ХАВФСИЗ ОВҚАТЛАНИШНИНГ БЕШ ЭНГ МУҲИМ ТАМОЙИЛИ Тошкент тиббиёт академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби Асс. Раманова Д.Ю. “Ҳавфсиз овқатланишнинг беш энг муҳим тамойили"га риоя қилинг: 1. Тозаликка риоя қилинг; • 2. Хом озиқ-овқат маҳсулотларни тайёр овқатлардан ажратинг; • 3. Таом тайёрлаш давомида озиқ – овқат маҳсулотларига иссиқлик билан ишловни яхшилаб беринг; • 4. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳавфсиз ҳароратда сақланг; • 5. Тоза сув ва тоза озиқ-овқат хом-ашёсидан фойдаланинг. •. 1. Тозаликни сақлаш. •Озиқ-овқат маҳсулотларини қўлга олиш ва улардан таом тайёрлашдан олдин қўлингизни ювинг. Хожатхонадан чиққандан сўнг қўлингизни ювинг. Ошхонадаги таом тайёрлаш учун ишлатиладиган барча сиртлар ва ошхона анжомларини ювинг ва дезинфекция қилинг. Ошхонани ҳашоратлар, кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлардан асранг. 2. Озиқ-овқат хом-ашёсини тайёр овқатлардан ажратиб қўйиш. • • • Хом гўшт, парранда гўшти ва денгиз маҳсулотларини бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан ажратинг; Озиқ-овқат хом-ашёси учун пичоқ ва тахтача каби алоҳида ошхона анжомларидан фойдаланинг; Озиқ-овқат хом ашёси, тайёр таомлар билан алоқа қилмаслиги учун уларни алоҳида контейнерларда сақланг. 3. Озиқ-овқат маҳсулотларига иссиқлик ёрдамида ишлов беришни пухталик билан ўтказиш. • • • Гўшт, парранда гўшти, тухум ва денгиз маҳсулотлардан таом тайёрлаганингизда иссиқлик ёрдамида ишлов беришни пухта ўтказинг; Димланган маҳсулотлардан қилинадиган суюқ ва бошқа таомларни, яъни +70°С, етказилганига ишонч ҳосил қилингунча қайнатинг. Пиширилаётган гўшт ва парранда гўштлари ва сели тозалигига, пушти эмаслигига амин бўлинг; Бу жараёнда термометрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тайёр таомларни истеъмол қилишдан аввал, яхшилаб иситинг. 4. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳавфсиз ҳароратда сақлаш. • • • • • Тайёрланган овқатларни уй ҳароратида 2 соатдан ортиқ сақламанг; Барча пиширилган ва тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини совуткичда (+5°С даражали ҳароратда) сақланг; Тайёр таомни тортилгунга қадар иссиқ ҳолда (+60°С дан юкори) сақланг; Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳатто совуткичда ҳам узоқ вақт сақламанг; Музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини уй ҳароратида муздан туширманг. 5. Тоза сув ва тоза озиқовқат маҳсулотларидан фойдаланиш • • • • Тоза сувдан фойдаланинг ёки уни ҳавфсиз бўлиши учун тозаланг; Янги ва ҳавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини танланг; Ҳавфсизлигини ошириш мақсадида ишлов берилган маҳсулотларни танланг, масалан, пастеризация қилинган сут; Мева ва сабзавотларни тоза сув билан ювинг, айниқса агар улар хомлигича истеъмол қилинадиган бўлса; • Сақлаш муддати тугаган озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилманг.