Uploaded by Jaloladdin Sobirov

1 маъруза Сунъий тафаккур нимани ўрганади

advertisement
1-маъруза. Сунъий тафаккур нимани ўрганади? Билимларни
тасвирлаш моделлари
Фикрлаш жараёни. Инсон онгида юз берувчи фикрлаш жараёни жуда
ҳам мураккабдир. Инсон кўзининг битта ячейкаси 10 мс да 100 номаълумли
500 та чизиқли бўлмаган дифференциал тенгламалар тизимини ечишга эквивалент иш бажаради. Бу ишни GRAY-1 суперкомпьютери бир неча минутда
бажариши мумкин. Агар инсон кўзи 10 млн. ячейкадан иборат эканлигини
хисобга олсак, у ҳолда инсон кўзини 1 сек.да бажарадиган ишини GRAY-1
машинаси 100 йилда бажарган бўлар эди. Маълумки инсон ташқи дунёдан
маълумотларни бешта сезги органлари орқали қабул қилади ва уни таҳлил
учун қисқа муддатли хотирага жойлаштиради. Хотиранинг бошқа қисмида эса
(узоқ муддатли) белгилар ва улар орасидаги боғланиш жойлашган бўлиб, улар
қисқа муддатли хотирада янги қабул қилинган маълумотни тушуниб олиш
учун хизмат қилади. Узоқ муддатли хотирада маълумотларга мурожаат қилиш
жуда қисқа вақтда амалга оширилади. Амалда ихтиёрий маълумот олиниб ва
қайта ишланиш учун 70 мс вақт керак бўлар экан. Бунга мисол сифатида қўлни
иссиқ нарсадан тезда тортиб олиш, йўл хавфи туғилганда шофёрнинг тормоз
босиши ва рулни буриши киради.
Қисқа муддатли хотирадан битта образни узоқ муддатли хотирага ёзиш
тахминан 7 с вақтда амалга ошар экан. Қисқа муддатли хотирадаги барча
маълумотларни узоқ муддатли хотирага кўчириш учун 15-20 минут вақт керак
бўлади. Агар одам қаттиқ мия жароҳатини олса, узоқ муддатли хотира
тикланиши ва жароҳатдан олдинги 15-20 минут ичида қабул қилинган
маълумотлар бутунлай йўқолиши мумкин.
Инсон учун маълумотларни қайта ишлаш тизими
Қабул қилиш
тизими
Маълумотларни
англаш
Узоқ муддатли
хотира
Таъсир
(стимул)
Сезги
органлари
Буфер
зонаси
Буфер
зонаси
Ижро тизими
Қисқа муддатли
хотира
Бўғинлар
Акс-таъсир
Бошқариш тизими
Инсон хотирасида маълумотларни сақлаш. Тафаккурли машиналар
яратувчиларини қизиқтирадиган нарсалардан бири бу узоқ муддатли
хотирадаги маълумотларни жойлашуви. Инсон хотирасида маълумотларни
сақлаш худди Компьютер да берилганларни тўр турида сақлашга ўхшаб
кетади. Берилганлар элементлари тўплам ости, тўплам ва моделларга тегишли
бўлади. Бирорта конкрет модель бир ёки бир нечта тўпламлар, тўплам ости ва
берилганлар элементидан иборат бўлади.
Тўр туридаги берилганлар базасининиг таркиби. Берилганлар
модели инсон хотирасида жуда кўп ва инсон бу моделлардан бир вақтнинг
ўзида фойдалана олмайди. Бироқ инсон онги анча такомиллашган бўлиб,
ундаги белги-образлар чанк деб аталувчи бир бутун сифатида эслаб қолинувчи
ва қайта ишланувчи тўпламларга бирлашади. Чанк фактлар ва улар орасида
боғланишни ўз ичига олади. Айни бир пайтда инсон 4-7 чанкни қайта ишлаши
мумкин. Мисол учун қўйида жумлани бир марта қараб, эслаб қолиб қайтадан
ёзишга харакат қилинглар:
Окрэстао стелмяпли яеслис арние.
Энди худди шу ишни қуйидаги жумла учун қилиб кўринг.
Эксперт тизимлари деярли онгли
Биринчи ҲОЛДА тўғри берилган харфлар 4-7 бўлиши мумкин. Иккинчи
ҲОЛДА хатолик деярли бўлмайди. Чунки биз бу харфларни 4 чанкга бўлдик.
Биринчи ҳолда харфларни 30 та чанкга бўлишга тўғри келди. Бу эса инсон
онги имкониятидан четга чиқади.
Шахматчи ҳам шахмат тахтасига бир қараб олиб, сипоҳларни жойлашувини
эслаб қолиши мумкин. Бу ерда шаҳматчи сипоҳлар жойлашувини эслаб
қолмайди, балки уларнинг комбинацияларини (чанкларни) эслаб қолади.
Бирор предмет соҳасидаги экспертларнинг ноэкспертлардан фарқи
шуки, у бир чанк ичига иложи борича кўпроқ маълумотлар бирлиги ва улар
орасидаги боғланишларни киритишга харакат қилади. Бирор конкрет
соҳанинг ўртача мутахассиси шу соҳадаги бирорта масалани ечиш учун 50000
дан 100000 чанкни хотирлаб қолади. Бунчалик чанкни эслаб қолиш учун 1020 йил керак бўлади.
Сунъий тафаккур дунёси. Сунъий тафаккур (СТ) муаммолари жуда
кенг. Сунъий тафаккур тизимларининг энг биринчиси сифатида Аллен
Ньюэлл томонидан яратилган («Логик-теоретик») «Мантиқ-назариётчи»
тизимини олишимиз мумкин.
Сунъий тафаккурга тааллуқли тармоқлар йил сайин кўпайиб бормоқда.
Булар: билимларни тасвирлаш, муаммоларни ечиш, эксперт тизимлар,
Компьютер билан табиий тилда мулоқот қилиш, ўргатувчи тизимлар,
когнитив моделлаштириш, стратегик ўйинлар, визуал маълумотни қайта
ишлаш ва робототехника. Сунъий тафаккурнинг асосий муаммоси
Компьютерда инсоннинг фикрлаш ва масалаларни ечиш жараёнини ҳосил
қилиш.
Билимларни тасвирлаш. Билимларни тасвирлаш СТ тадқиқотлари
ичида энг муҳим соҳалардан биридир. Билимлар объектлар, ўзаро боғланиш
ва процедуралар шаклига эга бўлади. Адекват билимни ва ундан фойдаланиш
имкониятининг мавжудлиги "онг" ни аниқлайди. Инсон онги белгили маълумотларни қайта ишлашга мослашган бўлиб, сонлар устида амал бажаришда
оддий калькулятордан ҳам ночор ҳолга тушади. Сонларни қайта ишлашга
мослашган компьютер ҳам белгили маълумотларни қайта ишлаши мумкинми,
агар мумкин бўлса, қандай килиб?
Билимларни тасвирлашнинг асосий муаммоси билимларни тасвирлашнинг ягона назариясини яратиш. Бунинг учун эса бизни қуршаб турган
олам қонуниятларини ифодалаш усулларини топиш керак.
Масалаларни ечиш. Масала ечиш - бу бирорта бошланғич нуқтадан
мақсад томон йўл излашни билдиради. Инсон буни дедуктив мантиқий хулоса
(фикрлари), процедур таҳлил, ўхшашлик ва индукция усуллари билан жуда
самарали амалга оширилади. Бундан ташқари одамлар ўз тажрибасига
асосланади. Ҳозирги пайтда компьютерлар юқоридаги усуллардан фақат
дедуктив мантиқий хулоса ва процедурали таҳлил усулидангина фойдалана
олади. Процедурали таҳлил масалалари компьютерда жуда самарали ечилади.
Эксперт тизимлар. Эксперт тизимлар компьютер дастурлари бўлиб,
улар маслаҳатлар беради, таҳлил қилади, синфларга ажратиш ишларини
амалга оширади, маслаҳат беради ва диагноз қўяди. Эксперт тизимлар тор
предмет соҳасидаги масалаларни ечишга мослашган бўлади ва дедуктив
фикрлаш асосида шу соҳа масаласини ечади. Бундай тизимлар
структурлашмаган ва ёмон аниқланган масалаларни ечишда самарали бўлади.
Билимлар структурлашмаганлиги тизим томонидан ишлатиладиган эвристик
қоидалар билан қопланади.
Компьютер билан табиий тилда мулоқот воситалари. Маълумки, хар
бир компьютер ўз тилига эга, лекин бу тилда ифодаланган натижалар оддий
фойдаланувчи учун тушунарсиз бўлиши мумкин. СТ нинг яна бир асосий
масалаларидан бири бу Компьютер билан оддий тилда мулоқот қилиш. Агарда
бир тилдан иккинчи тилга таржима қоидаларини мантиқий ёзишни иложи
бўлса, у ҳолда шундай воситалар яратиш мумкин бўлардики, улар орқали
Компьютер га оддий тилда масала қўйиларди ва ўз навбатида Компьютер ҳам
натижани оддий тилда чиқарган бўлар эди. Ушбу муаммо Компьютер билан
табиий тилда мулоқот соҳасининг асосий муаммосидир. Бу ерда 4 та муҳим
муаммони ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Машина таржимаси;
2. Маълумот излаш – катта маълумотлар базасида керакли маълумотни
топиш.
Ҳозирги пайтда излаш фақат калит сўзлар орқали амалга оширилади.
компьютер маълумотни контекст бўйича ёки ўхшашлик бўйича излаш
имкониятига эга эмас.
3. Ҳужжатлар генерацияси – компьютердаги бирор шаклдаги
ҳужжатларни бошқа тилда унга эквивалент ҳужжатга ўтказишда фойдаланиш.
4. Компьютер билан мулоқот – тайёргарликга эга бўлмаган фойдаланувчи билан компьютер орасидаги диалогни ташкил қилиш.
Ўрганувчи тизимлар. Биз биламизки, яратилган ҳар бир тадбиқий
дастур фойдаланувчи учун зарур бўлган ўрганувчилик қобилиятига эга
бўлиши керак. Олдинги вақтларда дастурчилар бу вазифани бажаришар эди.
Шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши билан дастур тузувчиларнинг роли
кескин ўзгарди. Фойдаланувчига дастурлаш сабоқлари беришга нисбатан
фойдаланувчи олдида турган конкрет масала қийинчиликларини компьютерга
ўргатиш осон бўлиб қолди. Вақт ўтиши билан электрон жадваллар, БББТ ва
матн процессорлари каби дастур маҳсулотлар сунъий тафаккурга эга бўлган
компоненталар билан бойитилади (ўргатувчи воситалар, табиий тилда
мулоқот ва билимларга асосланган тизимлар имкониятларини амалга
оширувчи воситалар билан).
Когнитив моделлаштириш. Когнитив моделлаштириш мақсади инсон
мияси функцияси ва фикрлаш жараёнини назарияси, концепцияси ва
моделини яратишдир. Когнитив моделлаштириш орқали нафақат асаб
касалликларини диагноз қилиш ва даволаш, балки бирор масалани ечишда
инсон онгида рўй берадиган жараёнларни тушуниб олишга имкон беради. Бу
йўналиш натижаларини ҳар хил мақсадда компьютерларни лойиҳалашда
ишлатиш мумкин.
Визуал маълумотларни қайта ишлаш ва робототехника.
Робототехника соҳасидаги изланишлар СТ нинг компьютерларни кўриш
воситалари, айрим мухитда объектлар устида манипуляция қилиш билан
таъминлаш мақсадидаги тадқиқотлари таркибига киради. Бу изланишлар уч
йўналишда олиб борилади.
- қабул қилувчи элементларни ишлаб чиқариш (айниқса қуриш) ва қабул
қилиш тизимидан келган маълумотларни қайта ишлаш;
- манипуляторлар ва уларни бошқарувчи тизимларни яратиш;
- фазода кўчиш ва объектлар устида манипуляция қилиш (фаолиятни
режалаштириш) эвристикаларини аниқлаш.
Ҳозирги даврда яратилган ЭС айримлари улар қўлланиладиган соҳадаги
экспертлардан қолишмайди. Масалан, ДЕС фирмаси компьютерларга харидор
талабини олдиндан айтиб бериш ва фойдаланувчи талабига мувофиқ
компьютер
конфигурациясини
аниқлаш
масалаларида
ЭС
дан
фойдаланишмокда ва ойига фирмага 200000 доллар фойда келтирмокда.
Бошқа ЭС (PROSPECTOR) 100 млн. долларлик молибден захирасини аниклаб
берди, бунгача хеч бир мутахассис (9 тадан) бу айтилган жойда заҳира
борлигини тасаввур ҳам қилмаган эди.
Download