Uploaded by Mirafzal Po'latov

Мустакил иш Мадамин ака

advertisement
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ ФАКУЛЬТЕТИ
ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ КАФЕДРАСИ
Гуруҳ: 102а-20 (БИҚ)
Бажарди: Нўмонов Мадаминжон.
Бажарди: Норқобилов Билолиддин.
Қабул қилди: Алимов Хикмат.
Tашкент 2022 yil.
Mавзу: Ёпма панеллари ва тўшамалар ҳисоблаш ва лойиҳалашю.
1
2
3
4
5
• Ёпма панеллар ҳақида тушунча.
• Ёпма панелларини лойиҳалашга доир кўрсатмалар.
• Ёғоч тўшамалар.
• Xулоса.
• Фойдаланилган адабиётлар.
1.
Ёпма панеллари кўп қатламли қилиб тайёрланади. Қопламаларининг
материалига кўра улар фанерали, пластмасса, металл, асбестоцемент листли,
тўлқинсимон шишапластикли ёпма панелларига бўлинади. Панелларнинг юк
кўтарувчи синчи тахталардан, фанера, металл, шишапластик, асбетоцементдан
тайёрланади. Иситгич қатлами сифатида ёпма панелларида асосан пенопластлар
қўлланилади, айрим ҳолларда эса бошқа турлардаги енгил материаллардан ҳам
фойдаланиш мумкин. Конструкциялар элементларининг бирикмалари асосан
синтетик елимлар воситасида бажарилади. Металл қопламалар учун елимлипайванд, елимлипарчин михли, елимли-винтли бирикмалар қўлланилади. Ёруғлик
ўтказиш қобилиятига кўра ёпма панеллари ёруғлик ўтказмайдиган ва ёруғлик
ўтказувчан турларга бўлинади. Конструкциясига кўра бир, икки ва уч қатламли
бўлиб, ўрта қатлами яхлит ёки қобирғали қилиб бажарилиши мумкин. Сиртининг
шаклига кўра ёпма панеллари текис ёки эгри чизиқли сиртли бўлиши мумкин.
Ёпма панелларининг статик ҳисобида доимий юклар қабул қилинган
ўлчамлар асосида материалларнинг зичлиги бўйича аниқланади, вақтинчалик
юклар эса ҚМҚ 2.01.07-96 бўйича олинади. Дастлабки ҳисобларда юк кўтарувчи
конструкцияларнинг хусусий оғирлиги (1.1) формула бўйича аниқланади. Ёруғлик
ўтказувчан ёпма панелларининг контури бўйича қопламаларга
мустаҳкам бириктирилган бикр қобирғалар қўйилади. Панелларнинг
қопламалари ташқи юкларни қабул қила оладиган, атмосфера ва бошқа
механик таъсирларга етарлича чидамли бўлиши керак. Қоплама листлари
имкони борича чоксиз бўлиши лозим. Панелларнинг ўрта (иситгич) қатлами
енгил бўлиши, сиқилиш ва силжишга етарлича мустаҳкамликка эга,
биологик емирувчилар таъсирига чидамли ва имкони борича ўтга чидамли
(оловбардошлиги етарли даражада) бўлиши керак. Ўрта қатлам қалинлиги
теплотехник ва конструктив ҳисоблар асосида белгиланади ва меъёрий
талабларга жавоб бериши лозим.
Юк кўтарувчи конструкцияларга панеллар ўрнатма деталлар ва
болтлар воситасида маҳкамланади. Ҳарорат-намлик таъсирида улар эркин 59
деформацияланиши керак. Панелларнинг деформацияларини камайтириш
учун уларнинг узунлиги бўйича 1,2-2 м масофада робиталар (боғловчилар)
қўйилади. Металл қопламали панеллар учун қалинлиги 0,5-1 мм ли пўлат
листлар ёки 0,8-1,5 мм ли алюминий қотишмасидан тайёрланган листлар
қўлланилади. Металл листлар ўрта қатламга елимлаб бириктирилади қоплама листларининг чоклари «устма-уст» ёки «учма-уч» қилиб бир ёки ҳар
икки томонидан қоплама тасмалар қўйиш орқали бажарилади.
Асбестоцемент қопламали ёпма панеллари тахталардан тайёрланувчи
қобирғали-синчли ёки яхлит текис ўрта
қатламли ва контур бўйича қўйилувчи асбестоцемент профиллардан
тайёрланган қобирғали кўринишда бажарилиши мумкин.
Асбестоцемент листлар тахталарга шуруплар воситасида,
профилларга эса елим воситасида бириктирилади. Фанера қопламали
панеллар одатда, тахталардан қобирғали-синчли қилиб, минерал
момиқлардан тайёрланувчи иситгич қатламли қилиб тайёрланади. Бундай
панелларнинг бўйлама қобирғаларининг кесими камида 46х114 мм
бўлиб, улар орасидаги масофа 500 мм дан ошиб кетмаслиги керак. Улар
кўндаланг қобирғалар орқали михлар воситасида бир-бири билан
бириктирилади. Панелларнинг остки қопламаси учун қалинлиги 6 мм ва
ундан катта бўлган, устки қопламаси учун эса қалинлиги камида 8 мм
бўлган, сувга чидамлилиги юқори бўлган ФСФ маркали фанера
қўлланилади. Фанера чоклари «учма-уч» шаклда ёки тахта қопламалар
ёрдамида сувга чидамли елимлар воситасида бажарилади. Агрессив
муҳит шароитларида листли шишапластик қопламали ёпма панеллари
қўлланилади. Бундай материалларнинг кенг тарқалгани КАСТ-В маркали
шишатекстолит ҳисобланади. Иситгич сифатида бундай панелларда
қуйма пенопласт, контур бўйича қўйилувчи қобирға сифатида эса
шишатекстолит швеллерлар қўлланилади.
2. Ёпма панелларини лойиҳалашга доир кўрсатмалар.
Ёпма панеллари кўп қатламли қилиб тайёрланади. Қопламаларининг
материалига кўра улар фанерали, пластмасса, металл, асбестоцемент
листли, тўлқинсимон шишапластикли ёпма панелларига бўлинади.
Панелларнинг юк кўтарувчи синчи тахталардан, фанера, металл,
шишапластик, асбетоцементдан тайёрланади.
Иситгич қатлами сифатида ёпма панелларида асосан
пенопластлар қўлланилади, айрим ҳолларда эса бошқа турлардаги енгил
материаллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Конструкциялар элементларининг бирикмалари асосан синтетик
елимлар воситасида бажарилади. Металл қопламалар учун елимлипайванд, елимли-парчин михли, елимли-винтли бирикмалар
қўлланилади.
Ёруғлик ўтказиш қобилиятига кўра ёпма панеллари ёруғлик
ўтказмайдиган ва ёруғлик ўтказувчан турларга бўлинади.
Конструкциясига кўра бир, икки ва уч қатламли бўлиб, ўрта қатлами
яхлит ёки қобирғали қилиб бажарилиши мумкин.
Сиртининг шаклига кўра ёпма панеллари текис ёки эгри чизиқли сиртли
бўлиши мумкин. Ёпма панелларининг статик ҳисобида доимий юклар қабул
қилинган ўлчамлар асосида материалларнинг зичлиги бўйича аниқланади,
вақтинчалик юклар эса ҚМҚ 2.01.07-96 бўйича олинади. Дастлабки
ҳисобларда юк кўтарувчи конструкцияларнинг хусусий оғирлиги (1.1)
формула бўйича аниқланади.
Ёруғлик ўтказувчан ёпма панелларининг контури бўйича
қопламаларга мустаҳкам бириктирилган бикр қобирғалар қўйилади.
Панелларнинг қопламалари ташқи юкларни қабул қила оладиган, атмосфера
ва бошқа механик таъсирларга етарлича чидамли бўлиши керак. Қоплама
листлари имкони борича чоксиз бўлиши лозим. Панелларнинг ўрта (иситгич)
қатлами енгил бўлиши, сиқилиш ва силжишга етарлича мустаҳкамликка эга,
биологик емирувчилар таъсирига чидамли ва имкони борича ўтга чидамли
(оловбардошлиги етарли даражада) бўлиши керак. Ўрта қатлам қалинлиги
теплотехник ва конструктив ҳисоблар асосида белгиланади ва меъёрий
талабларга жавоб бериши лозим.
Юк кўтарувчи конструкцияларга панеллар ўрнатма деталлар ва
болтлар воситасида маҳкамланади. Ҳарорат-намлик таъсирида улар эркин
деформацияланиши керак. Панелларнинг деформацияларини камайтириш
учун уларнинг узунлиги бўйича 1,2-2 м масофада робиталар (боғловчилар)
қўйилади.
Металл қопламали панеллар учун қалинлиги 0,5-1 мм ли пўлат листлар
ёки 0,8-1,5 мм ли алюминий қотишмасидан тайёрланган листлар
қўлланилади. Металл листлар ўрта қатламга елимлаб бириктирилади қоплама листларининг чоклари «устма-уст» ёки «учма-уч» қилиб бир ёки
ҳар икки томонидан қоплама тасмалар қўйиш орқали бажарилади.
Асбестоцемент қопламали ёпма панеллари тахталардан
тайёрланувчи қобирғали-синчли ёки яхлит текис ўрта қатламли ва контур
бўйича қўйилувчи асбестоцемент профиллардан тайёрланган қобирғали
кўринишда бажарилиши мумкин. Асбестоцемент листлар тахталарга
шуруплар воситасида, профилларга эса елим воситасида бириктирилади.
Фанера қопламали панеллар одатда, тахталардан қобирғали-синчли
қилиб, минерал момиқлардан тайёрланувчи иситгич қатламли қилиб
тайёрланади. Бундай панелларнинг бўйлама қобирғаларининг кесими
камида 46х114 мм бўлиб, улар орасидаги масофа 500 мм дан ошиб
кетмаслиги керак. Улар кўндаланг қобирғалар орқали михлар воситасида
бир-бири билан бириктирилади. Панелларнинг остки қопламаси учун
қалинлиги 6 мм ва ундан катта бўлган, устки қопламаси учун эса қалинлиги
камида 8 мм бўлган, сувга чидамлилиги юқори бўлган ФСФ маркали
фанера қўлланилади. Фанера чоклари «учма-уч» шаклда ёки тахта
қопламалар ёрдамида сувга чидамли елимлар воситасида бажарилади.
Агрессив муҳит шароитларида листли шишапластик қопламали ёпма
панеллари қўлланилади.
Бундай материалларнинг кенг тарқалгани КАСТ-В маркали
шишатекстолит ҳисобланади. Иситгич сифатида бундай панелларда
қуйма пенопласт, контур бўйича қўйилувчи қобирға сифатида эса
шишатекстолит швеллерлар қўлланилади.
4.1-расм. Фанерали ёпма панели.
3.Ёғоч тўшамалар
Ёғоч тўшамалар - ёғоч тўсувчи том ёпмаларида юк кўтарувчи
элемент ҳисобланади. Уларни тайёрлашга катта миқдорда ёғоч
сарфланади. Ёғоч тўшамаларни тўғри лойиҳалаш томёпманинг
иқтисодий жиҳатдан
самарадорлигини белгилайди. Тўшамалар, иссиқ том ёпма қатламлари
учун асос бўлиб хизмат қилади. Улар асосий юк кўтарувчи
конструкцияларнинг устиворлигини таъминлашда, тик ва шамол
юкламаларига қаршилик кўрсатади. Тўшаманинг конструкцияси томнинг
ва том ёпма иссиқлик сақлагичларнинг хусусиятларига ҳам боғлиқдир.
Ёғоч тўшамалар асосан ёғочли ва елимфанерли турларга
бўлинади. Ёғоч тўшамалар энг кўп тарқалган ва қўлланиладиган
тўшамалардир. Уларни тайёрлашга иккинчи ва учинчи нав ёғоч
материаллари ишлатилади. Шунинг учун тўшамалар нисбатан арзон
туради. Уларнинг энг асосий камчилиги тайёрлаш учун меҳнат
сарфининг юқорилиги ва юк кўтариш қобилиятининг пастлиги
ҳисобланади. Ёғоч тўшамаларни 3 метргача узунликда ва яхлит ва
панжарасимон кўринишларда тайёрланиши мумкин. Панжарасимон
тўшамаларда ёғоч тахта оралиқлари энг камида 2 см оралиқ билан
қўйилади.
Яхлит тўшамаларни бир қатламли яхлит ва икки қатламли
қилиб тайёрланади. Кесишган тўшамаларнинг биринчи қатлам тахталари
оралиқларини камида 2 см очиқ қолдирилади ва тепасига 45 60 градус
бурчак остида ҳимоя ёғоч қатлами михланади. Бунда биринчи қатлам
тахтаси асосий ишчи қатлам ҳисобланади. Ҳимоя қатламидаги тахтанинг
қалинлиги камида 16 мм ни, эни эса 100 мм ни ташкил қилади.
Ёғоч тўшамалар эгилишга меъёрий ва ҳисобий тарқалган ва
тўпланган юкламалар бўйича ҳисобланади (4.2-расм). Тўшаманинг
хусусий оғирлиги - иссиқлик сақлагич, том элементлари қалинликлари ва
зичликлари орқали аниқланади, ҳамда бу юкламалар тўшама юзаси
бўйича текис тарқалган ҳисобланади.
Қиялиги бурчак остида бўлган қия том ёпмалардаги
тўшамалар q
q cos юкламаларга ҳисобланади. Қор
юкламасининг миқдори, қурилиш районини ҳисобга олган ҳолда
аниқланади. Тўпланган алоҳида юкламалар сифатида, монтаж жараёнида
тўшама устида одам бўлганлиги учун 1кН кабул қилинади. Ҳисобий
юкламаларнинг қийматларини аниқлашда
1,1, иссиқлик сақлагич ва
том учун
1,3 ва қор юкламаси учун g S 0,8 бўлган ҳолда
1,6
қабул қилинади. Кўндаланг кесимни қуйидаги формулалардан
фойдаланиб кўндаланг кесим ўлчамларини аниқлаш мумкин:
bт - талаб қилинган тахтанинг эни.
2-расм. Тўшамаларни ҳисоблаш схемалари: а- текис юклар схемаси; бхудди шундай нуқтага таъсир қилувчи; в- зўриқишлар схемаси; 1биринчи йиўма юкламалар; 2- иккинчи йиўма юкламалар; 3- очиқ тўшама
токчалари; 4- ишчи тўшама тахталари.
АДАБИЁТЛАР
1. Турсунов С., Маҳкамов Й.М., Матгазиев Х.М., Ёғоч конструкцияларни ҳисоблаш ва
лойиҳалаш. ФарПи, 2010, - 160 б.
2. Казакбаева К.К. “Экологик соф қурилиш конструкциялари”. Ўқув қўлланма. Т., “O’qituvchi”,
2005.
3. Razzoqov S.J. Yog’och va plastmassa konstruksiyalari. O’quv qo’llanma. T., Akademiya. 2005.
4. Рўзиев Қ.И., Алимов М.О. Биноларнинг ёғоч ва пластмасса конструкциялари. Т.ТАҚИ, 1994, 120 б.
5. Рўзиев Қ.И., Деревянные и пластмассовые конструкции зданий. Т., «Ўқитувчи», 1987. – 152 с.
6. “Конструкции из дерева и пластмасс.” Под. Ред Г.Г.Карлсена Ю.В.Слицкоухова.М.С/И 1986. –
544 с.
7. Гринь И.М.Строительные конструкции из дерева и синтетических материалов.
Проектирование и расчет. Киев, В/Ш, 1975. – 280 с.
8. Зубарев Г.Н., Лялин И.М.”Конструкции из дерева и пластмасс”. М, В/Ш, 1980.
9. Шишкин В.Е. Примеры расчета конструкций из дерева и пластмасс. М., С/И. 1974. - 224 с
10. Шишкин В.Е. Конструкции из дерева и пластических масс. М., С/И. 1966. – 332 с.
11. Иванов В.Ф. Конструкции из дерева и пластмасс. М-Л, 1966. – 352 с.
12. Иванов А.М. и др. Строительные конструкции с применением пластмасс. М., 1969.
13. Donald E Breyer, P.E., Kelly E Cobeen, Kenneth J Fridley, PH.D. Design of Wood StructuresASD/LRFD 7th Edition. USA 2014.
14. ҚМҚ 2.03.08-98. Ёғоч конструкциялар. Тошкент, 1998, - 79 б.
15. ҚМҚ 2.01.03-96. Сейсмик худудларда қурилиш. Т., 1996.
16. ҚМҚ 2.01.07-96. Юклар ва таъсирлар. Т., 1996.
Download