Загрузил Adam Smith

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси

реклама
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг
ижроси буйича бюджет ҳисобининг ташкилий -услубий жиҳатлари.
Режа
1.Молия органларида, ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш.
2.Молия органларида, ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида
бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган бухгалтерия ҳужжатлари.
3.Молия органларида бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган
бухгалтерия ҳисобвараклари ва ҳисоб регистрлари
1.
Молия органларида, ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет кодекси" ва "Бухгалтерия
ҳисоби тўғрисида" ги Қонунларига, "Коракалпогистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шахри бюджети ижросининг молия органларида
бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқнома", "Давлат бюджети ғазна ижроси
бухгалтерия ҳисоби бўйича қоидалари" ва бошқа тегишли Қонуний
ҳужжатларга асосан молия органлари (Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги, Карокалпогистон Республикаси молия вазирлиги, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар молия бошқармалари, шаҳар ва туман молия бўлимлари)
бухгалтерия ҳисобини юритади. Молия органларининг бош бухгалтерлари уз
ишларида (фаолиятларида) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини
ижро этиш қоидаларини тартибга солувчи амалдаги меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларга таянадилар.
Молия органларида бухгалтерия ҳисобини юритишдан мақсад давлат
бюджети
ижроси
жараёни
бўйича
бухгалтерия
ахборотларини
шакллантиришдан иборатдир.
Молия
органларида
бухгалтерия
ҳисобининг
вазифалари
қуйидагилардан иборат:
1. Давлат бюджети ижроси жараёни муомалаларини бухгалтерия
ҳужжатларида акс эттириш;
2. Бухгалтерия ҳисобваракларда бюджет маблағлариии ҳолати ва ҳаракатини
акс эттириш;
3. Давлат бюджети ижроси натижаларини аниқлаш;
4. Давлат бюджети ижроси бўйича ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия
ҳисоботларини тузиш ва бошқалар.
Молия органларининг бош бухгалтерлари бухгалтерия ҳисобини ташкил
қилиш, уни юритиш тартиби ва методикаси (услуби) бўйича, қуйи молия
органларида, бюджет маблағлариии олувчиларда ва марказлаштирилган
бухгалтерияларда ҳисобот тузиш масалалари юзасидан кўрсатмалар беради
ва улар устидан назоратни амалга оширади.
Молия органи бухгалтериясининг ҳаражатлар сметалари ва бюджетнинг
ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоб ва ҳисоботни юритилиши устидан назорат
олинадиган даврий ва йиллик ҳисоботларни куриб чиқиш, топшириладиган
ҳисоботларда хатолар аниқланган холларда, жойларда текширишлар ва
кузатишларни олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
Бош бухгалтерга юклатилган вазифаларни (мажбуриятларни) амалга
ошириш учун унга бухгалтерия ҳисоби ва назоратини амалга ошириш учун
зарур бўлган барча ҳужжатлар: бюджетнинг даромадлари ва
ҳаражатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик ёйилмаси ёки ундан
кўчирма,
молиялаштириш
режалари,
буйруқлар,
фармойишлар,
молиялаштириш хажмларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотномабилдиришномалар ва маълумотнома-хабарномалар, бюджетнинг ижро
этилиши билан боғлиқ бўлган бошқа материаллар ва ҳужжатлар уз вақтида
бериб турилиши керак. Бухгалтерия ходимлари ўртасида мажбуриятларни
тақсимлаш бош бухгалтер томонидан (ловозим йўриқномасида) белгиланади
ва молия органи бошлиги томонидан тасдиқланади.
2.
Молия органларида, ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида
бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган бухгалтерия ҳужжатлари
Бюджетнинг ижро этиш бўйича молия органининг бухгалтериясида
ҳисобга олинадиган барча операциялар тегишли ҳужжатлар билан
расмийлаштирилиши керак.
Молия органида бюджетнинг ижро этилиши бўйича бухгалтерия
муомалаларини ёзиб бориш учун асос бўлиб қуйидаги, белгиланган тартибда
расмийлаштирилган ҳужжатлар хизмат қилади:
1) молиялаштириш режаси;
2) 17-сонли шаклдаги молиялаштириш миқдорлари ўзгарганлиги
тўғрисида маълумотнома-билдиришнома;
3) 3-сонли шаклдаги маҳаллий бюджетнинг асосий депозит
ҳисобракамига келиб тушган даромадлар тўғрисида маълумотнома;
4) 5 ва 12-сонли шаклдаги тайинлаш сертификатлари;
5) 11-сонли шаклдаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича билдиришнома;
6) 21-сонли шаклдаги даромадларни қайтариш тўғрисидаги хулоса;
7) бюджет
маблағлариии
таксимловчиларга
маҳаллий
бюджетдан
маблағларни ўтказиш учун тўлов топширикномалари;
8)
бюджет бўйича ҳаражатлар сметасини бажарилиши бўйича даврий ва
йилликҳисобот;
9)274-сон шаклдаги мемориал ордер;
10)бюджетнинг ижро этилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштириш белгиланган тартибда
амалга оширилади. Тузиладиган ҳужжатларнинг матн қисмида ҳам, ракам
қисмида ҳам тузатишлар, ифлос қилишларга йўл қўйилмайди. Ҳужжатларда
хатолар, хатоларни устидан чизик тортиш, сўнг тепасига тўғри матнни ёки
ракамни ёзиш орқали амалга оширилади. Чизик ингичка килиб, унинг
тагидан ракамни ўқиш имкониятини яратган холда тортилади. Тузатилган
хатолар ҳужжатга имзо чекадиган шахсларнинг имзоси билан тасдиқланади.
Бухгалтерияга келиб тушган ҳужжатлар шакли бўйича (барча
реквизитлар ва имзоларнинг мавжудлиги) ва маъноси бўйича
(операцияларнинг Қонунийлиги, арифметик ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги
ва бошқалар) текширилади, сўнгра ҳисобга қабул қилинади. Ҳисобга қабул
қилинган ҳужжатлар умумий мемориал ордер (274-сонли шакл) билан бир
кунлик операцияларнинг барчасига расмийлаштирилади. Мемориал ордерлар
операцияларни бажарилишига қараб, лекин ҳужжат олинган куннинг
кейинги кунидан кечиқмасдан тузилади ва бош бухгалтер томонидан
имзоланади. Мемориал ордерлар ҳисобга олиш регистрларига ёзилишидан
аввал биринчи сонидан бошлаб кетма-кет тартибда, ҳар ой учун алохидаалохида ракамлаб чиқилади.
Молия органларида маҳаллий бюджетларнинг ижроси бўйича
операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги ҳисобга олиш регистрларида
юритилади:
а) 1-ф-сонли шаклдаги "Бош журнал" дафтари;
б) 3-ф-сонли шаклдаги бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет
маблағлари бўйича талаб килиб олинадиган асосий депозит ҳисобвараклари
ва касса ҳаражатлари бўйича дафтари;
в) 4-ф-сонли шаклдаги бошқа бюджетлар билан ҳисоб-китоблар
дафтари;
г) 5-ф-сонли шаклдаги Даромадлар дафтари.
Маҳаллий бюджет ижроси бўйича операцияларнинг бухгалтерия
ҳисобини олиб боришда ҳисоблаш техникасини куллаш Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг АХМ томонидан марказлаштирилган
тартибда ишлаб чиқилган дастурлар асосида амалга оширилади.
Ҳисоб регистрларидаги ёзувлар тартибли, ифлослантирмасдан ва
ўчирилмасдан, устига бегона ёзувларни ёзмасдан ҳамда қаторларни
ташламасдан, қаторлар остида ва устида қўшимча ёзувларсиз киритилиши
керак. Ҳисоб регистрларидаги ёзувлар операция тугаган кундан кейинги
кундан кечиқтирмасдан шарикли ручкада, сиёхда ёзув машиналари ёки
бошқа босма жихозлар (мосламалар) ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир
ойнинг охирги санасида ҳисоб регистрларида бюджетдан маблағ
олувчиларнинг касса ҳаражатлари бюджет маблағ ажратмаларининг бош
таксимловчиларининг ҳисоботлари асосида акс эттирилади.
3.
Молия органларида бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган
бухгалтерия ҳисобвараклари ва ҳисоб регистрлари
Молия органларида бюджет ижроси жараёнини акс эттириш учун
қуйидаги бухгалтерия ҳисобваракалари қўлланилади:
Биринчи
Биринчи Иккинчи
Иккинчи
тартибдаги
тартибдаги
тартибдаги тартибдаги ҳисобвараклар номи
ҳисобваракла ҳисобварак ҳисобварак
р шифри
-лар номи -лар шифри
Республика
бюджети
Пул
010
маблағларининг
депозит
01
маблағҳисобвараги
лари
Маҳаллий
бюджет
011
маблағларининг
депозит
ҳисобвараги
Бюджетдан
ташқари
Пенсия жамғармасининг
018
шахсий
ҳисобвараклардаги
маблағлари
Бюджетдан
маблағ
олувчиларнинг
шахсий
019
ҳисобвараклардаги
бошқа
бюджетдан ташқари маблағлари
020
Бюджет ҳаражатлари
02
Ҳаражатла
р
Бюджетдан ташқари Пенсия
028
жамғармаси маблағлари ҳисобидан
амалга оширилган ҳаражатлар
Бошқа бюджетдан ташқари
029
маблағлари ҳисобидан амалга
оширилган ҳаражатлар
040
Бюджет даромадлари
04
Даромадла
р
041
Аниқланмаган тушумлар
042
043
048
049
05
Берилган
ва олинган
ссудалар
051
052
06
Ҳисобкитоблар
061
062
07
Берилган
ва
олинган
маблағла
р
071
072
09
Натижалар
090
098
099
Вақтинчалик маҳаллий бюджет
даромадига ўтказилган суммалар
Юқори бюджетнинг прогноз
кўрсаткичларини
ошириб
бажаришдан маҳаллий бюджетга
келиб тушган даромадлар
Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси томонидан тушган
маблағлар
Бюджетдан
маблағ
олувчиларнинг
шахсий
ҳисобваракларига тушган бошқа
бюджетдан ташқари маблағлар
Республика
бюджетидан
олинган бюджет ссудалари
Маҳаллий
бюджетлардан
берилган ва олинган бюджет
ссудалари
Республика бюджети билан
ўзаро ҳисоб-китоблар
Маҳаллий бюджетлар билан
ўзаро ҳисоб-китоблар
Республика
бюджетидан
берилган ва олинган маблағлар
Маҳаллий
бюджетлардан
берилган ва олинган маблағлар
Бюджет
ижросининг
иатижалари
Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси маблағлари ижроси
иатижалари
Бошқа бюджетдан ташқари
маблағлар ижроси иатижалари
Муомалалар "Бош журнал"га, аналитик (тахлилий) ҳисоб дафтарларига
мемориал ордерлар ва уларга илова қилинган ҳужжатларга асосида ёзилади.
Ойнинг охирида бухгалтерия ёзувларининг тўғрилиги устидан назорат
қилиш учун тахлилий ҳисоб дафтарида кўрсатилган дебет ва кредит бўйича
айланмалар йигиндилари ва қолдиқлар "Бош журнал" дафтарининг синтетик
ҳисобваракларидаги айланмалар йигиндилари ва қолдиқлар билан
солиштирилади.
Бухгалтерия балансини тузиш учун асос бўлиб, Бош журнал
дафтаридаги (1-ф-сонли шакл) чиқарилган қолдиқ суммалари олинади.
Жорий йил бўйича маҳаллий бюджет ижросининг бухгалтерия ҳисоби
ёзувларида топилган хатолар қуйидаги тартибда тўғриланади:
а) мазкур ҳисобот даврида бухгалтерия баланси тақдим қилингунга
кадар аниқланган,мемориал ордер маълумотларини ўзгартиришни талаб
қилинмайдиган хато нотўғрисуммалар ва матнни устидан, укиб бўладиган
даражада ингичкачизик, тортиш, керак бўлганпайтда чизилганлар устига
тўғри суммаларни ва янги матнни ёзиш орқали тўғриланади. Ҳарбир тузатиш
бош бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади;
б) бухгалтерия балансини тақдим қилингунга қадар, мемориал
ордердаги хатонатижасида топилган хато ёзув, унинг ҳарактерига мувофиқ
қўшимча мемориал ордер тузишорқали ёки "Қизил сторно" усули билан
тузатилади. Баланс тақдим қилингандан сўнгҳисобот даври бухгалтерия
ҳисоби ёзувларидаги топилган хатолар ҳам худди шу тарздатузатилади.
Хатолар "Қизил сторно" усули билан тузатилганда қуйидаги
бухгалтерияёзувлари амалга оширилади: хато ёзув килиб қизил сиёхда
қайтадан ёзилиб, тўғриси эса -кора (кук, сиёх ранг) сиёхда ёзилади. Жами
суммаларни ҳисоблашда қизил сиёхда ёзилгансуммалар кора (кук, сиёх ранг)
сиёхда ёзилган суммалар йигиндисидан айирилади.Хатоларни тузатиш
бўйича қўшимча бухгалтерия ёзувлари, шунингдек "Қизил сторно" усули
билан хато тузатишлар, одатдаги реквизитлар билан бир қаторда мемориал
ордерлар
билан
расмийлаштирилиб, тузатиш киритилган мемориал ордернинг тузилган
санаси ва ракамига асосан тузилганлиги таъкидлаб утилади.
Ҳисобот йили тугаши билан ва якуний баланс тузилишидан олдин
бухгалтерия ҳисоби дафтарларида ҳар бир синтетик ва аналитик (тахлилий)
ҳисобвараклар бўйича айланмалар йигиндиси ҳисобланиб, ушбу
ҳисобвараклар бўйича қолдиқлар чиқарилади.
Янги ҳисобот йилида синтетик ва аналитик ҳисобвараклар бўйича
бухгалтерия регистрларида йилнинг бошига мавжуд бўлган қолдиқлар
якуний баланс ва ўтган йилнинг ҳисоб регистрларидаги ёзувларга тулик мос
келган холда ёзилади.
Молия органларининг Давлат бюджети ижроси бўйича бухгалтерия
баланси қуйидаги булимлардан иборатдир
АКТИВ
Булим
I
II
III
IV
V
Пул маблаглари
Харажатлар
Берилган ссудалар
Хисоблашувлар
Берилган маблаглар
БАЛАНС
ПАССИВ
Булим
I
II
III
IV
V
Даромадлар
Олинган ссудалар
Хисоблашувлар
Олинган маблаглар
Натижалар
БАЛАНС
Скачать