Загрузил sanjar ibragimov

ТЗ I-Intizom финал версия

реклама
Фойдаланилган атама ва тушунчалар
МББТ
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,
геодезия, картография ва давлат кадастри
давлат қўмитаси
Маълумотлар базасини бошқарув тизими
ДТ
Дастурий таъминот
ААТ
Автоматлаштирилган ахборот тизими
Давергеодезкадастр
қўмитаси
4
1. Умумий маълумотлар
1.1. Тизимнинг тўлиқ номи ва унинг шартли белгиланиши
Тўлиқ номи: “I-INTIZOM” автоматлаштирилган ахборот тизими.
Шартли белгиланиши: “I-INTIZOM” ААТ, ААТ, тизим.
1.2. Буюртмачи ва бажарувчи
Тизимни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи – Давергеодезкадастр
қўмитаси.
Манзил: Тошкент, 100097, Чилонзор-Ц квартал, Чўпонота кўчаси.
Телефон: (+998 71) 273-01-23.
Электрон почта манзили: [email protected].
Тизимни ишлаб чиқиш бўйича бажарувчи – Давергеодезкадастр
қўмитаси ҳузуридаги “Геоинфоком” давлат унитар корхонаси.
Адрес: Тошкент, 100097, Чилонзор-Ц квартал, Чўпонота кўчаси.
Телефон: (+998 71) 273-01-23.
Электрон манзил: [email protected].
1.3. Тизимни ишлаб чиқиш учун асос
“I-INTIZOM” ААТни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб қуйидагилар
ҳисобланади:
- Давергеодезкадастр қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб
тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, сифатли ўрганиш ва ҳар бир мурожаатни
қаноатлантириш даражасини ошириш юзасидан Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбасининг 2019 йил 4 январда
тасдиқланган 2019 йил I ярим йиллик иш режаси;
- Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосарининг 2019 йил
12 январдаги раисга билдиргиси.
1.4. Тизимни ишлаб чиқиш вақти
Бошланиш муддати – 15.01.2019;
Якунланиш муддати – 01.03.2019.
1.5. Ишлар натижаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш
тартиби
Тизимни буюртмачига тақдим этиш 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич. Аппарат-техник комплекси ва дастурий таъминотни ишчи
ҳолатини текшириш, тизим ишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш.
Босқич топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолаш билан тугалланади.
2-босқич. Яратилган дастурий таъминотни ва тасдиқланган тегишли
техникавий ҳужжатларни буюртмачига тақдим этиш. Босқич тизимни
амалиётга жорий этиш тўғрисидаги Давергеодезкадастр қўмитасининг
буйруғини эълон қилиниши билан тугалланади.
5
2. Тизимни ишлаб чиқишдан мақсад ва унинг вазифаси
2.1. Вазифаси
Тизим қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ижро
интизомини ва топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини, марказий назорат
қилишни йўлга қўйишни таьминлаш.
2.2. Мақсади
- Топшириқларни бажаришда маьсулият ва самарадорликни ошириш;
- ходимларнинг ўз вазифасини бажаришда масъулият билан
ёндашилишига эришиш;
- топшириқларни бажарилишида марказий назоратнинг ўрнатилиши;
- топшириқларни ҳисобга олиш тизими ва умумий маълумотлар
базасининг тузилиши;
- ҳар бир вазифа ҳақидаги архив маьлумотларни шакллантириш.
3. Автоматлаштириладиган объект тавсифи
Ташкилотда ижро интизомини ва топшириқларнинг ўз вақтида
бажарилишини, марказий назорат қилишни йўлга қўйишни таъминлаш учун
ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишни тақазо этади.
Чунки у орқали қуйидаги мавжуд ташкилий муаммоларни бартараф этиш
мумкин:
Топшириқларни бажаришда масъулият ва самарадорлик ошади.
Ходимларнинг ўз вазифасини бажаришда масъулият билан ёндашилишига
эришиш, бундан ташқари марказий назоратнинг ўрнатилишига олиб келади.
Топшириқларни ҳисобга олиш тизими ва умумий маълумотлар
базасининг пайдо бўлиши, барча маълумотларнинг киритилиши ҳар бир вазифа
ҳақидаги архив маьлумотнинг шаклланишига олиб келади.
Фуқаро вужудга келган муаммо борасида мурожатномаси ариза шаклида
қабул қилинади ва девонхона ходими уни рўйхатга олади. Ходим фуқарони
мурожаатномаси қабул қилинганлиги ҳақида маълумотнома беради
ва 1 соат давомида ҳужжатларни сканерлаб тизимга исм ва фамилияси билан
бирга юклайди, фуқаронинг мурожаати қайси мавзуда эканини танлаб
кўрсатади.
Юкланган маълумотлар масъул туман (шаҳар) филиалларига автоматик
равишда юборилади. Туман (шаҳар) филиаллари масъул ҳодимлари томонидан
мурожаатнома 5 иш куни давомида ўрганиб чиқилади ва фуқаронинг масаласи
ҳал этиб берилади. Фуқаро билан ишланганлиги ҳақида далолатнома
шакллантирилади, суҳбат баёни тузилади ва иш ёпилгани ҳақида жавоб хати
ёзилади.
Фуқаро билан алоқага чиқиш учун унинг телефон рақами олинади
ва барча ҳужжатлар тизимга юкланади, қисқа изоҳ берилади.
Туман (шаҳар) филиаллари масъул ходимлари юклаган маълумотлари
вилоят назорати томонидан кўриб чиқилади ва барчаси тўғри эканлигига ишонч
6
ҳосил қилингандан кейин назоратдан олинади. Аммо назоратдан олинишдан
аввал ягона Call-center мутахассислари томонидан фуқарога уланиб ҳақиқатда
мурожаати ёпилганлиги ва бундан унинг қониққанлик даражаси таҳлил
қилинади ва ўрганилади.
Агарда туман (шаҳар) филиаллари масъул ходимлари ишида камчилик
вилоят назорати томонидан аниқланса, улар бу мурожаатномани қайта кўриб
чиқишга туман (шаҳар) филиалларига юборади ва жараён бошидан бошланади.
Агарда мурожаатчи жавобдан қониқмаса девонхона ходими бу сафар
мурожаатномани вилоят кесимида ёпиш учун юборади. Бунда вилоятдаги
масъул ҳодимлар томонидан мурожаатнома 5 иш куни давомида ўрганиб
чиқилади ва фуқаронинг масаласи ҳал этиб берилади. Фуқаро билан
ишланганлиги ҳақида далолатнома шакллантирилади, суҳбат баёни тузилади
ва иш ёпилгани ҳақида жавоб хати ёзилади.
Вилоят масъул ходимлари юклаган маълумотлари Республика назорати
(Давергеодезкадастр қўмитаси) томонидан кўриб чиқилади ва барчаси тўғри
эканлигига ишонч ҳосил қилингандан кейин назоратдан олинади. Аммо
назоратдан олинишдан аввал ягона Call-center мутахассислари томонидан
фуқарога уланиб ҳақиқатда мурожаати ёпилганлиги ва бундан унинг
қониққанлик даражаси таҳлил қилинади ва ўрганилади.
4. Тизимга умумий талаблар
4.1. Бутун тизим учун талаблар
4.1.1. Тизимнинг функционал вазифасига қўйилган талаблар
Ишлаб чиқиладиган тизим мазкур техник топшириқда кўзда тутилган
барча функцияларни бажариши; мижоз-сервер технологиясида ишлаши;
буюртмачининг эҳтиёжларига кўра, тизимга киритиладиган кичик
ўзгаришларга тез ва осон мослашувчан бўлиши, шу билан тизимни сақлаш
ва техник қўллаб-қувватлаш ҳаражатларининг камайишига ҳам эришилиши
керак.
Тизимнинг администраторлик қисми бўлиши ва у тизимни бошқариши
керак.
Маълумот киритиш модулига қўйиладиган талаблар – мазкур модул
ёрдамида операторлар мурожаатларни яратади, уларга жавоб хатларини
киритади.
Хужжатлар айланиш модули – хужжатларни адресатига етиб боришини
назорат қилувчи модул бўлиб, у тизимдаги хужжатларнинг ижрочилар ва
назоратчилар орасида айланиши, унинг муддатлари ва статусини белгилайди.
Ҳисобот модулига қўйиладиган талаблар – шакллар асосида республика,
вилоят, туман (шаҳар), шакллар ичидаги кўрсаткичлар асосида ҳисобот
тайёрлаши керак; ҳисобот модулида қидириш, филтрлаш ва саралаш каби
имкониятлар мавжуд бўлиши керак.
Тизимнинг ишлаш кетма-кетлиги схемаси 1-расмда келтирилган.
7
1-расм. Тизимнинг ишлаш кетма-кетлиги схемаси
Канцелярия ходими аризани қабул қилади ва тизимга аризачи ҳақидаги
маълумотлар билан керакли ҳужжатларни киритади ва ижрочига чиқаради.
Ижрочи бажарган ишлари бўйича маълумотни юклайди. Ижрочи бўлиб
туман ва шаҳар кадастр ходимлари ҳисобланади.
Ижрочи ишини вилоят бошқармасидаги масъул ходим назорат қилади ва
ижрочининг бажарган ишлари тўғрилигига ишонч ҳосил қилса назоратдан
олади, бу канцелярия ва Call-center ходимларига кўринади.
8
Агарда ижрочи сифатида вилоятга топшириқ чиқариладиган бўлса, у
ҳолда назорат республика томонидан олиб борилади ва ижрочининг бажарган
ишлари тўғрилигига ишонч ҳосил қилинса назоратдан олинади.
Тизим барқарор ва авариявий ҳолатларда ишлай олиши керак.
Барқарор режимда тизимни ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган
дастурий ва техник воситалар талабларига жавоб берган ҳолда узлуксиз ишлай
олиши даркор.
Авариявий режимда тизимнинг бир ёки бир неча дастурий ёки техник
воситаларининг ишдан чиқиши билан характерланиб, тизим иш фаолиятини
тугатиш жараёнида операцияларнинг мантиқий якунига етказиши ва сақлаб
қолиши даркор.
Қуйидаги ҳолатлар учун ахборотларнинг сақланганлиги муҳим ахамиятга
эга:
электр таъминотидаги носозликлар, узилишлар ёки бошқа ташқи таъсир
натижасида операцион тизим ёки АТнинг ишдан чиқиш ҳолатларида;
техник воситаларда носозлик ёки ишдан чиқиш холатлари юзага келиши
натижасида операцион тизим ёки АТнинг ишдан чиқиш ҳолатларида;
администраторнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари натижасида АТнинг
ишдан чиқиши, АТ ёки маълумотларнинг йўқотиб юборилиши ҳолатларида.
АТнинг оддий фойдаланувчилари томонидан амалга ошириладиган ҳар
қандай ҳаракатлар, тизимнинг ишдан чиқишига ёки маълумотларнинг йўқотиб
юборилиши сабабчи бўлиши мумкин эмас.
Тизим диагностика ишларини олиб боришда асосий жараёнларни
текшира олиши, диагностика ҳолатини кузатишнинг тушунарли интерфейси
бўлиши керак. Авария ҳолатида диагностика воситалари дастурчи учун
тизимда рўй берган муаммоларни акс эттирувчи маълумотларни сақлаб қолиши
даркор.
Тизимни ишлаб чиқишда модулли тамойилга амал қилиниши ва очиқ API
дан фойдаланиш унинг амалий функциясини ошишини таъминлайди. Тизим
талаб этилганда исталган тизимга мослаштирила олиши даркор. Тизимнинг
дастурий модулларини ҳам, техник воситалар мажмуасини ҳам модернизация
қилиш имконияти яратилган бўлиши даркор. Шунингдек, келажакда тизим
фойдаланувчиларининг сони ва ундаги маълумотларнинг ошишини инобатга
олган ҳолда самарадорликни ошириб бориш имкониятини бериш керак.
4.1.2. Бошқа ахборот тизимлари билан мувофиқлигига қўйиладиган
талаблар
Бошқа АТлари билан мувофиқлиги таъминлаш учун АТда маълумот
алмашишнинг қуйидаги шакллари кўзда тутилиши лозим:
- маълумотларни экспорт ва импорт қилиш имконияти;
- МБга масофадан уланиш;
- АТга веб-сервис технологияси орқали боғланиш.
АТнинг бошқа АТлар билан мувофиқлигини таъминлашда O’zDSt 2590
Давлат стандарти талабларига риоя этилиши лозим.
9
АТнинг МБга киритиш учун тўпланадиган бошланғич маълумотлар
JPEG, PDF, PNG, zip, Excel форматида бўлиши керак.
АТнинг тўлақонли ва оптимал ишлашини таъминлаш учун унинг
модуллари ягона мажмуа сифатида ишлаши лозим. Асосий алоқа воситаси
сифатида TCP/IP протоколи асосидаги ҳимояланган VPN корпоратив
компьютер тармоғидан фойдаланилади. Буюртмачининг хоҳишига кўра АТдан
TAS-IX тармоғи орқали фойдаланилиши ҳам мумкин. АТнинг халқаро
Интернет тармоғига уланишига йўл қўйилмайди.
АТнинг барча фойдаланувчилари учун уларнинг ҳудудий ва функционал
фарқланишларидан қатъий назар, АТ ягона нусхада бўлиши лозим. Бунинг учун
АТда фойдаланувчиларнинг гуруҳлар ва роллар бўйича, шунингдек ҳудудлари,
даражалари ва бошқа белгилари бўйича турларга ажратилган бўлиши ҳамда
уларнинг барчаси ягона тизим доирасида ўзаро уйғунликда, бир-бирига зарарли
таъсир кўрсатмаган ҳолда, мустақил ишлаш имкониятига эга бўлиши лозим.
Тизим бошқа ташқи тизимлар билан интеграция қилиниши назарда
тутилмаган бўлса ҳам O’zDSt 1987:2018 стандартнинг 6.5.1.1 бандида
келтирилган барча талаблар асосида қурилган бўлиши даркор.
4.1.3. ААТ билан ишловчи тизим ходимларининг сони ва малакасига
ҳамда унинг ишлаш режимига қўйиладиган талаблар
АТдан фойдаланувчи ходимлар сони техник жиҳатдан чегараланмаган
бўлиб, ҳақиқатда тизимдан фойдаланувчи ходимлар сони 200 тадан ошмайди.
Тизим фойдаланувчилари асосан 3 та гуруҳга ажратилади:
1-гуруҳ - маълумот киритувчи операторлар;
2-гуруҳ - тизимдаги таҳлилий маълумотларни интерактив тарғиб қилувчи
қисми фойдаланувчилари;
3-гуруҳ
тизимга
бошланғич
маълумотларни
киритувчи,
фойдаланувчиларни ҳуқуқларини бошқарувчи ва тизим ишини бошқариб
борувчи администраторлар.
Тизимдан фойдаланувчи ходимлар учун тизим амалиётга жорий
этилишидан аввал ўқув семинари ташкиллаштирилади.
Тизимдан фойдаланувчи ходимлар предмет соҳани билиши, шахсий
компьютер ва офис дастурларидан фойдаланишни билиши, тизимдан
фойдаланишга рухсатномаси ва Давергеодезкадастр қўмитасида ходимларни
аттестациядан ўтказиш бўйича даврий равишда махсус комиссия томонидан
текширилиб, назорати олиб борилиши шарт.
4.1.4. Тизим вазифаси кўрсаткичлари
Тизим қуйидаги талабларни қаноатлантириши керак:
1. Тизим ундан фойдаланиш жараёнида аниқланган қўшимча талаблар
асосида ўзгартириш учун очиқ ва мослашувчан бўлиши, хусусан амалдаги
норматив ҳужжатлар ёки маълумотлар базасини, шунингдек умумий қонунқоидалар ўзгаришларини қабул қилиш имконияти мавжуд бўлиши;
2. Веб-технологиялар асосида ишлаши;
10
3. Тизим функционаллигини кенгайтиришда қулай бўлиши учун
модулли принцип асосида яратилиши;
4. Ягона ахборот тармоғи асосида ишлаши.
Бундан ташқари тизим ушбу техник топшириқнинг 4-бўлимида
кўрсатилган барча функциялар бажарилишини таъминлаши шарт этиб
қўйилади.
4.1.5. Тизим ишончлилигига қўйиладиган талаблар
АТнинг барқарор ишлаши учун талаб этилган барча шарт-шароитлар
яратиб берилган ҳолатда, АТ администраторлар аралашувисиз 24/7 режимида
доимий ва тўхтовсиз ишлашга мўлжалланган бўлиши лозим.
АТнинг маълумотлар банки ва АТни автоматик тарзда ёки қўлда резерв
нусхалаб туриш имкониятлари мавжуд бўлиши ва бу амалларни бажариш
тартиби АТни фойдаланишга топшириш жараёнида буюртмачининг
администраторларига ўргатилган бўлиши лозим.
Тизимга киритилган ҳамда унда ўзгартирилган ҳар бир ахборот МБга
ёзилишидан олдин форматли назоратдан ўтказилади. Бунда саналарни
олдиндан танланган айнан бир форматда киритилиши, ахборотни
таснифлагичлар орқали танлаш, сонларни киритиш ва сатрли майдонларни
тўлдиришда белгиланган ўлчамлардан ошиб кетмасликни назорат қилиш
тизимда амалга оширилади. Тизимни синовдан ўтказиш вақтида ушбу назорат
функцияларининг тўғри ишлаши текширилади.
Тизимга киритилган ҳамда унда ўзгартирилган ҳар бир ахборот
тўғрисидаги тегишли маълумотлар тизимнинг лог-журнал жадвалида ёзиб
борилади.
Авария ҳолатларида (масалан, электр таъминоти ўчиб қолганда)
маълумотлар базаси яхлитлиги таъминланиши лозим. Бунда тизим
маълумотлар базаси даврий равишда нусхаланиб борилиши ҳамда тегишли
архиви ташкил этилиши лозим. Резерв нусхаларда сақланган маълумотлар
буюртмачининг администраторлари томонидан мустақил равишда қайта
тикланиши ёки бу масалада тизимнинг ишлаб чиқарувчиси ёрдамидан
фойдаланилиши мумкин. Техник воситаларни барқарор электр токи билан
таъминловчи қурилма (UPS) электр таъминотидаги узилишлардан камида 15
дақиқа давомида муқобил электр таъминоти ёрдамида сақлаб туриши, қўшимча
таъминот блоки (дублирующий блок питания), юқори малакали техник қўллабқувватлаш хизмати ва зарур бутловчи қисмлар захирасига эга бўлиши лозим.
Операцион тизимнинг кайта юкланишига олиб келадиган аппарат
қисмининг Электр таъминот тизимида носозлик пайдо бўлган ҳолларда
операцион тизим қайта ишга тушгач дастурда тиклаш жараёнлари бошланиши
керак. Аппарат воситаларининг ишлаш жараёнида хатоликлар юзага келганда
операцион тизим хатоликларни бартараф этиши даркор. Дастурий таъминотга
боғлиқ бўлган хатоликлар юзага келганда ҳам операцион тизим хатоликларни
бартараф эта олиши даркор.
11
4.1.6. Тизим хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
АТнинг кучланиш остидаги техник воситалари ташқи элементлардан
барча тасодифий мурожаатлардан ҳимоя қилиниши керак. Техник воситалар
ГОСТ 12.1.030-81 талабларига ва электр ўрнатиш қоидаларига мувофиқ
ўрнатилган бўлиши керак.
АТ техник воситалари билан боғлиқ фойдаланувчилар нотўғри
харакатлари ва шу жумладан, барча хавфсизлик учун қўшимча брифинглар ва
махсус тайёргарлик талабларига жавоб бериши ва хавфсиз фойдаланишни
таъминлаши керак.
Мухандислик иншоотлари, касбий хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш
амалдаги қоидаларга мувофиқ фаолият кўрсатиши керак.
АТга киритилган барча ускуналар мувофиқлик сертификатларига эга
бўлиши керак.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш қуйидаги талабларга жавоб бериши
керак:
- маълумотлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни чеклаш;
- маълумотларни яхлитлигини таъминлаш;
- маълумотдан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш;
- фойдаланувчиларни идентификация қилиш;
- АТда амалга ошириладиган фойдаланувчилар харакатларини назорат
қилиш ва сақлаш.
Ахборот хавфсизлиги қуйидаги стандартларда белгиланган талабларга
мувофиқ бўлиши керак: O'zDSt ISO/IEC 13335-1, O'zDSt ISO/IEC 15408-1,
O'zDSt ISO/IEC 15408-2, O'zDSt ISO/IEC15408-3, O'zDSt ISO/IEC 27001, O'zDSt
ISO/IEC 27002.
Ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тизимнинг барча
таркибий қисмлари ва ишлаш босқичларида қуйидаги зарурий ҳимоя чоралари
кўрилиши лозим:
Фойдаланувчиларнинг АТ маълумотлари ва функционал имкониятларига
бўлган ҳуқуқлари турли даражада чегаралиниши кўзда тутилган бўлиши;
ахборотларнинг бутунлиги ва тўлиқлиги таъминланиши;
АТга рухсатсиз кириш ҳаракатларидан ҳимояланган бўлиши;
АТ фойдаланувчиларининг аниқ идентификацияланиши;
АТда оддий фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатларини лозим даражада
ёзиб бориш, зарурат бўлганда уларни назорат қилиш ва фойдаланиш
ҳуқуқларини чеклаб қўйиш имкониятлари яратилган бўлиши лозим.
АТни ишлаб чиқиш ва жорий этишда ахборотлар хавфсизлигини
таъминлашнинг қуйидаги устувор жиҳатлари ҳисобга олиниши лозим:
тизимдан легал равишда фойдаланувчилар учун реал вақт режимида
керакли ахборотларни олиш имкониятининг мавжуд бўлиши;
ахборотларнинг яхлитлиги, ишончлилиги, актуаллиги, зарарли ташқи
таъсирлардан ҳимояланганлиги ва ноқонуний йўл билан кириб, ўзгартириб
қўйишдан ҳимояланганлиги;
ахборотларнинг ноқонуний йўл билан кириб, кўчириб олувчилар
таъсиридан ҳимояланганлиги.
12
Тизимга кириш логин ва парол ёрдамида ҳимояланиб, буюртмачининг
администратори АТга уланувчи ҳар бир фойдаланувчининг паролини ва унга
берилган ҳуқуқларни исталган вақтда ўзгартириш имкониятига эга бўлиши
лозим.
Фойдаланувчи тизимда маълум муддат ҳеч қандай амал бажармаганда
унинг сессияси автомитик тарзда блокланиб туриши ва тизимга қайта кириш
учун логин ва паролни қайтадан киритиш лозим. Ҳар бир фойдаланувчига
унинг хуқуқларига асосан роллар бириктирилиши лозим. Бир вақтнинг ўзида
тизимда бир фойдаланувчининг бирдан ортиқ сессиясининг бўлиши
тақиқланган бўлиши лозим.
Тизимда рўй бераётган барча ўзгаришлар ва ҳодисалар тегишли аудит
журналларда қайд этиб борилиши кўзда тутилиши керак.
Аудит журнали автоматик равишда шакллантирилиши ва узлуксиз
ишлаши шарт. Аудит журналида ёзиладиган ҳар бир ҳодиса албатта
фойдаланувчи номига аниқ боғланган ҳолда вақти ва санаси билан қайд
этилади. Аудит журнали маълумотларига хавфсизлик бўйича масъул ходим ёки
тизим маъмури учунгина кириш имконияти кўзда тутилиши керак. Аудит
журналидаги ёзувларни ҳар қандай ходим томонидан ўчириш ёки ўзгартириш
қатъиян ман этилади ва бунга тизим техник жиҳатидан йўл қўймаслиги шарт.
АТга давлат органларининг махфий ахборотлари киритилмайди ва
уларни криптографик ҳимоя воситалари ёрдамида шифрлаб сақлаш талаб
этилмайди.
АТ серверлари ва тармоқ қурилмалари жойлаштирилган бинонинг
буюртмачи томонидан ноқонуний ташқи таъсирлардан ҳимояланиши, АТда
ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири
ҳисобланади.
Тизим серверлари ва алоқа воситалари жойлаштирилган хонадаги шартшароитлар ушбу техник воситаларнинг ишлаб чиқарувчиси томонидан
эксплуатация қилиш учун қуйидаги талабларга тўлиқ жавоб бериши лозим:
- барқарор иқлим;
- доимий электор тармоғи;
- юқори кучланишидаги электр тармоғидан сақланиш;
- ёнғин хафсизлигига тўлиқ риоя этиш.
4.1.7. Эргономика ва техник эстетикага қўйиладиган талаблар
Тизим фойдаланувчиларга қулай ва тушунарли кўринишда яратилиши
лозим. Тизим интерфейси бир-биридан кескин фарқланувчи ранглардан ҳоли
бўлган ҳолда ҳамда ходимлар ишлаши учун ёқимли бўлган кўринишда
тузилади. Кўзни толиқтирадиган ранглардан фойдаланилмайди.
Маълумотларни киритиш ойнасида маълумотларнинг хатосиз
киритилишини таъминлашга автоматик тарзда ёрдамлашиб турадиган функция
жорий этилиши лозим. АТнинг ишлашида хатолик юзага келганида, АТ бу
ҳақида фойдаланувчига тушунарли бўлган хабарни экранга чиқариши лозим.
13
АТнинг маълумот киритиш қисмида фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
йўриқнома жойлаштирилган бўлиши ва фойдаланувчи томонидан исталган
вақтда қайта ўқиб чиқиш имконияти яратилган бўлиши лозим.
4.1.8. Транспортда ташиш мумкинлигига қўйиладиган талаблар
Тизим мобил АТ бўлмаганлиги сабабли транспортда ташишга талаблар
қўйилмайди.
4.1.9. Тизим компонентларидан фойдаланиш, техник хизмат
кўрсатиш, таъмирлаш ва сақлашга қўйиладиган талаблар
АТнинг техник ва дастурий воситаларига буюртмачининг махсус техник
тайёргарликка эга бўлган администраторлар гуруҳи томонидан хизмат
кўрсатилади. Заруратга кўра, АТга техник хизмат кўрсатиш учун, буюртмачи
ишлаб чиқарувчи билан шартнома тузиб, ушбу вазифани ҳам ишлаб
чиқарувчининг ўзига юклатиши мумкин. АТга хизмат кўрсатувчи ходимлар
техник ва дастурий воситалардан фойдаланиш ҳамда кичик носозликларни
мустақил бартараф этиш қоидаларини яхши билишлари лозим. Кўп учрайдиган
кичик носозликларнинг рўйхати ва уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек
техник ва дастурий воситаларга хизмат кўрсатишнинг энг оддий қоидалари
АТнинг администраторлари учун мўлжалланган эксплуатация бўйича
йўриқномада бўлиши лозим.
Техник воситаларни таъмирлаш ишлари ихтисослаштирилган сервис
марказларида, юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилиши
лозим.
Техник воситалардан фойдаланиш шартлари нормал иқлим шароитлари
ва санитария-гигиена талабларига мос бўлиши лозим.
АТ ишини қўллаб-қувватлаш буюртмачининг администраторлари ва
инженер-техник ходимлари томонидан амалга оширилиб, агар шартномада
кўзда тутилган бўлса, бу ишларга ишлаб чиқарувчининг мутахассислари ҳам
жалб этилиши мумкин.
4.1.10. Патент ва лицензия софлигига қўйиладиган талаблар
АТ доирасида фойдаланиладиган операцион тизимлар, маълумотлар
банкини бошқариш тизими ва бошқа АТларнинг патент ва лицензия софлиги
буюртмачи томонидан таъминланиши лозим.
4.1.11. Стандартлаштириш ва бирхиллаштириш бўйича талаблар
АТнинг функционал модулларини ишлаб чиқиш жараёнида бир-бирига
ўхшаш бўлган барча вазифаларнинг техник, ахборот, лингвистик, математик ва
ташкилий ечимлари бир хил бўлишига эришилиши лозим.
Ўхшаш вазифаларнинг ечимлари бир хил бўлиши учун:
фойдаланувчи интерфейсининг ягона услубга эгалиги ва амалларнинг
дастурий-техник ечимлари бирхиллаштирилиши;
ягона услуб ва андозага эга бўлган дастурлаш воситаларидан
фойдаланиш;
14
дастурий
маҳсулотнинг
кўп
такрорланадиган
амалларини
унификацияланган дастурий модуллар асосида ишлаб чиқиш;
АТни ишлаб чиқишда, нисбатан кенг тарқалган дастурлаш тиллари,
воситалари ва технологияларидан фойдаланиш;
халқаро мувофиқлик сертификатига эга бўлган ва серияли ишлаб
чиқариладиган техник воситалардан фойдаланиш;
дастурий маҳсулотнинг ишлаши учун қўшимча равишда жалб этиладиган
дастурлар ва компонентлардан фойдаланишни имкон даражасида камайтириш.
4.2. Ахборот тизимининг функцияларига (модули)га қўйиладиган
талаблар
4.2.1. Тизимнинг асосий менюларига қўйиладиган талаблар
Тизим асосий ойна (2-расм) ва унда акс этган қуйидаги 6 та менюдан
иборат бўлади:
Бош саҳифа менюси:
1. Мурожаатлар;
2. Фойдаланувчилар;
3. Архив менюси;
4. Ҳисобот;
5. Қўлланма менюси.
Бош саҳифа менюси. Бу ойнада бугунги кунгача келиб тушган
мурожаатлар янги, жараёнда, кечиктирилган ва умумий кўриб чиқилганлар
меню ости менюларидан иборат булиши керак. Ҳар бир меню ости менюси
босилганда шу категорияга кирувчи мурожаатлар акс этиши лозим. Тизимдаги
ролга қараб республика, вилоят ва туман кесимида кўриниши
ва назоратдагилар фақат кузатувчи ролини ўйнаши даркор.
2-расм. АТ асосий ойнаси.
Мурожаатлар менюси. Бу ойнада келиб тушган барча мурожаатлар акс
этади ва фойдаланувчи батафсилни босиб керакли мурожаатномага кириб
ижрони таъминлаши даркор.
15
3-расм. Мурожаатлар менюси.
Мурожаатнинг асосий кўриниши 4-5- расмлардагидек бўлади. Унда
фойдаланувчи арзномани юклаб олиши ва ўрганиб таълуқли жавобларни
юклаши керак.
4-расм. Мурожаатларнинг асосий кўриниши.
16
Ҳар бир мурожаат устида бажарилган ишлар журнали юритилиши керак.
5-расм. Мурожаатларнинг асосий кўриниши.
Фойдаланувчилар менюси. Девонхона вакили янги мурожаатни
тизимга киритаётганида мурожаат қайси тематикада экани, мурожаатчининг
исм, шарифи, телефон рақами, паспорт маълумотлари, манзили, электрон
манзили ва аризасининг электрон шаклини 5-расмдек киритиши даркор.
6-расм. Янги мурожаатномани киритиш.
17
Тизим администратори томонидан янги фойдаланувчи қўшилаётганда
(7-расм) у ҳақидаги барча маълумотларни (логин, пароль, почта, роли,
республика/вилоят/тумани).
7-расм. Фойдаланувчини қўшиш.
8-расм. Фойдаланувчини ўчириш ёки ўзгартириш ойнаси.
Ҳар
бир
вилоят/туман/шаҳар
фойдаланувчилари
учун
АТ
администратори томонидан алоҳида фойдаланувчи номи ва пароли берилиб,
барча фойдаланувчилар учун АТга кириш манзили ягона бўлиши ҳамда АТга
18
кириш ойнасида техник ёрдам марказининг телефон рақамлари ва электрон
почта манзиллари кўрсатилган бўлиши лозим. Фойдаланувчи номи ва пароли
администратор томонидан ўрнатилган тартибда фойдаланувчини АТдан
рўйхатга олгандан кейин тақдим этилиши керак.
Фойдаланувчи номи ва пароли АТ администратори рўйхатида акс
эттирилиши
керак.
Модуль
администратор
томонидан
АТ
фойдаланувчиларининг АТга кирган вақти, уларнинг бажарган амалларини
қайд этиш дафтари олиб борилишига имкон бериш керак.
Фойдаланувчи логин ва паролни 5 мартгача киритиш имконига эга
бўлиши керак, пароль ва логинни хато киритилган тақдирда АТ
фойдаланувчига пароль ёки логин хато киритилгани ҳақида маълумот бериши
керак.
Созлаш функцияси маълумотларга ўзгартириш киритиш имконини
бериши ва киритилган маълумотларни сақлаш ёки инкор этиши керак.
Архив бўлимида якунига етган мурожаатлар ва уларнинг устида
бажарилган амаллар тўлиқлигича акс этиши лозим. Бу маълумотлар асосида
ҳисоботлар бўлимида ҳар хил сўровлар ёрдамида фойдаланувчи ва
назоратчилар ўзларига керакли маълумотларни экзель кўринишида юклаб
олишлари керак.
9-расм. Хисоботлар ойнасининг умумий кўриниши.
Янги фойдаланувчилар тизим билан фойдаланиш бўйича тушунчага эга
бўлиши учун қўлланма менюсидан барча маълумотларни олиши мумкин
бўлиши керак. Бу маълумотларга тизимдан фойдаланиш йўриқномаси ва
қарорлар киради.
19
4.2.2. Тизимнинг модулларига қўйиладиган талаблар
Маълумотларни киритиш модули. Электрон ҳужжатлар ва бошқа
турдаги маълумотларни (рўйхатга олиш санаси, аризачининг маълумотлари)
тизимга киритиш орқали маъсул ходим томонидан электрон ҳужжатларнинг
марказлашган рўйхатга олишни таъминлаши керак.
Электрон ҳужжатларни йўллаш - электрон ҳужжатларни тизимга
йўналтириш учун электрон ҳужжатларни кетма-кет ва параллел тақсимлаш
имконияти мавжуд.
Ҳужжатлар айланиши модули. Ҳужжат тизимда рўйхатга олинганидан
сўнг уни муайян ижрочиларга қайта кўриб чиқиш ва кейинчалик юбориш учун
юқори назорат органига юбориш мумкин. Ҳужжатлар бир статусдан бошқа
статусга ўтаётганда уларга белгиланган муддатлар автоматик равишда
бириктирилиши даркор. Аризалар адресига юборилишида хатолик рўй
бермаслиги таъминланиши даркор. Туман/шаҳар, вилоят, республика
кесимидаги ҳужжатлар фақат тааллуқли ташкилотларгагина ўз роллари
кесимида кўриниши даркор.
Ҳисоботлар модули. Бу модул тизимда ҳужжатларнинг операцион
қидирувини, ҳисобини ва назоратини таъминлашга мўлжалланган. Турли
филтрлаш усуллари ҳисобот тузувчи ходимга тизимда ҳар бир аризанинг
батафсил маълумотини акс эттириши даркор. Модуль ҳисоботларни тайёрлаш
жараёнида эстетик ва дизайн жиҳатдан фойдаланувчига тушунарли шаклларда
бўлиб, фойдаланувчилар аналитик ва статистик ҳисоботларини шакллантира
олиши ва келгуси ўзгаришларга мослашувчан булиши билан бир қаторда
тайёрланган ҳисобот шаклларини *.xls шаклида сақлашга ва чоп этишга қулай
бўлиши даркор.
4.3. Таъминот турларига қўйиладиган талаблар
АТнинг информацион, дастурий, техник ва ташкилий таъминоти
қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилиши керак:
- Корпоративлилик.
Фойдаланувчиларнинг,
уларга
берилган
ҳуқуқларига мувофиқ равишда ҳужжатларга киришни таъминланиши;
- Мослашувчанлик. Бошқарув жараёнларини мукаммаллаштирилиши
дастурий таъминотнинг ишламай қолишига олиб келмаслиги;
- Очиқлилик. Янги дастурлар тузиш имконини берувчи амалий
дастурлаштириш интерфейсларининг мавжудлиги ва жорий АТ билан
маълумот алмашишни ташкил этилиши.
- Ҳимояланганлик.
АТ
маълумотлари
билан
ишлашда
фойдаланувчилар ҳуқуқларини бошқариш имконияти мавжудлиги;
- Ишончлилик. Авария ҳолатларида (масалан, электр таъминоти ўчиб
қолганда) МБ яхлитлигини таъминлаш.
4.3.1. Математик таъминотга қўйиладиган талаблар
АТнинг математик таъминоти учун алоҳида талаблар қўйилмайди. АТни
ишлаб чиқиш жараёнида нисбатан оптимал бўлган математик услублар,
моделлар ва алгоритмлардан фойдаланилиши лозим.
20
4.3.2. Ахборот таъминотига қўйиладиган талаблар
- АТга киритиладиган маълумотлар замонавий реляцион МБни
бошқариш тизимида сақланиши ва бошқарилиши лозим. Маълумотларнинг
тўлиқлиги ва ўзаро уйғунлигини таъминлаш учун МБни бошқариш АТнинг
ички механизмларидан фойдаланилиши лозим. МБ нормализация қоидалари
бўйича шакллантирилиши лозим.
- АТнинг модуллари ва таркибий қисмлари ўртасида ахборот
алмашинуви умумфойдаланиладиган МБ орқали амалга оширилиши лозим.
АТга юклатилган барча вазифаларнинг тўлақонли бажарилишига эришиш
учун МБни бошқариш тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- маълумотларни реляцион тартибда сақлаш ва SQL тилидаги сўровлар
асосида ишлай олиши;
- “мижоз-сервер” архитектурасига мос келиши;
- турли операцион тизимлар ва техник воситаларда ишлайдиган
версияларга эга бўлиши;
- интероперабеллик (бошқа архитектурадаги тизимлар билан
ҳамкорликда ишлай олиши);
- кўп оқимлилик (многопоточность);
- ишончлиликни таъминлаш воситаларига эга бўлиш: транзакциялар
журналини юритиш, АТ ишини тўхтатмай туриб, маълумотлардан резерв
нусха олиш ва қайта тиклаш имконияти;
- маълумотлар бутунлигини таъминлаш воситаларига эга бўлиш;
- сўровларни оптималлаштириш воситаларига эга бўлиш;
- хафвсизликни таъминлашнинг ички механизмларига эга бўлиш.
Фойдаланиладиган МБни бошқариш тизими O’zDSt 1135 Давлат
стандарти талабларига жавоб бериши лозим.
4.3.3. Лингвистик таъминотига қўйиладиган талаблар
Фойдаланиладиган дастурлаш тилига қўйиладиган талаблар:
- АТни
ишлаб
чиқишда
бугунги
кунда
“мижоз-сервер”
технологиясидаги веб-иловалар ишлаб чиқишда энг кенг фойдаланиладиган
дастурлаш тилларидан бирортасидан (PHP, Java ёки бошқа) фойдаланилиши
лозим.
- АТнинг қайси модулларини ишлаб чиқиш жараёнида, айнан қайси
дастурлаш тилидан фойдаланиш масаласи, АТни ишлаб чиқиш жараёнида
ишнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда танланади.
- Маълумотларни бошқариш тили сифатида SQL сўровлар тилидан
фойдаланилиши лозим.
- АТнинг МБга киритиш учун тўпланадиган бошланғич маълумотлар
Microsoft Word, Microsoft Excel ва PDF форматларида бўлиши лозим.
- АТнинг интерфейси асосан ўзбек тилининг кирилл алифбосида, зарур
ҳолларда рус тили ва ўзбек тилининг лотин алифбосида яратилган бўлиши
лозим.
21
- Фойдаланувчи томонидан тасодифан хато амаллар бажарилишининг
эҳтимоллигини камайтириш ҳамда киритилаётган маълумотларнинг мантиқан
тўғрилигини назорат қилиш кўзда тутилган бўлиши лозим.
4.3.4. Дастурий таъминотнинг функционал режимига талаблар
- МБ сервери маълумотлар нусхасини олиш, таъмирлаш ва тиклаш
ишларини ўтказишдан ташқари узлуксиз ишлашини таъминлаш лозим.
- АТдаги маълумотномаларни янгилаш ва тўлдириш ҳамда тизим
фойдаланувчиларига рухсатлар бериш ва уларнинг рухсатларини ёпиш АТ
маъмури томонидан амалга оширилади.
- АТга маълумот киритиш ойнасида маълумотларнинг хатосиз
киритилишини таъминлашга автоматик тарзда ёрдамлашиб турадиган
функция жорий этилиши лозим. АТнинг ишлашида хатолик юзага келганида,
АТ бу ҳақида фойдаланувчига тушунарли бўлган хабарни экранга чиқариши
лозим.
- Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланиладиган
дастурий модуллар ва кутубхоналар, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш
саноатида кенг қўлланиладиган ва умумий фойдаланиш имкониятига эга
бўлиши лозим.
- Ишлаб чиқиладиган дастурий маҳсулот имкон даражасида операцион
тизим ва ҳисоблаш техникасининг муайян турларига боғланиб қолмаган
бўлиши лозим.
Ушбу эркинликка эришиш учун:
- кўп платформали ечимларга эга бўлган ва SQL сўровлар тили асосида
ишлайдиган МБни бошқариш тизимидан фойдаланиш;
- кўп платформали ечимларга эга бўлган web-сервер дастурларидан ва
муҳитларидан фойдаланиш;
- TCP/IP тармоқ протоколидан фойдаланиш лозим.
АТни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сақлаш харажатларини камайтириш
мақсадида, айрим кенг фойдаланиладиган, очиқ кодли, эркин тарқатиладиган,
бепул дастурий воситалардан ҳам буюртмачининг хоҳишига кўра
фойдаланилиши мумкин.
4.3.5. Техник таъминотга қўйиладиган талаблар
АТнинг ишлаши учун фойдаланиладиган барча техник воситалар
ишончлилик, экологик тозалик, хавфсизлик ва техник хусусиятлари бўйича
замонавий компьютер техникаларига қўйиладиган барча талаблар ва
нормаларга мос бўлиши ҳамда халқаро мувофиқлик сертификатларига эга
бўлиши лозим.
АТнинг ишлаши учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг турлари:
- МБ ва дастурий маҳсулотлар серверлари;
- корпоратив компьютер тармоғи;
- фойдаланувчиларнинг ишчи станциялари;
- администраторларнинг ишчи станциялари;
22
- узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш қурилмалари (электр
энергияси ўчган ҳолда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш
қурилмалари серверларнинг иш фаолиятини таъминлай олиши ва керак
бўлганда дизел/газ генераторларидан фойдаланиш имкони бўлиши керак) ва
бошқалар.
Фойдаланиладиган техник воситалар АТнинг тўлақонли ишлаши учун
етарли миқдорий ва сифат кўрсаткичларига эга бўлиши лозим.
АТнинг техник воситаларига қуйидагилар киради:
- МБ сервери;
- Дастурий таъминот сервери;
- Ишчи станциялар.
1. МБ серверига қўйиладиган талаблар:
- Оператив хотираси – 8Gbдан кам бўлмаслиги лозим;
- Процессор 2.0 ГГцдан кам бўлмаслиги лозим;
- Доимий хотира қурилмаси 2ТBдан кам бўлмаслиги лозим;
- Операцион тизими Windows Server 2008 R2;
- Интернет тезлиги 50 Мбит/с дан кам бўлмаслиги.
2. Дастурий таъминот серверига қўйиладиган талаблар:
- Оператив хотираси 8Гбдан кам бўлмаслиги лозим;
- Процессор 4 ядроли 3.2 ГГцдан кам бўлмаслиги лозим;
- Доимий хотира қурилмаси – 500 Gbдан кам бўлмаслиги лозим;
- Операцион тизими Windows Server 2008 R2;
- Интернет тезлиги 50 Мбит/с дан кам бўлмаслиги.
3. Ишчи станцияга қўйиладиган талаблар:
- Процессори 2 ГГц дан кам бўлмаслиги лозим;
- Оператив хотираси 2 Гб дан кам бўлмаслиги лозим;
- Операцион тизими Windows 7дан кам бўлмаслиги лозим;
- Интернет Браузери IE 10.x дан паст бўлмаслиги лозим;
- Интернет тезлиги 2 Мбит/с дан кам бўлмаслиги.
4.3.6. Метрологик таъминотга қўйиладиган талаблар
АТни жорий этиш ва унинг доимий барқарор ишлашига эришиш учун
буюртмачи томонидан АТдан фойдаланишнинг барча тартиб-қоидаларини
қамраб олган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва
АТдан фойдаланувчи ҳамда унга хизмат кўрсатувчи барча ходимларга
етказилиши лозим.
4.3.7. Ташкилий таъминотига қўйиладиган талаблар
АТнинг барқарор ва тўлақонли ишлатиш учун ташкилотда тегишли
бўлимни яратиш ёки тизимнинг дастурий ва аппарат таркибий қисмларининг
ишлашини таъминлайдиган учинчи ташкилотни ишга ёнлаш керак.
23
Техник қўллаб-қувватлаш бўлими тизим серверлари ва мижоз ишчи
станцияларининг узлуксиз ишлашини таъминлаши керак ва таркиби, одатда,
қуйидаги лавозимларни ўз ичига олиши керак:
• тизим администратори;
• тармоқ муҳандислари.
Улар қуйидаги функцияларни бажариши керак:
• серверларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
• тармоқ ускуналари ва алоқа каналларининг узлуксиз ишлашини
таъминлаш;
• захиралаш ва керак бўлганда маълумотни тиклаш;
• ахборотни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш.
Тизим фойдаланувчиларнинг барча ҳаракатларни амалга ошириш
ҳуқуқларини тасдиқлаши керак. Фойдаланувчи томонидан бажарилиши
тақиқланган хатти-ҳаракатларга олиб келадиган элементлар яширин ёки
блокланган бўлиши керак. Дисплей шаклларини тўлдиришни тўлиқ назорат
қилиш фойдаланувчига ноқулайлик туғдирмаслиги керак. Фойдаланувчи
белгиланган регламентдаги ишлардан ортиғини бажарадиган бўлса ёки хато
амаллар (масалан, қабул қилинмайдиган файлларни киритмоқчи бўлса)
бажарганда тизим фойдаланувчига хато амал бажараётгани ҳақида маълумот
чиқариши даркор.
4.3.8. Методик таъминотига қўйиладиган талаблар
АТ амалиётга жорий этилишидан олдин унинг методик таъминотида
қуйидаги ҳужжатлар бўлиши кўзда тутилади:
- АТ маъмури учун қўлланма;
- АТ фойдаланувчилари учун қўлланма.
5. Тизимни яратиш бўйича ишларнинг таркиби ва мазмуни
АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш O‘z DSt 1986 Давлат стандартига
асосан босқичма-босқич амалга ошириладиган ташкилий ва амалий ишлар
комплексидан иборат.
АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш давомида қуйидаги ишлар амалга
оширилиши лозим:
• мазкур техник топшириққа асосан АТни ишлаб чиқиш;
• АТни синов тариқасида фойдаланишга топшириш;
• АТнинг ишлашини синовдан ўтказиш ва қўшимча ишлов бериш;
• АТни фойдаланишга топшириш.
24
АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларининг таркиби ва мазмуни
№
Ишларнинг номи ва мазмуни
1
Лойиҳа олди ўрганилиши. АТ учун
талабларни ишлаб чиқиш
2
Техник топшириқ
3
4
5
Бажариш
муддатлари
боши
якуни
Январь
2019
Бажарувчи
(ташкилот,
корхона)
Январь “Геоинфоком”
2019
ДУК
Январь Февраль “Геоинфоком”
2019
2019
ДУК
Ахборот тизими дастурий таъминоти
Январь Февраль “Геоинфоком”
учун техник ҳужжатлар ишлаб
2019
2019
ДУК
чиқиш
Техно-ишчи ҳужжатларни ишлаб
чиқиш
Январь Февраль “Геоинфоком”
2019
2019
ДУК
Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш,
умумий тизимни синовдан ўтказиш, Февраль
шу жумладан компонентлар,
2019
модуллар, режимларни тестлаш
Март
2019
“Геоинфоком”
ДУК
6
Тизимни дастлабки синовдан
ўтказиш
Март
2019
Март
2019
“Геоинфоком”
ДУК
7
Фойдаланиш ҳужжатларини ишлаб
чиқиш
Март
2019
Март
2019
“Геоинфоком”
ДУК
8
Ўқиш ўтказиш
Март
2019
Март
2019
“Геоинфоком”
ДУК
9
Синов учун ишга тушириш
Март
2019
Март
2019
“Геоинфоком”
ДУК
Март
2019
Март
2020
“Геоинфоком”
ДУК
10 Кафолатли техник хизмат кўрсатиш
Босқич нима билан
тугайди
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
Ишлар
бажарилганлиги
ҳақида далолатнома
25
6. Тизимни назорат қилиш ва қабул қилиш тартиби
O'z DSt 1986 Давлат стандартига асосан АТни текшириш, синовдан
ўтказиш ва қабул қилиш ишлари қуйидагилардан ташкил топади:
- дастлабки текширишлардан ўтказиш;
- АТдан синов тариқасида фойдаланиш;
- қабул қилиш синовидан ўтказиш.
АТ фойдаланишга яроқлилиги ва мазкур техник топшириқда қўйилган
талабларга жавоб бериши бўйича дастлабки текширишлардан ўтказилиши
лозим. Дастлабки текшириш ишлари ижобий якунланганда, тизимдан синов
тариқасида фойдаланишга бошланиши мумкин.
АТдан синов тариқасида фойдаланиш ишлари буюртмачининг махсус
ўқув семинарларда иштирок этган ходимлари томонидан ўтказилади. Синовдан
ўтказиш ишлари 5 иш кунидан кам ва 15 иш кунидан кўп бўлмаслиги лозим.
Заруратга кўра АТни синовдан ўтказиш ишларининг натижалари тўғрисида
баённома тузилиши ва томонларга бир нусхадан тақдим этилиши мумкин.
АТдан синов тариқасида фойдаланиш ишлари ижобий якунлангач, АТ
қабул қилиш синовидан ўтказилади. Қабул қилиш синови натижалари бўйича
АТ фойдаланишга топширилади ва ундан амалда фойдаланишга бошлаш
имконияти яратилади.
Ўтказилган дастлабки текширишлардан ўтказиш, АТдан синов тариқасида
фойдаланиш ва қабул қилиш синовидан ўтказиш ишларининг ҳар бири бўйича,
заруратга кўра тегишли баённома расмийлаштирилиши ва томонларга бир
нусхадан тақдим этилиши мумкин.
АТнинг фойдаланишга топширилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги,
шартномага асосан бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома билан
расмийлаштирилиши лозим.
7. Тизимни ишга туширишга тайёрлаш бўйича ишларнинг таркиби
ва мазмунига қўйиладиган талаблар
- Объектни тайёрлаш ишлари АТни фойдаланишга топширишдан олдин
ёки топшириш жараёнида амалга оширилади. АТни фойдаланишга
топширишда қуйидагиларнинг бажарилиши буюртмачи томонидан
таъминланиши лозим:
- АТни жорий этиш ва синовдан ўтказиш учун масъул бўлинма ва
мансабдор шахсларни тайинлаш;
- ишлаб чиқарувчи томонидан ўтказиладиган ўқув семинарларда АТдан
фойдаланувчи ҳамда унга хизмат кўрсатувчи барча ходимларнинг иштирок
этишини таъминлаш;
- АТ жорий этиладиган ва ундан фойдаланиладиган бино ва
иншоотлардаги иш шароитларини мазкур техник топшириқда белгиланган
шартлар асосида тайёрлаш;
- АТни жорий этиш учун лозим бўлган техник ва дастурий
воситаларнинг тўлиқлиги, АТни ўрнатиш учун тайёрлиги ҳамда ишчи ҳолатда
бўлишини таъминлаш;
- АТни синовдан ўтказиш ва қабул қилиб олиш.
26
- Объектни тайёрлаш ва АТни фойдаланишга топшириш ишларининг
муддатлари, иштирокчилари ва бажариладиган ишларнинг таркиби АТнинг
фойдаланишга топшириш учун тайёрлик даражаси ва эҳтиёждан келиб чиқиб,
иш жараёнида белгиланади.
- Техник ва дастурий воситаларни ўрнатиш, созлаш ҳамда
фойдаланишга тайёр ҳолга келтириш ишлари буюртмачи томонидан амалга
оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича мавжуд талаблар ва қоидаларга мувофиқ
бўлиши лозим.
- Буюртмачининг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича ўқитилади:
- 1) АТмга хизмат кўрсатувчи мутахассислар (администраторлар);
- 2) АТдан фойдаланувчи ходимлар.
- АТдан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари Давергеодезкадастр
кўмитаси белгилаб берган ходимлари ўртасида ўтказилади.
8. Ҳужжатлаштиришга қўйиладиган талаблар
АТ билан биргаликда тақдим этиладиган фойдаланиш ҳужжатлари,
буюртмачининг АТдан мустақил равишда фойдаланиши ва унга хизмат
кўрсатиши учун тўлиқ ва етарли даражада бўлиши лозим.
АТдан фойдаланиш ва уни ишлатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар
таснифи:
- Техник топшириқ;
- Фойдаланувчи амал қилиш ҳужжати;
- Администратор амал қилиш ҳужжати.
Фойдаланиш ҳужжатларининг электрон ёки қоғоз шаклида бўлиши ҳамда
неча нусхада тақдим этилиши АТ ишлаб чиқиш бўйича шартномада кўзда
тутилади.
27
O ZBEKISTON RESPl BLIK.VS!
VXBOROTLASm IRISH \ A
TELEKOMMIMKATSIVALAR
SOllASIDA NAZORA T BO Y K U A
DAY LA I INSPEKSIY ASI
«TEXNIК К О М A KL ASH ISH
YIARKAZI»
DAY LAT IM T A R KORXOSASI
r o o ;|A P C ГВЕННОЕ У НИТАРНОЕ
100!! 5, ToHiKoirr шахри, IQipK Xik Kjmacn, ОЛ-уй
Тел. +998 (71) 203 55 11, факс +998 (71) 27’ 70 66
e-mail: info(2>tace.uz, www.tace.uz
100115, город Ташкент, улица Кирк k ib , дом 10А
Тел. +998 (71) 203 55 11,'факс +998 (71) 277 70 66
e-mail: infof^tace.uz, www.tace.uz
(PS
2 0 / - f у. “
ПРЕДПРИЯТИЕ «ЦЕНТР
ТЕХН ИЧ ЕСКОГ О СОДЕЦСТВИЯ»
ГОС УДА Р( ГВ ЕННО Й
ННС НЕКЦНН НО КОНТРОЛЮ
В СФЕРЕ НИФОРМАТНЗАЦНН
Н ТЕЛЕКОММУННКАЦИИ
РЕС ПУ Б. 1IIкН У i l i ЕК11С ТАН
ff/ 9
Uss. son
Давергеодезкадастр кумитасининг
“Компьютер ва геоахборот
технологияларини ривожлантириш
ва жорий этиш маркази” ДУК
Сизнинг 11.03.2019 й. 01/115-сон хатингизга
Техник топширнк лойихаси буйича
Узбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар
сохасида назорат буйнча давлат инспекциясининг Техник кумаклашиш маркази
(кейинги 5финларда - Марказ) мутахассислари томонидан кайта ишланган
“I-INTIZOM” автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чикиш б>^ича
техник топширик” лонихаси куриб чикилди.
Урнатилган тартибда узгартиришлар киритилиб кайта ишланган мазкур
техник топширик лойихасини куриб чикиш ва экспертизадан 5^казиш
натижаларига асосан таклиф ва эътирозлар мавжуд эмас.
Шунинг билан бирга, Узбекистон Республикаси Президентининг
21.11.2018 йилдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий
этилишини назорат килиш, уларни химоя килиш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тугрисида”ги ПК,-4024-сон карорига мувофик давлат
органлари ва ташкнлотларининг ахборотлаштириш объектларида жорий
этиладиган ва фойдаланиладиган аппарат воситалари ва дастурий махсулотлар
мажбурий равишда Марказда аттестация ва экспертизадан 5^казилиши
зарурлиги белгиланган.
Юкоридан келнб чиккан холда, ушбу ахборот тизимини тулик ишга
туширишдан олдин урнатилган тартибда экспертизадан утказиш максадга
мувофик.
Директор
Ижр: К.Мамйтов
Тел: (99) 858-10-71
Д.Чиченков
Скачать