Uploaded by azamat eralov

3 боб Абулғози Боҳодирхон асарлари

advertisement
III БОБ. АБУЛҒОЗИ БАҲОДИРХОН АСАРЛАРИДА МИНТАҚAДА
КЕЧГАН ТАРИХИЙ, ЭТНИК ЖАРАЁНЛАР ВА ХЎЖАЛИК
ҲАЁТИНИНГ АКС ЭТТИРИЛИШИ
3.1. Абулғози асарларида Хива хонлигининг қўшни давлатлар
билан алоқалари(сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатлари)нинг
ёритилиши
“Шажарайи турк” Хива хонлигининг қўшни халқлар ва давлатлар
билан, жумладан Бухоро хонлиги, Эрон Сафавийлари давлати ва қатор қўшни
қабилалар: туркманлар, қозоқлар ҳамда қалмоқлар билан ўзаро ижтимоийиқтисодий, сиёсий, ҳарбий муносабатлари, дипломатик, ва этномаданий
алоқаларини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Асарда Хива хонлиги ва
Бухоро амирлиги ўртасидаги ўзаро муносабатлар анча кенг ёритилган.
Жумладан Хива – Бухоро ва Бухоро – Хива урушларига анча кенг ўрин
берилган.
Хива хонлиги билан Бухоро хонлиги ўртасидаги ўзаро урушларнинг
асосий сабаби сифатида Бухоро хонлигининг Хива хонлиги устидан ўз
ҳукмронлигини ўрнатишга уриниши кўрсатилади. Мисол учун, Бухоро хони
Убайдуллохоннинг Хива хонлигига қарши юриш қилишдан кўзлаган асосий
мақсади ҳақида у қуйдагиларни қайд қилади “Убайдхон тақи Урганчнинг
бузулғанин эшитти. Агар борсам ярми Амнакхоннинг ўғлонларини-ки бўлса,
ярми меники бўлур теди…1. Асарда кўратилишича Убайдуллохон бу урушни
ҳокимият учун ўзаро курашрлар даврда Бухорога юборилган Элбарсхоннинг
набираси Умарғозининг илтмосига кўра уюштирган
2
ва Элбарсхон
авлодларини бир қисмини қатл қилдириб қолганаларини қувғинга маҳкум
қилган3 Амнакхоннинг авлодлари Аванешхон, Ақтойхон ва Колхонга қарши
қаратилган эди4.
1
Абулғозий. Шажарайи турк. – Б.133.
Ўша жойда. – Б.132.
Ўша жойда. – Б.133.
4
Ўша жойда. – Б.132.
2
3
1
Убайдуллахоннинг Хива қилган юриши тафсилотлари “Шажарайи
турк”да анча батафсил ёритилади. Муаллифнинг гувоҳлик беришича бу
урушда Убайдуллахон ташқари Тошкентдан Бароқхон, Самарқанддан
Жуванмардхон ва Ҳисордан Ҳамза Махдий султоннинг набиралари ҳам
қатнашганлар. “Тақи барча Абулхайрхоннинг ўғлонлари отланмоқға иттифоқ
қилиб Тошкенддин Бароқхон, Самарқанддин Жуванмардхон, Ҳисордин Ҳамза
Маҳдий султоннинг набиралари, Бухородин Убайдхон барчаси отландилар-да
Урганч келдилар…5.
Уруш тафсилотларини қайд этаркан, жумладан ёзадики,” Убайдхон
Урганч келди. Аванишхоннинг кейинидин киши юборди. Вазирнинг шимол
тарафинда Баёт қири теганда Аванишхоннинг кейинидин етди. Барчасин
тушурди. Аванишхонни Умар ғози султонға берди. Қонлинг теб Умар ғози
султон Аванишхонни ўлтурди. Ақатойхонни Убайдхон сақлади. Қолхонни
Ҳамза Махдийнинг набиралари Ҳисор тўралари сақлади. Урганчни Убайдхон
Абдулазизхон отлиғ ўғлина берди. Ул Урганчда туриб қолди. Сарт ва туркман
барча раъиятнинг товуқининг оёқин синдурмай ерли еридин тебратмади.
Ўзбекнинг уруқларин санади. Тақи тўрт бўлди. Бир бўлагини Убайдхон,
бирини Ҳисор тўралари, бирини Самарқанд тўралари ва бирини Тошкенд
тўралари олди…”6
Убайдулахоннинг Хива хонлиги устига иккинчи бор лашкар тортиб
боришининг сабаби эса Абулғозий томонидан қуйдагича изоҳланади: “Ўз
навкарлари икки минг киши; уч минг киши бирлан... Хевақ келдилар.
Хевақда бир доруға бор эрди. Беш-ўн кишиси бирлан ани тутуб ўлтурдилар.
Ҳазорасбнинг доруғаси қочти. Бу воқеотни эшиткандин сўнг Абдулазизхон
султон Урганчни ташлаб отаси қатиға қочти. Убайдуллахон бу ишга қаттиқ
номус қилиб чирик чақиртиб Урганч устига юруб Тева бўйниға келди” 7. Бу
урушда Аванешхоннинг ўғли Динмуҳаммадхон 8 аъёнларнинг норозилги ва
5
Ўша жойда. – Б.133.
Ўша жойда.
Ўша жойда. – Б.134.
8
Ўша жойда. – Б.129.
6
7
2
иккиланшларини усталик билан баратраф қилиб Убайдуллохонннг 40 минг
кишилик қўшнини уч минг кишилик қўшн билан тор-мор келтиради 9 .
Убайдуллохон сулҳ тузишга мажбур бўлади ва Хива хонлгига қарши биринчи
уруши чоғида гаровга олган аслзодалар ва оддий аҳолини Динмуҳаммадхонга
қайтариб беради
10
. Бу жараён бевосита Хожимхон томонидан амалга
оширилади.11
Бу воқеадан сўнг узоқ йиллар Хива Бухоро муносабатларида ҳукм
сурган осойишталик Бухоро хони Абдуллахон даврига келиб бузилади.
Абдуллахон томонидан Хива хонлигига қилинган дастлабки юришга нима
сабаб бўлгани кўсатилмаган. Бу юришни Абдуллахон томонидан амалга
ошрилган марказлашган давлат тузиш сиёсатининг тақазо қилган дейш
мумкин. Абулғозининг хабар беришича бу юриш Хожимхон тахтга
ўтиргандан бир неча йил кейин, Ҳожимхон Хуросондалгида содир бўлади 12.
Бироқ, унинг укалари Пўлад Султон ва Темур Султонларнинг усталик билан
кўрган тадбирлари сабабли Абдуллахон Бухорога қайтиб кетади.
Абулғозий Баҳодурхон Бухоро хони Абдуллахоннинг Хоразмга қилган
иккинчи юришининг сабаблари ва жараёнини қуйидагича баён қилган:
“Абдуллахоннинг иккинчи келганининг зикри. Бу келмакликина уч
нимарса сабаб бўлди:
Бириси ул ким Абдуллахоннинг овозасини эшитиб рум подшоҳи 13
Паёла подшоҳ (пошшо) теганни элчи қилиб юборди. Мен бу тарафдин
бўлайин, Абдуллахон ул тарафдин бўлсун. Тақи Шайх ўғлини ўрта ердин
кўтарали, теб. Абдуллахон Паёла шоҳни яхши сийлаб қайтарди. Келганда
Ҳиндустон йўли бирлан уч йилда келиб эрди. Паёла подшоҳ айтур, мундин
Урганч борайин, андин туркман бориб, кемага ўлтуруб, Ширвон борсам,
Истанбул бу йўлдин тўрт ойлик ер турур теб, Урганч келди. Ҳожи
Муҳаммадхоннинг ўғли Муҳаммад Иброҳим султон барча молини олди.
Батафсил қаранг: Ўша жойда. – Б.135-136.
Ўша жойда. – Б.136.
11
Ўша жойда.
12
Ўша жойда. – Б.150.
13
Салим II ибн Сулаймон I974-982/1566-1574 ҳукмронлигининг охирги йиллари ёки унинг вориси
Мурод III 982-1003/1574-1595 султонлигининг бошларида келган элчи бўлиши мумкин – С.Х.
3
9
10
Румға етгудек харж берди. Тақи Манқишлоқға юбориб Ширвон кемасина
солиб юборди. Абдуллахон муни эшитиб ёмон оғриди. Тақи (149 а) ул вақтда
Ширвон румли қўлинда. Мовароуннаҳрнинг ҳожилари ва савдогари
қизилбош юзини кўрмагали теб Урганч усти бирлан Манқишлоқ бориб
кемага ўлтуруб Ширвон боратурған.
Абдуллахон Урганчга келмасдин бир йил бурун, Ҳожи Қўтас теган кўп
ҳожиларға ва карвонға бош бўлуб Хевақ келди. Пўлод султоннинг улуғ ўғли
Боба султон барча молларини олди. Тақи пиёда Бухороға қувалаб қўяберди.
Ҳожи Қўтас Абдуллахон отланғанда бориб юқунуб арз қилур. Анда
Абдуллахон айтур, Ҳожи Муҳаммадхон мендай подшоҳ, Урганч бошқа юрт,
менинг навкарим эрмас теди. Анда Ҳожи қўтас айтди: «Тангла тангри қози
бўлуб, пайғамбар шафоатчи бўлғанда, сени тутуб юкунурман-да, айтурман
“Худойим, Ҳожи Муҳаммадхоннинг кучи Абдуллахоннинг бир навкариндин
ортуқ эрмас эрди. Абдуллахоннинг кучи ётар эрди, эринди. Тақи бориб
менинг ҳаққимни олиб бермади”, дерман. Хон айтибти: “Ҳожи, бир улуғ
ердин туттунг. Хўб-хўб, қўлимиздин келса қилали”, тебти. Учунчи сабаб ул
ким Аванишхоннинг набираларининг барчаси ўлди. Абулхоннинг лўлидин
туқған бир номаълум ўғли қолди. Марв бирлан Обивард анга тааллуқ эрди.
Ҳожи Муҳаммадхоннинг иниларининг ўғлонлари ҳар йилда Марвни чопуб,
ҳайф Марв бу лўли бачага теб, кўп озор бердилар.
Нурумхон озорға чидамай Абдуллахонға кетди. Бу хаёл бирлан ким,
хутбани Ҳожи Муҳаммадхон отина ўқумасам, Абдуллахон отина ўқуғайин.
Марвни менга берур, тақи қайта юборур, теб Абдуллахоннинг ўғли
Абдулмўминхон Динмуҳаммадхоннинг қизиндин туқған эрди, бу нисбати ҳам
бор14.
Юқоридагилар
асосида
айтиш
мумкинки,
Бухоро-Хива
мунсобатларидаги ўзаро қарама-қаршликларнинг келиб чиқишида иккала
давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудларнинг маждулиги ҳам ассосий сабаблардан
ҳисобланади. Шу тариқа Хивага юриш қилиш учун зарур бўлган баҳоналарга
14
Ўша жойда. – Б.150-151.
4
эга бўлган Абдуллахон Хивага қарши иккинчи бор ҳужум қилади. Урушнинг
бирничи босқичида Хива хонлигининг Хуросондаги ерлари Марв, Обивард,
Нисо ва Боғобод Абдуллахон томондан босиб олинди 15 . Хуросонда Хива
хонлиги тассаруфида фақатгина Араб Муҳаммад ҳокимлик қилаётган
Дурунгина қолади16.
Абдуллахон Бухорода қишлаб, баҳорда Урганчга юриш қилади.
Абулғозихонинг кўрсатишича бу пайтда Урганчда “ўзбекнинг оғзи ола
бўлиб”, ярми Абдуллахон келса урушиш, юртни ҳимоя қилш зарур деб
ҳисобласа, қолган ярими Абдуллахон келса унинг хизматига кирамиз
яхшимиз бек ва ёмонимиз навкар бўламиз 17 деган тўхтамга келади. Ҳожи
Муҳаммадхон бундай вазиятда мувафаққият қозонолмаслигини англаб, ўғли
Муҳаммад Иброҳимни Урганчда қолдириб, бошқа фарзанди Севинч
Муҳаммад, унинг икки ўғлини, Муҳаммад Иброҳимнинг бир ўғлини ва
навкарлари 18 билан Дурунға Араб Муҳаммаднинг олдига бораман деб қиш
чилласида Урганчдин чиқиб кетади 19 . Адуллахоннинг ҳужуми арафасида
Ҳазораспда Темур султоннинг уч ўғли, Хевақда тўрт ўғли билан Пўлод
султон, Урганчда Ҳожи Муҳаммадхон ўғли Муҳаммад Иброҳим султон ва
Вазирда Маҳмуд султоннинг тўрт ўғли ва “икки садақ боғлаган” (жангчи)
набираси20 мудофага таёрланмоқда эди.
Абдуллахоннинг Ҳожамқули 21 исмли лашкарбошиси уч минг киши
билан Хевани эгаллайди. Пўлад султон Олма отишқан қалъаси22га чекинади.
Бироқ, Бухоро қўшинлари уларни қувиб етади. Икки ўртада бўлиб ўтган жанг
манзарасини Абулғозий қуйдагича тасвирлайди “Арабани бир ерга йиғдилар.
Тақи олдинда ясов ясадилар. Жов ясаб келди. Уруш солди. Кишини арабадин
Ўша жойда. – Б.151.
Ўша жойда.
17
Ўша жойда.
18
Ўша жойда.
19
Ўша жойда. – Б.152.
20
Ўша жойда.
21
Шу шахснинг тавсифини Бухоро тарихнавислик мактабининг вакили Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған
ўзининг “Мусаххир ал-билод” асарида берган. Қаранг: Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир албилод. / Форс тилидан таржима, изоҳлар ва кўрсатгичлар муаллифлари И. Бекжонов, Д. Сангирова.
Кириш муаллифлари Ш. Воҳидов, И. Бекжонов, Д. Сангирова. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2009. –
Б.309, 310, 313, 318, 321, 326-328, 349, 354, 371, 376.
22
Ўша жойда.
5
15
16
ва молдин чиқара билмадилар. Андак уруштилар, тақи қочтилар. Кўп молға
бўлди. Тақи киши тушира билмади. Пўлод султоннинг ўғли Қўпчи султонни
тирик тушурди. Андин ўзга султонлар барчаси қочиб Вазир бордилар”23. Улар
бу ерда икки кун тургандан сўнг Вазир султонлари: “Абуллахонға биз ҳеч
ёмонлиқ қилғанимиз йўқ. Ҳожиларнинг ва карвоннинг молин олиб ёмонлиқ
қилған киши Бобо султон турур. Муни ичимизда сақламағали теб,
қуваладилар 24 .” Натижада Бобо султон, отаси Пўлод султон, икки укаси
Ҳамза ва Паҳлавонқулилар билан Дурунга кетишга мажбур бўлади. Шунга
қарамай орадан кўп ўтмай Абдуллахон Вазирга хужум қилиб шаҳарни қамал
қилади.
Бу пайтда Вазирда Маҳмуд султоннинг тўрт ўғли, икки набираси,
Темур султоннинг уч ўғли Урганчдан келган Ҳожи Муҳаммадхон ўғли
Муҳаммад султонлар турар эди. Бир ойдан сўнг Адуллахон элчи орқали
Вазирдагиларга “Бобо султоннинг қилған ишина аччиқланиб келиб эрдим. Ул
мунда йўқ. Қариндошман. Сизларнинг қилған гуноҳингиз йўқ. Мени келиб
кўрунг, теб
25
” мурожат қилади. Абулғозихоннинг ёзишича, Вазирдаги
султонлар кенгашиб элчига “Абдуллахон бирлан бизнинг орамизда қон йўқ ва
кийна йўқ. Тақи ул ким Ҳожи Муҳаммадхон ўғлонлари бирлан Хуросонда
тирик турғанда, бизга ёмонлиқ қилмас, бориб кўрган яхши, тедилар. Тақи
киши қўшуб юбордилар, беклар келиб онт ичсалар, чиқиб кўрали, теб 26 ”
жавоб қайтарадилар. Жавобан Абдуллахон Ҳасанхожаи нақиб 27, Сархинбий
оталиқ
28
, Муҳаммад Боқи девонбеги, Самарқанд ҳокими Ҳожибий ва
парвоначиси Дўстимбий Арғунни29 юборади. Воқеаларнинг кейинги ривожи
“Шажарайи турк”да қуйдагича баён қлинган: Бу бешиси келиб тахта пул
устинда ўлтурди-да, ўн султон, ўттуз-қирқ қора киши булар бирга ўлтуруб
онт ичтилар. Беклар дарвозаға келган вақтда халқ айтиб турурлар, бу келган
Ўша жойда.
Ўша жойда. – Б.153.
25
Ўша жойда.
26
Ўша жойда.
27
У ҳақида қаралсин: Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. – Б. 213, 281, 301, 305, 315,
319, 324.
28
Яна қаранг:Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. – Б. 174, 376.
29
Ўша жойда. Яна қаранг: Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. – Б. 323.
6
23
24
кишилар элнинг боши ва юртнинг мадори турурлар. Абдуллахон буларнинг
бирисининг тирноқини тамом Урганчга бермас. Тутали, тақи бирга келган
кишиларининг қўлина хат берали. Биз буларни душманлиқ учун тутқанимиз
йўқ, иззат ва ҳурмат бирлан сақлармиз. Ҳар качон улар давлат бирлан
Бухороға бориб тушсалар, биз бу бекларни узатали тегали. Али султон айтиб
турур, бу не сўз турурки, сизлар айтатурурсиз? Абдуллахон бирлан ҳеч қачон
оғришмаған қариндошимиз. Урганчни бизга бериб кетар. Агар бермаса олиб
борур. Тақи ҳар қайсимизға Урганч ва Вазирдин ортуқ ер берур. Ҳожи
Муҳаммадхон ўғлонлари бирлан тирик турғанда бизга ёмонлиқ қилмоқ
кўнглинда бўлса, тақи қила билмас. Халқ кўп зўр қилиб турурлар. Тўра теган
бедавлатларнинг бирисина халқнинг сўзи маъқул бўлмай турур. Онт ичиб
ўлтурғанда йигитлар ҳужум қилиб келиб турурлар, султонлардин рухсатсиз
бекларни
тутали
теб.
Оқсақоллиқлар
манъ
қилиб
қайтартибтурлар.
Бекларнинг онтина инониб тўра ва қора бориб Абдуллахонни кўрдилар.
Тўраларни, Додхоҳ ясавули ва ҳам Сағирич ҳокими эрди, Эшимбий теганга
топшурди. Ўзбекни сипаҳсалор Ҳожамқули қалмоқға топшурди. Ҳожамқули
уруқ-уруқни, эв-эвни хатға олди. Ўн эвликни ва йигирма эвликни бир
давлатмандга кафилга берди. Тақи Муҳассил кўюб сурди. Урганч бирлан
Вазирни Сари ўғлон теганга берди. Хевақни Дўрман Манглишбийга берди.
Ҳазорасбни
ўзига
навкар
бўлуб
юруган
бир
Ҳожа
бор
эркандур.
Ҳазорасбнинг Карвак теган кенддин яна анга берди. Катни Урганчли
туркманнинг баёт уруқиндин ўзининг мулла имоми бор эркандур, анга берди.
Тарих ҳижрий минг тақи иккида йилон йилинда Урганч юртини олиб қайтиб
Бухороға кетди30.
Абдуллахоннинг Бухорога кетганини эшитган Хожимхон Урганчга
қайтиб ўз тахтини эгаллайди. Бундан хабар топган Абдуллахон Бухорога
гаров тариқасда олиб кетилганлар орасида Ҳожимхонинг яқинларидан 150
нафарини жумладан:
Пўлод султоннинг ўғли Қўпчи султон, Ҳожи
Муҳаммадхоннинг ўғли Муҳаммад Иброҳим султон, Темур султоннинг уч
30
Ўша жойда. – Б.153-154.
7
ўғли – Муҳаммад султон, Қодирберди султон, Абулхайр султон, Маҳмуд
султоннинг тўрт ўғли: Муҳаммад султон, Али султон, Араб Муҳаммад султон
ва Оқ Бобо султон, Муҳаммад султоннинг икки ўғли: Шоҳали султон ва
Шоҳбахт султонларни бир кунда Сағирч вилоятида Оқ сув деган жойда қатл
эттиради. Урганчнинг машҳур давлатманд кишилариннингг мол-мулкини
мусодара қилиб, оддий кишиларга одам бошига ўттиз тангадан солиқ
солади31.
Шундан кейин “Пўлод султон ўғлонлари бирлан Дурунда Ҳожи
Муҳаммадхон қатиға борди. Улардин бир ойдин сўнг киши борди,
Абдуллахон Урганчни олди теб. Ҳожи Муҳаммадхоннинг улуғ ўғли Севинч
Муҳаммад султон, анинг ўғли Ибодулла, тақи бир ўғли Араб Мухаммадхонки
фақирнинг
отам
турур,
анинг
ўғли
Асфандиёр
султон,
Ҳожи
Муҳаммадхоннинг яна бир набираси, Муҳаммад Иброҳим султоннинг ўғли,
Ҳожи Муҳаммадхоннинг яна бир ўғли, Муҳаммадқули султон барчаси учўғил, тўрт набира, бир ўғли Абдуллахон бирлан Бухороға кетди” (– Б. 154).
Пўлод
султоннинг
уч
ўғли,
Динмуҳаммадхоннинг
набираси
Абдуллахонға Марвни пешкаш қилған лўли бача, буларнинг барчаси ўн бир
тўра Ироқ кетдилар, Шоҳ Аббос мозий қатиға, Пўлод султон ёшим етмишга
етғанда кофир ичина нечук борайин, мен бир тентак кишиман, мени
Абдуллахон не учун ўлтурур, теди. Тақи қайтиб Абдуллахон қатиға кетди”
(Б.154.).
Шу ўринда “Шажарайи турк”да келтирилган яна бир маълумот алоҳида
эътиборга лойиқ. Унга кўра Абдуллахон Вазирни эгаллаб турган пайтда Ҳожи
Муҳаммадхон Қазвинда Эрон шоҳи Аббос билан учрашади ва у ерда бир
муддат туради32. Бизнингча, бу учрашув чоғида Хожи Муҳаммадхон ва Эрон
шоҳи минтақада кечаётган сиёсий жараёнларни муҳокама қилган бўлишлари
керак ва суҳбат асносида Ҳожи Муҳаммадхон шоҳни Абдуллахонннг Хоразм
юриши билан бандлигидан хабардор қилган ва унга қарши кураш учун ёрдам
31
32
Ўша жойда. – Б.154.
Ўша жойда.
8
сўраган бўлиши эҳтимол мавжуд. Воқеаларнинг кейинги ривожи буни тўла
тасдиқлайди. Айни пайтда, Абдуллахоннинг ўғли Абдулмўминхон Хуросонга
хужум қилиб Асфаройин вилоятни қамал қилади. Танг аҳволда қолган
Асфаройин ҳокими чопар жўнатиб шоҳга вазиятни маълум қлади. Шоҳ
Аббос катта қўшин билан ёрдамга ошиқади
33
. Кўриниб турибдики,
“Шажарайи турк”да нафақат Хива хонлигининг қўшни давлатлар билан
мунособатларига балки унга қўшни давлатларнинг, жумладан Бухоро
хонлигининг бошқа давлатлар билан олиб бараётган урушлари ва дипломатик
алоқалари ҳақида ҳам баъзи маълумотлар келтирилган.
“Ул вақтда Астробод туркманнинг Имир деган уруғи Алиёрбек
деганнинг қўлида бўлгани маълум бўлади. Бистом билан Астробод яқин
бўлганидан Султонлар Ҳожи Муҳаммадхон ҳузурига келиб, “Астрободдағи
туркман ўз элимиз. Эшитамиз Хевақда сипоҳдин олтмиш киши, Урганчда
қирқ киши бор эрмиш. Борсак туркманнинг кўмаки бирлан юртни олиб,
андин сўнг фалак нечук айласа, анга лойиқ иш қилур эрдик. Агар шоҳға
айтсак рухсат бермас, айтмай шу кеча кеталли дейтурурмиз”, дейишади”34.
Хон уларнинг таклифига рози бўлмайди ва улар хонга қулоқ солмай –
Ҳожи Муҳаммадхоннинг икки ўғли, яъни Араб Муҳаммад султон ва
Муҳаммадқули султон, Пўлод султоннингг уч ўғли Бобо султон, Ҳамза
султон ва Паҳлавонқули султонлар барча ухлаган пайтда отланиб кетадилар.
Эрталаб улар туркманлар яшайдиган чегарагача келиб, кун ярмида
Астрободга келадилар. Ҳожи Муҳаммадхон эрталаб шоҳ Аббос ёнига бориб,
бўлган воқеа ҳақида хабар беради. Шоҳ айтади: «Абдуллахон тирик турғанда
юртни талаб қилмоқ ўхшамас, агар олсалар ҳам бошларин берурлар. Эмди
улар мендин берухсат кетдилар. Қайтиб менинг қатимға келмакка уялурлар.
Ўзга ерга кетарлар, тақи зойиъ бўлурлар. Сен Хонбобо уларнинг кейининдин
бор! Айтғил, уялмасунлар, қўрқмасунлар! Яна қайтиб менинг қатимға
келсунлар”35.
Ўша жойда. – Б.155.
Ўша жойда.
35
Ўша жойда.
33
34
9
Ҳожи Муҳаммад бу сўзни эшитгач икки набирасини ва қўшинини
қолдириб, Астрободга етиб келди. Ундан Куран тоғига етиб борганларида
уларга така ва ёвмут қабиласидан эллик-олтмиш киши қўшилади. Ўша
вақтларда Манқишлоқ аҳолиси эрсари манғитнинг ҳужумларидан Кўрдуш ва
Ўрта қудуқ деган жойларга келиб яшардилар. Қочоқлар Эрсари ичига келиб
киранларида, улардан яна беш-олти юз киши қўшилади. Така ва ёвмут
Маҳмуд султон фарзандлари бошқарув остида бўлган экан.
Маҳмуд султон Ҳожи Муҳаммадхон билан онаси бир бўлганидан, –
дейди Абулғозий, –. у Ҳожи Муҳаммадхон фарзандларига эргашадилар.
Эрсари эса Пўлад султон ва Темур султоннинг раъияти бўлганларидан, Бобо
султонга эргашадилар. Ҳожи Муҳаммадхон икки ўғли билан Урганчга кетиб,
Бобо султон икки укаси билан Хевага боради. Сари ўғлон Урганчнинг аркида
қамалда қолганда, қошида эллик кишиси бўлган. Кечаси қалъанинг деворини
тешиб кириб, Сари ўғлон бошлиқ барча навкарлар ўлдирадилар: “Така ва
ёвмутдан беш-олти киши қолади. Ўзгаси ўлжани олди. Тевасига ошлиқни
юклади. Тақи эвига қайтди”36.
Бобо султон Хевага юриш қилганида, бухороликларни Улуғ аркида
қамал қилиб, ноиби Берди Манглишбийни юз кишиси билан ўлдуради.
Ҳазорасб ҳокими ва Кат ҳокими Бухорога қочиб кетади. Бобо султон билан
келган эрсари уруғидан фақатгина ўн бешта киши қолади. Қолганлари эса
ўлжаларни олиб, ўз уйларига қайтишади.
Бобо султон Хевада ўн кун туриб, Хонқага боради. Иниси Ҳамза султон
Хонқада ўн кун дам олиш учун қолади. Бобо султон Ҳазарасбга бориб уни
қамал қилиб, уни эгаллайди. Бироқ тўрт ойлик бухороликларнинг қамалидан
кейин қўлга олиниб, 18 нафар навкарлари билан ўлдирилади. Унинг укаси
Ҳамза султон ҳам Хонқада қўлга олиниб ўлдирилган.
Абулғозий ўз асарида Абдуллахоннинг Хивага учинчи юришини
тафсилотлари билан беришга ҳаракат қилган. У ёзади:
36
Ўша жойда. – Б.156.
10
“Абдуллахон тарихи ҳижрий минг тақи тўртда, қўй йилинда (1595/96)
чирикин келтуруб ялтироқ юлдузи туқған вақтда Бухородин отланди. Мундин
илгари айтдуқ ул кунларда ўғли Абдулмўминхон Асфаройинда эрди. Бу қиш
ўғлум бирлан Хуросон қишларман. Тақи агар ўхшаса баҳор Ироқ устина
юрурман теб, Хўжамқулиға ҳукм қилди. Сен эравул бўл! Тақи Чаҳоржўйдин
ўтатурман Кўрдушда ўрдакка қуш солайин теб. Хўжамқулиға тааллуқ лашкар
сувдин ўтган вақтда, Ҳазорасб ҳокими қочиб борди-да, бу кун тўрт кун
бўлди, Бобо султон Ироқдин келиб Хевақда Манглишбийни ўлтургали теб
айтди. Шул замон қочиб келган хожани Абдуллахон олдига юбориб турур.
Хон хабарни сўрғандин сўнг Хўжамқулиға ҳукм қилиб турур. Сен
Урганч устига юр ва муна мен ҳам кейинингдин бордим теб.
Бобо султон Хевақни олғандин сўнг ўн уч кунда Хазорасбнинг
дарвозасина ёв келди. Ҳамза султонни Хонқоҳда олғандин сўнг Хўжамқули
етишди.
Шул
кечаси
Ҳожи
Муҳаммадхон
устига
юруди.
Ҳожи
Муҳаммадхоннинг кичик ўғли Муҳаммадхон султон ёвға баҳодир, отқучи,
туғушли яхши йигит эрди. Ул отасина айтди, сиз ақам бирлан Урганчда
турубсиз, мен бир неча кишини олиб Бобо султон қатиға борайин, теб.
Урганчнинг чиғатой ва туркманиндин бир неча киши олди. Бухороға олиб
борған Урганч ўзбекиндин манғитға савдоға борурман, теб, бу ишлардин
ғофил кўп киши келиб эрди, бир икки юз киши топди. Тақи Бобо султон
қатиға теб дарё ёқаси бирлан Ҳазорасб кетди. Ғофил чилпуқ қалъасининг
рўбарўйи на келиб эрди, олдиндин жов чиқди. Бир ерга йиғилиб турди. Ёв
минг кишидин кўп эрди. Боши Хўжамқули қалмоқ келиб уруш солди.
Тўгарак қабади. Тақи ҳукм қилди. Султонни кутқарманг тутунг теб. Кўп
уруштилар. Ўла ва ярали бўла, Муҳаммадқули султоннинг кишиси оз қолди.
Султон айтди, мундағ урушсақ биздин бир киши қолмас. Келинг халқ ўғли
бир ердин чопуб чиқали. Эмгаклимиз ўлар, ўразлимиз қутулур. Султоннинг
бу сўзини маъқул кўруб, барчаси бир ердин кўтарила чоптилар ёв икки ерила
берди. Боши бутун евдин чиқдилар. Султон шул қочқандин отаси қатиға
бормади. Манғит юртина борди”.
11
“Шажарайи турк” асари Абулғозихонинг касалланиши ва тез орада
вафот
этиши
тамомланганлиги
муносабати
юқорида
билан
қайд
Муҳаммад
қилинган
эди.
Урганжий
Шу
томонидан
боис
асарнинг
“Абулғозихоннинг подшоҳлиқининг ва Хевақни олғанининг зикри” деб
аталувчи қисмидан бошлаб, унинг номи “хони жаннат макон” номи билан
қайд қилинади.
“Алқисса тамоми туркманни тахти тасарруфлариға киргузуб бир неча
йил айш ва фароғатда бўлуб ўлтуруб эрдилар ким ногоҳ Балх хони
Субхонқулихондин элчи келди ким, ақам Абулазизхон қасд қилған
эрмишким, мени ўлтургай, тақи Балхин ҳам олғай, эмди менинг отам ва ақам
сизсиз. Менинг сиздин ўзга пушти паноҳим йўқ. Агар сиз анинг бирлан ёв
бўлуб Бухорони чопмасангиз, ул келиб Балхни ҳам олур ва мени ҳам бегуноҳ
ўлтурур, теб.
Аммо Субҳонқулихон Абулғозихоннинг туқған инилари Шариф
Муҳаммад султоннинг қизини олиб эрди. Хони жаннат маконға куёв эрди.
Ул сабабдин бу сўзларни айтиб юбориб эрди.
Тақи Абуллохоннинг ҳам келиб Хоразмни олиб, ўттуз тақи икки
подшоҳ ҳама бу хони жаннат маконнинг қариндошлари эрди, ўлтуруб, ўғлон
ва ушоқни асир олиб кетганининг шиддати хотири ашрафларида туруб эрди.
Балх хонининг сўзи ҳам анинг устига бўлди”.
Асардаги воқеалар баёнини таҳлил қилар эканмиз қуйидаги масалалар
алоҳида эьтиборга молик.
Биринчидан, Хива Бухоро урушлари ва Хива хонлигида кечган ўзаро
урушлар натижасида содир бўлган миграция жараёнлари;
Иккинчидан, хонликлар ўртасидаги дипломатик муносабатлар;
Учинчидан, Бухоро хонлигининг Хива хонлигида кечган сиёсий
жараёнларда иштироки масаласи;
Шу нуқтаи назардан Эрон шоҳи Таҳмасб (1524-1576)нинг ўзаро
урушларга барҳам бериш мақсадида Хива хони Бучғахон(1522-1526)га
мурожат
қилиб,
ўртадаги
алоқаларни
12
никоҳ
муносабатлари
орқали
мустаҳкамлашга
интилиши,
шунингдек,
кейинги
Хива
хонларининг
чегарадош давлат бўлган Эрон шоҳи Аббос1(1587-1602) билан олиб борилган
дипломатик алоқаларига оид маълумотлар диққатга созовордир. Хива-Эрон
чегараларидаги қарама-қаршиликлар, Эрондаги нотинч сиёсий вазият,
маҳаллий ҳокимларнинг бошбошдоқликлари, заифлашиб қолган марказий
ҳокимиятнинг мустаҳкамлаш ва ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш
эҳтиёжи шоҳ Тахмасипнинг Хива хонига мурожат қилишига сабаб бўлган
эди. Албатта, Эрон шоҳининг ўртадаги муносабатларни никоҳ алоқалари
билан мустаҳкамлашга интилиши, асосан, сиёсий мақсадларда амалга
оширилган тадбир бўлиб, бу ўша давр дипломатиясининг ўзига хос
кўринишларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Асарда Эрон шоҳининг элчи юбориб, “мен хонға ўғил бўлойин”, деб
қилган таклифини қабул қилган Хива хони ўзининг қизи бўлмаганлиги
туфайли акаси Сўфиёнхоннинг “бўйи етган Оишабеги отлиқ қизи”ни
узатишга рози эканлиги маълум қилинади
37
. Ушбу никоҳ алоқалари
муносабати билан иккала давлат ҳукмдорлари ўртасидаги борди-келди ва
совға-салом алмашишларни кузатиш орқали Эрон ва Турон халқларининг
урф-одатлари, анъана ва маданий қадриятларидаги муштаракликни кўриш
мумкин. Яъни, Хоразмдан Эронга тўққиз кишининг юборилганлиги ҳамда
келинга тақдим этилган шоҳона ҳадяларнинг тўққизтадан бўлиши иккала
халқда ҳам тўққиз рақами ўзига хос рамзий маънога эга эканлигини
кўрсатади38.
Мамлакатнинг ички ижтимоий-иқтисодий, сиёсий аҳволи ҳамда ташқи
алоқалари унинг маданий маънавий тараққиётида акс этувчи муҳим
белгилардан ҳисобланади. Айниқса, ҳудудий жиҳатдан қўшни бўлган
давлатлар ва халқларнинг ўзаро таъсир жараёни кучли кечган бўлиб, турли
соҳаларда, жумладан, илм-фан, санъат, аҳоли этник таркибида, урф-одат ва
қадриятлардаги муштаракликда кузатиш мумкин.
Абулғозий. Шажарайи турк. – Б.128. Яна қаранг: Аллаева Н. Абулғозихон ҳақида яна бир сўз // Имом
ал-Бухорий сабоқлари. 2006. – № 3. – Б.230.
38
Аллаева Н. Абулғозихон ҳақида яна бир сўз // Имом ал-Бухорий сабоқлари. 2006. – № 3. – Б.230.
13
37
Шу ўринда халқлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни таъминлашга хизмат
қилувчи, уларнинг объектив ва субъектив жиҳатларини келтириб чиқарувчи
сиёсий ва иқтисодий омилларни, шунингдек никоҳ муносабатлари ҳамда
демографик жараёнларни кўрсатиб ўтиш лозим.
Ўрта Осиёда Шайбонийлар ва Эрондаги Сафавийлар сулоласи ўртасида
вужудга келган сиёсий зиддиятлар, мазҳаблардаги қарама-қаршиликлар
сўнгги ўрта асрларда чегарадош бўлган Хива хонлиги ва Эрон ўртасидаги
ўзаро муносабатларни мураккаблаштирган, маълум даражада иқтисодий,
маданий ажралишга олиб келган. Лекин, бу ҳолат анъанавий алоқаларни
бутунлай тўхтатиб қўя олмаган. Шу жиҳатдан, шоҳ Исмоил I томонидан
таъқиб остига олинган сунний мазҳабидаги кўплаб олиму-фузололарнинг
ўзга юртларга кетиб қолиши салбий оқибатларга олиб келган бўлсада,
масалага бошқа томондан ёндашганда бу жараён Хуросон, Ўрта Осиё ва
Ҳиндистон давлатларига бориб жойлашган эронлик маърифат эгаларининг бу
ерларга ўз юрти илм фанининг ютуқ ва тажрибаларини олиб келиши
натижасида
ўзига
хос
уйғунлик
ва
тажриба
алмашинувини
юзага
келтирганлигини ҳам қайд этиш жоиз.
Хусусан,
Хуросон
ҳукмдори
Мирзо
ҳусайин
Байқаро
даврида
Хуросонда яшаб ижод қилган олимлар орасида йигирмадан ортиқ форс
олимларининг бўлиши, Бухоро саройида машҳур “Меҳмоннома-йи Бухоро”
асари муаллифи Ибн Рўзбеҳхон Исфаҳонийнинг фаолият юритиши бунга
ёрқин мисолдир. Албатта, Мовароуннаҳр ва Хуросонда вужудга келган илмий
муҳит, маданий тараққиёт учун яратилган шароит бу олимларни Ҳирот,
Самарқанд, Бухоро каби илм-фан марказларига жалб этганлигини қайд этиб
ўтиш жоиз39.
Табризда тасвирий санъат мактабини яратиб, тараққий эттиришга катта
ҳисса қўшган Камолиддин Беҳзод у ерда Ҳирот мактаби анъаналарини давом
39
Аллаева Н. Хива – Эрон алоқаларининг этномаданий жараёнларга таъсири 13-14
14
эттирган. Ўз навбатида Ҳирот ва Табриз мактаби Хоразм хаттотчилик
анъаналари тараққиётига самарали таъсир кўрсатган40
Ўрта Осиё ва Эроннинг кўплаб меъморий ёдгорликларини ўрганиш
асосида хулоса чиқарган Г.А.Пугаченкова Ўрта Осиё ва эрон санъати
ғояларининг бир-бирига сингиб, ўзаро таъсирга эга бўлиш жараёни
архитектура соҳасида яққолроқ акс этганлигини таъкидлаган41.
Беш минг эронлик устанинг меҳнати билан Хива шаҳрида қурилган
“Шерғозихон мадрасаси”(XVIII аср), 1842 йил Хивада Эрон меъмори
томонидан “Эроннинг биринчи даражали карвонсаройи намунасида қурилган
Мадаминхон
мадрасаси”,
шунингдек,
А.Г.Вамбери
ҳайратланиб
тасвирлаганидек, “илгариги хонлар томонидан форсчадид(эроний)-услубда”
қурилган Хивадаги Рафинак ва Тошҳовуз қалъаларининг Теҳрондаги
Ширмон дарвозаси яқинида жойлашган Нигористон қалъасига ўхшашлиги
меъморчиликдаги ўзаро таъсир жараёни ҳақида янада тўлароқ тасаввур
беради. Албатта, меъморчилик анъаналаридаги таъсир, Хоразмнинг қадимдан
йирик илм-фан марказларидан бири бўлиб келганлигини инкор этмайди.
Хусусан, Хивадаги энг яхши таълим масканларидан бири сифатида “Маскани
фозилон” деб ном олган Шерғозихон мадрасасида ўз даврининг машҳур
туркман шоири Маҳтумқули таҳсил олган ва унинг ибораси билан таъриф
берилганида “билимларнинг олтин китобини очган”42.
Кенг маданий ва иқтисодий алоқалар, шунингдек турли демографик
жараёнлар қўшни ҳудудларда ўзбеклар гуруҳини ташкил этганидек, Хива
хонлиги аҳолисининг этник таркибига турли элатлар қаторида форсларнинг
ҳам қўшилишига сабаб бўлган.
Кўриниб
келишувлар,
турибдики,
иқтисодий
давлатлар
алоқалар,
ўртасидаги
минтақадаги
ўзаро
дипломатик
этнодемографик
ва
этноинтеграцион жараёнлар халқлар ўртасидаги маданий алмашинувга ҳам
Ўшажойда.
Ўша жойда.
42
Ўша жойда.
40
41
15
кенг йўл очиб, ўзаро бир-бирларини турли янгиликлар билан бойитишга
ёрдам беради.
“Шажарайи турк”да Хива хонлиги ва унинг шимоли-ғарбида яшовчи
ҳалқларнинг хонлик билан ўзаро муносабатлари ҳақида ҳам этиборга лойиқ
маълумотлар берилган. Хусусан, манбада рус халқи билан алоқалар ҳақида
қуйдаги маълумотларга дуч келиш мумкин: “Хон бўлғандин олти ойдин сўнг
қўш ёйиқ теганда юруган ўруснинг қозоқиндин минг киши саратоннинг
аввали куни ғофил келиб, Урганчнинг қалъасина кирди. Шаҳарда раъиятдин
ўзга киши йўқ эрди. Хоннинг ўрдуси ва сипоҳ халқи Аму сувининг лабинда
эрдилар. Хевақда хонға киши чобтурдилар. Етти кунда хон келди.
Урганчда раъиятдин минг кишини ўлтурди ва минг қиз бирлан жувонни
олди. Минг арабаға яхши моллардин юклади. Бўз ва бўёғли ва палос ва тўн ва
тўшак-ястуқ мундағ нимарсаларнинг барчасини ўтға ёқди. Буларни саранжом
қилғунча етти кун бўлди. Андин сўнг урганчдин чиқиб дарс лабига юруди. Араб
Муҳаммадхон олдиға бориб ўр қазди ва жибқиди. Икки кун уруштилар, учунчи
куни жибни зўр қилиб олиб. Тақи босиб ўтди. Ўрус пиёда, бизнинг халқ отли
илғаб икки фарсанг ер юзунда келиб яна ўр қазиб жибқидилар. Бизнинг
халқнинг ғарази бу ким, иссиқ кунда чўлда ола кўрали; сувға борғандин сўнг
тўғайда ўрус бир кунда қалъа солур. Андин сўнг ўрусға киши юборур. Андин
кўмак келур. Ушбу ерда барчамиз қирилали теб, зўр қилдилар.
Ўрус юклаган сувими тамом қилди. Уруштилар ўрус қон ича бошлади.
Бешланчи куни қонни ҳам товсутти. Ўзбек ҳар ердин тўп-тўп бўлуб чобти.
Ўрусни ўлтуруб-ўлтуруб қайтди. Ул арабадин чиқиб уруша эрди. Ахир
арабанинг ичиндин чиқа билмади. Ожиз бўлди. Еттиланчи куни барча иттифоқ
бирлан чобтилар. Арабаға келгандин сўнг отдин тушуб Куран ичига кириб
қилични қўя бердилар. Халқ ўлжаға бўлғанда юз ўрус қочиб дарё лабига бориб
Тук қалъасининг қуйисида яғочдин қалъа солиб балиқ олиб едида ўлтурди.
Араб Муҳаммадхон бориб қабади. Тақи ўнбеш кунда олди.Ўрусни олғандин
олти ойдин сўнг қалмоқ келди. Мундин илгари ўзбек мусулмон бўлғандин бери
ҳеч қалмоқ келгани йўқ эрди. Хожакқули бирлан Шайх Жалил тоғининг
16
орасидин ўтуб сувнинг икки лабинда ўлтурған элни то Тук қалъасинача чобди
ва Абуричидин чиқиб кетди. Араб Муҳаммадхон кетидин бориб асирни ва
молни олиб қолди. Аммо қалмоқдин киши ола билмадилар”.
Мазкур бўлим бўйича қуйдаги хулосаларга келинди:
– “Шажарайи турк” Хива хонлигининг қўшни мамлакатлар билан олиб
борган алоқалари ҳақида маълумот берувчи Хивада яратилган дастлабки
манба ҳисобланади;
– “Шажарайи турк”да Хива-Бухоро муносабатларининг қуйидаги
жиҳатлари ёритилган;
Биринчидан, Хива хонлиги ва Бухоро хонликлари ўртасида олиб
борилган ҳарбий ҳаракатлар ва урушлар тарихига оид маълумотлар;
Иккинчидан,
Хива-Бухоро
урушлари
натижасида
содир
бўлган
миграция жараёнлари;
Учинчидан, хонликлар ўртасидаги дипломатик муносабатлар;
Тўртинчидан, Бухоро хонлигининг Хива хонлигида кечган сиёсий
жараёнларда иштироки масаласи;
Бешинчидан, маданий алоқалар;
– Хива хонлиги ва Эрон Сафавийлари муносабатларининг қуйдаги
жиҳатлари Абулғозий томонидан ёритилган:
Биринчидан, Хива хонлигининг Эрон билан олиб борган дипломатик
муносабатлари;
Иккинчидан, Сафавийлар давлатининг Хива хонлигида кечган сиёсий
жараёнлардаги иштироки;
Учинчидан, Эрон-Хива муносабатларидаги мунозарали масалалар;
Тўртинчидан, Сафавийлар давлати ва Хива хонлиги ўртасидаги
ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларга доир масалалар;
– “Шажарайи турк”да Хива хонлигининг бошқа қўшни давлатлар ва
халқлар билан муносабатларининг қуйдаги масалалари ёритилган:
Биринчидан, қозоқлар, жунғорлар ва қалмоқларга қарши олиб борган
мудофаа жанглари;
17
Иккинчидан, Хива хонлиги ва Россия муносабатлари дипломатик,
ижтимоий-иқтисодий ва бошқа жиҳатлар;
3.2. “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк”да Хива ва қўшни
мамлакатларда кечган этник жараёнлар ва хўжалик ҳаётининг акс
эттирилиши
Марказий Осиё халқлари кўп асрлар давомида бир-бирлари билан
доимий этник, иқтисодий ва маданий алоқада бўлиб, маълум даражада
аралашиб ҳам кетганлар. Эрон тилли аҳолининг Ўрта Осиёни ўраб турган
даштларнинг ярим кўчманчи аҳолиси билан ўзаро таъсири Хоразм
аҳолисининг этник тарихи, ҳамда унинг ҳудудида қадимдан ривожланиб
келган этник жараёнларнинг асосий ҳаракатлантирувчиси ҳисобланади. Абу
Райҳон
Беруний
ҳам
аҳолисининг тилига
хоразмликларнинг
яқинлигини
тили
таъкидлаб
эронликлар
ўтган. Ўзбек
ва
Сўғд
ҳалқининг
этногенезисини чуқур таҳлил қилган академик К.Шониёзов Берунийнинг
“энди хоразмликларга келсак, бу гарчи Эрон дарахтидан бир шоҳ ва Эрон
дарёсидан бир тармоқ бўлсалар ҳам, йил аввалларини белгилашда ва ортиқча
кунларни қаерга(қайси ойга) қўйишда сўғдийларга эргашадилар 43 ” деган
фикрига
нисбатан
келишлари
ўз
хулосасини
эронликларга
яқин
берган:
бўлсалар
“хоразмликларнинг
ҳамки,
аммо
бу
чиқиб
уларни
эронликларнинг ўзи деб тушуниш нотўғри. Илк ўрта асрларда хоразмликлар
ўз тилига, ёзувига, номига, онг сезимига эришган халқ эди”.44
Эрон тарихчиси ва воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлган
Муҳаммад Козим Хоразм аҳолиси орасида XVIII аср ўрталарида отаси ўзбек
бўлган ва ўз уй жойларига эга 2000 дан ортиқ эронликлар яшаганлиги ҳақида
маълумот берган. Хоразм аҳолисининг этник таркибида эронликлар,
уларнинг хоразмликлар билан никоҳлари натижасида шаклланган алоҳида
43
44
Беруний А. Осору-л-боқия мин ал-қуруни-л-ҳолия. Б.
Шониёзов К. Ўзбек ҳалқининг шаклланиш жараёни. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б.216.
18
қиёфа
ҳақида
Хоразмда
бўлган
А.Вамбери
ва
А.Хорошхинларнинг
маълумотлари ҳам қизиқарлидир.
Хоразм аҳолисининг этногенез жараёни ҳам бошқа Ўрта Осиё халқлари
сингари кўп асрлар давом этган бўлиб, қанғарлар, қипчоқлар ва бошқа
туркийзабон гуруҳлар ҳам бу жараёнда муҳим роль ўйнаганлар. Маълум
ҳудудда яшовчи халқлар ўзаро ва қўшни халқлар билан яқинлашиб, улар
билан алоқада бўлишда Буюк ипак йўли ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Бу
ҳудудда қадим-қадимдан буён икки тил туркумида: форс-эрон ва туркий
сўзлашувчи халқлар ёнма-ён яшаб келганлар. Натижада форс-эрон тили
аҳолининг айрим гуруҳлари сўғдийларга, хроазмийлар ва бошқаларга
аралашиб кетганлар. Шу тариқа аҳолисининг таркибини ўзбеклардан
ташқари туркман, қорақалпоқ, форс, тожик, қирғиз ва қозоқ ташкил этган
Хоразм ҳам этник жараёнларнинг мураккаб босқичини босиб ўтган. Бу
жараёнда аҳолининг сони гоҳ кўпайиб, гоҳ камайиб борди. Хусусан, XIV
асрда Хоразмда бўлган араб сайёҳи Ибн Баттута ўз хотираларида Урганч
шаҳри ҳақида “Шаҳарда ҳаёт қайнайди, аҳолиси шунчалик кўпки у
мавжланиб турган денгизни эслатади” деб таъриф беради. 45 Лекин, асрлар
силсиласида сиёсий вазиятнинг ўзгариши, ўзаро урушлар, босқинчилик
ҳужумлари мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига ўз таъсирини
ўтказган. XVI асрада Хоразмда бўлган инглиз Антони Женкинсон ўзаро
урушлар натижасида Урганч шаҳрининг етти йил ичида тўрт марта қўлдан
қўлга ўтганлиги туфайли шаҳар инқирозга учраганлигини ёзади. 46 Нафақат
сиёсий зарбалар, балки табиий ўзгаришлар ҳам шаҳарлар ва аҳоли
инқирозига сабаб бўлганлигини қайд этиш лозим. Амударё ўзанининг
ўзгариши XVI асрнинг 70-йилларида Урганч шаҳрига ҳалокатли таъсир этиб,
ҳаёт сўна бошлади.
45
Ибрагимов Н. Ибн Баттута и его путешествие по Средней Азии. – Москва: Наука, 1988. – 292 б.
Дженкинсон А. Путешествие в Средню Азию 1558-1560 гг // В кн.: Английские путешественники в
Московском государстве в XVI в. Перевод с английского Л.Готье. – Ленинград: 1932. – Б.167-215.
19
46
XIV-XVIII асрлар давомида Хоразмда сиёсий вазият мураккаб бўлиб,
юз берган зиддиятлар мамлакат аҳолисининг этник таркибига, жойлашувига
ва сонига таъсир этмай қолмасди. XIV-XVI асрлар давомида Хоразм
аҳолисининг маълум қисми Мовароуннаҳрга кўчирилган. Хусусан Амир
Темур Хоразмга қилган охирги юришида (1388) Урганч шаҳрини эгаллаб,
шаҳар
аҳолисининг
кўпчилик
қисмини
(асосан
ҳунармандларни)
Самарқандга кўчирган эди. Уларнинг кўпчилиги Зарафшон воҳасининг ўрта
ва қуйи оқимларига жойлаштирилган бўлиб, К. Шониёзов XIX аср охири-XX
аср бошларида бу ҳудудларда “урганжи” номи билан маълум гуруҳларнинг
учраши, деб изоҳлайди47. Хива хони Абулғози Баҳодирхон (1603-1663)нинг
ёзишича, Шайбонийлардан бўлган Убайдуллахон(1533-1539) “Урганчни
босиб олиб, элни Мовароуннаҳрга элтган”48.
“Барчаси айтдилар, сенга бағишладиқ ва ўтдук, нечук қилурингни сен
билурсен тедилар. Қайтиб қўшиға келди. Кўрган-эшитганин туркманларга
айтди.
Мунлар
севингандин
юраклари
ёрилурға
келди.
Андин
сўнг
туркманларга айтди: “Ақам худ гуноҳларингизни ўтди. Эмди, сизлар журмона
немина берурсизлар”. Онлар айтди: «Сиз немина есангиз, биз они бералинг”.
Ақатой султон сўрди: “Хоннинг навкарлариндин неча киши ўлтурдунгиз», теб. Туркманлар ҳисоб қилиб айдилар: «Яхши-ёмон қирқ киши». Хон айтди,
андағ бўлса, бу йил худ чопилдингиз. Тангрим буюрса келур йил ҳар
кишининг қони учун ақамға минг қўй беринг. Андин сўнг нечук бериб
олурингизни ақам бирлан ўзларингиз сўзлашурсиз, бўлғай теди. Онлар
жонлари бирлан қабул қилдилар. Тақи ўн олти минг қўйни эрсари, ўн олти
минг қўйни Хуросон салури, саккиз минг кўйни така ва сариқ ва ёвмут
/ёмут/ бермак бўлдилар. Бу айтилған элларнинг барчаси бир уруқ турур.
Жумласина ташқи салур дерлар. Хон қайтиб Урганчга тушди.
Келур йил баротдор юборди. Қирқ минг қўйни бир камсиз бериб, ўн
беги бахшилари баротдорнинг олдиға тушуб кўп пешкашлар бирлан
47
48
Шониёзов К. Ўзбек ҳалқининг шаклланиш жараёни. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б.2.
Абулғозий. Шажарайи турк. – Б.134.
20
келиб, хонни кўрдилар. Иккинчи йили киши юбориб тилади эрса, тақи
бердилар. Шул қирқ минг қўй уларнинг бўйнинда неча пуштлар қолди.
Эмди ўзга туркманларнинг бературған молларини ҳам мундин олиб
қолмалинг. Ушбу ерда айталинг. Бу воқиотдин бир неча йил ўткандин сўнг,
ўзга туркманларнинг бошларина ва молларина лойиқ мол бературған
туркманларнинг бошининг, молининг юзиндин ҳисоб қилиб, ички салурға ўн
олти минг қўй, мундин бошқа подшоҳлиқ шиланда сўймоқ учун минг олти юз
дўнан қўй. Мунга қозон қўйи теб от қўйдилар. Ул ўн олти минг қўйиға
барот қўйи теб от қўйдилар. Ул ўн олти минг қўйға барот қўй теб от
қўйдилар. Тақи навкарга бердилар. Туркманнинг ҳар уруқина не миқдор
барот қўйи солсалар, анинг тошиндин қозон қўйи даҳ як олдилар. Барот
қўйини навкар олиб кетар. Пас подшоҳнинг шиланхонасинда ўлтурмакка қўй
бермассинму тедилар”.
Шу ўринда Хоразмнинг XVI-XVII асрлардаги ижтимоий-иқтисодий
ҳаётини ўрганишда Хоразм тарихчилари Мунис ва Огаҳий қаламига мансуб
“Фирдавс-ул-иқбол” асарининг ҳам аҳоли миграциясига оид маълумотлари
муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этиш лозим. Асарда 945/1538 йилда
Убайдуллахон ва 1002/1593-1594 йй. Абдуллохон II Шайбонийлар томонидан
Бухорога кўчирилган урганчлик ва хиваликлар ҳақида маълумот берилади.49
Шунингдек, Хива хони Исфандиёрхон (1623-1645) даврида унинг
ҳокимиятга келишида қўллаб-қувватлаган туркманлар зулмидан, аҳоли талай
қисмининг Бухоро, Самарқанд, Манғит улуси ва қозоқлар ҳузурига қочиб
кетиши,
Шерғозихон
тазйиқидан
Хоразмда
яшаб
келаётган
қорақолпоқларнинг 1726/1727 йилда Янгисув ва Сирдарё бўйларига
кўчишлари
орасидаги
тасвирланган.
сиёсий,
Асардаги
ижтимоий,
Абулғозий
иқтисодий
Баҳодирхонинг
вазиятни
аҳоли
бақарорлаштириш
мақсадида ўтказган давлат аҳамиятига молик ислоҳотлари ҳақидаги
маълумотлар ҳам эьтиборга лойиқ 50 . У уруғлараро курашларга чек қўйиш
Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол. – Б.87.
Аллаева Н.Ўрта асрларда Хива хонлиги аҳолиси таркиби ва унгаэтнографик жараёнларнинг таьсири
15-18 б.
21
49
50
мақсадида Амударё қуйи оқими ўзбекларини тўрта бирлашма–“Тўпа”га
бўлди. Яьни, ўзбек қавмларини ҳар иккитасини бир жамоага бирлаштириб,
тўрта жуфт гуруҳ ташкил қилди: уйғур-найман, қўнғирот-қиёт, нукус-манғит,
қанғли-қипчоқ. “Фирдавс-ул иқбол” асарида ҳам ўзбек уруғлари билан бирга
туркман уруғлари–эрсари, салур, хуросонсалури, соруқ, така, ёвмут, ҳасан
эли, али эли, хизр эли, гўклан, тевачи кабилар ҳақида ҳам этнографик
материаллар беради51.
Асарда келтирилган этнографик, яъни турк-мўғул қабилалари, хусусан,
улар номларининг маъноси ҳақидаги маълумотлар, ўзбеклар, сартлар ҳамда
туркман уруғлари (сариқ, ёвмут, қизил аёқ, эрсари ва ҳ) ҳақидаги
маълумотлар ҳам ўта муҳимдир. Жумладан, у туркий қабилаларга кирувчи ва
турк номи билан аталувчи қабилалар қуйидаги катта 5 авлод (бўғин)ни
ташкил қилади деган. Булар: уйғур, қанғли/қангли, қипчоқ, қалач, қарлуқ
қабилалари. Сўнгра у бошқа туркий қабила ва уруғлар ҳақида тўхтаб ўтади:
1.Текрин ёки мекрин. 2. Қирғизлар. 3. Кем-кемчутлар. 4. Ўрмонкат. 5.
Нукузлар. 6. Татарлар. 7. Ойрат/уйрат. 8. Тўрғовут. 9. Қўри. 10. Тўлас. 11.
Булғочин. 12. Кермучин. 13. Туленгут. 14. Ўрасут. 15. Кусутмай. 16. Найман.
17. Керайит. 18. Ўнгут. 19. Турғоқ. Ажойиби шундаки, Абулғози бу
этнонимларнинг баъзиларини этимологияси билан беради52.
Абулғози Баҳодирхон ўз китобида мўғулларни икки катта бўлакка
бўлади. Бири қиён/қиёт (нирун), иккинчиси нугуз/нукуз (дарликин). Булардан
ташқари мўғуллардан 25 та уруғ ва қабилаларни тилга оладики, улардан
бариси ўзбек халқининг этник таркибига кирган53. “Асл лафзи (мўғул) мўгул
турур. Авомнинг тили келмасликидин бора-бора мўғул тедилар. Мунгнинг
маъносин барча турк билурлар: қайғу маъносина турур. Улнинг маъноси
содадил, яъни қайғули сода темак булур”; “Қипчоқ – Тан (Дон) ва Итил
(Волга) ва Ёйиқ (Урал), бу айтилған сувларнинг орасинда ўлтурлар”;
Ўша жойда.
Муфассал қаранг: Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. Т.: Фан, 1968. – Б.32 ва
кейингилари.
53
Булар: меркит, қўнғирот, қоранут, қурлос, элчигин, урмовут/уймовут, кўникмар, арлот, келкит,
бодай/бадай, қилик, уйшун, сулдус/сулдуз, элдуркин/илдуркин, кенкит, дўрбандўрман, барин/баҳрин, сукут,
қурловут, бурқут, уклан/ўқлан, журот, ҳожарот, бойвут, жалойир.
22
51
52
“Қиниқли туркман бирлан бирга ултурур эрдилар. Туркман вилоятға
тушгандин сўнг Иссиқкўл ва Чу ва Талош; бу айтилған сувларнинг
ёқаларинда ватан қилиб, кўп йиллар ўлтурдилар, Урганч подшоҳлариндин
Текашхон (1172-1200 йиллари ҳукмронлик қилган) қиниқлининг бир
ўғлининг қизин олди. Туркан отлиқ. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ (12001220 йиллари ҳукм сурган) ул қиздин туғди”. Сўнгги мисол: “Тўқтоғухон
(1290-1312-йиллари ҳукмронлик қилган Олтин Ўрда хони), ўлгандин сўнг ўн
уч ёшинда Ўзбекхон (1312-1342) хон бўлди. Тақи элни ота-бобосининг
дастури бирлан забт қилди. Ҳар кимнинг мартабасини лойиқ ҳурмат қилиб,
инъомлар берди. Эл-улусни дини исломға киргузди... Андин сўнг Жужи
элини ўзбек эли тедилар”54.
Ўзбекларнинг уруғ ва қабилаларига тегишли маълумотлардан асарда
келтирилган гуруҳ ва қабилалар номи жуда муҳим. Булар: Орлот/арлат, оғор,
олақанотли, ўқли, аймоқ, бошқирд, баёт, тот, тотар, темирли, турумчи, турк,
туркман, така, турботли, тевачи, жоби, жомачи, чўбичоқ, чўбони, чиғатой,
чўни, хизир эли, хуросонли, халаж, дукар, соиқ, солур, сурхи/сурқи, соқар,
салжуқ, султонли, савроқи, совчили, қўрғоли, қўрқин, қорлиқ, қипчоқ,
қоратошли, қалмоқ, қирғиз, чиройли, қутлар, лола, мўғул, манғит, найман,
мўнди, ёзир, яғмо, ёвмут, юрти ва бошқалар55.
Ўзбеклар ва умуман туркий халқлар орасида энг кўп тарқалган
уруғлардан бири қунғиротлардир. Бу уруғ ўзбеклардан ташқари, қорақалпоқ
ва қозоқ уруғлари орасида ҳам салмоқли ўрин тутади. Лекин, уларнинг
салмоғи ўзбек уруғлари орасида юқорироқдир. Ўтган асрнинг 20-йилларида
ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубий минтақаларидаги Ҳисор,
Денов, Бойсун, Шеробод, Қабодиён, Қўрғонтепа, Кўлоб бекликларида аҳоли
этник жиҳатдан рўйхатга олинганда, қўнғирот уруғига мансуб аҳоли сон
жиҳатдан энг катта гуруҳни ташкил қилган эди. Бу бекликда умумий
аҳолининг 22,4 фоизи қунғиротлардан иборат эди
56
Абулғозий. Шажарайи турк. – Б.108.
Муфассал қаранг: Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. – Б.35.
56
Бекматов А. Қўнғиротлар. Қалб кўзи. 1996 йил январь
23
54
55
. Қўнғирот номли
қишлоқлар, маҳаллаларнинг Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида
кенг тарқалгани ҳам бу уруғнинг шу ҳудуддаги халқлар этник таркибидаги
ўрнига ишорадир.
Қорақалпоғистон республикаси ҳудудида Қўнғирот шаҳри мавжуд. Бу
шаҳарда яшайдиган аҳолининг ҳаммаси қўнғирот уруғига мансуб дейиш
кулгили бўларди. Лекин, шаҳарнинг номланиши, Чингизхонга аҳоли от совға
қилганларини эслаб, қабилангизнинг номи “Қўнғирот” бўлсин, деганмиш. Бу
ривоят қанчалик чиройли бўлмасин, ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки,
ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида Чинғизхоннинг енгилиб, якка ўзи зўрға
қочиб кетгани у ёқда турсин, умуман қуршовга тушгани ҳам маълум эмас.
Фарғона водийсидаги “Қўнғирот” номли қишлоқ ва маҳаллаларда
яшайдиган, келиб чиқиши бўйича ўзини қўнғирот уруғига мансуб, деб
ҳисоблайдиган одамлар билан уруғ номи ҳақида олиб борган суҳбатларимиз
ҳам кутилган натижани бермади. Уларнинг асосий кўпчилиги ўз уруғлари
номининг маьноси ва келиб чиқишини билмасликларини тан олдилар.
Баъзилар эса қунғиротлар Чингизхон лашкари орасидаги бир уруғ булгани,
улар қўнғир рангли от миниб юрганлари учун шу ном билан аташганини
айтишади. Бу ҳикоялар ҳам бизни қониқтирмади. Лекин, Б. X. Кармишева ва
бизнинг суҳбатдошларимиз ҳикояларида ҳам бу уруғнинг узоқ ўтмишда
Чингизхон қўшинлари билан алоқадор бўлганининг акс-садоси сезилиб
турибди.
Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида ва Рашидуддиннинг
“Жомеъ ат-таворих” асарларида ҳам қўнғирот уруғи бир неча ўринларда
тилга олинса ҳам, бу ҳақда батафсил маълумот иншо этилмайди57.
Рашидуддиннинг «Жомеъ ат-таворих” китоби қўнғиротлар тўғрисида
Марказий Осиё ва Эронда битилган манбаларнинг энг қадимийсидир58.
Ўлканинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига оид маълумотлар асарда
Хоразмнинг ўша замонларда ҳам обод бўлганлиги, Амударё ўзанининг
57
58
Бекматов А.Қўнғиротлар.// Қалб кўзи 1996 йил январь 3 бет
Ўша жойда.
24
ўзгарган вақти ва унинг оқибатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам қимматлидир.
Бу хусусда ҳам бир-икки мисол келтириш мумкин: “Ул вақтда (Сўфиёнхон
замонида) Урганчдин Абулхон (Каспий денгизининг шарқий тарафида,
Ҳозирги Красноводск қўлтиғининг жануби-шарқий тарафида жойлашган
тоғли ноҳия) бормоқ бу овулдин ул овулға борғонтек эрди. Анинг учун Аму
суви Урганч қалъасининг тубидан ўтиб, Абулхон тоғининг кун туғишина
бориб, тоғнинг тубина тегиб, қибла тарафиндин ўғрулуб кун ботишига бориб,
андин ўтуб Ўғурча (Амударёнинг қўйи қисмида, унинг жанубий ирмоғи
Ажойба сувининг Каспий денгизига қуйиладиган ерда жойлашган манзил)
бориб Мозандарон (Каспий денгизининг ўрта асрлардаги номларидан бири)
тенгизина қуяр эди. Тағи улким, Аму дарёнинг икки тарафи то Ўғурча
боргунча, экинлик ва юзум боғи ва дарахистон эрди. Баланд ерларға чиғир
қурарлар эрди. Молли халқ кўковун ва чибин вақтинда бир-икки манзил
йироқроқ қудуқларга кетарлар эрди. Чибин ётқондин сўнг сувнинг яқасига
келурлар эрди. Ободонлик ва маъмурликнинг ҳеч ннҳояти йўқ эрди” 59 . Ва
яна: “Анинг (Аминакхоннинг ўғли Колхоннинг) замонида Урганч ободон ва
халқ тинч бўлди. Бениҳоят арзонлик бўлди... Бир пулга бир нон бўлди
тедилар” 60 . Яна бир мисол: “Ҳар йилда ҳутнинг бошинда (Аванешхон
даврида) Урганчдин отланиб Ҳуросонни човуб ёйлоқларда ёйлар эрди.
Чопатурған ерларининг чети йел (сел) кўпруги, Туршиз, Турбат ва Жом ва
Харгирд, Олған вилоятлари Журжон, анинг пойтахтини кабуд жома дерлар,
Жожирим, Кирайлу, Астробод лашкари қирқ мингга етти. Куз ақраб бўлғанда
қайтиб Урганчни қишлар эрди. Отлана турған кўп ўзбекнинг барчасининг
отини дафтарга битиб алуфа берур эрди. Оёқ навкарина ўн олти қўй берур
эрди. Ул туркманнинг қўйин улаша турур эрди. Ётмаганина Хуросонни
чопарда панж яқиндан берур эрди 61 . Кема ўша вақтда Урганч бирлан
Вазирнинг орасиндин юрур эрди”62.
Абулғозий. Шажарайи турк. – Б.126.
Ўша жойда. – Б.137.
61
Ўша жойда. – Б.144.
62
Ўша жойда. – Б.134
59
60
25
Яна шу ҳам диққатга сазоворки, ўша замонларда Хоразмда, бошқа
экинлар билан бир қаторда, буғдой ҳам кўп экилар, шунинг учун ҳам нон
арзон эди. Бир мисол келтириш мумкин: “Ул вақтда (Араб Муҳаммадхон
даврида) Миздаҳкандин то Боқирғоннинг бори юзи Қуйғун деган ергача
буғдой экилар эрди. Бизнинг хон Туқ қалъасининг юқорисидин бир ариқ
қаздуруб турурлар. Фақир дунёга келмасдин бир йил бурун (1602 йили) мезон
бўлғанда сақасини кўмарлар эди. Буғдойни ўрган вақтда очарлар эрди. Бир
неча йилдии сўнг ариқнинг кенглиги отган ўқ ўтмасдай будди. Сувнинт оёқи
Қуйғун борди. Андин Ачи тенгизина (Аччиқ денгиз) борди. Ёлғуз буғдой
экилур эрди. Отли киши ўн кунда буғдойнинг тошиндин айланиб кела билмас
эрди. Ул вақтда пул-пучак ярим мисқол кумуш бир танга ерина юрур эрди.
Бир тангага ярим тева (туя) юки буғдой берурлар эрди. Бир мисқол кумушга
бир харвор (бир эшак юки) буғдой берурлар эрди”63.
Юқорида келтирилган мисолдан Амударё қадим-қадим замонлардан
Каспий денгизига бориб қуйилиши маълум бўлади. Ленин кейинчалик дарё
ўзанини ўзгартириб, Сариқамиш пастлигига қуйиладиган бўлди. Бу воқеа
содир бўлган вақт “Шажарайи турк”да аниқ кўрсатилган. “Биз дунёга
келмасдан ўттиз йил илгари (яъни 1573 йили), – деб ёзади Абулғозихон, –
Аму суви Хос минорасининг юқориниси, уни Қора айғир тўқайи дерлар, ул
ердин йўл ясаб оқиб, Туқ қалъасина бориб, Сир тенгизина қуйғон эркандур.
Ул сабабдин Урганч чўл бўлубти”64.
Бундан бошқа яна кўп мисоллар келтириш мумкин. Қисқаси,
“Шажарайи турк” Хоразмнинг узоқ ўтмишдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий
ва маданий ҳаётига оид яна жуда кўп маълумот беради. Шу сабабдан уни
Хоразм тарихига оид қимматли ёзма манбалар қаторида қўшиш лозим.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида “Шажарайи турк”да Хива
хонлиги ва унга қўшни ҳудудларда кечган этник жараёнлар ва хўжалик
ҳаётининг ёритилиши масаласи юзасидан қуйдаги хулосалар келиб чиқади:
63
64
Ўша жойда. – Б.161-162.
Ўша жойда. – Б.167.
26
Биринчидан, Хива хонлигида тез-тез бўлиб турган ички урушлар ва
хонликнинг қўшни давлатлар билан олиб борган урушлари натижасида содир
бўлган миграция жараёнлари Абулғозий томонидан анча кенг ёритилган;
Иккинчидан, Абулғозий Хива ва унга туташ минтақаларда яшаган
этник гуруҳлар, уруғлар, қабилаларнинг этногенези масалаларини ёритиб
беришга уруниб кўрган;
Учинчидан, муаллиф асарда қатор этнонимларнинг этимологияси
масаласига оид қизиқарли маълумотларни келтирган.
Тўртинчидан,
“Шажарайи
турк”да
Хива
хонлиги
аҳолисининг
машғулоти ва хўжалик фаолиятига доир оригинал маълумотлар келтирилган.
Бешинчидан, асарда хонликнинг солиқ сиёсатига алоқадор бўлган
диққатга созовор маълумотларни учратиш мумкин.
Мазкур боб юзасидан қуйдаги хулосалар келиб чиқади:
1.Абулғозий томонидан “Шажарайи турк” асарида Хива хонлигининг
қўшни халқлар, давлатлар билан алоқалари, хонлик ва унга туташ ҳудудларда
кечган
этник
жараёнлар
ҳамда
хўжалик
ҳаётига
алоқадор
бўлган
маълумотларни қуйдаги беш гуруҳга бўлиш мумкин:
Биринчи гуруҳ, тарихий манбалардан олинган маълумотлар;
Иккинчи гуруҳ, муаллиф ўзи гувоҳ бўлмаган айрим олинган тарихий
воқеалар иштирокчиларининг оғзаки ҳикояларига асосланган маълумотлар;
Учинчи гуруҳ, мауллифнинг ўзи гувоҳ бўлган воқеаларга оид бўлган
оригинал маълумотлар;
Тўртинчи гуруҳ, Муҳаммад Замон Урганжий томонидан келтирилган
маълумотлар;
2. “Шажарайи турк” Хива хонлигининг қўшни мамлакатлар билан олиб
борган алоқалари, Хива хонлиги ва унга қўшни минтақаларда кечган этник
жараёнлар ҳамда хўжалик ҳаёти ҳақида маълумот берувчи Хивада яратилган
дастлабки манба ҳисобланади;
3. “Шажарайи турк”да Хива Бухоро муносабатларининг қуйдаги
жиҳатлари ёритилган;
27
Биринчидан, Хива хонлиги ва Бухоро хонликлари ўртасида олиб
борилган ҳарбий ҳаракатлар ва урушлар тарихига оид маълумотлар;
Иккинчидан, Хива Бухоро урушлари натижасида содир бўлган
миграция жараёнлари;
Учинчидан, хонликлар ўртасидаги дипломатик муносабатлар;
Тўртинчидан, Бухоро хонлигининг Хива хонлигида кечган сиёсий
жараёнларда иштироки масаласи;
4. Хива хонлиги ва Эрон Сафавийлари муносабатларининг қуйидаги
жиҳатлари Абулғозий томонидан ёритилган:
Биринчидан, Хива хонлигининг Эрон билан олиб борган дипломатик
муносабатлар;
Иккинчидан, Сафавийлар давлатининг Хива хонлигида кечган сиёсий
жараёнлардаги иштироки;
Учинчидан, Эрон Хива муносабатларидаги мунозарали масалалар;
5. “Шажарайи турк”да Хива хонлигининг бошқа қўшни давлатлар ва
халқлар билан муносабатларининг қуйдаги масалалари ёритилган:
Биринчидан, қозоқлар, жунғорлар ва қалмоқларга қарши олиб борган
мудофа жанглар;
Иккинчидан, Хива хонлиги ва Россия муносабатлар;
28
Download