Загрузил Davronbek Tursunov

15-maruza Polemerlarni qayta ishlash

реклама
Полимерларни қайта ишлаш.
15.1 Полимерларга шакл бериш усуллари.
Полимерлардан халқ хўжалигининг қарийб барча сохалари учун истеьмол
буюмлари
тайёрланади.
Полимерларни
ва
улар
асосида
тайёрланадиган
аралашмаларни қайта ишлаш учун қўлланиладиган аппаратлар илгари кўриб
ўтилган аппаратлардан тузилиши билан фарқ қилади. Чунки юқори молекуляр
бирикмалар жуда ёпишқоқ бўлади. Шунинг учун уларни машиналарда оддий
аралаштириш ўрнига суркаш, эзиш, кукун, талқон қилиш, валлар орасидаги
ингичка тешик
орқали
босиб
чиқариш ёки
махсус
аралаштиргичларда
аралаштириш флералардан ўтказиш кабилардан фойдаланилади. Бу эса каттагина
энергия сарфлашга олиб келади. Бундай машиналарни ҳаракатга келтириш учун
юзлаб ҳатто минглаб кловатли электромоторлардан фойдаланилади.
Масалан, резалли смоладан фенопласт олинади. Бунинг учун пахта газлама,
шиша толаси, қоғоз кабиларга сувсиз смоланинг спиртдаги эритмаси (лак) ёки
эмулцон смола шимдирилади, береза (қайин) шипонидан майдаларидан бир неча
қават қилиб клейланиб фанера тайёрланади. Сўнгра материал қуритилади,
варақлар шаклида кесилади, варақлар бир-бирисининг устига қўйилади ёки
биргаликда ўралади. 150-1700 С ҳароратда ва 70- 150
атмосфера босимда
гидровлик пресловчи аппаратларга сиқилиб пресланади. Бунда варақлар пачкаси
боғлами
пресслаш
аппаратининг плиталари
оралиғига
ёки
пресформага
жойлаштирилади.
Плиталар буғ билан ёки электр токи билан қиздирилади. Пресслашнинг
давомийлиги буюмнинг қалинлигига боғлиқ ҳар бир миллиметр қалинликка 3-4
минут вақт керак бўлади. Шундай йўл билан қуйидагилар олинади: а) пахта
газламадан текстолит олиниб, ундан шовқинсиз подшипниллар, шестерналар,
шикифлар-(узатма
тасмасини
ҳаракатга
келтирувчи
ғилдирак),
қувурлар,
электроизоляция учун плиталар, машинанинг турли кисмлари тайёрланади;
б)шишатекстолит олинади ундан автомабилларнинг кузовлари самалиётларнинг
турли кисимлари моторли кайикларнинг биноси кувирлар ва бошкалар
таёрланади в)(қоғоздан) - гетенакс олинади, у турли хилдаги электротехника
қисимлари таёрлашда, девор ва мебилларни безовчи қоплама пиластиналари ва
бошкаларда фойдаланилади. г) фанера шипонидан – ёғоч қаватли пластикалар
ёки плиталар олинади у деворларни безашда, машина қисмлари, подшипниклар ,
самалёт қисмлари , мебеллар ва бошқаларда ишлатилади. Уларнинг узилишга
мустаҳкамлиги 400 кг\см2 гача булиб пўлат мустахкамлигига яқин булади. Резол
смолалар фаолит олиш учун хам хизмат қилади. Фаолит купгина ишкор ва
кислоталарга хамда органик эритувчиларга ўта чидамли бўлиб, кимёвий ишлаб
чиқаришларда кенг фойдаланилади. Смола асбест билан баъзан графит билан ёки
қум билан махсус аралаштиргичларда аралаштирилиб, аралашма вальцларга
еядиган
(жувалайдиган,
машина)
қайта
ишланади.
Сунгра
шнек-
машиналарда(тузилиши чувалчансимон пресс аппаратига ўхшайдиган аппарат)
қувурлар ёки каландрларда пластик листлар ( варақлар) тайёрланади, ундан
насосларнинг
қисмлари,
ректификация
миноралари,
жумраклар,
аралаштиргичлар ( ва хокозолар) тайерланади. Олинган буюмлар қиздириш
билан қотирилади. Еғоч тайерлашда ва кесишда хосил бўладиган чиқинди,
қипиқлар
эмульцион
смола
билан
аралаштирилиб,
прессланиб
ДСП
(
древеностружечные плиты) олинади, қайсиким улар уйларни пол қилишда, девор
панеллари (йиғма иншоат ёки биноларнинг алохида тайерлаган бир қисми)
потолоклар ва бошқалар олинишда ишлатилади.
Наволак смолалар термореактив бўлмаганлиги учун асосан прессланувчи
материалар олиш учун ишлатилади. Бунда буюм иссиқ холда пресслаш йўли
билан тайерланади.
Прессланувчи материаллар – бу смола,тўлдирувчилар, қотирувчилар, бўёқлар
аралашмаси
бўлиб,
тўлдирувчининг
тузилишига
қараб
улар
толасимон
прессматериаллар ёки пахта туклари, момуқлари, асбест, газлама қийқимлари
кабиларга хамда пресланувчи кукунга ( преспорошок) бўлинади, преспорошоклар
бу смола кукуни ва тўлдирувчи (ёғоч кукуни, каолин, баъзан слюда, графит,
кварц уни кабилар) аралашмаси.
Преспорошок
олиш
учун
новолак
смоласи
дастлаб
одатдаги
майдалагичларда сўнгра шарли майдалагичларда майдаланиб кукун ҳолда
майдаланган тўлдирувчилар билан аралаштирилади. Аралашма бир жинсли
бўлиш учун уни 90-120
0
С да вальц аппарати ёки шнек- машиналар орқали
ўтказилади, (бунда смола суюқланади) ва кукун ҳолга келтириб майдаланади.
Сўнгра ундан пресслаш орқали маълум оғирликларда таблеткалар олинади.
Аралашмада смола 40-50 %, уротропин 5-7% ни ташкил қилади.
Буюмлар гидровлик пресс аппаратида (
-расм) прессланади. Пўлатдан
ясалган хромланган пресслаш апарати икки қисмдан тузилган, матрица (уйма
қолип) қисми 1 унинг бўшлиқ қисми, буюмга шакл бериш учун хизмат қилади ва
пуансондан (бўшлиққа босувчи бўртма) 2 иборат, пуансоннинг пастки юзаси
остки бўшлиқ катталигига аниқ мос келади. Пресформанинг ҳар иккала қисми
пўлат плитага 3 маҳкамланади. Қайсиким плита иссиқ буғ билан ёки электр токи
билан қиздирилади. Преспорошокдан олинган битта ёки бир неча тахминий
қиздирилган
таблеткалар
4
қиздирилган
матрицага
жойлаштирилади
ва
цилиндрга 5 сув юборилиб, босим остида плунжер 6 (узунлиги диаметридан анча
катта поршень) туширилади ва у билан плита ҳам пуансон билан туширилади.
160- 1800 С гача қиздириш таъсирида ва пуансоннинг 200-600 атмосфера
босимида смола суюқланиб
аралашма буюм шаклига киради. Смола резитга
айланганлиги сабабли буюм қотади. Шундан сўнг у итаргич 7 билан матрицадан
чиқарилади. Бир уяли пресформа билан бир қаторда кўп уяли прессформалардан
ҳам фойдалани-лади, уларда бир вақтда 10-20 буюм олинади. Пресслаш вақти
буюм қалинлигининг ҳар бир миллиметрига 20-60 секунд ҳисобида аниқланади.
Буюмнинг узилишга чидамлилиги 300-500 кг /см2 га тенг бўлади. Пресслаш йўли
билан электротехник буюмлари, автомашина ва самолётларнинг турли қисмлари,
уй-рўзғор буюмлари ва ҳоказолар кўплаб тайёрланади.
Термопластик полимерлардан масалан этиленни қайта ишлашни кўриб
ўтайлик. Маълумки полиэтилен юқори частотали токларда ҳам изоляцион
материал сифатида унга тенг келадигани йўқ. У кимёвий реагентларга ҳам ўта
чидамли.
Полиэтилен
осон
қайта
ишланади
бунинг
учун
полиэтиленни
оксидланишдан ҳимоялаш ва ёриқликнинг ултрабинафша нурлари таъсирида
ҳимоялаш
хосиласи
мақсадида
ёки
унга
курум
сталбилизатор
кушиб
кайта
(тургунловчи-бензофеноннинг
ишланади.кайта
ишлаш
бошка
термопласстик полимерлар каби босим остида экструзия усилида шнекмашинада (экструдерда) электир токида киздириш оркали (кувирлар, пленкалар
ва хакозолар) хамда кувючи машиналарда (112-расм) қўйиш усулида амалга
оширилади. Бунинг учун полимер доначалари электир токи ёки мой билан
киздирилувчи цилиндирга 1 солинади, у ерда суюкланади сунгра дархол
плунжер 2 билан сикилиб сопло3 (ичида газ ёки суюклик тезлиги ошадиган
киска конуссимон кувур-канал) оркали 500-200 атм босимда пресформага
чикади, прессформа
иккита плитадан тузилган, улардан бири- 4- қузғалмас,
иккинчиси -5-қузғолувчан булиб, уларнинг хар иккаласи хам сув билан
савутилади хосил булган буюм прессформадан итариб чиқарилади шундан кийин
жараён такрорланади, машинанинг махсулдорлиги жуда катта. Термопластик
полимерларни варақ кўринишда қайта ишлашнинг нисбатдан янги усули бу
вакуумда шакил бериш ва пневматик (сиқилган хаво ёрдамида
ишлайдиган)
шакил бериш хисобланади .Биринчи усулда ( -расм) пластмаса варағи (листи) 1,
қисувчи халқа 2 билан қолип (форма) устига махкамланади. Қолип ёоғочдан ёоки
пластмассадан тайёрланган, ва унда хавони суриб олиш учун тешиги 4бор.
Инфрақизил нур чиқарувчи лампа билан
(атмосфера босимига ) варақлар
қидирилгандан кейин варақ шаклга ёпишиб қолади, сўнгра совитилади. Иккинчи
усулда эса варақ камерадаги ортиқча сиқилган ҳаво босими ҳисобига шаклга
ёпишади. Бундан ташқари пласмассадан қилинган қисмларнинг бирикиши учун
иссиқ газ оқими сваркаси қўлланилади. Қизиган металл юзага полимер кукунини
пуркаб унинг юзасида коррозиядан ҳимояланувчи юпқа полимер қавати ҳосил
қилади.
Шунга ўхшаш усулларда блок усулида олинган полистролдан босим остида
пленкалар, иплар олинади, босим остида қуйиш усули билан радиотехника учун
қисмлар, уй- рўзғор буюмлари олинади. Поливинилхлорид икки хил усулда қайта
ишланади.
а) полимерга 2-3 % турғунловчи (полимернинг секин-аста парчаланишидан
ажралиб чиқувчи водород хлоридини боғлаб олиш учун) – қўрғошин карбонати
ёки калций стеарати қўшилиб, 1700 С да еядиган ускунада ёйилади(жуваланади)
сўнгра уни
каландрда юпқа плёнкага айлантирилади ва бўлаклаб кесилади,
бўлакларни бир нечасини устма-уст қўйилиб қиздириб босиш орқали винипласт
варақлари олинади. Булар коррозияга чидамли материал сифатида кимёвий
аппаратларни электролизёрларни юзасини қоплашда ҳамда қувирлар, насос
қисмлари ва бошқаларни тайёрлашда ишлатилади. Винипластнинг узилишга
мустаҳкамлиги 500-700 кг/см2 га тенг.
б) Айниқса пластикат кенг соҳаларда ишлатилади, уни олиш учун полимерга 4050 % пластификатор, 20 % тўлдирувчи (аморф кремнезем каолин) ва турғунловчи
қўшилиб ёйгичда ёйувчи (аппарат ) ёйилади, каландрдан варақлар олиниб ундан
линолеумлар,
суний
ҳўлланмайдиган
чорм,
плащлар,
оёқ
кийимларининг
тасмалар,
тайёрланади, шнек – машинада босиш
(провадаларнинг)
сумкалар,
тагликлари(подошлар),
клёнкалар
ва
бошқалар
йўли билан электр ўтказгичларнинг
изоляциялари каби қобиқлари, қувурчалар ва ҳоказолар
тайёрланади.
15.2 Каучикни қайта ишлаш.
Тоза каучик буюм тайёрлашга ярамайди. Чунки у узилишга чидамсиз,
элестиклиги кам, юқори ҳароратда ёпишиб қолади, паст ҳароратда эса мурт,
синувчан бўлади. Шунинг учун каучикни турли органик ва ноорганик
маҳсулотлар билан аралаштирилиб сўнгра ундан полифабрикатлар ва тайёр
маҳсулотлар шаклига келтирилади. Шундан кейин вулканланади ва резина
буюмлар олинади. Резина ўзининг ажойиб хоссаларига эга бўлганлигидан халқ
хўжалигининг турли соҳаларда кенг ишлатилади.
Каучикни турли органик ва ноорганик моддалар билан аралаштириш ёйувчи
аппаратларда валцларда ёки ёпиқ резина аралаштиргичларда олиб борилади.
Вальцлар
(-расм)
бу
бир-бирисига
қараб
айланувчи
ичи
бўш
иккита
ғилдираклардан иборат бўлиб, ички бўшлиғида совуқ сув айланиб уни совутиб
туради, ғилдиракларнинг узунлиги 1,5 – 2 м ташки юзаси 0,5 -0,65 м бўлиб
пўлатдан ёки оқ чўяндан ясалган, ғилдираклар орасидаги тирқишни олдинги
ғилдиракни уёқ-буёққа суриш билан 3 дан 10 миллиметргача ўзгартириш
мумкин. Шу тирқишга аввал каучик солинади, ишқаланиш туфайли у қизиб
юмшайди. Сўнгра унга паста-юмшатгич, тезлатгич, активловчилар аралашмаси
қўшилади,
ундан сўнг қурум ва бошқа тўлдирувчилар қўшилади ва охирда
олтингугурт солинади. Аралаштирилгач ҳосил бўлган резина аралашмаси
(массаси 150 кг гача аралаштириш вақти 40 минутгача) варақлар шаклида
кесилади. Ёпиқ резина аралаштиргич аппарати (
расм) катта унумдорликка
эга. Унинг камерасида (бўлмасида) 1 бир-бирисига қараб турли тезликларда
бўртмаси бўлган иккита пўлатдан ясалган ротор (машиналарнинг қобиқлари
ичида жойлашган айланувчи қисми) 2 айланади, роторлар оралиғидаги тирқишга
аралашма суртилади.(аралашма массаси 200 кг гача). Камера юқорисидаги затвор
(очиб ёпувчи механизм, қулф) 3 билан маҳкам ёпилади ва сув билан совутилади.
Аралаштириш 5-10 минут давом этади. Бунда ҳарорат 100-1200 С гача
кўтарилади, вақтидан илгари вулканланмаслиги учун олтингугурт аралаштириш
тугашига 0,5 минут қолганда киритилади. Остки затвор 6 четга сурилиб
аралашма тукиб олинади.
Резина аралашмасидан резина буюмлар тайёрлаш.
Кўпгина резина буюмлар резина аралашмасидан тайёрланган варақлар ёки
букилган узун тилим-тилиш бўлаклардан каландрларда ( -расм) шакл бериш
орқали олинади. У учта бир-бирининг остига жойлаштирилган узунлиги 3
метргача ва диаметри то 1 м. гача бўлган ичи бўшлиқдан иборат чўян валкдан
(ғилдиракдан) иборат аппарат бўлиб, оралиғидаги тирқиш кенглигини тўғрилаб
(кичрайтириб -катталаштириб) туриш мумкин. Валклар ичкарисидан буғ билан
қиздирилиши ёки сув билан совутилиши туфайли керакли ҳароратни сақлаб
туриш
мумкин.
Каландрнинг
валклари
орқали
вальцлардан
тахминий
қиздирилган аралашма ўтказилади ва ҳосил бўлган лента варақлар шаклида
кесилади. Каландрда яна газламаларга резина аралашмаси суртилади, қопланади.
Бундайлар, траспортёр тасмалари, шиналарнинг каркаслари ва бошқаларда
фойдаланилади.
Чувалчангсимон пресс аппаратларда (шприц- машина) ( - расм) шакл бериш
орқали протекторлар- қоплама (шинани ейиладиган устки қавати), шиналар,
камералар, резина қўлқоплар, шиланглар, қувирлар, шнурлар ва бошқалар
тайёрланади.
Қиздирилган аралашма цилиндрдан 2 чиқгач червяк 1 билан сиқилади ва бош қисмининг
3 турли шаклдаги тешиги орқали тайёр буюм шаклида чиқади.
Скачать