Uploaded by izr2009

7-МАЪРУЗА. ЭНЦЕФАЛИТ

advertisement
ЭНЦЕФАЛИТ
7-маъруза
Проф. ИБОДУЛЛАЕВ
Зарифбой Ражабович
Тошкент тиббиёт академияси
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалит – қандай касаллик?
• Бош миянинг яллиғланишига энцефалит деб
айтилади.
• Сабаблари:
• Вируслар ёки бактериялар;
• Нотўғри эмланишлар (вакцинация);
• Токсик омилллар
• Демак, энцефалит — бош миянинг инфекцион,
инфекцион-аллергик, аллергик ва токсик
зарарланишлари сабабли юзага келадиган
касаллик.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалитлар таснифи
1
• Бирламчи энцефалитлар
• Иккиламчи энцефалитлар
2
• Диффуз энцефалит – патологик жараён бош мия
тўқимасининг барча жойини эгаллайди.
3
• Ўчоқли энцефалит – патологик жараён ё
пўстлоғости тугунлари ёки мезенцефал соҳа ёки
диэнцефал соҳа ёки мия устуни ва миячада
жойлашади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалит турлари
1
2
3
• Панэнцефалит - яллиғланиш жараёни бош миянинг ҳам оқ,
ҳам кулранг моддасини эгаллайди.
• Лейкоэнцефалит - яллиғланиш жараёни бош миянинг оқ
моддасида кечади.
• Полиоэнцефалит – бош миянинг кулранг моддаси
яллиғланади.
• Менингоэнцефалит – яллиғланиш жараёни бош
мия ва унинг пардаларида кечади.
• Энцефаломиелит – бош мия ва орқа мия биргаликда
яллиғланади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Лейкоэнцефалит
Энцефалит ва энцефаломиелит
Энцефалит этиологияси
Энцефалитни жуда кўп нейротроп вируслар
ва микроорганизмлар чақиради.
Нейротроп вируслар сабабли
ривожланадиган энцефалитлар
учун юқори даражада юқувчанлик,
мавсумийлик, тез тарқалиш ва об-ҳаво
шароитларига қараб ўзгарувчанлик хос.
Энцефалит ёш болаларда кўп учрайди.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Бирламчи энцефалитлар
этиологияси
• Кўп мавсумли вируслар: герпес, энтеровируслар,
яъни Коксаки, (ЕСНО-Enteric Cytopathic Human
Orphan), цитомегаловируслар, қутуриш.
• Арбовируслар (трансмиссив): кана, чивин (япон),
Австралия вируси, Американинг Сент-Луис вируси.
• Номаълум табиатга эга вируслар: Экономо вируси.
• Микроблар ва риккетсиялар: захм, бореллиоз,
тошмали тифда .
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Иккиламчи энцефалитлар
этиологияси
• Постэкзантем омиллар: қизамиқ, қизилча,
сувчечак.
• Ўтказилган эмлашлар: қизамиқ, қизилча, тепки ва
бошқа эмлашлардан сўнг.
• Турли бактерия ва паразитлар сабабли, яъни
стафилококк, стрептококк, сил, токсоплазмоз,
хламидия, безгак ва б.қ.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалитлар патогенези-1
• Вируслар йўли - юқори нафас
йўллари, тери, кўз шиллиқ
пардаси, ошқозон-ичак
системаси, урогенитал аъзолар,
йўлдош ва ҳ.к. Вирус
организмга тушгач кўпая
бошлайди ва гематоген,
лимфоген ҳамда периневрал
бўшлиқлар орқали МНС га етиб
олади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалитлар патогенези-2
• Лимфоген йўллар деганда, краниал
нервларнинг лимфатик томирлари
кўзда тутилади. Вирус организмга
тушди дегани, албатта, энцефалит
ривожланади, дегани эмас. Уларнинг
баъзилари организмда аввалдан
мавжуд бўлади. Энцефалит
ривожланиши учун иммунитет
суст ва ГЭБ ўтказувчанлиги
юқори бўлиши керак.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Арбовирусли энцефалитлар
• Арбовируслар
чақирадиган
энцефалитлар
ҳашоратлар чақиши
сабабли трансмиссив
йўл орқали юқади,
масалан, чивин ва кана
энцефалитлари.
Кўпайиб ривожланган
вируслар қонга ва
лимфа йўлларига
тушади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Бош мияда нималар рўй беради?
• Вируслар гематоген ва лимфоген йўллар орқали
МНС томон йўналади ва ГЭБ дан ўтиб,
миядакўпаяди. Бу даврда неврологик белгилар
вужудга келади. Вируслар барча тўқимага ўтса панэнцефалит, фақат оқ туўқимага ўтса –
лейкоэнцефалит, кулранг тўқимага ўтса –
полиоэнцефалит ривожланади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Бош мияда нималар рўй беради?
Вируслар гематоген ва
лимфоген йўллар орқали МНС
томон йўналади ва ГЭБ дан
ўтиб, миядакўпаяди. Бу
даврда неврологик белгилар
вужудга келади. Вируслар
барча тўқимага ўтса панэнцефалит, фақат оқ
туўқимага ўтса –
лейкоэнцефалит, кулранг
тўқимага ўтса –
полиоэнцефалит
ривожланади.
Энцефалитлар клиникаси-1
1.
2.
3.
4.
Юқори температура;
Ўткир бошланиш.
Ўта кучли бош оғриқ.
Кўнгил айниш ва
кетма-кет қусиш.
Буни церебрал қусиш
деб аташади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалитлар клиникаси-2
•
•
•
•
•
•
Бутун тана қақшаб оғрийди;
Сомноленция, делирия;
Сополр ва кома;
Менингеал симптомлар;
Эпилептик хуружлар;
Психосомтор қўзғалишлар.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалитлар клиникаси-3
• Руҳий бузилишлар кучли психомотор
қўзғалишлар ва делирийлар билан намоён
бўлади. Беморни бошқариб бўлмай қолади,
у оёқ-қўлларини ҳар томонга ёзиб
бақираверади, ўз яқинларини танимай
қолади, алаҳсирайди, саволларга тушунартушунмас жавоб қайтаради. Касалликнинг
дастлабки кунлари оёқ-қўлларда фалажлик
кузатилмайди.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалитлар клиникаси-4
• Бир ҳафта ўтиб-ўтмай монопарез,
гемипарез ва тетрапарезлар пайдо бўлади.
Фалажликларнинг қай тарзда вужудга
келиши энцефалит турига боғлиқ. Масалан,
баъзи энцефалитлар учун гемипарезлар,
Экономо энцефалити учун паллидар
фалажликлар, кана энцефалити учун бўйин
ва елка мушаклари фалажлиги хос.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалитда клиник симптомлар
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Яна қандай симптомлар
пайдо бўлади?
• Даволаш зудлик билан бошланмаган
ҳолатларда фалажликлар кучая бориб,
плегияга ўтади. Шунингдек, энцефалитнинг
ўткир даври учун сезги бузилишлари,
краниал нервлар патологияси ва вегетатив
бузилишлар ҳам хос. Аксарият
энцефалитларда пўстлоғости тузилмалари
зарарланади ва экстрапирамидал
симптомлар шакллана бошлайди.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалит 5 хил турда кечади
1
•Яшин тезликда
2
•Ўткир
3
•Нимўткир
4
•Сурункали
5
•Қайталанувчи
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Энцефалит босқичлари
Умуминфекциона белгилар, субклиник давр
Неврологик симптомлар шаклланиши
Касалликнинг ривожланишдан тўхташи
Асоратлар даври
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
БИРЛАМЧИ ЭНЦЕФАЛИТЛАР
• Герпетик энцефалит.
• Эпидемик энцефалит (Экономо
энцефалити).
• Энтеровируслар (Коксаки ва ЕСНО)
чақирган энцефалитлар.
• Чивин энцефалити.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
ИККИЛАМЧИ ЭНЦЕФАЛИТЛАР
•
•
•
•
•
Грипп энцефалити.
Қизамиқ энцефалити.
Қизилча энцефалити.
Сувчечак энцефалити.
поствакЭмлашдан сўнг ривожланадиган
энцефалит (энцефаломиелит).
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Кана энцефалити этиологияси
Юқиш йўллари
• Кана энцефалити вируси
нейротроп арбовируслар
гуруҳига мансуб бўлиб,
одам организмига,
асосан, кана чақиши ва
кам ҳолларда
алиментар йўл орқали
ўтади. Алиментар йўл
орқали ўтиш эчкининг
хом сутини истеъмол
қилганда рўй беради.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Кана энцефалити
• Кана энцефалити,
асосан, кана чақиши
орқали ривожланувчи
ўткир вирусли касаллик
бўлиб, бирламчи
энцефалитлар гуруҳига
киради. Баҳор-ёз
ойларида Россия
ўрмонзорларида кўп
учрайди. Тайга
энцефалити деб ҳам
аталади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Ким канадан қўрқмайди?
Кана энцефалити бўйича
эндемик ўчоқларда
яшайдиганлар қонида
кана энцефалитига
қарши антитаначалар
аниқланган. Шунинг
учун ҳам ўрмонзорларда
доимий яшовчилар ва
ишловчилар кана
энцефалити билан кам
касалланишади ёки
уларда касаллик енгил
кечади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Патогенези-1
• Кана терига чуқур ёпишиб
олади ва одамнинг
қонини сўра бошлайди.
Вирус терига ўтган заҳоти
кўпая бошлайди ва
маҳаллий яллиғланиш
реакциясини юзага
келтиради. Орадан 4—5
кун ўтгач, кана теридан
ўзи тушиб кетади. Баъзида
одам ўз танасида канани
кўриб, уни қўли билан
олиб ташлайди. Одатда,
кана чақиши оғриқсиз
бўлади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Патогенези-2
• Вирус қонга тушади –
вирусемия;
• Тўқималарга ўтиб кўпаяди;
• Латент даври 5—25 кун (ўртача
7—14 кун).
• Алиментар йўл орқали ўтса бу
давр 2—3 кунни ташкил
қилади.
• Вирус, асосан, ошқозон-ичак
системасининг эпителиал
ҳужайраларида кўпаяди.
• Кучли нейротропизмга эга кана
вируси асаб системаси
тўқималаригача кириб боради.
Клиникаси-1
• Касаллик ўткир бошланади. Тана
ҳарорати 39—41°С га
кўтарилади. Бемор чидаб
бўлмас даражада кучли бош
оғриқдан шикоят қилади, кўнгли
айниб, кетма-кет қуса
бошлайди. Кейинчалик кучли
оғриқлар бутун танага ёйилади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Клиникаси-2
• Тана ҳарорати 5—6
кун мобайнида
кўтарилиб туради.
Касалликнинг
дастлабки кунидаёқ
менингеал
симптомлар пайдо
бўлади ва кун сайин
зўрайиб боради.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Кана энцефалитига хос симптом
• Бир ҳафта ўтар-ўтмай, елка
ва бўйин мускулларида
периферик фалажликлар
ривожланади. Беморнинг
боши олдинга эгилиб
қолади. Бу симптом кана
энцефалитидан дарак
беради. Беморнинг ташқи
кўриниши худди айб иш
қилиб қўйиб, бошини эгиб
танбеҳ эшитаётган талабани
эслатади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Клиникаси-3
• Ушбу симптомнинг юзага келиши n.
accessorius ядроси ва С1-3 сегментларнинг
олдинги шохи ядролари дегенерацияси
билан боғлиқ. Бемор бошини қўли билан
иягидан ушлаб кўтариб юради. Булбар
симптомлар, яъни дисфагия, дисфония ва
дизартрия пайдо бўлади. Аммо улар яққол
ифодаланган бўлмайди.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Мускуллар нега озади?
• 1 ҳафта ўтгач, тана ҳарорати пасая
бошлайди. Менингеал
симптомлар орқага чекинади ва
оғриқлар камаяди. Касаллик енгил
кечган ҳолларда периферик
фалажлик белгилари камайиб,
ҳаракат функциялари бутунлай
тикланади. Касаллик оғир кечса
бўйин ва елка мускулларида
умрбод атрофик фалажликлар
сақланиб қолади. Бироқ тикланиш
даври бир йилгача давом этишини
эсда тутиш лозим.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Кана энцефалитининг
атипик кечиши
• Кана энцефалити 5—10 % ҳолларда
атипик тарзда кечади. Касалликнинг
атипик кечувчи турлари — булар
менингит, хореик гиперкинезлар,
Жексон ва Кожевников типидаги
эпилепсиялар, деменция, тарқоқ
энцефаломиелит, миелит ва
полирадикулоневропатиялар.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Ташхис
Клиник симптомлар
Люмбал пункия
Лаборатор анализлар
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Даволаш
• Даволаш. Бемор зудлик
билан инфекцион
касалликлар
шифохонасига
ётқизилади ва этиотроп
даволаш муолажалари
бошланади. Беморга
аналгетиклар,
диуретиклар,
гемодилюция
муолажалари,
антиконвулсантлар ва С
витамини берилади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Экономо летаргик энцефалити
• Аскарлар орасида бу ҳолат оммавий тарзда
кузатилган-лиги учун "Душманлар кимёвий
қурол ишлатишган бўлса керак" деган
хаёлга боришган. 1917 йили венгриялик
невролог Экономо бу касалликни чуқур
ўргана бошлайди.
Экономо летаргик энцефалити
• Касаллик эпидемияси
1915 йили Варден
қалъасини ҳимоя
қилаётган француз
аскарлари орасида
тарқалган. Жанг
майдонидаги аскарлар
хандақларда ухлаб
қолишаверган.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Экономо касаллиги тарихи
• 1915 йил. Эпидемия. Европа. Украина.
Россиянинг ғарбий чегаралари. Сўнгра
АҚШ. Эпидемия 1927 йилгача давом этади.
Кейинчалик касаллик спорадик тарзда
учраб бошлайди. Ҳозирда бу касаллик
классик кўринишда деярли учрамайди.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Экономо энцефалити этиологияси
• Касалликни чақирувчи
вирус аниқланмай
қолган. Касалланиш,
асосан, кеч куз ва қиш
ойларига тўғри келади.
Касаллик ҳаво-томчи
йўли орқали юқади.
Касалликнинг яширин
даври 14 кунгача давом
этади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Экономо атоморфологияси
• Асосан,
экстрапирамидал
ядролар, таламус,
гипоталамик соҳа ва мия
устуни зарарланади.
Ушбу тўқималарда турли
даражадаги дегенератив
ўзгаришлар
ривожланади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Экономо клиникаси
Ўткир бошланади. Т- 39—
40°С. ЎРВИ белгилари:
Бош оғриқ, ҳолсизлик,
уйқучанлик, кўнгил айниш
ва қусиш пайдо бўлади.
Мушаклар тортишиб,
оғрий бошлайди. Тана
ҳарорати 2 ҳафта
мобайнида юқори
даражада сақланиб
туради.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Летаргия
• Бу ҳолат летаргия деб аталади.
Беморни туртиб уйғотишса, у
тез уйғонади. Аммо орадан бир
дақиқа ўтмасдан у яна ухлаб
қолаверади. Беморни ёнбош
ётқизса ҳам, ўтқизиб қўйса ҳам,
ҳатто тик ушлаб турса ҳам ухлаб
қолаверади.
• Худди маъруза пайтида
ухлаётган ялқов талабага
ўхшайди.
Кўп ухламанг!!!
• Беморни уйғотмаса, у
ҳафталаб ухлайверади.
Шунинг учун ҳам
"летаргия" атамаси
касаллик номида ҳам акс
этган. Летаргия
касалликнинг ўткир
даври учун хос. Баъзида,
аксинча, бедорлик
кузатилади, яъни бемор
кундузи ҳам, кечаси ҳам
ухлай олмайди.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Қандай неврологик симптомлар
пайдо бўлади?
Асосий белгилар:
Диплопия. Ғилайлик.
Яримптоз. Тескари
Аржил-Робертсон
синдроми.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Аржил-Робертсон симптоми
• Қорачиқларнинг
аккомадация ва
конвергенцияга
реакциясининг йўқолиб,
ёругликка эса сақланиб
қолиши эпидемик
энцефалит учун жуда хос.
Экономо энцефалити
учун летаргия нақадар
хос бўлса, ушбу симптом
ҳам шу қадар хосдир.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Экономада вегетатив бузилишлар
• Гиперсаливация. Кучли терлаш. Ёғ ажралиб
чиқиш. Оғиздан сўлак шу даражада кўп
ажралиб чиқадики, бемор кечаю кундуз
оғзига сочиқ тутиб ўтиради. Ҳатто ёстиқ ҳам
оғиздан тинмай оқаётган сўлакка бўкиб
кетади.
Экономо энцефалити бошқа
белгилари
• Энцефалитнинг ўткир давридаёқ мушаклар
тонуси пластик тарзда ошади, олигокинезия
ва брадикинезия белгилари пайдо бўла
бошлайди. Бироқ фалажликлар
кузатилмайди. Бемор биров ёрдамида ёки
ўзи мустақил равишда хонада юриши
мумкин. Психомотор қўзғалишлар хос эмас.
Руҳий бузилишлар енгил астено-вегетатив
бузилишлар кўринишида намоён бўлади.
Экономо энцефалити асорати нима?
Паркинсонизм
синдроми хос.
Амимия, олигокинезия,
брадикинезия,
мушакларда пластик
гипертонус, пропулсия,
латеропулсия ва
ретропулсия.
Касалликнинг бу даври
йиллаб давом этади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Экономо энцефалитини даволаб
бўладими?
Махсус даволаш
усуллари йўқ. Асосан
симптоматик
даволаш.
Касалликнинг
сурункали даврида
даволаш худди
паркинсонизмни
даволаш усуллари
каби олиб борилади.
Герпетик энцефалит
• Герпетик энцефалит бирламчи
энцефалитларга киради.
• Герпетик энцефалит мавсумий
энцефалитлар гуруҳига кирмайди;
• Эпидемик тарзда учрамайди.
• Бу касаллик йил бўйи деярли бир хил
тарқалган ва у барча давлатларда
кузатилади.
Герпетик энцефалитни нима
чақиради?
• Барча вирусли
энцефалитларнинг деярли
20 % герпетик инфекциялар
орқали чақирилади.
Касалланиш, асосан, 5—30
ёшларда учрайди. Кам
ҳолларда 50 ёшдан
ошганлар касалланишади.
Вируслар ОГВ-1 ва ОГВ-2.
Герпетик энцефалитнинг
деярли 95 % ини ОГВ-1
чақиради.
Герпетик энцефалит клиникаси
қандай?
• Жуда ўткир
бошланади.
• Т-39—40°С.
• ЎРВИ белгилари.
• Орадан 2—3 кун
ўтар-ўтмай
менингеал
симптомлар.
Хушдан
кетишлар.
Герпетик энцефалитнинг неврологик
белгилари қандай?
• Кетма-кет тоник-клоник
эпилептик хуружлар ва
психомотор
қўзғалишлар пайдо
бўлади. Герпетик
энцефалитнинг ўткир
давридаёқ ўчоқли
неврологик
симптомлар, яъни
монопарез, гемипарез,
гиперкинез ва нутқ
бузилишлари
ривожлана бошлайди.
Ликвор
• Цереброспинал суюқликда
яллиғланиш реакциялари
аниқланади: лимфоцитлар
сони жуда ошиб кетади,
шунингдек, оқсил миқдори
ҳам кўтарилади, бироқ
плеоцитоз устунлик
қилади. Демак, герпетик
энцефалит учун ликворда
ҳужайра-оқсил
диссоциацияси хос.
Герпетик энцефалитда МРТ
Кечиши ва прогноз
Жуда оғир кечади.Бир неча кун ичида бемор
комага тушади. Комада ҳам тана ҳарорати
юқори. Касаллик 70—80 % ҳолатларда ўлим.
Бироқ антивирусли терапия ўз вақтида ва
етарли миқдорда ўтказилса, беморнинг
ҳаётини сақлаб қолинади. Антибиотиклар
ёрдам бермайди. Улар фақат иккиламчи
бактериал инфекцияларнинг олдини олиш ёки
бартараф этиш учун қўлланилиши мумкин.
Баъзида беморлар ҳеч қандай асоратсиз
тузалиб кетишади.
Асоратлари
• Герпетик энцефалит ўтказган болаларда
олигофрения кўп ривожланади. Кейинчалик
Расмуссен синдроми ривожланади
(сурункали фокал эпилепсия)
Гриппда энцефалит
Грипп кўп асоратлар беради, шу жумладан
нерв системасига ҳам. Энцефалит грипп
пайдо бўлгандан сўнг ривожланади ва, шу
боис, иккиламчи энцефалитлар гуруҳига
киради. Энцефалит ривожланиши учун
гриппнинг умумий белгилари тўла ўтиб
кетиши шарт эмас.
Гриппда неврологик касалликлар
• Постгриппоз менингит
• Постгриппоз менингоэнцефалит
• Постгриппоз энцефалит
• Постгриппоз краниопатиялар
• Постгриппоз менингизм
Постгриппоз энцефалит клиникаси
•
•
•
•
Ўткир бошланади;
Т- 40°С;
Катарал симптомлар;
Бир ҳафта ўтар-ўтмай
беморнинг аҳволи
оғирлаша боради ва
органик неврологик
симптомлар ривожлана
бошлайди. Демак вирус
мияга ўтган.
Гриппоз энцефалитнинг неврологик
симптомлари қандай?
• Неврологик симптомлардан
гиперкинезлар, гемипарез,
окуломотор бузилишлар, атаксия ва
сезги бузилишлари вужудга келади.
Ўчоқли неврологик симптомлардан
олдин менингеал симптомлар пайдо
бўлиши мумкин.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Гриппоз энцефалитнинг неврологик
симптомлари қандай?
• Баъзида эпилептик хуружлар кузатилади.
Агар менингеал симптомлар ўчоқли
неврологик симптомлар билан бир қаторда
узоқ вақт сақланиб қолса, унда
менингоэнцефалит ривожланган бўлади.
© Z.Ibodullaev. ©www.asab.uz
Эътиборингиз учун раҳмат!
Z.Ibodullaev. www.asab.uz
Маъруза муаллифи
Зарифбой Ибодуллаев – тиббиёт фанлари доктори,
профессор. Тошкент тиббиёт академиясида ишлайди.
Олим 150 дан ошиқ илмий асарлар муаллифи. Унинг
“Асаб касалликлари” ва “Тиббиёт психологияси”
дарсликлари “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринига
сазовор бўлган. Унинг йирик асарлари “Неврология.
Умумий амалиёт врачлари учун”, “Эпилепсия ва
эпилептик синдромлар”, “Асаб ва руҳият” “Инсульт ва
кома” номли қўлланмалари чоп қилинган.
Бугунги кунда олим Ўзбекистонда “Нейропсихология,
тиббий психология ва психосоматик тиббиёт” ни
ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.
Download