O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI INNOVATSION RIVOJLANISH VAZIRLIGI HUZURIDAGI INNOVATSIYALARNI JORIY QILISH VA TEXNOLOGIYALAR TRANSFERI MILLIY OFISI TIZIMIDAGI ANDIJON TAJRIBA-KO`RGAZMA MAYDONI ANDIJAN EXPERIMENTALEXHIBITION AREA IN THE SYSTEM OF THE NATIONAL OFFICE FOR THE IMPLEMENTATION OF INNOVATION AND TECHNOLOGY TRANSFER UNDER MINISTRY OF INNOVATIVE DEVELOPMENT OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN Andijon viloyati, Marhamat tumani, Bobur massivi, 1700800, Tel:___________ «____» __________2021 й № __________ АЛОҚА ХАТИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сонли қарори балан тасдиқланган “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожланишдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган чора тадбирлар дастури”нинг 30.1-бандида Қишлоқ хўжалиги инновацион полигони учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш белгиланган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 19 июлдаги ПҚ-4399-сон қарорининг 2-иловаси 1.3-суб-компонентига асосан “Бозорда илгари суриш ва технологияларни текширувдан ўтказиш” учун ажратилган 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар доирасида Андижон вилоятидаги “Инновацион полигон” (Андижон тажриба-кўргазма майдони) учун Жахон банкининг 440 минг АҚШ доллари миқдоридаги гранд маблағлари жалб этиш бўйича келишувга эришилган. Мазкур маблағлар хисобидан 2 та ишлаб чиқариш ангарлари қуриш, доривор ўсимликларни қайта ишлашга мўлжалланган 3 турдаги ускуналар хамда 1 та чорвачилик учун ем-гранула ишлаб чиқариш линияси харид қилиш кўзда тутилган. Бу орқали Андижон тажриба-кўргазма майдонида етиштириладиган доривор ўсимликларни қайта ишлаш ҳамда биологик фаол қўшимчалар, фармацевтик махсулотларни ишлаб чиқариш, лабаратория текширувлари йўлга қўйилади. Ҳозирда ишлаб чиқариш учун ангарлар қуриб битказилган, пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш дастгохлари тендер орқали сотиб олинади ва мавжуд хом ашёлар қайта ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Директор: А.Ходжаев