Загрузил baealfiyasarang

Норматив

Реклама
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат нима?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий
ҳужжат
“Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат
кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки
бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
Бунда,
ҳужжатнинг умуммажбурийлиги ҳамда
қилинганлигига эътибор қаратиш лозим.
албатта расман
эълон
Савол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай турларга бўлинади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
1. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва
фармойишлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари.
5. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда
қарорлари.
6. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Савол:Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фармойишлари нормативҳуқуқий ҳужжат ҳисобланадими?
Жавоб: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида
фақат қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойишлар
норматив аҳамият касб этмайди.
Савол: Халқ депутатлари Кенгашлари қандай муносабатлар бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилади?
Жавоб: Халқ депутатлари Кенгашлари ҳудудни ривожлантиришнинг
истиқболга мўлжалланган дастурлар, туман, шаҳарнинг бош режаси ва
уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш бўйича;
вилоятлар маҳаллий бюджетларини, шунингдек туманлар ва шаҳарлар
бюджетларини қабул қилиш бўйича;
маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини белгилаш
ҳамда бошқа ваколатлар доираси бўйича норматив қарорлар қабул қилади.
Савол: Ҳоким қандай муносабатлар бўйича норматив - ҳуқуқий ҳужжат қабул
қилади?
Жавоб: Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари белгиланган тартибда қонунларнинг
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон
Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори
турувчи
органлар
ва
тегишли
халқ
депутатлари
Кенгаши
қарорларининг ижросини
ташкил
этиш
юзасидан норматив-ҳуқуқий
хусусиятга эга қарорлар қабул қилади.
Савол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қачон кучга киради?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ
муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан
кучга киради.
Тадбиркорлик
фаолиятини
амалга
ошириш
тартиб-таомилининг
мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига
янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг
жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий
эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
Савол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқага қайтиш кучига эгами?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар
амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан
татбиқ этилади.
Шунингдек, жиноят кодексининг 13-моддасида қилмишнинг жиноийлигини
бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача
тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эгалиги, аксинча, қилмишни
жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини
бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун эса орқага қайтиш кучига эга
эмаслиги белгиланган.
Савол: Қайси орган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ беради?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси
нормаларига
расмий
шарҳни Ўзбекистон
Конституциявий суди беради.
ва
қонунлари
Республикаси
Қонун ости ҳужжатлари нормаларига расмий шарҳни уларни қабул қилган
органлар беради.
Савол: Ҳуқуқий экспертиза нима?
Жавоб: “Экспертиза” французча сўз бўлиб, “тажрибали” деган маънони
англатади. Лекин ижтимоий ҳаётда бирмунча кенгроқ маънода – муайян масала
юзасидан олиб бориладиган тафтиш тушунилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизаси - лойиҳанинг
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан
юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга,
мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига,
қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи
нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини
текширишдан иборат.
Савол: Норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга қарорларининг матнига қўйиладиган
талаблар нималардан иборат?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга қарорларнинг матни қонунчилик
техникаси талабларига тўлиқ жавоб бериши;
лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши, фойдаланилган тушунчалар ва
атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун
ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда бўлиши;
маълум худудда яшовчи барча фуқаролар учун бир ҳилда тушунарли бўлиши
лозим.
Қарорлар матнида оғзаки нутқ шакллари, эскирган ҳамда кўп маънони
англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар,
киноялар, аббревиатура ва қисқартмалар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Савол: Қонунчилик техникаси нима?
Жавоб: Қонунчилик техникаси — қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш
ва расмийлаштириш жараёнида қўлланиладиган қоидалар, услублар, воситалар
ва усуллар мажмуидир.
Қонунчилик техникаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмаси ва мазмунини
ишлаб чиқишда, шунингдек, уни ҳаётга жорий этишда қўлланадиган
усулларнинг умумий алоқасини ўзида акс эттиради. Муайян юридик терминлар
ва юридик конструкцияларнинг қўлланилиши, шунингдек, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг яратилиш шакли шундай усуллардан ҳисобланади. Бошқача
айтганда, қонунчилик техникаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини
тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнида қўлланадиган қоида ва воситалар
уйғунлигидир.
Савол: Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қайси давлат
идоралари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади?
Жавоб: Маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органлари
қарорлари
лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси Қорақалпоғистон Республикаси Адлия
вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга
оширилади.
Савол: Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг норматив-ҳуқуқий хусусиятга
эга қарори лойиҳаси қандай тартибда тайёрланади?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш маҳаллий давлат
ҳокимияти органининг тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул
бўлган таркибий бўлинмаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан
тузиладиган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилиши мумкин.
Халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини тайёрлаш халқ
депутатлари Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига уларнинг фаолият
йўналишларидан келиб чиққан ҳолда юклатилади.
Қарор лойиҳаси тайёрланганидан сўнг юридик хизмати ходими томонидан
ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.
Лойиҳа юридик хизмат ходими томонидан кўриб чиқилганидан кейин,
манфаатдор органлар ва ташкилотларга уни узил-кесил келишиш учун
юборилади.
Ҳокимлик юридик хизмати ходими қарор лойиҳасини ўрганганидан сўнг агар
ушбу қарор лойиҳаси ҳақиқатдан ҳам норматив-ҳуқуқий ахамиятга эга бўлса,
қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси талабларига тўлиқ жавоб берса,
ушбу қарорни имзолаш билан бирга маълумотнома тайёрлайди. Шундан сўнг,
ушбу маълумотнома ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун қарор лойиҳаси
билан биргаликда худудий адлия органига тақдим қилинади.
Савол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини адлия бошқармасига ҳуқуқий
экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиш қандай тартибда амалга оширилади?
Жавоб: Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг лойиҳалари
мазкур Кенгашлар сессиялари ўтказилишидан камида 3 кун олдин ҳудудий
адлия органига тақдим этилади.
Ҳудудий адлия органлари тақдим этилган лойиҳани 5 иш куни ичида ҳуқуқий
экспертизадан ўтказади. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари
қарорларининг лойиҳалари 2 иш куни ичида ҳуқуқий экспертизадан
ўтказилади.
Тақдим этилган лойиҳани норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлмаганлиги
сабабли, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш зарур бўлмаган ҳолларда, ҳудудий
адлия органлари 2 иш куни мобайнида лойиҳани хулосасиз кузатув хати билан
қайтариб юборади.
Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонун
ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб берса,
лойиҳанинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тузилади.
Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонун
ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса,
лойиҳанинг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисида хулоса тузилади.
Хулосаларнинг бир нусхаси кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат
ҳокимияти органига юборилади.
Қонун ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисидаги хулосада кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилгач, лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи
томонидан ҳудудий адлия органига қайта тақдим этилиши мумкин.
Савол: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига тақдим қилиш тартиби ҳақида
маълумот берсангиз.
Жавоб: Ҳудудий адлия органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ҳамда уларни назорат
нусхаларини юритади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
матнлари, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига уларни қабул қилган
органлар томонидан қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида вилоят, туман
(шаҳар) ҳокими ёки ўринбосарининг кузатув хати билан қоғоз ва электрон
шаклларда юборилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳудудий адлия органларига муҳрланган ҳолда
давлат тилида оқ-қора кўринишда юборилади, шунингдек бир вақтнинг ўзида
рус тилида ҳам тақдим этилиши мумкин.
Савол: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий нашрда чоп этиш тартиби ҳақида
маълумот берсангиз.
Жавоб: Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
84-моддасида
қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон
қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шарти эканлиги кўрсатилган.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасида эса
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат
кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга
кириши белгиланган.
Савол: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий сайтларга жойлаштириб бориш тартиби
ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан
тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар”га
асосан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу
органларнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши лозим.
Саволларга Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси шўъба мудири
С.Аллаёров жавоб берди.
Скачать