Uploaded by венира ортикова

шартнома 2

advertisement
ДОГОВОР №_____
г.Андижон
“_1__” января__ 2022 йил
Негосударственное дошкольное учреждение «Болажон баҳори 2018»
негосударственное дошкольное учреждение бундан кейинги ўринларда «Муассаса» деб
юритилувчи, Устав асосида фаолият кўрсатувчи муассаса рахбари У.Ашурова бир
томондан ва Кобулов Д. боланинг отаси/ёки-онаси/
Боланинг: Кобулов Шохжахон
Бундан кейинги ўринларда «ота-она» деб юритилувчи, иккинчи томондан, алоҳида
«Томон», биргаликда «Томонлар» деб юритилувчи, мазкур шартномани қуидагилар
ҳақида туздилар:
1. Шартнома предмети
Мазкур шартнома муассаса ва ота - оналарнинг болага таълим-тарбия бериш унинг
соғлигини мухофазалаш ва мустаҳкамлаш, ҳиссий мутаносиблигини таъминлаш,
жисмоний ва интелектуал (ақлий ва шахсий) ривожланиши, боланинг ривожланиш
жараёнидаги камчиликларни муассаса ваколати доирасида бартараф этиш жараёнидаги
иштирокчилари сифатида хуқуқ ва бурчларини белгилайди.
2.Томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари
Муассаса қуидаги мажбуриятларни олади:
Болани туғилганлик хақидаги гувохнома нусхаси, тиббий ривожланиш картаси асосида
“Бемби ” гурухга қабул қилади.
2.1.1
Боланинг хаётини мухофаза қилиш ва жисмоний ҳамда психик соғлигини
мустахкамлашни таъминлаш, ривожланишидаги камчиликларни бартараф этиш, ижодий
қобилиятлари ва қизиқишларини ривожлантириш, боланинг ривожланиш ҳусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда, унинг шахсига алоҳида ёндошишни йўлга қўйиш, бола ҳуқуқлари
Конвенсиясига риоя қилиш;
2.1.2
Бола ва унинг ота-оналарининг шахсини хурмат қилиш ва қоидаларга риоя
қилиш;
2.1.3
Боланинг муассасада бўлиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия этилган дастур асосида ўқитиш;
2.1.4 Муассасадаги предметли-ривожлантирувчи муҳитни ташкил этиш;
2.1.5
Таълим дастурининг мазмуни, боланинг ёши, индивидуал ҳусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда унинг фаолиятини ташкил этиш;
2.1.6 Болани муассаса ходимларининг қўпол муносабатлари, жисмоний ва руҳий
зўравонликларнинг турли кўринишларидан ҳимоя қилишни таъминлаш;
2.1.7 Болани умумтаълим мактабида билим олишга тайёрлаш;
2.1.8
Бола касал бўлганда, карантин, ота-онасининг таътили ёки сабабли ҳолатларда
(касаллик, хизмат сафари ва ҳоказолар) унинг жойини сақлаш учун, ота-оналар
томонидан, келишилган ота-она бадал туловидан олдиндан 30% тулови килиш керак ;
2.1.9 Боланинг нарсаларини тўлалигича сақлаш;
2.1.10 Ота-онага болани тарбиялаш ва таълим бериш масалаларида малакали ёрдам
кўрсатиш;
2.1.12 Ота-оналарга хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳақида тўлиқ маълумот бериш.
Ота-оналар қуидаги мажбуриятларни олади:
2.2.1 Муассаса Устави талабларига риоя қилиш;
2.2.2 Педагоглар билан келишмовчиликлар юзага келганида, болаларнинг иштирокини
аралаштирмай туриб, зудлик билан ўз вақтида муассаса рахбарияти билан ҳал қилиш;
2.2.3
Болани муассасага жойлаётганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси,
тиббий ривожланиш ҳаритаси, шунингдек, ота-оналар ҳақида маълумот (телефонлари,
яшаш жойи ва иш жойи ҳақида маълумот)ларни тақдим қилиш;
2.2.4
Бола касалланган тақдирда, зудлик билан муассаса маъмурияти ёки тиббий
ходимларга хабар бериш ва касалликдан сўнг ўз вақтида тиббий маълумотномани тақдим
этиш;
2.2.5 Боланинг муассасада юрганлиги учун 2.5.1 бандига асосан маблағни ҳар ойнинг
"10" кунигача тўлаш; (индексацияга муофиқ)
2.2.6 Яшаш жойи ёки телефонлари ўзгарган тақдирда, муассаса рахбарига хабар қилиш;
2.2.7 Муассаса ишчиларининг обрў-этиборларини хурмат қилиш.
Муассаса қуидаги хуқуқларга эга:
2.3.1
Муассаса ходимлорининг обрў ва этиборини ҳимоя қилиш;
2.3.2
Ота-оналарнинг истаклари ва тиббий-психалогик хизматдагиларнинг тавсиясига
асосан болани гуруҳга тақсимлаш;
2.3.3
Болани оилада тарбиялашга оид тавсиялар бериш;
2.3.4
Ўрнатилган тартибда ўз муддатида тўлов пули тўланмаган тақдирда, хизмат
кўрсатишдан бош тортиш.
Ота-оналар қуидаги хуқуқларга эга:
2.4.1 Боланинг қонуний хуқуқ ва қизиқишларини ҳимоя қилиш;
2.4.2 Муассасанинг хужжатлари ва Устави билан танишиш;
2.4.3 Муассасанинг турли тадбирларида фарзанди билан иштирок этиш;
2.4.4 Муассасада болалар билан ишларни яҳшилаш бўйича таклифлар киритиш;
2.4.5 Шартномада белгиланган шартлар бўйича болага сифатли таълим-тарбия бериш,
қараш, парваришлаш ва хурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
2.4.6
Муассаса рахбариятини 10 кун олдин хабардор қилган холда шартномани
муддатидан аввал бир томонлама бекор қилиш.
3. Тўлов (ҳисоб-китоб) тартиби
2.5.1
Ота-он а ойлик бадалов тулови томонлар келишуви асосан амалга оширилади.
2.5.2
Тўлов муддати томонлар келишувига биноан хар ойнинг "_10___" кунигача
белгиланади.
4. Томонларнинг жавобгарлиги ва баҳсли ҳолатларни хал этиш
Томонларнинг ушбу шартнома мажбуриятларини бажармаслиги ёки керакли даражада
бажарилмаслиги ҳолатларида улар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси,
"Истемолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш" хақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва
бошқа норматив хуқуқий хужжатларга биноан кўриб чиқилади.
5. Бошқа шартлар
5.1 Ушбу шартнома 2021 йилнинг "01" "январь" кунидан 2021 йилнинг "31” декабрь
кунигача тузилган.
5.2 Шартномага томонларнинг келишувига биноан ёки Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонунчилиги асосида ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мумкин.
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар шартномага ёзма равишда киритилади.
5.3 Шартнома имзолангандан бошлаб кучга киради ва бола муассасада бўлган даврдан
бошлаб ҳақиқий ҳисобланади.
5.4
Шартнома асл икки нусхада тузилган, бир ҳил юридик кучга эга, ҳар иккала томонда
бир нусхадан булади
Андижан
Ишчилар МФИ Навойи куча 33/7
Рахбар У.Ашурова
Ота-она : Кобулов Д
Имзо ___________________
Имзо____________________
Download