Мулоқот психологияси Режа 1.Мулоқот ҳақида тушунча. 2.Мулоқотнинг функциялари 3. Мулоқотнинг коммуникатив томони - маълумотлар алмашинув жараёнидир Мулоқот - одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир. Мулоқотнинг психологик жиҳатдан мураккаб эканлиги ҳақида Б.Ф.Паригин шундай ёзади: «Мулоқот шунчалик кўп қиррали жараёнки, унга бир вақтнинг ўзида қуйидагилар киради: а) индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни; б) индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинуви жараёни; в) бир шахснинг бошқа шахсга муносабати жараёни; г) бир кишининг бошқаларга таъсир кўрсатиш жараёни; д) бир-бирларига ҳамдардлик билдириш имконияти; е) шахсларнинг бир-бирларини тушуниши жараёни» Л.С.Выготский бола шахси психик дунёси ривожи ва тараққиётида муомалани тушунтириб дейди: “Бола шахсий фаоллигини намоён бўлишининг асосий йўли катталар билан муомаласи ҳисобланади...Унинг ташқи оламга муносабати ҳамиша бошқа одам орқали муносабат билдиришдир”. Л.С.Выготский шунингдек шахслараро муносабатларда асосий қурол ва восита муомала жараёни эканлигини уқтиради. Унинг фикрича, шахслараро муносабатларда даставвал муомала асосий восита, сўнгра эса хулқ атвор воситаси туради. Чунки инсон якка қолган пайтда ҳам муомала функциясини ўзида сақлайди. Мулоқот функциялари: ( В.Г. Криско ) Прагматик йункцияси Ривожлантирувчи ва шакллантирувчи функцияси Тасдиқловчи функцияси Бирлаштирувчи ва ажратувчи функцияси Шахслараро муносабатларни ташкил этиш ва маъқуллаш функцияси Шахснинг ички мулоқот функцияси Мулоқот функциялари (Г.М.Андреева ) 1.Ҳар қандай мулоқотнинг энг элементар функцияси -суҳбатдошларнинг ўзаро бир бирини тушунишларини таъминлашдир. 2.Унинг иккинчи муҳим функцияси ижтимоий тажрибага асос солишдир. 3.Мулоқотнинг яна бир муҳим вазифаси - у одамни у ёки бу фаолиятга ҳозирлайди, руҳлантиради Мулоқот структураси Б.Д.Парыгин 1970 йил мулоқот структурасини ишлаб чиқди У мулоқотни 3 та параметрга ажратиб кўрсатди. 1.психик контакт 2.Информация алмашиш 3.Биргаликдаги ҳаракат ва ўзаро таъсир В.Г.Криско бўйича мулоқот структураси қуйидагича тузилган 1.Мулоқотнинг шахсларо томони 2.Мулоқотнинг когнитив томони 3.Коммуникати-информацион томоони 4.Мулоқотнинг эмотив томони 5.Мулоқотнинг конатив томони Г.М.Андреева мулоқотнинг қуйидаги психологик тузилишини таклиф этади: 1. Мулоқотнинг коммуникатив томони (яъни мулоқотга киришувчилар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёни). 2. Мулоқотнинг интерактив томони (яъни мулоқотга киришувчи томонларнинг хулқатворларига таъсир жараёни). 3. Мулоқотнинг перцептив томони (яъни мулоқотга киришувчи томонларнинг бирбирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлик бўлган мураккаб психологик жараён). Рус олими Б.Ф.Ломов унинг функцияларига қуйидагиларни киритади: а) маълумотлар алмашинуви функцияси; б) хулқ-атворни бошқарув функцияси; в) ҳиссиётлар алмашинуви. Профессор Э.Ғ.Ғозиев мулоқотнинг 8 та функциясини кўрсатиб ўтади. Мулоқотнинг коммуникатив томони Мулоқотнинг коммуникатив томони дейилганда, унинг шахслараро ахборотлар, билимлар, ғоялар, фикрлар алмашинуви жараёни сифатидаги вазифалари назарда тутилади. Бу жараённинг асосий воситаси бўлиб тил хизмат қилади. Коммуникатив жараённинг қуйидаги модели мулоқот жараённни учун муҳимдир. Психологик таъсир - бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти - ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир. Вербал таъсир - бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъсиримиздир. Бундаги асосий воситалар сўзлардир. Маълумки, нутқ - бу сўзлашув, ўзаро муомала жараёни бўлиб, унинг воситаси - сўзлар ҳисобланади. Монологик нутқда ҳам, диалогик нутқда ҳам одам ўзидаги барча сўзлар заҳирасидан фойдаланиб, энг таъсирчан сўзларни топиб, шеригига таъсир кўрсатишни хоҳлайди. Новербал таъсирнинг маъноси «нутқсиз»дир. Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир - бирларига нисбатан тутган ўринлари, холатлари (яқин, ўзоқ, интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир - бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа, ундан чиқаётган турли сигналлар (шовқин, ҳидлар) киради. Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар. Бунга нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланаётганлиги, артикуляция, товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, тил билан амалга ошириладиган ҳаракатлар, нидолар киради. Перцептив мулоқот механизмлари 1. Рефлексия 2. Идентификация 3. Стереотипизация. Индентификация шундай психологик ходисаки, бунда суҳбатдошлар бирбирларини тўғрироқ идрок қилиш учун ўзларини бир-бирларининг ўрнига қўйиб кўришга ҳаракат қиладилар. Рефлексия мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг позициясидан туриб, ўзини тасаввур қилишдир, яъни одамнинг ўзига бировнинг кўзи билан қарашга интилишдир Стероетипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган кўникиб қолинган образлардан шаблон сифатида фойдаланиш холларидир. Нотаниш одам билан мулоқотга киришишда у ҳақда берилган бирламчи маълумот катта роль ўйнайди. Одамларнинг бир-бирларини тўғри идрок этишлари уларнинг перцептив, яъни ҳиссий билиш (идрок сезиш) соҳасига алоқадор бўлса, бир-бирларини тушуниши уларнинг тафаккур соҳаларига бевосита боғлиқ мураккаб жараёндир. Бошқа одамни тўғри тушунган шахс унинг ҳиссий ҳолатига кира олган ҳисобланади, бошқача қилиб айтганда, унда эмпатия — бировларнинг ҳис кечинмаларини тушуна олиш қобилияти ривожланган бўлади. Маълумки, гаплашаётган одамлар бири гапиради, иккинчиси тинглайди, эшитади. Мулоқотнинг самарадорлиги ана шу икки қирранинг қанчалик ўзаро мослиги, бир - бирини тўлдиришига боғлиқ экан. Тинглашнинг ҳам худди гапиришга ўхшаш техникаси, усуллари мавжуд. Уларнинг тури ҳам кўп , лекин асосан биз кундалик ҳаётда унинг икки усулини қўллаймиз : 1. Сўзма - сўз қайтариш 2. Бошқача талқин этиш. Биринчиси, суҳбатдош сўзларининг бир қисмини ёки яхлитича қайтариш орқали, шерикни қўллаб қувватлашни билдиради. Иккинчи усул эса – шеригимиз сўзларини тинглаб, ундаги асосий ғояни мухтасар, ўзимизнинг талқинимизда ифода этиш.