Загрузил muslimbek mamanov

Meylimuhamadov SardorbeK 73

реклама
Informatika Kafedrasi
REFARAT
IQTISODIYOTDA AXBOROTKOMMUNIKATSIYA
TEXNOLOGIYALARI VA TIZIMLARI
Bajardi:
Sardorbek
Ахборот тизимларининг тузилмаси ва таснифи
Режа:
1. Ахборот тизимлар тузилмаси
2. Ахборот тизимларининг таснифи
3. Ахборот тизим турлари
4. Ахборот тизимларининг бошқа таснифлари
Ахборот тизимлари тузилмаси
Куйи тизимлар турлари
Ахборот тизими қуйи тизимлар деб ном олган қисмлар тўпламидан
ташкил топган.
Куйи тизим - бирор аломатига қараб бўлинган тизимнинг бир
қисмидир.
Таснифда тузилма белгисига асосан қуйи тизимлар таъминловчи деб
номланади. Шунинг учун ҳамма ахборот тизимларининг тузилмаси
таъминловчи қуйи тизимлар тўпламидан иборат бўлади.
Таъминловчи қуйи тизимларга ахборот, техник, математик, дастурий,
ташкилий ва ҳуқуқий таъминот киради. (3.4 - расм)
3.4-расм. Ахборот тизимининг таъминловчи қуйи тизимлари
Ахборот таъминоти
Ахборот таъминотига бошқарув қарорларини қабул қилиш учун аниқ
ахборотни ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим этиш вазифалари белгиланади.
Ахборот таъминоти - ахборотни таснифлаш ва шартли белгилаш тизими,
ҳужжатларни умумлаштириш (унификациялаш) тизими, ахборот оқимлари
схемаси ҳамда махлумотлар базасини тузиш услубиётларининг тўпламидир.
Ахборотни таснифлаш ва шартли белгилаш тизимини дарсликнинг
2 - бобида кўриб чиқилган.
Хужжатларни умумлаштириш тизимлари давлат, соҳа ва регионлар
даражасида тузилади. Бунинг мақсади турли соҳа кўрсаткичларини бирбирига солиштиришни ташкил этишдан иборатдир.
Ахборот оқимлари схемасида ахборотни ҳаракат йўналишлари, ҳажми,
бирламчи ахборотни ташкил этилган жойи ва уни фойдаланиш натижалари
кўрсатилади. Ахборот оқимлари схемасининг таҳлили асосида бошқарувни
такомиллаштириш тадбирлари ишлаб чиқилади.
Маълумотлар базасини тузиш услубиёти базаларни лойиҳалаш
назарияси асосида яратилади.
Ахборот таъминотини тузиш учун қуйидагиларни билиш керак:
 муассаса бошқарув тизимининг мақсадини, вазифаларини, яққол тушиниш;
 ахборот яратилган жойидан фойдаланилган жойигача бўлган ҳаракат
йўналишлари, ахборот оқимлари схемасининг таҳлили;
 ҳужжатлар алмашуви тизимини такомиллаштириш;
 ахборотни таснифлаш ва шартли белгилаш тизимини мавжудлиги ва ундан
фойдаланиш;
 маълумотлар базасини тузиш услубиётини билиш;
 ахборотлар тўпламини компьютер асосида тузиш.
Техник таъминот
Техник таъминот - ахборот тизими ишлаши учун керак бўлган техник
воситалар тўпламидир.
Техник воситалар тўпламига қуйидагилар киради:
 компъютерлар;
 ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва чиқариш воситалари;
 маълумотларни узатиш ва алоқа воситалари;
 ахборот олишни автоматлашган воситалари ва оргтехника;
 ишлатиш материаллари ва бошқалар.
Математик ва дастурий таъминот
Математик ва дастурий тахминот - ахборот тизимининг мақсадини ва
вазифаларини бажарувчи математик усул, модел, алгоритм ва дастурлар
тўпламидир.
Математик таъминотга қуйидагилар киради:
 бошқарув жараёнини моделлаштириш қурилмалари;
 бошқарувнинг наъмунавий вазифалари;
 математик дастурлаш, математик статистика ва бошқа усуллари.
Дастурий таъминот умумтизим ва махсус дастур маҳсулотлари ҳамда
уларнинг техник ҳужжатларидан ташкил топган.
Умумтизимли дастур таъминотига операцион тизимлар, намунавий
вазифаларни ечиш учун фойдаланиладиган дастурлар киради. Махсус дастур
таъминотига эса ахборот тизими учун алоҳида яратилган дастурлар тўплами
киради.
Техник ҳужжатларга дастурларни яратиш учун тузилган ҳужжатлар:
топшириқни қўйиш, алгоритм тузиш топшириқлари, вазифанинг иқтисодий математик модели, назорат мисоллари киради.
Ташкилий тахминот
Ташкилий таъминот - ахборот тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш
жараёнида ходимлар ва техник воситалар ҳамда ходимлар ўртасидаги ўзаро
муносабатни мувофиқлаштирувчи усуллар ва воситалар тўпламидир.
Ташкилий таъминот қуйидаги вазифаларни бажаради:
 муассаса бошқарув жорий тизимини таҳлил этади ва шу асосда
автоматлаштириш вазифаларини аниқлайди;
 компьютерда бажариш учун вазифани тайёрлаш ҳамда ахборот тизимини
лойиҳалаш
техник
топшириқни
ва
техник-иқтисодий
асослашни
самарадорлигини ҳисоблайди;
 муассаса тузилмаси ва таркиби бўйича бошқарув қарорларини ва бошқарув
тизимини
самарадорлигини
услубиётини тузади.
ошириш
бўйича
вазифаларни
ечиш
Хуқуқий таъминот
Хуқуқий таъминот - ахборот тизимини тузилиши, ишлаши ҳамда ахборотни
олиш, ўзгартириш ва фойдаланиш тартибини мувофиқлаштирувчи ҳуқуқий
қоидалар тўпламидир.
Хуқуқий таъминотни асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлашдир.
Хуқуқий
таъминот
таркибига
давлат
ташкилотларининг
фармонлари, қарорлари ҳамда вазирлик, ташкилот,
қонунлари,
хокимиятларнинг
буйруқлари, меъёрий ва бошқа ҳужжатлар киради.
Ахборот тизимини яратиш учун ҳуқуқий таъминот буюртмачи ва
бажарувчи муносабатлари битилган шартнома асосида таъминланади.
Ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқий таъминоти қуйидагиларни ўз
ичига олади:
 ахборот тизими статуси;
 ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятлари;
 бошқарув жараёнининг ҳуқуқий таъминланиши;
 ахборотни яратиш ва ундан фойдаланиш тартиби.
Ахборот тизимларининг таснифи
Ахборот тизимларини вазифаси тартиблашгани бўйича таснифлаш
Тартиблашган вазифаларда ҳамма элементлари ва улар ўртасидан ўзаро
алоқа маълум бўлади. Тартиблашган вазифаларда элементларини ва улар
ўртасидаги ўзаро алоқаларни аниқлаб бўлмайди. Тасниф кўриниши 3.5-расмда
берилган.
Кисман тартиблашган ёки тартиблашмаган вазифаларни ахборот
тизимлари иккига бўлинади:
 бошқарув ҳисоботларини тузувчи: асосан ахборотни қайта ишлашга
қаратилган(топиш, саралаш, фильтрлаш). Хисоботлардаги маълумотлардан
фойдаланиб, бошқарувга қарор қабул қилади.
3.5-расм. Ахборот тизимларини вазифанинг тартибланиши
бўйича таснифи
 Муқобил қарорларни тузувчи: тизим бир нечта альтернатив қарорларни
таклиф этади. Бошқарувни улардан бирортасини тиклайди.
Муқобил ахборот тизимлари ўз навбатида иккига бўлинади: моделли ва
экспертли.
Моделли ахборот тизимлар фойдаланувчига математик, статистик,
молиявий ва бошқа моделларни таклиф қилади. Фойдаланувчи етишмаётган
ахборотни шу моделлардан олиб, қарор қабул қилиши мумкин. Моделли
ахборот тизимларининг асосий вазифалари қуйидагича:
 наъмунавий математик моделлар муҳитида ишлаш;
 моделлаштириш натижаларини тез ва адекват таҳлил қилиш;
 киритиш параметрларини ва моделнинг чегараларини тезкор тайёрлаш ва
тузатиш;
 моделнинг динамикасини график кўринишда ифодалаш;
 моделдан фойдаланиш қадамларини кўрсатиб туриши.
Экспертли ахборот тизимларида фойдаланувчи билимларни таҳлил
қилиш йўли билан альтернатив қарорларни тузади. Кисман
тартиблашган
ёки тартиблашмаган вазифаларни ахборот тизимлари иккига бўлинади:
 бошқарув ҳисоботларини тузувчи: асосан ахборотни қайта ишлашга
қаратилган(топиш, саралаш, фильтрлаш). Хисоботлардаги маълумотлардан
фойдаланиб, бошқарувга қарор қабул қилади.
 Муқобил қарорларни тузувчи: тизим бир нечта альтернатив қарорларни
таклиф этади. Бошқарувни улардан бирортасини тиклайди.
Муқобил ахборот тизимлари ўз навбатида иккига бўлинади: моделли ва
экспертли.
Моделли ахборот тизимлар фойдаланувчига математик, статистик,
молиявий ва бошқа моделларни таклиф қилади. Фойдаланувчи етишмаётган
ахборотни шу моделлардан олиб, қарор қабул қилиши мумкин.
Моделли ахборот тизимларининг асосий вазифалари қуйидагича:
 нахмунавий математик моделлар муҳитида ишлаш;
 моделлаштириш натижаларини тез ва адекват таҳлил қилиш;
 киритиш параметрларини ва моделнинг чегараларини тезкор тайёрлаш ва
тузатиш;
 моделнинг динамикасини график кўринишда ифодалаш;
 моделдан фойдаланиш қадамларини кўрсатиб туриши.
Экспертли ахборот тизимларида фойдаланувчи билимларни таҳлил
қилиш йўли билан алътернатив қарорларни тузади.
Ахборот тизимларини қуйи тизимларининг вазифалари бўйича
таснифлаш
Ахборот тизими тузилмаси қуйи тўпламидан иборат. Куйи тизимнинг
вазифасидан таснифлашда фойдаланиш мумкин. Амалиётда бу аломат бўйича
қуйидаги ахборот тизимлари мавжуд: ишлаб чиқариш, маркетинг, молиявий,
кадрлар юқорида кўрсатилган ахборот тизимларининг вазифалари 3.3жадвалда келтирилган.
3.3 - жадвал. Ахборот тизимларининг вазифалари.
Маркетинг
тизимлар
Бозор таҳлили ва сотишни башоратлаш
Ишлаб
Молиявий
Кадрлар
чиқариш
тизимлар тизимлари
тизимлари
Ишлар
БуюртмаМеҳнат заҳажмини
лар тўпла- ҳиралари тарежалашмини бош- лабани тахтириш ва
қариш
лил ва башокалендар рерат этиш.
жани тузиш
Сотишни
бошқариш
Ишлаб чиқаришни тезкор назорат
ва бошқариш
Кредит
сиёсатини
бошқариш
Янги маҳсулотни
ишлаб чиқиш бўйича таклифлар
Тахминловчи бюртмасини тузишда иштирок
этиш.
Кадрлар
Молиявий
тайёрлашни
Стратегик ва бошрежа иштаҳлили ва
қарув ҳолатлар таҳлаб чиқарежалаштири
лили
риш.
ш
Нархларни
тахлили ва
ўрнатиш
Тахминловчи бюртмасини тузишда иштирок
этиш.
Молиявий
тахлил ва
башорат
этиш
Бюртмалар Заҳираларни
ҳисоби
бошқариш
Бюджетни
назорат
этиш
Бухгалтерия ҳисоби
ва иш ҳақини ҳисоблаш.
Кадрлар
тўьрисидан
ёзувларни
архивга
киритиш.
Бошқа тизим-лар
(мисол учун
бошлиқ тизими)
Фирма фаолиятини
назорат этиш.
Тезкор муаммоларни
аниқлаш.
Стратегик қарорларни қабул қилиш
жараёнини ташкил
этиш
Ахборот тизим турлари
Ахборот тизим тури, у кимнинг манфаатларига ва қандай бошқариш
даражасига хизмат қилишига боглиқ. Бошқарув даражаси ва ходимларнинг
малакаси бир неча турларга бўлинганлиги сабабли, ахборот тизимлари ҳам
бир неча турларга бўлинади. Бу бўлиниш турлари 3.6-расмда кўрсатилган.
3.6-расм. Ахборот тизим турлари
Канчалик
бошқарув
даражаси
ортса,
шунга
нисбатан
ахборот
тизимларидаги иш ҳажми ҳам ўз навбатида ортиб боради. Лекин, бу ортиш
билан барча ахборот тизимларининг мураккаблик ва онгли имконият
даражалари ҳам ошади. Кўрсатилган ҳар бир бошқарув погоналарида
ахборотга эҳтиёж турли ҳажмда ва турли умумлаштириш даражасида бўлади.
3.6-расмда кўрсатилган шаклнинг биринчи погонасида ахборот
тизимлари жойлашган бўлиб, уларда бажарувчи-ходимлар маълумотларни
тезкор ишлаш билан, менежерлар эса - тезкор бошқарув билан шугулланади.
Шаклнинг стратегик бошқарув юқори погонасида ахборот тизимлари ўз
моҳиятини ўзгартиради ва улар стратегик ахборот тизимларига айланади. Бу
тизимлар юқори даражали менежерларнинг қарор қабул қилиш фаолиятига
кўмаклашади.
Тезкор даражадаги ахборот тизимлари
Тезкор
даражадаги
ахборот
тизимлари
ходим-бажарувчилар
маълумотлар (ҳисоблар, иш ҳақи, кредитлар, хом-ашё ва материаллар оқими)
ни қайта ишлаш йўли билан иш фаолиятини олиб боради. Бу тизимларнинг
вазифаси тезкор бошқарув (фирманинг жорий ҳолатига жавоб бериш)дан
иборат. Вазифани бажариш учун ахборот тизими енгил кириш ва доимий
ҳаракатда бўлиш ҳамда ундан аниқ ахборот олиш имкониятларига эга бўлиши
керак.
Тезкор даражадаги ахборотнинг мақсади, вазифалари ва манбалари
олдиндан аниқланган ва юқори даражада тартиблашган бўлади. Берилган
топшириқнинг бажарилиш кетма-кетлиги асосида бу вазифа дастурланган
бўлади.
Тезкор даражадаги ахборот тизимлари фирма ва ташқи муҳитни
богловчи қисми сифатида хизмат қилади. Агар тизим яхши ишламаса, у ҳолда,
иккита ҳолат кузатилиши мумкин: ташкилот ташқаридан етарли ахборотни
олмаган ёки ахборотни ташқарига чиқармаган ҳисобланади. Бундан ташқари,
бу тизим юқори даражадаги ахборот тизимларига ахборотни етказиб берувчи
вазифасини ҳам бажаради.
Тезкор даражали ахборот тизимлари:
 бухгалтерия;
 банк депозитлари;
 бюртмаларни қайта ишлаш;
 авиачипталарни рўйхатдан ўтказиш;
 иш хақини ҳисоблаш ва бошқалар.
Мутахассис ахборот тизими
Мутахассис
ахборот
тизимлари
маълумотлар
билан
ишлаётган
мутахассисларга ёрдам беради, мухандис ва лойиҳачиларнинг меҳнат
унумдорлигини
оширади.
Бундай
ахборот
тизимларининг
вазифаси
ташкилотга янги маълумотларни қўшиш ва қогоз ҳужжатларини қайта
ишлашда ёрдамлашишдан иборат. Бу синфдаги ахборот тизимларини икки
гуруҳга ажратиш мумкин:
 офисни автоматлаштириш ахборот тизимлари;
 билимларни қайта ишлаш ахборот тизимлари.
Офисни автоматлаштириш ахборот тизимларини ўзининг оддийлиги
ва кўп вазифалилиги учун барча тезкор даражадаги ходимлар фаол ишлатиб
келмоқда. Улардан асосан ўрта малакали мутахассислар: бухгалтер, котиб ва
бошқа ходимлар фойдаланмоқда.
Офисни автоматлаштириш ахборот тизимлари қуйидаги вазифаларни
бажаради:
 матнли процессорлар ёрдамида турли матнлар билан ишлаш;
 юқори сифатли нашр маҳсулотларини ишлаб чиқиш;
 ҳужжатларни архивлаш;
 фаолият бўйича электрон кундалик ва ёзув дафтарчани олиб бориш;
 электрон ва аудиопочта;
 видео ва телеконфренциялар.
Билимларни қайта ишлаш ахборот тизимларида, жумладан, эксперт
тизимларида, мутахассислар янги маҳсулот ишлаб чиқишда керакли
билимларни танлаб олишади. Бу ахборот тизимларининг вазифалари янги
ахборот ва янги билимлар яратишдан иборат.
Ўрта даражадаги менежерлар учун ахборот тизимлари
Ўрта даражадаги менежерлар учун ахборот тизимлари мониторинг
(доимий кузатиш), назорат қилиш, қарор қабул қилиш ва махмурият
вазифаларини бажариш учун фойдаланилади. Бу ахборот тизимларининг
асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
 жорий кўрсаткичларни олдинги кўрсаткичлар билан солиштириш;
 маълум давр учун даврий ҳисоботларни тузиш;
 архив ахборотларига киришни таъминлаш..
Бу даражадаги ахборот тизимлари икки турга бўлинади: бошқарув
тизимлари ва қарор қабул қилишни қўллаб - қувватлаш тизимлари.
Бошқарув ахборот тизимлари кўп бўлмаган аналитик имконияларга
эга. Бу ахборот тизимлари иш фаолиятининг ҳолати бўйича кундалик,
ҳафталик ахборотлар керак бўлган бошқарувчиларга хизмат қилади. Бу
тизимнинг асосий вазифаси фирманинг кундалик ҳолатини кузатиш ва
наъмунавий ҳисоботларини доимий тайёрлашдан иборат. Ушбу тизимдаги
ахборот тезкор босқич ахборот тизимларидан олинади.
Тизимнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
 назорат қилишда тартиблашган ва қисман тартиблашган вазифаларга
асосланган ҳолда қарор қабул қилишга ёрдам бериш учун фойдаланилади;
 тезкор ҳолат бўйича назорат қилиш, ҳисобот тайёрлаш ва қарор қабул
қилишга мўлжалланган;
 мавжуд маълумотларга ва ташкилот ичидаги маълумотлар оқимига таянган;
 аналитик имкониятлар кам бўлган ва тузилмаси шароитга мослаша
олмайдиган.
Карор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимлари натижани
башорат қилиш қийин бўлган қисман тартиблашган вазифаларга хизмат
қилади. Улар кўпгина моделларга эга бўлган кучлироқ аналитик аппаратга эга.
Ахборот бошқарув ва тезкор ахборот тизимларидан олинади. Бу тизимларни
қарор қабул қилиши керак бўлган барча мутахассислар: менежерлар, тахлил
қилувчилар ва бошқалар ишлатиши мумкин.
Тизимнинг хусусиятлари қуйидагича:
 ривожланиши олдидан айтиб бўлмайдиган муаммоларнинг ечимини
таъминлайди;
 моделлаштириш
ва
тахлил
қилиш
мураккаб
воситалари
билан
таъминланган;
 бажариши
керак
бўлган
вазифаларни
қўйилишини
ва
киритиш
қийматларини тезда ўзгартириш имконияти мавжуд;
 шартларни ўзгаришига тез ўзгарувчанлиги ва мосланувчанлиги билан
ажралиб туради;
 фойдаланувчига қаратилган ва мослаштирилган технологияга эга.
Стратегик ахборот тизимлари
Ташкилотнинг тараққиёти ва равнақи унда қабул қилинган стратегияга
боьлиқдир. Сратегия деганда истиқболли, узоқ муддатли вазифаларни ечиш
учун усуллар ва воситалар тўплами тушинилади.
Стратегик ахборот тизимлари тартиблашмаган вазифаларни ечишда
юқори поьона бошқарувчиларига ёрдам беради. Унинг асосий вазифаси ташқи атрофнинг ўзгариши билан фирманинг имкониятини таққослашдир. Бу
тизимлар тўсатдан пайдо бўлган ҳолат бўйича қарор қабул қилишнинг
компьютер ва телекоммуникация муҳитини яратади. Бу тизимлар мукаммал
дастурга эга бўлиб, турли манбалардан хохлаган вақтда ахборот етказиб
бериш имкониятига эга.
Бу ташкилий даражадаги ахборот тизимлари ёрдамчи аҳамиятга эга
бўлиб, менежерга қарор қабул қилиши учун етарли ахборот етказиб бериш
воситаси сифатида хизмат қилади.
Фирмадаги ахборот тизимлари
Исталган фирмада турли вазифадаги бир неча локал (маҳаллий) ахборот
тизимларига эга бўлгани маъқул, улар ўзаро алоқада бўлади ва барча
даражадаги бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлайди. 3.7-расмда шундай
вариантлардан бири кўрсатилган. Локал ахборот тизимлар ўртасида турли
хусусият ва вазифадаги алоқалар ташкил топади. Баъзи локал ахборот
тизимлари фирмада ишловчи катта миқдордаги тизимлар билан боглиқ
бўлиши ва ташқи муҳитга чиқиши мумкин, бошқалари эса фақат битта ёки бир
неча ўхшашлари билан боглиқ бўлиши мумкин. Алоқани ташкил этишга
бўлган
замонавий
ёндошув
бошқа
фирма
ёки
бошқа
корпорация
бўлинмасининг ўхшаш ахборот тизимига чиқишини ўз ичига олган локал ички
фирма компьютер тармоқларини қўллашга асосланган. Бунда минтақавий ва
ялпи тармоқлар заҳираларидан фойдаланилади.
Турли вазифадаги ахборот тизими интеграцияси асосида компьютер
тармоқлари ёрдамида фирмада корпоратив ахборот тизими яратилади. Бундай
ахборот тизими фойдаланувчига умумфирма маьлумотлар базаси билан ҳам
ишлаш имконини беради.
Фирмада ишлаб чиқариладиган маҳсулот қийматини шакллантиришга
таьсир қилувчи тегишли корпоратив ахборот тизими ролини кўриб чиқамиз.
Фирмада
маҳсулот
чиқаришнинг
барча
босқичларини
қўллаб-
қувватловчи ахборот тизимлари таҳлили учун турли даражадаги ахборот
тафсилотларини тақдим этиши мумкин, бунинг натижасида маҳсулот
қийматининг юқори меъёрда ошиши рўй берадиган босқичлари аниқланади.
Мазкур ҳолатда маҳсулот қийматини камайтириш бўйича стратегия
танланиши мумкин. Кўриладиган чоралар натижалари ўз навбатида ахборот
тизимида акс этади. Яна олинган ахборотни таҳлил учун фойдаланиш мумкин
бўлади. Бу ҳол олдига қўйилган мақсадга эришилгунга қадар давом этади.
Ахборот тизими агар фирмани ҳаракатлар занжири деб қараса (бунинг
натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизматлар қийматининг астасекин шаклланиши рўй беради) энг кўп самара бериши мумкин. У ҳолда бу
занжирга уланган турли функционал вазифадаги ахборот тизимлари ёрдамида
фирма даромадларини оширишга йўналтирилган бошқарув қарорларининг
қабул қилиш стратегиясига таъсир этиш мумкин.
3.7-расм. Фирма фаолиятини кўллаб-қувватловчи ахборот тизимлари
намуналари
Ахборот тизимларини бошқа таснифлари
Ахборотлашган даражаси бўйича тасниф
Фирма бошқарув тизимининг ахбарот жараёнларини автоматлашгани
бўйича ахборот тизимлари қуйидаги тизимларга бўлинган: автоматлашмаган,
автоматлашган, автоматлаштирилган (3.8-расм).
Автоматлашмаган ахборот тизимларида ахборотни қайта ишлаш
замонавий техник воситалари ишлатилмайди ва ҳамма амалларни инсон қўлда
бажаради.
Автоматлашган ахборот тизимларида ахборотни қайта ишлаш
амалларини бажаришда инсон иштирок этмайди.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларида инсон ҳам, техник
воситалар ҳам ахборотни қайта ишлаш жараёнида иштирок этиши кўзда
тутилади ва бунда асосий техник восита сифатида компхютер олинади.
Ахборотни ишлатиш хусусияти бўйича таснифи
Ахборотни ишлатиш хусусияти бўйича тасниф 3.8-расмда кўрсатилган.
Ахборотлашган-қидирув тизимлари ахборотни киритиш, тизимлаш,
сақлаш ва фойдаланувчининг бюртмаси асосида махлумотларни чиқариш
учун ишлатилади. Мисол: кутубхона, темир йўл ва авиакассалардаги
автоматлашган-қидирув тизимлар.
3.8-расм. Ахборот тизимларини турли аломатлар бўйича таснифи
Автоматлашган-бажарув тизимларида ахборотни қайта ишлаш
амаллари белгиланган алгоритм асосида амалга оширилади.
Бу системалар икки синфга бўлинади:
 бошқарувчи ахборот тизимлари ахборот ишлаб чиқаради ва шу асосида
фойдаланувчи қарор қабул қилади. Бу тизимларда ҳисоблаш ва катта
ҳажмга эга бўлган махлумотларни қайта ишлаш вазифалари бажарилади. Бу
тизимга мисол тариқасида махсулотни чиқаришни тезкор режалаштириш
тизими, бухгалтер ҳисоби тизимини келтириш мумкин;
 маслаҳатчи ахборот тизимларида олинган ахборот инобатга олиш учун
ишлатилади. Бу тизимлар юқорироқ онгли даражадаги тизим бўлиб,
маълумотларни эмас, балки билимларни қайта ишлайди.
Кўллаш муҳити бўйича тасниф
Ташкилий бошқарув ахборот тизимларидан бошқарув ходимларининг
вазифаларини автоматлаштириш учун фойдаланилади. Бу тизимларнинг
асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: тезкор назорат ва тўьрилаш,
тезкор ва истиқбол режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби, сотишни ва
тахминотни бошқариш ҳамда бошқа иқтисодий ва ташкилий вазифалар.
Технологик жараённи бошқариш ахборот тизимлари ишлаб чиқариш
ходимларининг вазифаларини автоматлаш учун хизмат қилади.
Автоматлаштирилган лойиҳалаш ахборот тизимлари янги техника ва
технологиялар яратиш учун мухандис-лойиҳачи, конструктор, архитектор,
дизайнерлар вазифаларини автоматлаштириш учун фойдаланилади. Бу
тизимларнинг асосий вазифалари қуйидагилардир: мухандислик ҳисоблари,
график
ҳужжатларни
яратиш(чизмалар,
схемалар,
режалар),
лойиҳа
ҳужжатларини тузиш, лойиҳалаш обхектларини моделлаштириш.
Интеграллашган (корпоратив) ахборот тизимларидан фирманинг
тўлиқ
вазифаларини
автоматлаштириш
учун
фойдаланилади.
Бундай
тизимларни яратиш қийин бўлиб, асосий мақсадни кўзлаган ҳолда тизимли
ёндашиш билан амалга оширилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсагасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997.
2. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.
Т.: Шарқ, 1998.
3. Ғуломов С.С. ва бошқалар. Иқтисодий информатика: Олий ўқув
юртларининг иқтисодиёт мутахассисликлари учун дарслик. Т.: Ўзбекистон,
1999.
4. Ғуломов С.С. Экономика ва информатика. Т.: Меҳнат, 1991.
5. Информатика: Учебник. – 3-е перераб. изд. /под ред.проф. Н.В.Макаровой.
– М.: Финанси и статистика, 2000.
6. Рахмонқулова С.И. IBM РС шахсий компьютерида ишлаш. Т.: VIRTEX,
1996.
7. Фигурнов В.Э. IBM РС для полpзователя. Краткий курс. – М.: ИНФРА – М,
1998.
8. В.А.Острейковский Информатика: Учебное пособие для студентов вузов
– М: Вусшая школа, 2000.
Скачать