ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ Техника фанлари бўйича 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон ДАСТУРИ Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2020 йил «30» ноябрдаги №288/4-сонли қарори билан тасдиқланган Қарши – 2020 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон ДАСТУРИ Билет-1 1.Қуёш нурланиши, қуёш вақти ва вақт тенгламалари, қуёш доимийси, нурларнинг спектрал таркиби, Ер сиртида тўғри ва диффузион нурланиш, ер сиртидан ташқарида нурланишнинг йиллик ўзгариши. 2. Стирлинг двигателларининг конструктив схемалари, иссиқлик алмашинуви контурини асосий элементлари ва иш жараёнини ҳисоблаш усуллари. 3. Идеал ва реал селектив қопламалар учун қуёш нурланишининг фойдали иш коэффициенти. Қуёш–термик ракета двигателлари ва Стирлинг двигателли қуёш-иссиқлик энергетик қурилмалари учун нур ютиш, спектрал-селектив хоссалари ҳисобига энергия ўзгаришининг самарадорлигини ошириш. 4. Кичик қувватли ГЭСларнинг (КГЭС) классификацион белгилари. Сув сарфини ва босимини концентрация қилиш усуллари. Гидротурбиналарнинг асосий типлари ва турлари. Кичик ГЭСлар учун гидротурбиналарнинг энергетик характеристикалари ва ҳисоблаш методикаси. КГЭСларнинг ноанъанавий схемалари ва қурилмалари. 5. Microsoft Excel маълумотлар таҳлили пакети ёрдамида статистик масалаларни ечиш. Statistica статистик таҳлил пакети. Statistica пакетида маълумотларни статистик қайта ишлашда фойдаланиладиган функциялар. Билет-2 1.Умумий, диффузион ва тўғри нурланиш оқими зичлигини ўлчаш асбоблари. Умумий, диффузион ва тўғри нурланиш оқимларининг горизонтал ва қия сиртлардаги нисбати. 2. Аморф кремний ва моно- ва поликристалл кремний асосидаги фотоэлементлар. 3. Параболоцилиндрик, параболик ва конуссимон қуёш концентраторлари. Фацетли ва пленкали қуёш концентраторлари. Фоконлар ва фоклинлар, қуёш нурланишини концентрация қилиш даражаси. 4. Шамол ғилдирагини қуввати ва айланиш частотасини ростлаш усуллари. Шамол энергетик қурилмаларининг (ШЭҚ) асосий энергетик характеристикалари ва конструктив параметрлари. Шамол ғилдирагининг иш режимлари. Горизонтал ва вертикал ўқли шамол энергетик қурилмасининг келтирилган ва фойдали қуввати. Энергия исрофи турлари. 5. Тажриба натижаларини статистик қайта ишлаш. Корреляцион таҳлил. Дисперсион таҳлил. Фактор таҳлил. Регрессион таҳлил. Билет-3 1. Асосий тушунчалар ва қоидалар. Асосий манбалари ва географияси. Ернинг иссиқлик баланси. Табиий манбалар ва иссиқлик ютувчилар. Дунёда иссиқлик ишлаб чиқариш. Иссиқликнинг тарқалиши: иссиқлик узатилиши механизми. Тўғри оқимли совутиш. Градирнялар. Ташландиқ иссиқликни утилизация қилиш усуллари. Иссиқлик сифати ва унинг узатилиши (транспортировкалаш). 2. Оксидлар ва бошқа кислородсиз бирикмалар. Шиша. Ситаллар. Кристалл ва аморф ҳолат. 3. Керамика ишлаб чиқариш учун Ўзбекистоннинг хом-ашё базасидан фойдаланиш. Понтон ва фильтрлар ишлаб чиқариш; электроизоляторлар, абразив ишлаб чиқариш. Ишлаб чиқариш чиқиндилари ва маҳаллий хом-ашёлардан фасон буюмлар тайёрлаш. 4. Қуёш энергиясини аккумуляция (тўплаш) қилиш, қуёш энергиясини қисқа муддатли ва мавсумий аккумуляторлари. 5. Гипотезаларни текшириш. Статистик гипотеза тушунчаси. Мувофиқлик мезони. Мезон қуввати. Колмогоров мезони. Билет-4 1.Шаффоф муҳитларнинг нур ўтказувчанлиги. Нур ўтказиш хусусиятининг спектрал боғлиқлиги. 2. Идеал ва реал шамол двигателларининг назарияси. Ўқий ва кўтариш кучи. Ишчи момент ва қувват. Шамол двигателларида энергия йўқотилиши. Шамол ғилдирагининг энергетик характеристикаларини олиш усуллари. Шамол ғилдирагини шамолга ўрнатиш усуллари. Шамол ғилдирагига таъсир этувчи кучлар. Шамол ғилдирагини гигроскопик моменти. 3. Кичик гидроэнергетик қурилмалар (КГЭҚ) ва гидроэлектр станциялари (ГЭС). Тўлқин электр станциялари. 4. Биоэнергетик қурилмалар (БЭҚ). Биомассани қайта ишлаш билан боғлиқ содир бўладиган энергетик жараёнлар бўйича БЭҚнинг классификацияси. Технологик жараёнларнинг асосий элементлари, уларнинг энергетик характеристикалари ва ҳисоблаш усуллари. 5. Ҳисобий эксперимент. Математик моделлаштиришда фойдаланиладиган айрим аналитик ва сонли усуллар. Билет-5 1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуёш энергияси ёрдамида қуритиш. Қуёш қуритиш қурилмаларининг иссиқлик самарадорлигини ҳисоблаш. 2. Қуёш фотоэлектрик қурилмалари ва станциялари. 3. Кўзгусимон қопламаларнинг оптик характеристикаларини олиш, уларнинг қуёш концентрик тизимларида қўлланилишига мисоллар. 4. Денгиз тўлқини ва оқими энергияси. Чуқур ва кичик ҳажмли сув сирти тўлқинлари. Тўлқинлар энергияси ва қуввати, улардан фойдаланиш усуллари. Идеал ва реал тўлқинлар. Тўлқинларнинг энергетик спектри (тўлқинлар қувватининг тақсимланиши). Узлуксиз тўлқин ҳаракатида тўлқин энергиясидан фойдаланиш усуллари. Ерда тўлқинларнинг географияси. 5. Математик моделлаштиришда умумий бирлик тушунчаси. Умумий бирликни танлаш. Танлама характеристикалар. Билет-6 1. Қуёш иссиқ сув таъминоти тизимлари, иссиқлик самарадорлигини ҳисоблаш, бир ва икки контурли иссиқ сув таъминоти тизимларининг параметрларини оптималлаштириш. 2. Юқори ҳароратли энергетик ва технологик қуёш қурилмаларининг иссиқлик қабул қилгичларида нурий иссиқлик алмашинуви хусусиятлари. 3. Шамол ғилдирагини қуввати ва айланиш частотасини ростлаш усуллари. Шамол энергетик қурилмаларининг (ШЭҚ) асосий энергетик характеристикалари ва конструктив параметрлари. Шамол ғилдирагининг иш режимлари. Горизонтал ва вертикал ўқли шамол энергетик қурилмасининг келтирилган ва фойдали қуввати. Энергия исрофи турлари. 4. Сув энергиясидан фойдаланишнинг асосий тамойиллари. Гидроэнергетик потенциал манбалари: табиий ва сунъий сув омборлари ва сув оқимлари, гидротехник тизимлар, музликлар, ер ости сувлари, денгиз ва океанларнинг тўлқинлари ва оқимлари энергияси. Анъанавий ва ноанъанавий гидроэнергетика. Кичик гидроэнергетика манбаларининг асосий гидравлик ва энергетик параметрлари. Сувнинг босими ва сарфини ўлчаш усуллари. Кичик гидроэнергетика потенциалини гидрометрик характеристикалари. Гидрологик маълумотлар. 5. Стьюдент мезони. Фишер методи. Билет-7 1. Қуёш иситиш тизими. Актив ва пассив қуёш иситиш тизимларининг иссиқлик самарадорлигини ҳисоблаш. 2. Комбинациялашган Стирлинг двигателлари, уларнинг қўлланилиш жиҳатлари и энергия- ва иссиқлик-совуқлик таъминоти тизимларида қўллаш ҳисоблари. 3. Фотоэлементлар учун селектив қопламалар, бир- ва икки қатламли интерференцион қопламалар, селектив қопламали кремнийли қуёш элементларини самарадорлигини ошириш. 4. Параболоцилиндрик қуёш концентраторлари ва улар асосидаги энергетик қурилмалар. 5. Мустақиллик тўғрисидаги гипотезани синаш (текшириш). Корреляция коэффициенти ва унинг хусусиятлари. Билет-8 1. Қуёш совутиш ва кондиционерлаш тизимлари. Қуёш абсорбцион совутиш қурилмалари. Қуёш абсорбцион совутгичлари ва иссиқлик насослари. 2. Гидропоршенли қуёш сув кўтариш қурилмалари: ишлаш принципи, конструкцияси ва ҳисоби. 3. Фотоэлементлар учун ярим ўтказгич материаллар. Кремний, дастлабки моддалардан тозалаш, поли ва монокристалл кремний ишлаб чиқариш. 4. Вертикал айланувчи ўқли шамол қурилмалари. Асосий элементлари ва конструкциялари. Бир ва кўп ярусли тизимлар. ШЭҚнинг асосий турлари ва энергетик характеристикалари. 5. Математик моделлаштириш. Математик моделлаштириш масалалари. Математик моделлаштиришда масаланинг қўйилиши, мақсад ва вазифалар. Билет-9 1. Термокимёвий усулларга асосланган биомассани қайта ишлашнинг технологик жараёнлари. Маҳсулотларни қуритиш, уйларни иситиш ва овқат тайёрлаш ва иссиқлик олиш учун биоёқилғини ёқиш. Иссиқлик ва электр энергиясини олиш учун чиқиндиларни ёқиш технологиялари. Биоэнергетик қурилмаларнинг ФИК. Пиролиз жараёни ва пиролиз учун хом-ашёни қуруқ қайта ҳайдаш ва уларнинг ресурслари. Пиролиз қурилмасининг ФИКи. Пиролиз жараёнида қаттиқ қолдиқ маҳсулот (ёғоч кўмири). Газ ва суюқликларнинг сепарацияси (газификация). Турли термокимёвий жараёнлар: гидрогенерация, СО ва буғлар ёрдамида гидрогенерация, турли ферментлар ва кислоталар таъсирида гидролиз, ёқилғи сифатида метил спиртидан фойдаланиш. 2. Асосий тушунчалар ва қоидалар. Энергия аккумуляторларининг қўлланиш мақсади ва кимёвий, иссиқлик, электр ва механик аккумуляция тамойиллари. Аккумуляторларнинг асосий характеристикалари. 3. Қаттиқ фазали ўзаро таъсирлашув, диффузия. Кристалланиш ва рекристалланиш. 4. Талаб қилинган хоссаларга эга бўлган керамикани олиш учун ашёвий материалларнинг характеристикалари. 5. Чизиқли регрессия тенгламалари. Максимал эҳтимоллик усули. Билет-10 1. Тузли сувларни қуёш энергияси ёрдамида чучуклантириш. Парник типидаги қуёш сув чучитгичлари ва уларнинг иссиқлик ҳисоби. 2. Механик, иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи шамол қурилмалари. Горизонтал айланувчи ўқли шамол қурилмалари. Бир ва кўп парракли ШЭҚ ни тизимлари. Турли ШЭҚ нинг иш режимлари. 3. КГЭС учун гидрогенераторларнинг турлари (ўзгармас ва ўзгарувчан токларда, синхрон ва асинхрон). Гидрогенераторларнинг энергетик характеристикалари. 4. Спиртли ферментация ва бижғитиш. Целлюлоза, ўсимлик крахмали ва қанд лавлагидан этил спирти (этанол) олиш усуллари. Ички ёнув двигателларида этанолнинг ёқилғи сифада қўлланилиши. Анаэроб бижғиш жараёни. Биогаз, СН4 ва СО2 аралашмаси ёқилғи сифатида. Анаэроб бижғиш жараёнини асосий тенгламаси. Биогзогенераторларнинг асосий параметрларини ҳисоблаш усуллари ва энергетик характеристикалари. 5. Танланмани бир жинслиликка текшириш. Боғлиқсизлик тўғрисидаги гипотезаларни текшириш: Пирсоннинг хи-квадрат критерийси. Фишер критерийси. Стьюдент кртерийси. Энг кичик квадратлар усули. Билет-11 1. Иссиқхона ва парникларни иситишда қуёш энергиясидан фойдаланиш. Ҳимояланган тупроқ иншоотларида ҳаво ва тупроқнинг иссиқлик режими, гелиоиссиқхоналарнинг иссиқлик баланс тенгламалари. 2. Тўғри, тескари ва комбинациялашган Стирлинг циклларида ишлайдиган иссиқлик двигателларининг ишлаш принципи, уларнинг ишлатилиш соҳалари. 3. Катта қувватли параболик қуёш концентраторларининг оптик ҳисоблари, амалиёти ва назарияси. 4. Шамол электр станциялари (ШЭС) ва шамол парклари. Белгиланган ҳудудда шамол энергияси потенциалидан оптимал фойдаланиш принциплари. ШЭҚнинг оптимал жойлаштириш схемалари. 5. Нормал тарқалиш параметрлари учун ишончли интерваллар. Гамма тақсимот, Стьюдент тақсимоти, Фишер тақсимоти. Билет-12 1. Тупроқнинг иссиқлик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун қуёш энергиясидан фойдаланиш. Тупроқ юзасини қоплашда шаффоф полимер пленкалардан фойдаланиш. 2. Селектив оптик қопламалар, қайта ўзгартиргич сиртида энергия баланси, идеал ўзгартиргичнинг спектрал характеристикаси. 3. Юстировка, кўзгу-концентрация тизими ва элементларини аниқлигини локал ва интеграл назорат қилишни амалий усуллари ва воситалари. 4. Дунёда ҳаво, сув ва ернинг паст ҳароратли иссиқлиги потенциали ва уни ҳисоблаш усуллари. Асосий таъсир этувчи факторлар. Ҳаво, сув ва ернинг паст ҳароратли иссиқлигидан фойдаланиш ҳолати ва истиқболлари. Океан иссиқлик электр станциялари (ОИЭС). ОИЭСнинг иш режими. ОИЭСнинг технологик схемалари ва энергетик характеристикалари. 5. Параметрик тақсимотлар оиласи. Етарли статистикалар тушунчаси. Силжимаган, асосли ва эффектив баҳолар. Баҳолаш усуллари: моментлар усули ва ҳақиқатга максимал ўхшашлик усули. Билет-13 1. Қуёш энергиясини ўзгартириш учун Ренкин, Брайтон ва Стирлинг термодинамик цикллари. 2. Иссиқлик ютувчи ва қайтарувчи селектив қоплама-фильтрлар, уларнинг структураси, оптик хоссалари ва олиниш технологиялари. 3. Юқори ҳароратли материалларнинг сиртларида интеграл ва спектрал нурланиш ҳамда нур ютиш коэффициентларини аниқлаш усуллари ва қурилмалари. 4. Сув қуйилиши асосидаги электр станциялари. Энергетик характеристикалари. Асосий параметрларини асослаш ва танлаш усуллари. 5. Математик моделлаштириш ва илмий-техник тараққиёт. Илмий тадқиқот ишлари ва уларни бажаришга тайёргарлик. Билет-14 1. Стирлинг двигателли қуёш энергетик қурилмалари (ҚЭҚ), концетраторлар ва қабул қилгичларни ҳисоблаш асослари, иссиқлик баланси ва самарадорлиги. 2. Қуёш печлари. Икки қўзгули тизимлар. Гелиостатик майдон, 1000 кВт қувватли Катта қуёш печи (КҚП) нинг технологик минораси ва концентраторлари. 3. Тўлқин электр станциялари (ТЭС). Асосий схемалари ва турлари. Сув ости ва сув усти қурилмалари. Асосий энергетик характеристикалари. Ҳисоблаш усуллари. 4. Берилган хоссали функционал керамика учун материалларни ишлаб чиқиш, синтез қилиш ва тадқиқот қилиш, уларнинг тиббиёт ва халқ хўжалигида қўлланилиши. 5. Катта сонлар қонуни. Тасодифий ўзгарувчининг тарқалиш функцияси. Билет-15 1. ҚЭҚнинг самарадорлигига иқлим параметрларининг таъсири, аниқ иқлим шароити учун қурилманинг унумдорлигини башоратлаш (прогноз қилиш). 2. Атомларнинг хоссалари, кристалл структура. Нометалл бирикмаларнинг асосий физик-кимёвий хоссалари. 3. Талаб қилинган хоссаларга эга бўлган керамикани олиш учун ашёвий материалларнинг характеристикалари. 4. Ҳолат диаграммалари- талаб этилган хоссали материалларни ишлаб чиқишнинг фундаментал асоси. 5. Тасодифий катталикларнинг сонли характеристикалари: математик эҳтимол, дисперсия. Билет-16 1. Қуёш энергиясидан фойдаланиш ва фотоэлектрик усулда ўзгартиришнинг замонавий муаммолари. 2. КҚП концентраторининг фокал майдонида энергия тақсимланишини юзага келиши. 3. Иссиқлик насосли қурилмалар (ИНҚ). Иссиқлик насослари, ишлаш принципи ва қўлланилиши. Паст ҳароратли иссиқлик манбалари: атроф-муҳит ҳавоси, вентиляцион ҳаво, тупроқ иссиқлиги, ер ости сувлари, саноат ташландиқ иссиқлиги, кўл, дарё ва денгиз суви иссиқлиги ва бошқа ноанъанавий энергия манбалари. ИНҚнинг технологик циклининг асосий компонентлари: иссиқликни олиш тизими, буғлатгич, компрессор, конденсатор ва кенгайтиргич. ИНҚнинг иссиқлик баланси ва энергетик характеристикалари. Иситиш коэффициенти. ИНҚнинг ишлатилиш соҳалари ва йўналишлари. ИНҚнинг экологик тоза ишчи жисмлари (хладоагентлар), уларнинг хусусиятлари ва қўлланиш истиқболлари. 4. Материалларнинг терморадиацион хоссалари. Концентрацияланган нурий оқимнмнинг таъсири. 5. Табиатнинг асосий қонунларидан математик моделларни олиш намуналари. Сақланиш қонунларидан математик моделларни олишга мисоллар. Моделнинг адекватлиги (етарлилиги). Билет-17 1. Кремнийни легирлаш, кристалл такомиллашмаган аралашмалар. 2. ШЭҚнинг энергетик баланси, асосий характеристикалари. Қурилманинг минимал, ишчи ва максимал ҳисобий тезликлари. Ҳаво оқими концентраторлари ва уларнинг самарадорлиги ҳамда конструкциялари. 3. Ўсимликлардан ёқилғи олишнинг агрокимёвий усуллари. Бу усулларнинг камчиликлари ва ютуқлари. 4. Материалшуносликда технологик жараёнларни автоматлаштириш. 5. «Модель-алгоритм-дастур» учлиги математик моделлаштириш устуни сифатида. Жараён ва тизим хакида тушунча. Асл (оригинал) модель. Хаёлий модель. Физикавий, математик, компьютер моделлари. Билет-18 1. Қуёш энергиясини концентрация қилишнинг умумий тамойиллари. Қуёш нурланиш энергиясини кўзгу-концентратор тизимларининг турлари ва классификацияси. 2. Мувозанатлашган ва метастабил ҳолат. Тизимнинг мувозанатлашмаган ҳолатини аниқловчи асосий мезонли хоссалар. 3. Керамика ишлаб чиқариш учун асосий технологик жараёнлар 4. Бирламчи ва иккиламчи энергияни узатилиши (транспортировка). Энергияни узатиш усуллари ва характеристикалари. Қувурлар, кабел тармоқлари, электр узатиш тизими, ва ҳ.к. Энергия аккумуляцион қурилмалар ва энергия аккумуляцион станциялари. Технологик схемалари ва ишлаш принципи. Аккумуляция ФИКи. Аккумуляция циклининг давомийлиги. Заряд-разряд циклларида гарантия сони. 5. Математик моделлаштириш объектини ўрганиш. Математик моделлаштиришга тайёргарлик боскичлари. Масаланинг қўйилиши. Моделлаштириш объекти (жараёни)нинг таҳлили. Тизимли тахлил ва моделлаштириш муаммолари Билет-19 1. Кремнийли қуёш элементларини ишлаб чиқаришнинг маршрут технологияси. 2. КҚПнинг автоматик бошқариш тизими. КҚПнинг оптик тизимини тунги вақтдаги тадқиқотлар учун астрофизик инструмент сифатида қўлланилиши. 3. Монокристаллар ва поликристаллар. 4. Керамика ишлаб чиқариш учун асосий технологик жараёнлар 5. Математик моделлаштириш асосида таҳлил қилиш. Математик ва компьютер моделлаштиришнинг – экспериментал, аналитик ва аналитик-экспериментал усуллари. Билет-20 1. ШЭҚ генератор ва редукторининг конструкцияси ва уларнинг энергетик характеристикалари. 2. КГЭС гидрогенераторининг асосий параметрларини асослаш ва танлаш усуллари. 3. Биохимик методларга асосланган технологик жараёнлар. 4. Ўта ўтказувчан бирикмалар. Таркиби, тузилиши ва хоссалари. 5. Математик моделлаштириш замонавий технологиялар ва тизимларни яратишда объектив воқеликни англаш воситаси сифатида. Математик моделларнинг турлари. Математик моделлаштириш тўғрисида, моделлаштиришга қўйиладиган талаблар.