Загрузил Sadulla Sadullayev

raport Khalilov workshop FISTUz

Реклама
Ўзбекистон
Республикаси
Инновацион
ривожланиш
вазирлиги
томонидан
молиялаштирилган Ф-ФА-2021-512 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида жорий 20212022 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган компьютерда моделлаштириш мактабини
шакллантириш ҳамда шу мақсадда етакчи олимлар иштирокида семинар-тренинг
(workshop) ташкил қилиш режалаштирилган эди.
Шу мақсадда жорий йилнинг 28-февралида “Инновацион илмий тадқиқотларда
компьютер экспериментидан фойдаланиш истиқболлари” (инг. “Perspectives for the use
of computer experiments in innovative research”, рус. “Перспективы использования
компьютерных экспериментов в инновационных исследованиях”) мавзусидаги халқаро
семинар-тренинг
ташкил
этилди.
Тренингни
ўтказишдан
асосий
мақсад
илмий
тадқиқотчиларда физик, кимёвий ва биологик жараёнларни компьютерда моделлаштириш
орқали тадқиқ қилиш бўйича кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Тадбирни самарали
ўтказиш учун маҳаллий тадқиқотчилардан ташқари хорижий экспертлар ҳам жалб қилинди.
Аксарият хорижий мутахассислар онлайн маъруза қилиш таклифини билдирган бўлсада,
улар ичида юртимизга келиб семинарда бевосита иштирок этиш таклифини билдирганлар
ҳам бўлди. Хусусан, ушбу тадбирда Антверпен университети (Бельгия) юқори самарали
суперкомпьютер кластерларини ўрнатиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича бош
мутахассис Карел Венкен (Karel Venken) асосий маърузачи сифатида қатнашди. Семинар
онлайн (Zoom платформаси орқали) ва офлайн режимида ўтказилди. Семинар-тренинг
инглиз тилида олиб борилиб, маърузачилар қуйидаги тартибда ўз маърузаларини тақдим
қилишди (маърузаларнинг электрон нусхалари иловада берилган):
1000 – 1010
dr. Umedjon Khalilov and dr Maksudbek Yusupov (IPLT, AS Uzbekistan)
Offline
Welcome speech
1010 – 1030
Karel Venken (University of Antwerp, Belgium)
Offline
Introduction to cluster computing
1030 – 1050
dr. Mariam Ghasemitarei (Sharif University of Technology, Iran)
Online
Molecular dynamics simulations for biological systems
1050 – 1110
dr. Golibjon Berdiyorov (Hamad Bin Khalifa University, Qatar)
Online
Predictive modeling for nanoelectronics: ballistic transport calculations
1110 – 1140
Coffee break
1140 – 1200
Maria Cecília Oliveira (Federal University of ABC, Brasil)
Online
How to improve the understanding about plasma-based cancer therapy by
means of computer simulations?
1200 – 1220
dr. Jamoliddin Razzokov (Institute of Material Science, AS Uzbekistan)
Online
Penetration of Chitosan into the Single Walled Armchair Carbon
Nanotubes: Atomic Scale Insight
1220 – 1240
dr. Alisher Eshimbetov (Institute of Bioorganic Chemistry, AS Uzbekistan)
Online
Synthesis and aimed study of Phenylaminotetrahydro-1,3-Thiazepine
Hydrochloride
1240 – 1300
dr. Priyanka Shaw (University of Antwerp, Belgium)
Online
Glutathione Peroxidase 4 inactivation is one of the key features of
ferroptosis
1300 – 1310
Closing
Лойиҳада режалаштирилганидек, ушбу семинар-тренингда Ўзбекистон Фанлар
Академиясининг илмий муассалари ҳамда Ўзбекистондаги турли олий ўқув юртлари
олимларидан ташқари 40 ёшгача бўлган камида йигирмага яқин ёш тадқиқотчилар ҳам
тингловчи сифатида иштирок этишди. Бу каби семинарлар келажакда тадқиқот
институтлари ҳамда олий таълим муассасаларида дунёдаги илғор илмий марказлардаги
каби юқори даражадаги ҳисоблаш/моделлаштириш муҳитини яратиш имконини беради.
Бельгиялик мутахассис Карел Венкен таклиф қилинган маърузасидан ташқари ёш
олимларга суперкомпьютерларни ўрнатиш ва улар билан ишлаш бўйича 1-4 март оралиғида
режалаштирилган маҳорат дарслари ва амалий машғулотларни ҳам олиб борди. Хусусан, 12 март кунлари бу мутахассис суперкомпьютерлар тизимини ўрнатиш бўйича гуруҳ
иштирокчиларига маҳорат дарси ўтиш билан бирга бу тизимни қандай шакллантириш ва
уларнинг бир-бири билан алоқасини таъминлаш бўйича амалий машғулот ўтказди. Амалий
машғулот натижасида гуруҳда янги суперкомпютерлар кластери - FISTUz (Fast Intelligent
Simulation Tool of Uzbekistan) яратилди (1-расм).
1-расм. FISTUz суперкомпютерлар кластерининг яратилиш жараёни.
FISTUz да суперкомпьютерлар кластери 32 та Worker, 1 та Builder ва 2 та Master
компьютерларидан ташкил топган. Ҳар бир Master ва Worker компьютерлари юқори
таркибли (Intel Core i9, RAM 64GB, HDD 2TB ва ҳ.к.) параметрлардан ташкил топган бўлиб,
Slackware 15.0 Linux операцион тизими ёрдамида бир-бирига тармоқ орқали уланган. Master
ва Worker компьютерларини бир-бирига тармоқ орқали улаш учун Builder (Intel Core i7,
RAM 8GB, HDD 2TB) компьютерига NFS server ўрнатилган. FISTUz кластери жойлашган
хонада юқори қувватли 3 та кондиционер ўрнатилган бўлиб, улар нормада кўрсатилган
доимий ҳароратни (25 ± 5 °C) сақлаб туришда ёрдам беради. FISTUz да ҳар бир қурилма
фавқулотда энергия узилишлари ўрнини қоплаб берувчи UPS ларга уланган. Кластерга
уланган интернет тармоғи институтдан ташқари фойдаланувчилардан ҳимояланган.
Бельгиялик мутахассис Карел Венкен 3-4 март кунлари FISTUz кластеридан қандай
фойдаланиш тўғрисида гуруҳ ходимлари учун маҳорат дарсларини ҳам олиб борди.
Маҳорат дарслари натижасида ҳар бир фойдаланувчи тармоқ орқали FISTUz кластери
билан ишлаш кўникмаларига эга бўлди. Хусусан, WinSCP ҳамда MobaXTerm дастурлари
ёрдамида фойдаланувчилар FISTUz га шахсий логин/парол орқали уланиб, кластерга
топшириқ бериш ва уни ишга тушириш кўникмаларига эга бўлдилар (2-расм).
2-расм. WinSCP (чап) ҳамда MobaXTerm (ўнг) дастурлари.
Кластер
компьютерларига
қўйиладиган
вазифалар
компьютерлардаги
процессорларнинг эгалланиб бориш тартибида тақсимлаб ишга туширилади (кластернинг
ҳар бир компьютерида 16 та процессор мавжуд). Фойдаланувчилар FISTUz кластерига
қўйилган вазифалар рўйхатини мониторинг қилиш ҳамда кластердаги ҳар бир
компьютернинг эгалланган процессорлари сонини кузатиш имкониятига ҳам эга (3-расм).
3-расм. FISTUz кластери компьютерларига қўйилган вазифалар рўйхати (тепада) ҳамда ҳар
бир компьютердаги эгалланган процессорлар сонининг мониторинги (пастда).
Скачать