Загрузил Ozodbek Hakimov

tuproning suv khossalari

Реклама
Aim.uz
Тупроқнинг сув хоссалари
Режа:
1.Тупроқнинг
2.Тупроқнинг
нам
сув
сиғими
ўтказувчанлиги
ва
ва
сув
унинг
кўтариш
турлари.
қобилияти.
3. Тупроқнинг сув баланси
4. Тупроқнинг сув режими, уни бошқариш ва яхшилаш тадбирлари
Таянч иборалар: тупроқ намлиги, тупроқнинг сув хоссалари,
1.
нам сиғими, сув ўтказувчанлик, сув кўтарувчанлик, деградация, сув
шакллари, сизот сувлари, капилляр сув, сув баланси, сув режими.
Тупроқнинг нам сиғими ва унинг турлари.
Хозирги кунда мавжуд статистик маълумотлар бўйича тупроқ
минтақавий ва глобал деградациядан сақловчи, чўлланишга қарши-кураш
чора тадбирларини олиб бориш керак. Маълум сўровлар натижасида
захира ерларнинг қўллашда репродукцион усулублардан фойдаланиш,
тупроқни муҳофаза қилиш, яъни ифлосланишдан, заҳарланишдан сақлаш
режа асосида олиб борилиши шарт. Тупроқ сифатини баҳолаш учун
биомасса миқдори агрономик унумдорлик, муҳофаза чора-тадбирлари,
таббий тоза сувларни сақлаш, иссиқхоналар миқдорини камайтириш,
таббий соф тоза озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш хозирги
куннинг бош мваммолардан бири хисобланади.1
Тупроқ қатламида сақланадиган сувнинг ҳолатини белгиловчи унинг
барча хоссалари йиғиндисига сув (сув-физик, гидрофизик) хоссалари
дейилади. Энг муҳим сув хоссаларига тупроқ нинг сувни ушлаб, сақлаб
1
(Soil degradation in the United States: extent, severity, and trends/ Rattan Lal, Terry M.Sobecki, Thomas Iiваri,
John M. Kimble.2004, 6 бет.)
Aim.uz
Aim.uz
туриш қобилияти, нам сиғими, сув ўтказувчанлиги ва сув кўтарувчанлик
қобилияти кабилар киради.
Сувни ушлаб туриш қобилияти - тупроқнинг муҳим хоссаларидан бири
бўлиб, сувни оқиб кетишдан сақлаб, намни ушлаб тура олиш қобилияти
ҳисобланади. Тупроқнинг сувни ушлаб тура олиш қобилиятини миқдор
жиҳатдан характерловчи курсаткич, унинг нам сиғими ҳисобланади.
Тупроқнинг нам сиғими - турли кучлар таъсирида маълум миқдордаги
сувни сингдириши ва ушлаб туриш қобилиятидир. Тупроқдаги намни ушлаб
турадиган кучга қараб ва турли шароитларга кура нам сиғимининг қуйидаги
турлари: максимал адсорбиланган нам сиғими, максимал молекўляр нам
сиғими, капилляр нам сиғими, энг кам ёки дала нам сиғими ва тулиқ
максимал нам сиғими кабилар ажратилади.
М а к с и м а л а д с о р б и л а н г а н н а м с и ғ и м и (МАНС) - тупроқ
заррачалари юзасида сорбиланиш (ютиш) кучлари таъсирида энг кўп
миқдорда ушлаб турилиши мумкин бўлган сув миқдори ҳисобланади. Бу
намлик тупроқдаги мустаҳкам бириккан (адсорбиланган) сув миқдорига
тўғри келади.
М а к с и м а л м о л е к у л я р н а м с и ғи м и (ММНС) (А.Ф.Лебедев
буйича) - молекуляр тортиш кучлари таъсирида тупроқ заррачалари юзасида
ушланиб туриши мумкин бўлган, яъни буш бириккан (парда) сувнинг юқори
чегарасини характерлайди. Максимал молекуляр нам сиғими асосан
тупроқнинг механик таркибига боғлиқ.
ММНС тупроқнинг муҳим тупроқ-гидрологик курсаткичларидан бири
ҳисобланади. Тупроқдаги мавжуд (фактик) нам миқдори билан ММНС ни
таққослаб ўсимликларга ўтадиган фойдали сув заҳирасини аниқлаш мумкин
бўлади. Фактик намлик ММНС га нисбатан кўп бўлганда фойдали сув
заҳираси кўп ва бу курсаткичлар тенг бўлганда эса ана шундай сув заҳираси
деярли булмайди.
К а п и л л я р н а м с и ғ и м и (КНС) - капилляр кайма (бевосита сувли
қатлам устида жойлашган тупроқ қатлами) чегарасидаги тупроқда ушланиб
Aim.uz
Aim.uz
туриши мумкин бўлган энг кўп миқдордаги капилляр-тиралган сув
ҳисобланади. Капилляр нам сиғими миқдори тупроқ Ғоваклигига ва
шунингдек сув билан туйинган қатлам, сизот суви сатҳидан қанчалик
масофада жойлашувига боғлиқ. Бу масофа қанчалик кўп булса КНС шунча
кам бўлади. Сизот сувлари ер юзасига яқин (1,5-2,0 м) бўлганда капилляр
кайма (тупроқ қатлами) юзасигача намланади ва капилляр нам сиғими энг
юқори (уртача қумоқ тупроқларнинг 1,5 м қатлами учун 30-40 фоиз) бўлади.
Сизот сувлари сатҳига кура КНС доимий эмас.
Э н г к а м н а м с и ғ и м и (ЭКНС) - сизот сувлари чуқурда жойлашган
шароитда ошиқча сув оқиб кетгандан кейин, тупроқда ушланиб туриши
мумкин бўлган капилляр-мваллақ намликнинг энг кўп миқдори ҳисобланади.
Энг кам нам сиғими атамасига дала нам сиғими (ДНС), умумий нам
сиғими (УНС) ва чекли дала нам сиғими (ЧДНС) тушунчалари тўғри келади.
ЧДНС термини агрономия амалиётида ва мелиорацияда кенг қулланилади.
Энг кам нам сиғими тупроқнинг механик таркиби, структура ҳолати ва
зичлигига боғлиқ. Оғир таркибли ва яхши структурали тупроқларда ЭКНС
30-35, қум тупроқларда 10-15 фоиздан ошмайди. ЭКНС тупроқнинг муҳим
гидрологик
курсаткичи
бўлиб,
у
билан
тупроқдаги
нам
дефицити
(етишмайдиган нам) тушунчаси боғлиқ. Шунингдек, ЭНКС га кура Суғориш
ва шур ювиш нормалари, Суғориш муддатини белгилаш мумкин. Агар
Суғориш нормаси маълум қатламда ЭКНС га нисбатан кўп булса, сув
фойдасиз сарфланади, ошиқча сув эса тупроқнинг пастки қатламларига оқиб
ўтиб, сизот сувларини кўтаради. Энг кам нам сиғими ва тупроқнинг мавжуд
намлиги орасидаги фарқ тупроқдаги нам танқислигини ташкил этади.
Тупроқдаги энг мақбул сув режими шундай бўлиши керакки,
тупроқнинг ўсимлик илдизи тараладиган қатламидаги намлик ЭКНС дан 70100 фоизгача оралиқда сақланадиган булсин. Энг кам нам сиғимига қадарли
намланган тупроқ 1 м ли қатламининг бир гектаридаги фойдали нам заҳираси
миқдори, қум тупроқларда 700-1100 м3, қумлоқ, енгил ва урта қумоқ
Aim.uz
Aim.uz
тупроқларда 1200-1700 м3 ва оғир қумоқ, соз тупроқларда 1500-2100 м3 ни
ташкил этади.
Т ў л и қ н а м с и ғ и м и (ТНС). Ҳаво сиқилиб (ушланиб) қолинган
бушлиқлар (одатда умумий Ғовакликнинг 5-8 фоизини ташкил этади) дан
ташқари, тупроқнинг барча Ғовакликларида ушланиб қолиниши мумкин
бўлган энг кўп нам миқдорига тулиқ нам сиғими дейилади. Демак, ТНС
одатда сон жиҳатдан тупроқнинг умумий Ғоваклигига тўғри келади. ТНС га
тенг намлик бўлганда тупроқда барча турдаги сув: бириккан (мустаҳкам ва
буш бириккан) ва эркин (капиляр ва гравитацион) сувлар максимал миқдорда
сақланиши мумкин. Демак, ТНС тупроқнинг қанчалик сув сингдириши
мумкинлигини характерлайди. Шунинг учун бу курсаткични тулиқ сув
сингдирувчанлик ҳам дейилади. Тупроқдаги ТНС ўзоқ вақт сақланадиган
бўлса, тупроқда анаэроб жараёнлар кўпайиб кетади ва тупроқ унумдорлиги
пасайиб, экинлар ҳосилига салбий таъсир этади.
Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва сув кўтарувчанлиги
Тупроқнинг сувни қабул қилиб олиши ва ўзи орқали юқоридан пастга
қараб ўтказиш қобилиятига сув ўтказувчанлик хоссаси дейилади. Сув
ўтказувчанлик асосан икки босқичдан: шимилиш ва фильтрланиш (сизиб
ўтиш) дан иборат бўлиб, дастлаб сув шимилиб тупроқ туйинади, сунгра сув
тупроқ қатламининг пастки қисмига маълум тезликда сизиб ўтади.
Тупроқнинг сув билан тулиқ туйинган ҳолати шароитида оғирлик кучи ва
босим градиенти таъсирида, сувнинг пастга қараб ҳаракатланишига
фильтрация дейилади. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг маълум майдони
юзасидан мвайян вақтда сингиб ўтадиган сув ҳажми билан улчанади ва
одатда мм/соат билан ифодаланади. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг умумий
Ғоваклиги ва унинг улчамига боғлиқ. Масалан, енгил механик таркибли
тупроқларда йирик Ғовакликлар кўп бўлганидан, сув ўтказувчанлик, ҳам
доимо юқоридир. Оғир механик таркибли ва кесакли чангли структурали
тупроқларда сув ўтказувчанлик паст. Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини
баҳолашда Н.А.Качинский тавсия этган шкаладан фойдаланиш мумкин.
Aim.uz
Aim.uz
Шунга кура температураси 10 0С ва сув босими 5 см бўлган шароитда,
тупроқнинг сув ўтказувчанлиги қуйидагича баҳоланади: агар кўзатишнинг
биринчи соатида 1000 мм дан кўп сув ўтса, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги
бўзувчи, 1000 дан 500 мм гача - Гоят (ортиқча) юқори, 500-100 мм - энг
яхши, 100-70- яхши, 70 дан 30 гача қониқарли, 30 мм дан кам - қониқарсиз
ҳисобланади.
Тупроқнинг сув кўтариш қобилияти - капилляр кучлар таъсирида
тупроқнинг сувни пастдан юқорига қараб кўтариш хоссасидир. Тупроқдаги
Ғовакликларнинг улчами 8 мм атрофида бўлганда капилляр кучлар юзага
келади. Лекин бу улчам 0,1-0,003 мм бўлганда, капилляр кучлар яхши
ифодаланади. Ундан кичик юлларда секин ҳаракатланувчи, бириккан сув
бўлади. Шунинг учун қумли тупроқлардан қумоқ механик таркибли
тупроқларга томон сувнинг кўтарилиш тезлиги ошиб боради ва соз
тупроқларда пасаяди. Сувнинг максимал кўтарилиши (сизот сув сатҳидан
юқорида) қумли тупроқларда 0,5-0,7 м, қумоқ тупроқларда 2,5-3,0 м оғир соз
тупроқларда 4-6 м ни ташкил этади. Капиллярлик ва тупроқнинг сув
кўтарувчанлиги
натижасида
сизот
сувлари
ҳисобидан
ўсимликларни
қушимча равишда сув билан таъминланиши қаторида тупроқда ҳаво
етишмаганлигидан моддаларнинг қайта тикланиши ва тупроқ қатламининг
шурланиш жараёнлари юзага келади. Тупроқда нафақат сизот суви билан
боғлиқ бўлган ҳаракатчан капилляр-тиралган сув, балки капилляр-мваллақ
нам ҳам кўтарилиш хусусиятига эга. Капилляр юллари кўп бўлган
структурасиз тупроқлар ҳаракатчан кўтарилувчан сувни кўп буғлантиради.
Структурали тупроқларда эса, йирик агрегатлар орасидаги Ғовакликлар бирбиридан ажралиб турганидан, капилляр сув камроқ ҳаракатланади. Шунинг
учун сув кам буғланиб, тупроқда нам яхши сақланади.
Айтилгандек, тупроқдаги мавжуд барча намлик хам ўсимликка ўтадиган
ҳолатда булмайди. Намнинг бир қисми ўсимлик ўзлаштира олмайдиганфойдасиз ҳолда бошқа қисми эса турли даражада ўсимликка ўтадиган
ҳолатда бўлади.
Aim.uz
Aim.uz
Ўсимликларнинг ҳаёт-фаолияти жараёни давомида ўзлаштирадиган
намлик ўсимлик учун фойдали ҳисобланади. Ўсимликка ўтадиган сувга
самарали намлик дейилади. Чунки бу сув, ҳосилнинг шаклланиши учун
сарфланади. А.А.Роде ўсимликлар учун қулай бўлган (ўзлаштирувчанлигига
кура) тупроқдаги сувнинг қуйидаги категорияларини ажратиб курсатади:
ўзлаштирмайдиган заҳира, ўзлаштириш жуда қийин, қийин, уртача,
ўзлаштириш осон бўлган сувлар.
Осон ўзлаштириладиган сувларга капилляр ва гравитацион сувлар
киради. Гигроскопик, максимал гигроскопик, кимёвий боғланган сувларни
ўсимлик мутлақо ўзлаштира олмайди ва улар тупроқдаги сувнинг фойдасиз
(ўлик) заҳирасини ташкил этади. Одатда илдиз тукчаларининг суриш кучига
нисбатан, тупроқдаги намни ушлаб туриш учун сарфланадиган куч кўпроқ
булса, бу намлик ўсимликка ўтмайди ва ўсимлик сулий бошлайди. Кўпчилик
экинлар илдизларининг сувни суриб олиш коэффициенти 15 атмосферадан
юқори эмас. Тупроқнинг ўсимликлар барқарор сулий бошлайдиган намлик
даражасига сўлиш намлиги ёки сўлиш коэффициенти деб аталади ва қуруқ
тупроқ оғирлигига нисбатан процент билан ифодаланади. Унинг миқдори
тупроқ механик таркибига кура ўзгариб туради. Кумли тупроқларда сулиш
намлиги 1-3 фоиз, қумлоқ ва енгил қумоқ тупроқларда 3-5, уртача ҳамда оғир
қумоқ тупроқларда 6-12, соз тупроқларда 12-18 дан 32 фоизни ташкил этади.
Aim.uz
Aim.uz
26-расм. Тупроқнинг сув кўтарувчанлиги
Тупроқнинг сулиш намлигини, одатда максимал гигроскопикликни 1,34
ёки 1,50 коэффициентига кўпайтириш юли билан аниқланади. Сулиш
намлиги тупроқнинг муҳим гидрологик константи ҳисобланади. Сулиш
намлигига доир маълумотларни ва сувнинг умумий миқдорини эътиборга
олиб, тупроқдаги фойдали намнинг, яъни ҳосилнинг шаклланиши учун
кетадиган сувнинг самарали заҳирасини ҳисоблаб топилади. Самарали
намлик миқдори ҳисобланаётганда сувнинг қатлам қалинлигини мм да
ифодалаш қабул қилинган. Шу куринишда ундан фойдаланиш, яъни уни
ёғинларга доир маълумотлар билан таққослаш осон бўлади, 1 га майдондаги
сувнинг ҳар бир мм 10 т сувга тўғри келади. Самарали сувнинг заҳиралари
ушбу формула буйича ҳисоблаб топилади:
W * 0,1 . хм . h (H - Ч)
Бу ерда, W - самарали сувнинг заҳираси, мм; 0,1 - сув қатламини мм га
айлантириш коэффициенти; ҳ.м - ҳажмий масса, г/см3 ; h - самарали сувнинг
Aim.uz
Aim.uz
заҳираси ҳисоблаб аниқланадиган тупроқ қатламининг қалинлиги, см; H тупроқ намлиги, мўтлақ қуруқ ҳолатдаги оғирлигига нисбатан фоизда; СН сулиш намлиги, мўтлақ қуруқ ҳолдаги оғирлигига нисбатан фоиз ҳисобида.
Ҳар бир тупроқнинг ўсимликлар ўзлаштира оладиган ўзига хос актив нам
диапазони (АНД) бўлади.
8-жадвал
Сизот суви чуқур бўлган тупроқларда бу диапазон ЭКНС (ДHС) - СН га,
сизот суви саёз тупроқларда эса КНС - СН га тенгдир. Тупроқдаги самарали
нам
заҳирасини
баҳолаш
шкаласи
28
жадвалда
берилган.
А.М.Шульгин (1967) буйича тупроқнинг 1 м қалинлигидаги самарали сув
заҳирасининг мақбул курсаткичи ўсимликларнинг усиш даврида, айниқса
нисбатан сув етишмайдиган даврда, уртача 100 дан 200 мм атрофида бўлади.
Ўта кўп намлик (>250 мм) ва етарли нам булмаган (<60 мм) шароит ҳам
ўсимликларнинг усиб ривожланишига салбий таъсир этади ва ҳосил камаяди.
Aim.uz
Aim.uz
27-расм. Тупроқ намлигининг агрегатлар чидамлигига таъсири.
Aim.uz
Скачать