, тунеллар,
юқори кучланишли электр линиялар, кўприклар, кўп қаватли иморатлар, радио-телвизион станциялар,
метро ва бошқаларни лойиҳалашиб, қурилиш мақсадига гидрогеологик тадқиқотлар олиб бориш ва бу
иншоатларни қуришни гидрогеологик шароитга қараб асослаб бориш билан шуғулланади.
Гидрогеоэкология. Ер ости сувларининг сифати, тозалигини сақлаш масалалари билан, уни ҳар
хил химик, органик омиллар таъсири остида ўзгаришдан муҳофазалаш йўл-йўриқлари тамойиллари
билан шуғулланади, керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Гидрогеология фани ўзини ўрганадиган объекти билан, амалий масалаларни ҳал этишда, яъни халқ
хўжалик объектларини режалаш, жойлаштириш ва қуришда қўлланадиган усул ва услублари билан
геология тизимига кирувчи фанлардан бири бўлган инженерлик геологияси фани билан жуда яқиндан
муносабатда бўлганлигини ҳисобга олиб биз ўқувчиларни инженерлик геологияси фанининг энг асосий
тармоқлари ва уларнинг вазифалари билан ҳам қисқача таништиришни лозим топдик.
Инженерлик геологияси фани. Бу фан ер қобиғи қатламлари-литосферанинг энг юқориги
одамзот яшайдиган ва фаолият кўрсатадиган қисмини кўрилиш нуқтаи назаридан, яъни у ёки бу иморат
ва иншоат қуриладиган ҳудуднинг инженер-геологик шароитни (геологик, ер усти сатх тузилиши,
мавжуд ер ости сувлари, уларнинг таркиби, хосса ва ҳусусиятлари, тоғ жинсларини таркиби, хосса ва
ҳусусиятлари, геологик ва техноген жараён ва ходисаларини) вужудга келиш, ривожланиш, ўзгариш
қонуниятларини ўрганади, кракли илмий ва амалий хулосалар чиқаради.
Бу фаннинг асосий вазифаси ана шу ер қобиғи қатламларида узоқ геологик даврлар мобайнида юз
берган ва ҳозирги вақтда юз бераётган табиий геологик ва табиий бўлмаган инженер-геологик (техноген)
жараён ва ходисаларни ўрганиш. Бу жараён ва ҳодисаларни бундан кейинги даврларда, яъни шу худудда
у ёки бу иншоат қурилиб битказилгандан, ишга туширилгандан кейин юз берадиган ҳодисаларнинг қай
даражада содир бўлишини олдиндан айтиб беришдан, керакли чора-тадбирлар белгилашдан иборат.
Ҳар қандай иншоат, яъни саноат, кишилар яшайдиган бинолардан тортиб темир йўл, автомабил
трассалари, гидротехник иншоатлар, тўғонлар, ясув омборлари, кўприклар аэродромлар қурилиши керак
бўлган жой олдиндан ўрганилади. Геологик, геоморфолагик тузилиши, гидрогеологик, тектоник
шароити тўғрисида мавжуд маълумотлар тўпланади ва ҳар тамонлама тахлил қилинади. Шундан
кейингина у ёки бу майдонда у ёки бу типдаги иншоат қуриш мумкин деган тахминий кўрсатма
берилади. Сўнгра ана шу тахминан мўлжалланган жойда кенг кўламдаги инженер-геологик текшириш
ишлари бошлаб юборилади. Аввалги тахмин қилинган хулосалар текширилади ва ана шу тахминий
хулосалар текшириш натижалари билан тасдиқланган жойда иморат ва иншоат қуриш мумкин ёки
мумкин эмаслиги тўғрисида ягона хақиқий кўрсатма берилади. Агар қурилиш ишлари бошлаб
юборилса, ана шу ҳудудда доимий (стационар) кузатиш, текшириш ишлари олиб борилаверади. Чунки
ҳар қандай иншоат ҳад кўтарган жойнинг аввалги табиий ҳолати шу иншоат қад кўтариш жараёнида ва
қурилиб бўлгандан кейин у ёки бу даражада ўзгаради. Кўпинча ер ости сув сатхининг кўтарилишиша,
чўкиш ҳодисасининг содир бўлишига ва ривожланишига, тоғ жинс қатламларининг ўпирилишига,
ёрилишига, сурилишига, қулашига ёки сув омборлари қурилаётган бўлса, ер ости бўшлиқлари, жинс
коваклари бўйлабсизиб сингиб кетиши каби ҳодисалар юз бериши мумкин. Тарихда бундай ҳодисалар
бўлганлиги тўғрисида жуда кўп маълумотлар мавжуд. Масалан, Америкадаги хеле-Бар, Испанидаги
Мария-Кристина, Монте-Хаки, Франциядаги сен Гилмеле-Дизер каби йирик тўғонлар ишдан чиққан
ёки бутунлай вайрон бўлиб кетган.
Шундай қилиб, Инженерлик геологияси фанининг ўрганиш объекти ниҳоятда кенг. Текшириш
ишларини олиб боришда геология, тектоника, гидргеология, геофизика, геоморфология, химия, физика
ва математика фанларининг усул ва услубларидан кенг фойдаланади.
Инженерлик геологияси фани ўзининг ечадиган масалаларига ва вазифаларига қараб қуйдаги
тармоқларга бўлинади: регионал инженарлик геологияси, инженерлик геодинамикаси, грунтшунослик,
шаҳарлар инженерлик геологияси, қазилма конлар инженерлик геологияси, лессшунослик, инженерлик
сейсмалогияси, инженерлик геологияси ва б.қ. (М.Ш.Шерматов, 2005).
Регионал инженерлик геологияси. Инженерлик геологисининг бу тармоғи йирик регионларнинг
инженер-геологик шароитини вужудга келиш, ривожланиш ва одамлар фаолияти натижасида ўзгариш
қонуниятларини ўрганади, башорат қилади. Ана шу регионларнинг инженер-геологик шароитининг
ўзгаришига таъсир этувчи табиий геологик ва техноген омилларни аниқлайди, майда масштабдаги (1:100
000 ва бундан кичик) хариталар тузиш услубларини ишлаб чиқади ва яратади. Бу тармоқ ёрдамида
олинган маълумотлар халқ хўжалиги иншоатларини қуриш жойларини олдиндан аниқлашда ва
режлашда катта аҳамиятга эга.
Инженерлик геодинамикаси фани. Ернинг ички қисмида (эндоген) ва унинг устки қисмида
содир бўладиган (экзоген) геологик ва техноген (одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолиятлари
билан боғлиқ бўлган) жараён ва ҳодисаларнинг вужудга келиш, содир бўлиш, ривожланиш ва барҳам
топиш қонуниятларини ҳамда сабабларини ўрганади. Уларни, камайтириш, бартараф этиш ва маълум
вақт мобайнида худуд майдони учун миқдорий башоратлаш йўл-йўриқлари устида илмий изланишлар
олиб боради, чора ва тадбирлар ишлаб чиқади.
Грунтшунослик фани. Ернинг устки қобиғи қатламларида вужудга келувчи ҳамма жараёни ва
ҳодисалар, ана шу қатламларини ташкил этувчи тоғ-жинслари-грунтларга боғлиқ ҳолда содир бўлади,
ривожланади ва ўзгаради. Грунтларнинг таркибини, физик ва механик хосса ва хусусиятларини,
уларнинг ҳолати, вужудга келиш, ўзгариш қонуниятлари ва масалалари билан грунтшунослик фани
шуғулланади.
Шаҳарлар инженерлик геологияси. Шаҳарлар худуди ўзига хос табиий ва техноген омилларнинг
мавжудлиги билан, бу омилларнинг бир-бирига бўлган таъсир даражасининг нихоятда юқорилиги билан
характерлидир. Маълумки, ҳозирги вақтда шаҳарлар аҳолиси тез сурхатлар билан ошиб бормоқда.
Саноат ва аҳоли яшайдиган бинолар, ҳар хил ер усти ва ер ости инженерлик иншоатлари (сув бериш,
газ, канализация тармоқлари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, метрополитен ва б.қ.) барпо этилмоқда.
Бу иншоатларнинг ҳаммаси шаҳар майдонида тарқалган у ёки бу тоғ жинсларининг устида ёки
қатламлари оралиғида қад кўтарилмоқда, жойлаштирилмоқда. Натижада ер ости сувларининг сатхи
кўтарилмоқда, табиий ҳаракат йўналишининг бузилишига, тоғ жинсларининг табиий ҳолати, таркиби,
физик ва механик ҳусусиятларининг ўзгаришига, техноген жараён ва ҳодисаларни (захлаш, чўкиш,
шўрланиш, ювилиш, сурилиш ва х.к.) содир бўлишига сабабчи бўлмоқда. Шунинг учун шаҳарлар
инженерлик-геологиясининг асосий мақсади шаҳар ҳудудида тарқалган тоғ жинсларининг, ер ости
сувларининг табиий ҳолатини ва одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолияти оқибатида ўзгарганлик
даражаларини ва вужудга келиши мумкин бўлган техноген жраёнларнинг тарқалиш ва ўзгариш
қонуниятларини ўрганади, бу жараёнлардан қутилиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқади ва керакли чоратадбирлар белгилардан иборат.
қазилма конлар инженерлик геологияси. Инженерлик геологияси фанининг бу тармоғи
қазилма конлар жойлашган ва қазиб олиш худудининг инженер-геологик шароитини, яъни ана шу
худуднинг
геологик тузилишини, тоғ жинсларини, уларнинг таркиби, хосса ва
ҳусусиятларини,гидрогеологик шароитини, ер сатҳ тузилишини, табиий геологик ва техноген
жараёнларнинг тарқалиш, жойлашиш ҳолатларини ўрганади, қазилма конларини ишлатиш даврида
уларнинг ўзгаришини, янгидан вужудга келиш, ривожланишини башорат қилади, чора-тадбирлар
ишлаб чиқади ва белгилайди.
Қазилма конлар жойлашган ва қазиб олиш ҳудуди баъзан ўзининг инженер-геологик шароитининг
ниҳоятда мураккаблиги билан ажралиб туради. Бу ҳудудларда аксарият туб-қоя тоғ жинслари тарқалган бўлиб,
баъзан сердарз, тектоник узилма ва ёриқларга бой, айрим-айрим қисмларга (блокларга) бўлиб ташланган,
нураш жараёнига учраган, бурмаланган бўлади. Бу эса қулаш, сурилиш, ювилиш каби жараёнларнинг вужудга
келишини тезлаштиради ва кон майдонида қурилиши лозим бўлган иншоатлар (иморатлар, йўл, трассалар,
шахта, штолни ва б.қ.) учун жой танлаш ишларини қийинлаштиради. Шунинг учун бундай ҳолатларда махсус
йирик масштабдаги инженер-геологик текшириш ишлари олиб борилади. Олинган натижалар ҳар тамонлама
таҳлил этилади ва у ёки бу қурилиш иншоатлари учун аниқ жой танланиб, буюртмачиларга топширилади.
Бунда яна асосий эътибор қурилиш майдонининг ер сатҳ тузилишига, ёғадиган ёғининг йил мобайнидаги
миқдорига, турига, улар билан боғлиқ бўлган қор кўчкиси, сув тошқини, ювилиш жараёнларининг вужудга
келиш эҳтимоли, ер ости сувларининг ҳаракат йўналишининг қай даражада ўзгариши мумкинлиги ҳам ҳар
тамонлама баҳоланади.
Лессшунослик. Инженерлик геологияси фанининг бу тармоғи лесс жинсларининг пайдо бўлиши,
тарқалиш, ўзгариш қонуниятларини, табиий ҳолатини, таркибини, физик ва механик хосса ва ҳусусиятларини,
одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолиятлари оқибатида ўзгариш даражаларини ҳамда уларнинг
қатламларида вужудга келган ва келадиган табиий ва техноген жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганади, таҳлил
этади ва башорат қилади.
Республикамизнинг 70% ортиқ майдони лесс ва лессимон жинслари билан банд бўлиб, халқ
хўжалигининг ҳамма иморат ва иншоатларининг 90-95 % дан ортиқ қисми ана шу жинслар устига жойлашган.
Шунинг учун лесс жинсларининг ҳар тамонлама ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Лесс (Loss) - сўзи халқаро термен былиб, уни биринчи маротаба 1823 йили геологияга оид немис
адабиётларида К.Г.Леонард томонидан қўлланган. Лесс бўшоқлиги, серғоваклиги, сув таъсирида ўз оғирлиги
ва қўшимча босим остида жуда тез чўкувчанлиги, ўзига хос таркиби билан тоғ жинсларидан тубдан фарқ
қилади. Уни немислар («Less», французлар «Loss», болгарлар «Locrt», руслар «Лесс», ызбеклар «Соғ тупроқ
(лесс)») номи билан аташади. Агар лесс жинси ўз бўшоқлигини, ғоваклиги ва чўкувчанлик ҳусусиятларини
йўқотган бўлса, «Лессимон» жинси деб аталади.
Инженерлик сейсмологияси. Бу фан инженерлик геологияси ва сейсмалогия фанлари
оралиғида вужудга келган бўлиб, у ёки бу иморат ва иншоатлари қурилган ва қурилиши
керак бўлган ҳудудни инженер-геологик ва инженер-сейсмалогик нуқтаи назаридан ўрганади.
Мукаммал ва микросейсмик районлаштириш асосларини яратади.
«Инженер геологик асослари» деганда иморат ва иншоатлар қурилган ва қурилиши
керак бўлган ҳудудда содир бўлган ер қимирлаш кучининг ўзгаришига ва ошишига таъсир
этувчи омиллар, яъни шу ҳудуднинг геологик тузилиши, тоғ жинслари, уларнинг хосса ва
ҳусусиятлари, ер ости сувлари, ер сатҳ тузилиши, мавжуд геологик ва одамларнинг хўжалик
фаолиятлари оқибатида вужудга келган ва келиши мумкин бўлган жараён ва ҳодисалар, ана
шу омилларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар мажмуаси тушунилади.
Мелиоратив инженерлик геологияси.
Республикамизнинг суғорилаётган ва суғоришга тайёрланаётган майдонларнинг
инженер-геологик шароитини, суғориш тармоқларини қуриш ва ана шу суғориш
тармоқлари орқали сув тарқатиш жараёнида ўзгариш қонуниятлари, ер ости сувлари
сатҳларининг кўтарилиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келган захлаш, ботқоқланиш,
шўрланиш жараён ва ҳодисаларни ўрганади ва башорат қилади, қишлоқ хўжалик экинлари
ҳосилдорлигига бўлган таъсир даражаларини аниқлайди. Керакли чора-тадбирлар ишлаб
чиқади. Бу фан гидрогеология ва инженерлик геологияси оралиғида пайдо бўлган бўлиб,
гидрогеология фанининг «Мелиоратив гидрогеология» тармоғи билан чамбарчас боғланган
ҳолда иш олиб боради.
Инженерлик геоморфологияси. Бун фан инженерлик геологияси фани тармоқларининг энг ёш
тармоқларидан бири бўлиб, ер стаҳ тузилишининг иморат ва иншоатлар қуриш учун қанчалик қулай
ёки ноқулайлиги масалалари билан шуғулланади. Бунда асосий эътибор рельеф элементларига (сатҳ
қиялиги, қуёш нури йўналишига нисбатан тутган ўрнига, яъни кунгай ёки тескайлигига, вақтинча ёки
доимий оқар сувлари йўллари билан кесишганлик даражаларига, сатҳ қайси тоғ жинси устида вужудга
келганлиги ва х.к.) қаратилади. Ер сатҳ тузилиши горизонтал (0-30), меъёрли (3-70), қия (7-170), ўрта қия
(17-270), тик қиялик (270 дан юқори) даражаларига қараб баҳоланади. Натижалар орасида халқ хўжалиги
иморат ва иншоатларни лойиҳалаш, жойлаштириш, режалаш, қуриш, ишлари амалга оширилади.
Инженерлик геологияси. Инженерлик геологияси ернинг геосфера[1] қаватини ташкил қилувчи
табиий муҳит компонентларини (лиосфера, гидросфера, биосфера) одамларнинг инженерлик ва
хўжалик фаолиятлари оқибатида ўзгариш қонуниятларини ва сабабларини ўрганади, таҳлил этади ҳамда
ана шу компонентларнинг табиий ҳолатини сақлаб қолиш мақсадида чора ва тадбирлар ишлаб чиқади
ва белгилайди.
Гидрогеология ва инженерлик геологияси фанларининг ҳамма тармоқлари халқ хўжалиги,
инсоннинг моддий эхтиёжи учун жуда моҳиятлидир.
Назарий гидрогеологиясининг бўлимлари инсон яшайдиган минтақаларда (гумид, арид, чўл,
тропик зоналар) бир ҳил юқори моҳиятга эга.
Лекин амалий гидрогеология бўлимлари ҳар бир минтақада ўзига хос. Масалан, мелиоратив
гидрогеологияси, экологик гидрогеологияси арид зонасида, жумладан, Марказий Осий минтақасида ўта
моҳиятлидир. қазилма бойликлар захиралари гидрогеологияси кончилик, тоғ саноати ривожланган
минтақалардагина аҳамиятга эга.
Гидрогеотермия - ер ости гидросферасининг аномал миқдорда ҳароратга эга
бўлган қисмларида ривожланади ва моҳиятли в.б. Кўриниб турибдики, бу фанларнинг
барча бўлимларининг мазмуни ва моҳияти уларнинг номида мужассамланган.
Гиосфера деганда литосфера ва гидросферанинг юқориги (3-5 км) ва атмосферанинг
пастки (ер сатщидан 10-15 км) қисми ва ана шу сфералардаги хаёт кечирувчи органик
мавжудотлар мажмуоси тушунилади.
XIX асрнинг 80 йилларидан бошлаб гидрогеология ер ости сувлари хақидаги таълимот,
деб тушуна бошлаган. Кўпгина олимлар гидрогеология ер ости гидросфераси хақидаги фан
деб ҳам билган.
Ер ости гидросфераси-гидрогеология фанининг ўрганадиган объекти (П.Ф.Саваренский)
деган фикр ҳам мавжуд. Бу фикрни М.А.Овчининнков, Е.В.Пиннекер, В.А.Всеволожскийлар
ҳам қўллайдилар.
Кўпгина олимлар гидрогеология фанини кенг маънода ер ости гидросфераси хақидаги
таълимот деб қарайдилар.
Гидрогеология фанининг вужудга келиши
ва ривожланиш тарихи
Гидрогеология фанининг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи ўзининг узоқ ўтмишига
бориб тарқалади. Бу фанларнинг вужудга келиши ва ривожланиши биринчидан мамлакатимизда
олиб борилган суғориш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан боғлиқ бўлса, иккинчидан дунё
цивилизацияси, яъни жамиятнинг иқтисодий-маданий тараққиёти даражалари билан, айниқса
Марказий Осий, Хитой, Хиндистон, Сурия, Эрон давлатлари ҳудудларида ер ости сувларидан
фойдаланиш, у ёки бу турдаги иншоатларни қуриш ишларини олиб бориш тарихи билан
чамбарчас боғлиқдир. Маълумки, бундан 3000-5000 йиллар аввал ҳам мамлакатимиз ҳудудидаги
ўша даврларда мавжуд бўлган давлатлар билан Олд Шарқ давлатлари ўртасида муносабатлар
мавжуд бўлган. Суғориш шаҳобчаларини, каналларни, махсус сопол қувурлдар ёрдамида ер ости
сув узатиш қурилмаларини, қалъаларни, ибодатхоналарни қасрларни бунёд этишда ўзаро тажриба
алмашилган. Эрамизгача VI асрларда мамлакатимиз ҳудудида бир қанча йирик шаҳарларнинг
бўлганлиги тўғрисида тарихий маълумотларда кўрсатилган. Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент
шаҳарларининг бунёд этилганлиги ва бунёд этилиш даври уларни сув билан таъминлаш учун олиб
борилган дастлабки ишлар ҳам анна шу замонларга бориб тақалиши бежиз эмас. Бу даврларда
қизилқум, қорақум саҳроларида махсус қурилмага эга бўлган минглаб ер ости суви ҳосил қилиш,
ундан фойдаланиш йўлларини ҳам билишган.
Махсус «Сув йиғиш» қурилмалари ҳамда «Кяризлар» (2.1-расм)
ва
сардобалар (2.2-расм) ва қудуқлар (2.3.а,б-расм) бунёд этишган. VIII-XI асрлар
мамлакатимиз ҳудудида йирик илм-фан даҳоларининг дунёга келиш ва фаолият
кўрсатиш даври бўлди. Булар Муҳаммад Ибн Мусо ал-Хоразмий (780-847), Абу
Райҳон Беруний (973-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037), Аҳмад Фарғоний (IX
аср), Ал-Фаробийлар (873-950) эди. Кяриз маълум қиялик быйлаб (0-50) ернинг
остки қисмида узунлиги бир неча километрга чызилган ер ости сув оқими
системаси (тизими) каннали былиб, проф. А.С.Хасанов ибораси билан
айтадиган былсак, инсонлар томонидан бундан 2600 йиллар аввал «ихтро»
этилган энг мущим гидротехник қурилмалардир. Бу қурилма сувни ер ости
2.4-расм. Абу Райхон Беруний быйлаб узоқ масофаларга ифлослантирмай, буғлатмай, соф, табиий щароратда
етказилишини таъминлаган. Кяриз қурилмалари мамлакатимизни Нурота тоғ
(973.9-1048.12)
ёнбағирларида, Зарафшон дарёсининг юқори оқим щудудларида кўп қурилган
бўлиб, улардан баъзилари ҳозир ҳам мавжуд.
Ал-Беруний артезиан сувларининг табиатини ўша вақтдаёқ тўғри тушунтириб бера олган. Агар ер ости
сувларининг таъминланиш майдони ер юзасидан юқорида, яъни тоғда жойлашган бўлса, улар қудуқнинг тагидан
қайнаб чиқад ива ер юзасига чиқиб оқиб кетади. Агарда таъминланиш майдони пастда жойлашган бўлса, улар ер
юзасигача етиб бормайди деб тушунтирган. Умуман олганда Ал-Беруний чашмаларнинг ҳосил бўлиши, ер ости
сувларининг ер юзасига кўтарилиши (артезиан сувлари) ва қуйилиши сабабларини тўғри тушунтирган. Ер ости
сувларининг кимёвий таркибини шаклланиши масалаларини таҳлил қилган ва бу борада ўз замондошларига
нисбатан нихоятда пешқадам бўлган. Бунга бир мисол. Тоғли жойларда дарё ўзанида йирик тошлар ётқизиқлари
ҳосил бўлади. Бу ерда оқимнинг тезлиги юқори бўлади.
Майдароқ тошлар тоғдан узоқроқда ўрта оқимда ётқизиқлар ҳосил қиладилар. қумлар эса
дарё тинч оқадиган жойларда дарёнинг денгизга яқин жойларда ётқизиқлар ҳосил қилади деб
тушунтирган, бу билан у биринчи бўлиб дарё ётқизиқларидаги тоғ жинсларининг каттакичиклигини сувнинг тезлигига тўғри пропорсионал эканлигини аниқлаган. Бу қонуниятни
проф.Исломов О.И. (Миллий университет), проф. Гордеев Д.И. (Москва Давлат университети) лар
ўз дарсликлари ва ўз ўқув қўлланмаларида «Беруний қонуни» деб атаганлар.
Ал-Берунийдан кейин энг самарали илмий иш олиб борган эронли олим
М.Кароди бўлиб ер ости сувлари тўғрисида ўша даврдан билим натижаларини
ўзининг «Ер ости сувларини қидирув ишлари» асарида умумлаштирган.
Бу асарда қуйидаги масалалар кўрилган.
1.Сувнинг айланма ҳаракати;
2.Босимсиз, босимли (грунт ва артезиан сувлар) ва устки сувлар (верховодка);
3.Мавжуд ўсимликларга қараб ер ости сувларини қидириш;
4.Баъзи қидирув дала ишлари ҳақида;
5.Ичимлик сувларининг сифати ҳақида.
Ҳозирги замон дарсликларида ҳам асосан шу масалалар кўрилади. Афсуски,
Европа халқлари илмий дунёси бу иш билан, фақатгина ХХ асрнинг иккинчи
ярмидагина танишган.
2.1-расм. Кярзнинг схематик
кыриниши. (А.М.Овчинников бўйича)
а-сув йиғувчи қисм;
б-сувни элтувчи қисм; 1-гил жинслари;
2-сувли шағал қатлами; 3-қудуқлар (сув
оқим харакатини кузатиш ролини
бажаради)
2.2-расм. Сардоба қурилмаси ва унинг
кўндаланг кесими (А.С.Хасанов быйича)
1-гумбаз;
2-шамоллатиш
дарчаси;
3атмосфера ёғини оқимининг сардобага оқиб
кириш каналлари; 5-сув йиғиш қудуғи
2.3. а,б.-расм. Инсонлар томонидан қизилқум ва қорақум чўлларида сув учун қурилган
қудуқларни кўриниши (А.С.Хасановдан, 2005)
а-блок; 2-сувни қудуқдан тортиб олиш учун арқон; 3-блокни мустахкамлаш учун ишлатилган ёғоч
тирагич; 4-қудуқ; 5-сувни қудуқдан чиқариб олиш учун қўлланилган, мол терисидан қилинган меш;
6-қудуқдаги ер ости сув.
б-хозирги замонда қурилган қудуқнинг кўриниш схемаси; 1-мотор; 2-ер ости сувини мотор
ёрдамида кўтариб чиқарувчи тасма; 3-сув томчилари оқими; 4-қудуқ; 5-қудуқдан ер ости суви; 6-сув
йиғиладиган қурилма
Булардан, ер ости сувлари вужудга келиши, ҳарактланиши,
таркиби, хосса ва хусусиятлари тўғрисида қимматли маълумотлар
юртдошларимиз Абу Райхон Беруний (2.4-расм), Абу Али ибн Сино
(2.5-расм) ва Эронли олим М.Кароди (1016 йил вафот этган)
асарларида келтирилган.
Ибн Сино ер ости сувларининг қандай тоғ жинсларидан оқиб
чиққанлигига қараб уларнинг кимёвий таркиби шаклланади, деб
таъкидлаган. Минерал сувлар шифобахш сувлар деб тушунтирган ва
бу билан гидрогеохимия фанига асос солган.
2.5-расм. Абу Али ибн Сино
(980-1037)
Умуман, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синолар
Марказий Осиё, жумладан ҳозирги Ўзбекистон худудида яшаб ижод
этган
буюк
олимлар
эди.
5. Гидрогеология фанининг халқ
хўжалигини ривожлантиришдаги аҳамияти
Одамларнинг инженерлик ва хўжалик фаолиятлари оқибатида табиий мухит компонентлари:
ер сатҳининг тузилиши, тоғ жинслари, ер ости сув ва ер усти сувлари, тупроқ ва бу муҳитда яшовчи
органик мавжудотлар (ўсимлик ва хайвонат дунёси) ниҳоятда сезиларли даражада ўзгариб
бормоқда[1].
Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига қарашли
«Ўзбекгидрогеология» бирлашмаси таркибида Мирзачўл (1956), Фарғона (1997), Орололди
(1960), Қарши (1962) гидрогеологик экспедициялари ва станциялар мавжуд. Бу
экспедицияларнинг асосий вазифаси анашу экспедициялар жойлашган ҳудудлардаги мавжуд ер
ости сувларининг вужудга келиш ва ўзгариш режимини, ерларни мелиоратив ва шўрланиш
холатини ўрганиш, ичимлик ва суғориш мақсадида ер ости сув захираларини қидириб топиш
уларни таркиби ва хосса хусусиятларини ўрганишдан иборат.
3.1-расм. Планетамиз ахолисини ошиш даражасини кқрсатгичи. чизма (А+Ш илмий
география жамияти ва миллий география журнали маълумотидан (1988) соддалаштириб олинди*) 1Неолит даври бошларидан эрамизгача бўлган биринчи 1000 йиллик оралиғида; 2-эрамизнинг
бошидан кейинги йиллар мобайнида ахолини ўсиш даражаси.
*Gilbert M.Grosvenor and etc.ENDANGERED EARTH. Cartographic Divisioh of National
Geographic Society, 1988.
У ёки бу кўринишдаги техноген жараёнлар ва ҳодисалар (захлаш, ботқоқланиш, шўрланиш, чўкиш,
сурилиш, қулаш ва х.к.) вужудга келмоқда ва ривожланмоқда.
Маълумки, планетамиз аҳолиси тезлик билан ўсмоқда (3.1-расм). Агар ер юзида яшовчи аҳолининг сони
1800 йилда 1 млрд. киши бўлган бўлса, 1900 йилда 1,65 млрд, 2000 йилда 6 млрд. га яқин кишига етган.
Жумладан, республикамизда 1957 йили 8,7 млн. аҳоли яшаган бўлса, 1997 йилда 23 млн. кишига2, 2002 йилда
эса 25 млн. кишига етган. Шу билан бирга аҳоли зич яшайдиган шаҳарлар сони ҳам ошиб бормоқда. Агарда
республикамизда 1959 йилда 103 шаҳар мавжуд бўлган бўлса, уларнинг сони 1996 йилга келиб 120 тага етган.
М.Янгибоевнинг (1997) маълумотига кўра фақат қашқадарё вилоятидагина шаҳарлар сони бу вақт мобайнида
6 тадан 17 тага, аҳоли сони эса 67 мингдан 483 мингга етган.
Аҳоли сонининг ошиши билан, шаҳарларнинг майдони, иморатларнинг қаватлилиги, турли-туман
инженерлик иншоатлар, уларнинг ишлаш режими ҳам ўзгарган. Суғориш ва бошқа коммуникация
системаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ер ости сувларининг сатҳи йиолдан йилга кўтарилиб
бормоқда. Н.Г.Мавлонов ва И.Б.Петрухинларнинг ёзишича (2000), ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг 50 %
худуди захлаш жараёнига учраган. Бу ерларда ер ости грунт сувларининг сатҳи ер юзасидан 3-5 метр
чуқурликда ётади.
Шайҳонтоҳур ва Акмал Икромов районлари майдонидаги ер ости грунт сувларининг сатҳи
бундан 10 йиллар аввалги ҳолатига нисбатан (20-25 м.) 7-15 метрга кўтарилган. Юнусобод, Собир
Рахимов, Чилонзор районлари ҳудудида ер ости грунт сувларининг сатҳи йилига 0,12-0,45 м га
кўтарилаётганлиги кузатилган (3.2-расм).
Ер ости грунт сувлари сатҳининг кўтарилиши ўз навбатида шаҳар худудида тарқалган лесс ва
лессимон жинсларининг таркибига ва физик-механик ҳусусиятларига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
1968 йилда Тошкент шаҳри худудида ўтказилган инженер-геологик тадқиқот ишлари натижалари
билан 2002 йилда ўтказилган текшириш натижаларини қиёслаганда лесс жинсларининг қатор
ҳусусиятлари (чўкувчанлиги, намлиги, мустаҳкамлиги, зичлиги ва б.қ.) ўзгарган, жумладан, намлиги
ўртача 15-18% дан 20-25 % га, зичлиги 0,15 дан 0,25 г/см3 га ошган.
Халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида сувдан фойдаланиш ниҳоятда ёмон аҳволда. Фақат
қишлоқ хўжалигининг ўзида энг яхши сувнинг 48-50% ишлаётганлиги, бундан 25 % эса йўл-йўлакай
суғориш, сув узатиш системаларининг носозлиги, сувнинг тоғ жинс қатламларига бекорга сингиб
кетиши оқибатида беҳуда сарфланмоқда.
Ана шуларнинг натижасида бугунги кунда «Орол фожиаси» вужудга келди. Агар 1950-60
йилларда Орол денгизининг майдони 68,3 минг км2, ундаги сатҳининг обс.баландлиги 53,0 м бўлган
бўлса, 1966 йилларга келиб Т.Э.Мавлоновнинг маълумотига кўра унинг майдони 2 мартага, сувнинг
ҳажми 3,5 мартага камаяди, сув сатҳининг обс.баландлиги 36,0 метрга пасаяди. Денгизнинг қуриб
қолган қисмининг майдони 34 минг км2 ни ташкил этади. О.Е.Семенов, И.В.Рубанов, Н.М.Багданова
ва бошқа мутахассисларнинг маълумотига кўра Орол денгизининг қуриган майдонидан ҳар йили 7,3
дан 43 млн. тоннагача туз шамол таъсирида учирилиб Орол атроф ҳудудларига ёйилмоқда
(Мавлонов, 1997).
Бу эса ўз навбатида инсонларнинг саломатлигига, қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлигига таъсир этмоқда.
Бугунги кунга келиб республикамизнинг ҳамма суғориладиган майдонларида йирик гидротехник
иншоатлари, сув омборлари бунёд этилган ва бунёд этилмоқда. Фақат Жанубий Ўзбекистоннинг
(қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) сув хўжалиги 32540 км. Узунликка эга бўлган канал
шаҳобчаларидан, умумий сув ҳажми 4,6 млрд. куб м. бўлган 20 та катта-кичик сув омборларидан ва 21587
км узунликдаги коллектор-зовурлардан ташкил топган мураккаб муҳандислик-мелиорация тизимидан
иборат (Абдуллаев ва б.қ., 1997). Баъзан канал ва бошқа иншоатлари, аҳоли яшаш пунктларини бунёд
этиш жараёнида улар жойлашиши лозим бўлган майдонларни гидрогеологик ҳолатларини яхши ўрганмай
ёки керакли чора-тадбирлар кўрилмай амалга оширилиши, қурилиб бўлгандан кейин эса гидрогеологик
назорат ишларини ташкил қилинмай ўз ҳолига ташлаб қўйилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Масалан,
Тожикистон Республикасининг Шарора, Оқули Боло, Оқули Поён қишлоқлари жойлашган ҳудуднинг
чўкувчан лесс жинс қатламлари устидан 1974 йили канал ўтказилган. Лекин каналнинг Шарора қишлоғи
рўпарасидаги қисмида «гидроизоляция» ишлари бажарилмай каналга сув қўйиб юборилган. Кейинги 15
йил мобайнидаги ўзлаштириш каналдан сизиб ўтган сув ҳисобига ер ости грунт сув оқими вужудга келган
ва Шарора қишлоғи жойлашган лесс жинслари ғовакларининг бутунлай сув билан тўйинишига сабабчи
бўлган.
Бутун бир катта лесс массиви «оқувчан» ҳолатга келиб қолган. 1989 йили 23 январда содир бўлган
Хисор ер қимирлаши жараёнида анна шу «оқувчан» ҳолатга келиб қолган лесс жинслари қатламларида
кенглиги 900 метр, қалинлиги 70 м га яқин бўлган сурилиш ҳодисаси юз берган. Натижада уйқуда ётган 70
дан ортиқ хонадон эгаларининг, 760 қорамоллари бўлган ферманинг одамлари билан бирга сурилиш
массаси остида кўмилиб кетишига сабабчи бўлади
Ҳозир Орол денгизи хавзасида 90 дан ортиқ сув омборлари мавжуд бўлиб, улардан Ўзбекистон ҳудудида
-56 та, Тожикистонда-6 та, қирғистонда- 10 та, Туркманистонда-15 та, Жанубий қозоғистонада – 3 та.
Уларнинг умумий ҳажми 1 млн. км3 дан ортиқ (Саидова ва б.қ., 2000). Бу сув омборларининг сувга
тўлатилиши ва сувдан нотўғри фойдаланилиши оқибатида ер ости грунт сувлари сатҳининг кўтарилиши,
ерларнинг шўрланиши, ботқоқланиши, захлаш, сурилиш, чўкиш, эрозия (ювилиш), жарликларнинг вужудга
келиш жараён ва ҳодисалари ниҳоятда кўпайган, бирқанча юзлаб гектар суғориладиган энг яхши ерлар
қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб, бутунлай ишлатиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган. Жумладан,
фақат Чордара сув омборнинг 15 йил мобайнида ишлаши оқибатида 650 га унумли ер бутунлай ишдан
чиққан, ер сатҳидатурли ҳажмдаги катта-кичик кўллар вужудга келган. Шунингдек Чимқўрғон сув омбор
таъсир зонасида 1972 йили захлаш жараёнига учраган ер майдони 163,5 км2 га, 1985 йили эса бу қиймат 251,6
км2 га етган (Саидова ва б.қ., 2000).
Гидрогеология фанининг энг асосий вазифаларидан яна бири ер ости сувлари, тупроқ, тоғ жинслари
қатламларининг ифлосланиши сабабларини ўрганиш ва аниқлаш, ифлосланишдан сақлаш мақсадида
керакли чора ва тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
В.М.Лукъянчиковнинг, А.М.Рябчиков ва А.А.Нельсон-Смит маълумотларига кўра, Дуне бўйича ҳар йили
бекорга сарфланадиган нефть маҳсулотлари миқдори 45-50 млн. тоннани ташкил этади.
Нефть маҳсулотлари билан ер ости сувларининг ифлосланиши Буюк Британияда бошқа ҳамма
ифлослантиришларнинг 39 % ни (Р.Харкер бўйича), АқШда эса бу кўрсаткич хлорид ва нитрат
ифлослантиришларидан кейин учинчи ўрнини эгаллайди (Д.Д.Тодд бўйича).
Н.Ғ.Мавлонов ва И.А.Петрухиналарнинг ёзишича, Тошкент шаҳри худудида ер ости ва ер усти
сувларини, лесс жинслари аэрация зонаси қатламларини ифлослантирувчи компонентлар-нефть
маҳсулотлари, оғир металлар (хром, никель, кобальт ва б.қ.) ва нитратлар эканлиги аниқланган. Уларнинг
кўрсатишича, фақат биргина Навоий ва Фурқат кўчалари кесишган жойида бундан 30-35 йиллар аввал
жойлашган «Авто ёқилғи» шаҳобчаси ўрнида кенглиги 1 км2, қалинлиги 15 метр бўлган лесс жинслари
қатлами ўта ифлосланган (Мавлонов, Петрухина, 2000). Инсоният тарихида бундай мисоллар жуда кўп
учрайди.
Хулоса қилиб шуни аташ керакки, Гидрогеология ва инженерлик геологияси фанлари жуда кўп халқ
хўжалиги масалаларини хал қилишда назарий ва амалий база ҳисобланади. Республика халқ хўжалигининг
ҳамма соҳалари саноат ва фуқоро қурилишлари, гидротехник иншоатлар ва сув омборлари, автомобил ва
темир йўл қурилишлари, кўприклар, аэродромлар, метро трассаларининг заминини у ёки бу тоғ жинслари
ташкил этади. Уларнинг боқийлиги, мустаҳкамлиги ана шу тоғ жинсларининг таркибига, физик-механик
хосса ва ҳусусиятларига, мавжуд табиий геологик ва техноген жараён ва ҳодисаларнинг вужудга келиш,
ривожланиш қонуниятларига ва сабабларига, халқ хўжалиги иморат ва иншоатлари қурилаётган
майдонининг гидрогеологик инженер-геологик шароитига боғлиқ. Шунинг учун гидрогеология тадқиқ
этиш усул ва услубларини яхши билиш, амалийтига тўғри татбиқ этиш, биринчидан, инсонлар учун энг
зарур бўлган тоза, ҳозирги замон стандартларига тўғри келадиган ичимлик суви билан таъминлаш
имконини беради, иккинчидан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва саноати учун зарур бўлган қўшимча ер
ости суви конларини излаб топишни енгиллаштиради, учунчидан халқ хўжалиги иморат ва иншоатларини
тўғри жойлаштиришда ва қуришда катта илмий ва амали аҳамиятига эга.
6. Гидрогеология фанининг бошқа фанлар
билан алоқаси.
Гидрогеология фани ўзининг тарихий тараққиёти давомида, мақсад ва вазифаларини бажариш
жараёнида энг аввало геология йўналишидаги ҳамма фанлар билан, ҳамда физика, математика, статистика,
меҳаника, кимё ва бошқа табиий фанлар билан яқиндан муносабатда бўлиб келган (1.1-расм).
Гидрогеология фани ўз мақсад ва вазифалари билан халқ хўжалик объектларини режалаш,
лойиҳалаш, қуриш ва қуриб бўлинган иморат ва иншоатлардан тўғри фойдаланиш, янги ерларни
ўзлаштириш жараёнида вужудга келган ва вужудга келиши мумкин бўлган геоэкологик масалаларни ечишда
қатнашади. Бу масалаларни ҳал қилиш давомида энг аввало геология, инженерлик геологияси,
геоморфалогия, климаталогия ва бошқа табиий фанлар томонидан бажарилган тадқиқот ишлари
натижаларини ўрганади, таҳлил этади ва керакли ҳулосалар чиқаради. Чунки ер ости сувлари бирор бир
шаҳарни ёки бошқа халқ хўжалиги объектларини бунёд этилиши лозим бўлган жойнинг табиий шароити
(ёғадиган ёғиннинг тури, ойлик кўп йиллик миқдори, ҳаво ҳарорати, шамолнинг ҳаракат йўналиши,
тезлиги, ер усти оқар сувлари ва х.к.), геологик тузилиши (тоғ жинсларининг генезиси, литологик таркиби,
ётиш ҳолати, структуравий ва текстуравий ҳусусиятлари, қалинлиги, ёши ва х.к.), геоморфологик ҳолати
(ер сатҳларининг генезиси, шакли, қиялиги, қайси тоғ жинси ўстида вужудга келганлиги, мустаҳкамлиги ва
х.к.), сейсмик даражаси (ҳудуднинг неча балли зонага жойлашганлиги, тарихий ер қимирлашлар миқдори,
юз берган жойи, кучи, ер қимирлаш кучининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва х.к.) тўғрисидаги тоғ
жинсларининг инженер геологик ҳусусиятлари (гранулометрик таркиби, намлиги, ғоваклиги, зичлиги,
кўпчувчанлиги ва х.к.) маълумотларга эга бўлмай туриб халқ хўжалигининг бирорта объектини қуриш
мақсадида
мукаммал
тадқиқот
ишларини
бошлаш
асло
мумкин
эмас.
Гидрогеологик тадқиқот ишларини ўтказиш жараёнида ер ости сувларининг, ҳамда тоғ
жинсларининг таркибини, сувда эрувчан, кам, ёмон ерувчан тузларнинг миқдорини, турларини,
коррозион ҳусусиятларини аниқлашда, иморат ва иншоатлар жойлаштирилиши керак бўлган
майдоннинг қурилишига лойиқ ёки нолойиқлигини баҳолашда кимё фанининг усул ва
услубларига
мурожат
қилинади
ва
фойдаланилади.
Конларни қидириб топиш ва тоғ саноати учун керакли бўлган иншоатларни режалаш,
жойлаштириш, қуриш жараёнида гидрогеология фани ўз услублари, махсус ишлаб чиқарилган
услубий қўлланмалари билан тоғ ишлари фанига жуда яқиндан ёрдам кўрсатади. Маълумки ер
сатҳидан пастга қараб ҳарорат ўзгариб бориши кузатилади. Бу ўзгариш тоғ жинслари
қатламларининг литологик тузилишига, хосса ва ҳусусиятларига, ер ости сувларининг
мавжудлигига, химиявий таркибига, физик ҳусусиятларига боғлиқ. Шунинг учун чуқур
шахталарни, карерларни ва бошқа тоғ иншоатларининг ер юзасига нисбатан чуқурлигини,
йўналишини белгилашда, бурғу қудуқларни бурғулаш учун керак бўлган техник ускуналарни тўғри
танлаш
ва
аниқлашда
бқоридаги
омилларга
эътибор
берилади.
Геодинамик ва техноген жараён ва ҳодисаларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва содир
бўлиши физика ва механика фанларининг қонунлари асосида юз беради. Шунинг учун амалиётда
ана шу жараён ва ҳодисаларнинг моделларини ишлаб чиқиш, амалий тажрибалар ўтказиш ишлари
физика ва механика фанлари қонуниятларини қўллаш йўли билан амалга оширилади.
Маълумки, ер қимирлаш жараёни, уни ер юзасида намоён бўладиган кучини ўзгариши билан
ер ости сувларининг ер юзасига нисбатан ётган чуқурлиги, ҳамда ер ости сув мавжуд бўлган тоғ
жинсларининг турлари орасида боғлиқлик мавжуд. Чунки ер ости сувларини лесс жинслари
ғовакларида мавжудлиги, тўйинганлик даражаларига қараб, зилзилани кучи баъзан тўсатдан 1-2
баллга ошиб кетиши мумкин. Бу ҳолатни халқ хўжалик объектларини режалаш, жойлаштириш ва
қуриш жараёнида ҳисобга олиниши шарт. Шунинг учун гидрогеология фани ўзининг мазкур
соҳадаги вазифаларини бажаришда сейсмалогия айниқса сейсмалогия фанларининг усул ва
услубидан фойдаланилади.
Тоғ жинсларининг таркиби, физик-механик хосса ва ҳусусиятлари, уларнинг устки қисмида ва
қатламларида содир бўладиган геодинамик ва техноген жараёнлар тўғрисидаги, ҳамда ер ости
сувларининг сатҳи, кўп йиллик ўзгариш режими, кимёвий таркиби, физик ҳусусиятларига ва
инженер-геологик шароитнинг бошқа компонентларига оид ҳамма маълумотлар математикстатистик усулларни, ҳозирги замон компьютер системасини (тизимини) қўллаш йўли билангина
амалга оширилади. Демак, гидрогеология фани ўз вазифаларини бошқа ҳамма фанлар, хатто
биология, зоология, тарих, философия фанлари маълумотларига суянган ҳолатда олиб боради ва
бажаради.
Скачать